www.ziyouz.com kutubxonasi
104
ўлчаб, адолат билан солиқ тайинладн ва тадбирли одам борми деб, сўради.
—
Бу ишни Усмон ибн Ҳунайф эплайди, — дейишди.
Умар уни чақиришни буюрди.
Шундай қилиб, солиқ йиғиш вазифаси Усмон ибн Ҳунайф билан Ҳузайфа ибн Ямонга
топширилди. Ҳазрати Умар уларга адолат билан иш юритишни уқдирди. Шу тариқа икки-ўртоқ
йўлга тушди. Усмон Дажла дарёсининг бу тарафига, Ҳузайфа нариги тарафнга йўл олди.
Солиқлар миқдори ўша пайтда ер ўлчов бирлиги бўлган жарибга нисбатан белгиланди. Усмон
бир жариб узумзорга йилига ўн дирҳам, хурмозорга саккиз дирҳам, шакарқамиш даласига олти
дирҳам миқдорида солиқ белгилади. Шунингдек, ҳар бир жариб буғдой даласидан тўрт дирҳам,
арпа даласидан икки дирҳам солиқ олинишини тасдиқлади.
Бу солиқнинг номи хирож эди. Киши бошига тўланадиган солиқлар белгиланаётганда,
аёллар ва ёш болалар ҳисобга олинмадилар. Эркаклар эса, даромадларига қараб уч тоифага
бўлинди. Юқори табақадаги эркаклар қирқ саккиз дирҳам, ўртаҳоллар йигирма тўрт, куйи
табақадагилар эса ўн икки дирҳам бериши белгилаб қўйилди. Бу солиқнинг номи жизя эди.
Ҳазрати Умар берилган вазифани бажариб ортга қайтган икки дўстни ҳузурига чорлади:
—
Умид қиламанки, сиз маҳаллий аҳолига имкониятлари даражасидаги миқдорни
белгилагансиз.
Бу гапни айтишдан мақсад эртага ҳисобини бериб бўлмайдиган адолатсизликнинг олдини
олиш эди. Зеро, у кишининг мақсадлари давлат ҳазинасини тошириб-тўлдириш эмасди.
Усмон:
—
Мен одамлар ҳамма вақт тўлай оладиган даражада солиқ белгиладим. Белгиланган
миқдордан ҳам кўпроқ тайинласам бўларди, лекин адолат бўлмасди. Баъзи шароити ёмон
фуқароларни соликдан озод қилдим, — деди.
Ҳузайфа ҳам шеригининг гапларини қайтариб, қўшиб қўйди:
—
Уларнинг кўпчилигига ҳиммат қилиб, солик, тўлашдан озод қилдим.
Ҳазрати Умар ортиқ савол бермади. Кейинчалик гоҳ-гоҳида Ҳузайфа билан ҳам, Усмон
билан ҳам шу мавзуда суҳбатлашиб, имконият даражасидан ташқари миқдорда солиқ
олмасликни бот-бот уқтириб турди. Ҳазрати Умар шаҳид қилинишидан тўрт кун аввал улар
билан шу мавзуда гаплашиб: «Халифа бўлиб турсам, ироқлик беваларни мендан кейин
келадиган халифага муҳтож бўлмайдиган даражада таъминлаб қўйишни ўйлаяпман», деган эди.
Шом, Басра ва Куфа ҳокимлари Ҳазрати Умардан энг ишончли, энг яхши деб билган бир
вакилни Мадинага юбориш ҳақида буйруқ олдилар. Ҳокимлар одамларни масжидга тўплаб,
халифанинг амрини етказишди. Шомликлар Маън ибн Язидни, Куфа халқи Усмон ибн
Фарқодни, басраликлар эса Ҳажжож ибн Аллатни танладилар. Учовлон нега чақирилганларидан
бехабар ҳолатда Мадинага йўл олди. Диққатга сазовор жойи учови ҳам Бани Салама
қабиласидан эди. Мадинага етиб келишгач, Ҳазрати Умар уларни қаршисига ўтқазиб:
—
Сизларни солиқ йиғувчи этиб тайинламоқчиман. Зулмдан, одамларнинг энг яхши
молларини олишдан йироқ бўлинглар, уйда сути ёки гўшти учун боқилаётган ва бўғоз қўй-
эчқиларни олманглар. Насл олишга боқилаётган қўчқорларга ҳам тегманглар. Қари, кичик
жуссали ҳайвонлардан олинглар. Семиз, наслдор ҳайвонларни олманглар, — деди.
Бу тавсиялар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоби киромга қолдирган
билим ва тавсияларига асосланган эди. У зот закот йиғувчиларга бу йўлда баъзи нарсаларни
тайинлаган эди. Хусусан, Яманга волий бўлиб жўнаётган Муоз ибн Жабалга «Одамларнинг энг
яхши молларини олишдан йироқ бўл», деганлари ҳанузгача Умарнинг қулоқлари остида
жаранглаб турарди. ("Китобул хараж")
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни закот йиғувчилардан бири семиз ва
етилиб турган туяларни олиб келганини кўриб:
—
Ўзингни ҳам, закот берганни ҳам маҳв этдинг, — дега лекин ҳалиги одам:
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |