3 дарс маъруза



Download 21,3 Kb.
Sana30.06.2022
Hajmi21,3 Kb.
#720130
Bog'liq
3-дарс 2 курс архив маъруза


3 - дарс маъруза.
Абжад ҳисоби
Араб ёзуви ўзининг гўзаллиги, хушхатлиги билан жаҳон халқларининг эътиборини доимо жалб қилиб келган. Сабаби унинг бошқа халқлар ёзувидан фарқли ўлароқ бир неча муҳим вазифани адо эта олганидадир. Аввало, араб ёзуви маъно ташиш воситаси сифатида аҳамиятли, қолаверса, ўқувчига юксак эстетик завқ улашувчи санъат асари сифатида қимматлидир. Ўтмишда бу ёзув тарихий ёдгорликлар, улкан иншоотлар, осори атиқалар учун нақш, безак вазифасини ҳам бажарган. Булардан ташқари унинг яна бир муҳим вазифаси бор, у ҳам бўлса араб алифбосининг рақам, сон маъносини ифода этиш билан боғлиқлигидир.
Манбалардан маълум бўлишича, араблар (мелоддан 2000 йил илгари) ўз алифболарини тузишда қадимги ёзувлар бўлмиш финикия ва оромий ёзувларидан ҳарфлар номларини ва улар билан бирга ҳар бир ҳарфнинг рақамий тенглигини ҳам олганлар. Демак, абжад ҳисобининг тартиби финикия ва оромий ёзувларидан келиб чиққан. Лекин улар алифбосида ҳарфлар сони йигирма иккита бўлиб, тўрт юздан кейинги сонларнинг ифода қилинишида охирги ҳарф «тав»(арабларда «таун»)га олдинги ҳарфлардан бирини қўшиб беш юздан минггача бўлган сон ифодаларини ҳосил қилганлар (Масалан: тавқоф, тавреш, тавшин каби). Араблар бу усулни бироз такомиллаштирдилар. Улар олтита ҳарф ихтиро қилиб, беш юздан минггача бўлган сон ифодаларини ҳосил қилдилар. Шу тариқа арабларда йигирма саккиз ҳарфни ўзида жамловчи саккиз атама ҳосил бўлган. Булар қуйидагилар:


каламан

ҳутти

ҳавваз

абжад

کلمن

حطی

هوز

ابجد

50 40 30 20

10 9 8

7 6 5

4 3 2 1

зазағ

саххаз

қарашат



суъфас

ضظغ

ثخذ

قرشت

سعفص

1000 900 800

700 600 500

400 300 200 100

90 80 70 60





هوز

5



ه







ابجد



1



ا

6



و




2



ب

7



ز




3



ج













4



د




کلمن

20



ک
















30



ل







حطی

8



ح

40



م




9



ط

50



ن




10



ی































قرشت


100



ق







سعفص

60



س

200



ر




70



ع

300



ش




80



ف

400



ت




90



ص






























ضظغ


800



ض





ثخذ

500



ث

900



ظ




600



خ

1000



غ




700



ذ

Мазкур атамалар муайян бир маънони англатмайди, улар ҳарфлар мужассами холос. «Абжад ҳисоби» ана шу атамаларнинг биринчиси номига қўйилган. Ҳарфлар воситасида сон тушунчасини ифода этиш усули эса «абжад ҳисоби» деб аталган. Бу усул ҳарфлар сирасини ёд олишда қулай бўлгани сабаб мактабларда махсус ўқитилган ва абжад ўқиётган болалар «абжадхон» деб аталган.


Абжад ҳисоби алифбо сирасини ўзлаштиришдагина эмас, балки риёзиёт илмида ҳисоб-китобни амалга оширишда ҳам кенг қўлланган. Кўпайтириш жадвалини ифодалаш учун ҳарф номларини олиб бирлаштириб атама ясаганлар ва бу атамалар чапдан ўнгга қараб ўқилган. Масалан:

«баб» - ب х ا= ب 2х1=2


«бабду» - بхب = د 2х2=4
«бажвин» - ب х ج = و 2х3=6
«бадҳу» - ب х د = ح 2х4=8
Кўринадики, иккинчи устунда жойлашган ҳарфларнинг йиғиндисидан ҳам «абжад» сўзи ясалмоқда. Абжад ҳисобининг мазкур усули қадимда «ҳисоби жимал» деб ҳам юритилган.
Манбалардан маълум бўлишича, абжад ҳисоби мусиқа санъатида ҳам муваффақият билан қўлланилган. XV асрда яшаб ижод этган машҳур мусиқашунос Зайнобиддин бин Маҳмуд ал-Ҳусайний Навоийнинг топшириғи ва унга атаб ёзилган «Қонуни илмий ва амали мусиқий» («Мусиқанинг илмий ва амалий асослари») асарида чолғу асбобларидан баланд ва паст товуш ҳосил бўлиш сабаблари, интерваллар ва уларнинг нисбий муносабатлари каби масалаларни ёритишда абжад усулидан фойдаланган.
Эски ўзбек ёзувидаги форслар ва турклар томонидан кейинчалик киритилган тўрт ҳарфپ گ چ ژ борасида шуни таъкидлаш жоизки, абжад ҳисоби амалга оширилаётган матнда ушбу ҳарфлар иштирок этаётган бўлса, ҳисобда уларнинг шаклдошлари(ب ک ج ز)дан истифода этилган.
Манбаларда келтирилишича, араблар қадимда абжад атамаларидан ҳафта кунларини номлашда ҳам фойдаланганлар.
Абжад ҳисобининг ихчам, лўнда ва қулайлиги унинг шеъриятда кенг қўлланишига сабаб бўлди. Бирон муҳим ходиса, воқеаларнинг содир бўлган вақтини, қўлёзмаларнинг ёзиб тугалланган йилини, мансабдор шахсларга бағишлаб ёзилган қасида ва тарихлар санасини беришда сонлар ҳарфлар билан ифодаланган. Бу усул муайян санани шеъриятда ихчам ҳолда ифодалашни таъминлаши баробар, уларни эсда тутишни ҳам осонлаштирган. Шунингдек, абжад ҳисоби ўтмишда таълим-тарбия соҳасида бола тарбияси, унинг фикрий такомили ва тафаккури ривожида қизиқарли усул ҳамда ажойиб восита бўлиб хизмат қилган.
Ўзбек ва шарқ шеъриятининг асосий анъаналаридан ҳисобланган таърих, муаммо, мувашшах, луғз, чистон каби қатор шеърий санъатлар асосини ҳам ана шу абжад ҳисоби ташкил қилган. Ҳатто бу усулдан фойдаланиб махсус асарлар яратилганки, уларнинг айрим намуналари бизгача етиб келган. Кўринадики, абжад ҳисоби ўз даврида жуда катта аҳамият касб этган.
Абжад ҳисобидан бохабар бўлишликнинг ҳозирги даврда ҳам аҳамияти катта. Аждодларимиздан бизгача етиб келган қўлёзма манбалар билан шуғулланадиган ҳар бир шахснинг ёзма ёдгорликлар яратилган ёки нусха кўчирилган йилларини аниқ белгилашида ҳамда абжад ҳисоби билан боғлиқ муайян шеърлар ва ҳарфий санъатларнинг таърихини аниқлашда абжад ҳисобидан яхши хабардор бўлиши талаб қилинади.
Download 21,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish