www.ziyouz.com kutubxonasi
96
Бир кеча Ҳазрати Умар севимли дўсти Абдурраҳмон ибн Авфни олиб, шаҳар айлангани
чиқди.
Бир уйнинг ёнидан ўтишаётганида, ичкаридан чиқаётган овозни эшитиб, жойларида
тўхташди. Овозлар жуда ёқимсизлигидан ичкилик базми уюштирилаётганини англаш қийин
эмасди.
—
Абдураҳмон, бу уй кимникилигини биласанми?
—
Билмадим.
—
Умайя ибн Халаф бор-ку, биз Бадрда ҳақидан кечган, ана ўшанинг ўғли Рабианинг уйи.
Нима қиламиз энди?
—
Валлоҳи, биз Аллоҳ чизган ҳудуддан чиқиб, хато қиляпмиз. Зеро, «У жосуслик
қилманглар!» демаганми?
Абдураҳмоннинг жавоби Ҳазрати Умарни Рабианинг уйи олдидан кетишга мажбур қилди ва
биргаликда у ерни тарк этдилар. Лекин Ҳазрати Умарнинг мақсади жосуслик қилиш
бўлмаганини таъкидлаш керак. У киши ўша тун айнан Рабианинг уйини кузатиш учун сайрга
чиқмаган эди. Шунинг учун ҳам давлат раиси, ҳам мусулмон сифатида уларга
мажбуриятларини эслатиб, яхши тарбияга чақириб қўйиши нотўғри иш эмасди.
Бундан кейин ҳам Ҳазрати Умар Рабиани яна маст ҳолда учратди. Унга белгиланган ҳад
урилгач, Ҳазрати Умар:
—
Сени жазо сифатида сургун қиламиз. Бир йил давомида Хайбарда яшайсан, — деди.
Рабиа товушини чиқармади. У тадоригини кўриб, Мадинани тарк этди. Орадан бир оз
муддат ўтгач, Ҳазрати Умар у ёқдан келган хабардан қаттиқ хафа бўлди. Рабиа Хайбарда
қолмасдан, Румга кетиб, ўша ерда насронийликни қабул қилибди. Ҳазрати Умар уни сургун
қилганидан афсусланди. Бу воқеа жазо беришда чегарадан чиқилганини, ислоҳ қилиш
мақсадида бўлса-да, жазо тайинлашда меъёрдан чиқилса, у фойда эмас, фақат зарар
келтиришини кўрсатиб берди. Зотан, Ҳазрати Умарнинг мақсади ҳам уни уриш ё сургун қилиш
эмас, тартибга чақириб қўйиш эди.
* * *
Яна бир тунда ёлғиз айланиб юрганида, бир уй олдида тўхтади. Уйдагилар қаҳқаҳаларга
берилиб, қўшиклар айтар, бир-бирларига бақир-чақир қиларди. Ичкаридагилар ғирт маст
эканини англаш қийин эмасди. Ҳазрати Умар девор ошиб, боғдан ўтди ва ичкарига кирди. Уйда
бир эркак ва аёл бор эди. Улар ичкиликбозлик қилишаётган эди.
Ҳазрати Умар деразадан ичкари қараганида эркак шошиб қолди. Аёл эса, қўлида таёқ
ушлаган, баланд бўйли одамни кўриб қалтирай бошлади.
—
Аллоҳнинг душманлари, бу нима қилганингиз? Бу қилганингизни ҳеч ким билмайди деб
ўйладингизми? Аллоҳ сизни юзи қора ва хор қилмайдими?
Эркак дарҳол ҳушини бошига тўплади:
—
Секинроқ, мўминлар амири. Тўғри, биз айб иш қилдик. Аллоҳ ҳаром қилган ичкиликни
ичдик. Бу бизнинг гуноҳимиз. Лекин сиз ҳам бошқа гуноҳга кўл урдингиз.
Аёл келган киши амирул мўминин эканлигини билгач, баттар қўрқа бошлади.
Ҳазрати Умар:
—
Гапир, нима демоқчисан? — деди.
—
Аллоҳ бошқалардан айб излашни ман этган. Биз эса, ўз уйимизда ичяпмиз. Сиз бу
таъқиққа амал қилмадингиз. Иккинчидан, Аллоҳ Нур сурасида таъкидлаган рухсат сўраб кириш
қоидасига амал қилмадингиз, рухсат сўрамай остона хатладингиз. Учинчидан, Аллоҳ таоло:
«
Уйларингизга орқа томонидан киришингиз яхшилик эмас» (Бақара сураси, 189-оятдан), деган
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |