Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
97
ва уйга эшикдан киришни буюрган. Сиз эса, дераза ошиб кирдингиз. Биз бир гунохга кўл урдик, 
сиз бирданига учта гуноҳ қилдингиз. 
Ҳазрати Умар эркакнинг эътирозларига жавоб бермади. Лекин у киши дуч келган уйга 
кириб, ичкаридагиларнинг хатти-ҳаракатларини яширинча кузатиш учун айланиб юрганлари 
йўқ эди. Халифани бу ишга уларнинг ўзи мажбур қилишди. Зеро, улар сархуш бўлиб олиб, 
кўчани бошларига кўтармаганларида, Ҳазрати Умар бундан хабар топмасдилар. Ҳазрати Умар 
шуларни айтиб, ўз хатти-ҳаракатларини тушунтириб берса бўларди. Аммо гапни чўзмай: 
— 
Ҳозир сизни кечирсам, қандай яхши иш қила оласизлар? — деди. 
— 
Бизни афв этсангиз, бошқа ичкилик ичмасликка ваъда берамиз. (Ғаззолий, "Иҳйо") 
Ҳазрати Умар чиқиб кетаётганида, уй эгалари ичкиликни тўкиб ташлаб, узр сўраб қолишди. 
* * * 
— 
Амирул мўминин, бу одамдан шикоятимиз бор. 
— 
Қандай шикоят? 
— 
У қариндошларимиздан бир аёлга оғиз солди. Биз уни уйлантириб қўйдик. Гап шундаки, 
тўй бўлаётган пайтда унинг соч-соқоли қора эди. Тўй ўтгач, ювингандан кейин оқариб кетди. У 
бизнинг кўзимизни шамғалат қилиш учун соч-соқолини бўяб олган экан. 
Ҳазрати Умар ҳалиги одамга юзланди: 
— 
Буларнинг гапига нима дейсан? 
— 
Нимаям дердим, мўминлар амири, воқеалар улар айтиб бергандек бўлган. Бу аҳволим 
билан у аёлнинг кўлини сўрасам, беришмасди. Мен у аёлни севардим. Менга шу фикр келди ва 
уни амалга оширдим. 
Ҳазрати Умар ҳалиги одамга тарсаки тортиб юборди: 
— 
Ҳеч кимнинг мусулмонни алдашга ҳаққи йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
«
Бизни алдаган биздан эмас», деганлар. 
Кунларнинг бирида Расули акрам ёмғир ёққандан сўнг бозорга борган, растада буғдой (ёки 
арпа) сотилаётганини кўриб, унга қўл сукқан эдилар. Ўшанда буғдой усти қуруқ, бўлса-да, ости 
нам чиққан эди. Сотувчидан бунинг сабабини сўраганларида у: «Нам буғдойга харидор 
келмайди, шунинг учун устини қуруқ буғдой билан тузаб қўйдим», дея жавоб берган. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга жавобан юқоридаги гапни айтганлар. У одам 
бошқаларни буғдой билан алдаган бўлса, Ҳазрати Умарнинг қаршисида турган одам соч-
соқолини бўяб, бир аёлни алдаган эди. Ҳазрати Умар у одамни олиб келганларга юзланди: 
— 
Шу ҳоли билан бу одамга розимисизлар? 
— 
Йўқ — дейишди. 
— 
Унда никоҳни бекор қиламиз. (Ғаззолий, "Иҳйо") 
Ўша одам талоқ қилган аёли бошқа эркакка турмушга чиққунга қадар маълум миқдорда 
нафақа тўлаб турадиган бўлди. Маҳр эса, аёлнинг ўзида қолди. 
* * * 
Яна бир кеча Ҳазрати Умар ёлғиз кўча айланаркан, ғалати товушни эшитди. Ўша томонга 
бориб қараса, бир эркак билан аёл «ўйнашиб» турган эди. Уларнинг турмуш қурмаганлари аниқ 
эди. Воқеа гувоҳи бўлган Ҳазрати Умар қаттиқ ғазабланди. У кишини кўрган ошиқ-
маъшуқларнинг ҳам хушлари бошидан учди. Улар нима қилишни билмай, шошиб қолишди. 
Кейин ҳам бериладиган жазодан, ҳам одамлар кўз ўнгида шарманда бўлишдан қўрқиб, Ҳазрати 
Умарга ялина бошлашди. Ҳазрати Умар уларни олдига солиб олиб кетиши ва эрталаб жазосини 
бериши мумкин эди. Лекин воқеага ўзидан бошқа гувоҳ йўқ эди. Аслида зино содир бўлганига 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish