Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
89
номи билан қасам ичиб айтаманки, Қодисиядаги қўшиннинг охират қайғусига манфаат 
қайғусини аралаштирганини билмадим. Муртадлик воқеаларга ўралашиб қолиб, яна сафга 
қайтган Тулайҳа ибн Ҳувайлид, Амр ибн Маъдий Кариб ва Қайс ибн Макшуҳдангина 
шубҳаланардик. Лекин улар ҳам диёнатли ва мол-дунёга кўнгил қўймаган одамлар чиқди». 

Тарихи Табарий») 
Ўлжанинг бешдан бири Мадинага жўнатилди. Қолган қисми лашкар орасида тақсимланди. 
Киши бошига ўн икки минг дирҳамдан тўғри келди. 
* * * 
Мадинага Кисронинг шахсий буюмлари ҳам келган эди. Унинг эни ҳам, бўйи ҳам олтмиш 
аршин келадиган «Баҳор» деган гиламини кўриб, одамларнинг оғизлари очилиб келди. Шу 
даражада эдики, нарх қўйишга ҳам қийналарди одам. Гиламда кенг ва гўзал боғ тасвирланган 
эди. Боғдаги дов-дарахтлар, гул ва мевалар олтин, кумуш, олмос ва зумрад билан тасвирланган 
эди. Айтишларича, Форс подшоҳлари бу гиламни айвонга осдириб, баҳор нафасини ҳосил 
қилгандек бўларкан. 
Ҳазрати Умар гиламни кўриб, «Уйимга худди шундай гилам керак эди. Уни бир четга қўя 
туринглар», демади. Чунки уни иладиган саройнинг ўзи йўқ эди. Уйи эса, Мадинадаги бошқа 
уйлардан фарқ қилмасди. Бошқалар ҳам «Мўминлар амири, шу гиламни сиз олақолинг. У сизга 
ярашади», деб айтмади. Бундай бўлиши мумкин ҳам эмасди. Ҳазрати Умарнинг жиддийликлари 
бу каби бекорчи гапларни гапиришларига йўл қўймасди. Зотан, у зот ҳаётларида бировга қарам 
бўлмасдан, бировга аҳволидан шикоят этмасдан, эҳтиёжи учун етарлисидан ортиғини 
истамасдан яшади. Гал Форс шоҳининг билакузукларига келганда, Ҳазрати Умарнинг кўзлари 
чақнади. Бир нарса дейишларини кутиб ўтирмай:
— 
Уларни менга беринглар,— деди. 
Сўнг билакузукларни кўлга олиб, кўзлари билан йиғилганлар орасидан кимнидир қидира 
бошлади. Ниҳоят, керакли одамни топди: 
— 
Бу ёққа кел, Суроқа! 
Суроқа Ҳазрати Умарнинг ёнига келди. У зот билакузукларни узатиб: 
— 
Мана буларни тақ — деди. 
Суроқа билакузукларни таққандан сўнг кўпчиликнинг ёдига ширин бир хотира тушди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир пайтлар унга: 
— 
Суроқа, сенинг Кисро билакузукларини таққанингни кўряпман, — деган эдилар. (Ибн 
Касир, «Ал-бидоя») 
Кейин Ҳазрати Умарнинг амри билан Кисронинг кийимлари ҳам унга кийдирилди. Энди у 
Форс шоҳининг ўзи бўлди-қолди. 
— 
Қани, юриб кўр-чи! 
Суроқа йиғилганлар орасида у ёқ-бу ёққа юрди. Эгнидаги либослар ва жавоҳирлар унга 
бутун умрга етар эди. 
Бир замонлар Расулуллоҳни тутиб, Қурайш катталари кўлига топшириб, юзта туяга 
эришмоқчи бўлган шу одам эди. Лекин ёмон ниятда от суриб чиққан Суроқа тақдир тақозоси 
билан қалб кўзи очилиб, эси кирган ва Расулуллоҳ. соллаллоҳу алайҳи ва саллам маънавий 
оламда уни шу ҳолда кўрган эдилар. 
Воқеа шоҳиди бўлган одамларнинг кўзига ёш келди. Ўша дам улар Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва салламнинг сўзларига ишонган эдилар, бугун эса воқеда кўриб турибдилар. Ҳазрати 
Умар кўнгил тубидан чиқариб: «Аллоҳу акбар», деди. Ҳамма халифага қаради: 
— 
Форс Кисросининг кийимларини бир бадавийга кийдирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! 
Кейин эгнидаги кийим ва билакузукларнинг ўзига ҳадя қилинишидан умидвор бўлиб турган 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish