Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
86
Мусулмонлар араблар Бахурасир деб атайдиган Ардашер шаҳрини қамал қилдилар. Қалъа 
атрофига манжаниқлар ўрнатилиб, деворлар қулатилди. Шаҳар аҳолиси қалъадан ташқарида 
жанг қилишга қўрқди ва ичкаридан туриб ўқ, тош ота бошлади. Шу ҳолатда қамал икки ой 
давом этди. Бироқ кунлардан бир кун вазият бирдан ўзгариб, мусулмонлар қалъа бўм-бўш 
эканини сезиб қолдилар. Кейинроқ, одамлар бир-икки кун ичида қалъани тарк этиб, Дажлани 
кечиб ўтганлари маълум бўлди. Қалъага кирилган заҳоти баланд овоз эшитилди: 
— 
Аллоҳу акбар! Мана Кисронинг оқ саройи! Эй мўминлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам бизга буни ваъда қилган эди. 
Ҳайқираётган Дирор ибн Ҳаттоб эди. 
Кўпчилик ўн бир йил бурунги воқеаларни эслади. Қурайш ҳужумларидан ҳимояланиш учун 
хандақ қазилар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир тошни парчалаб: «Аллоҳу 
акбар! Шу онда Кисронинг оппоқ саройларини кўряпман», деган эдилар. Ўша дам Расулуллоҳга 
Мадина атрофига хандақ қазишни маслаҳат берган Салмон Форсий ҳам шу ерда эди. 
Дирор бу гапларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитмаганди, Чунки ўша 
пайт у қарши тараф одами эди. Ҳатто хандақдан ошиб ўтиб, мусулмонлар билан жанг ҳам 
қилган эди. У пайтлар Дирор Исломни илдизи билан қўпориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
салламнинг муборак вужудларини йўқ қилишга тайёр, ҳатто буни ўзига шараф деб биларди. У 
Ухуд жангини хотирлар экан «ўн бир нафар мусулмонни ҳурларга эш қилдим», деган, бу билан 
ўн бир нафар мўминни ўлдирганини айтиб мақтанган эди. 
Макка фатҳига қадар Дирор Ислом ва мусулмонларга қарши аёвсиз кураш олиб борди. 
Шаҳар фатҳ этилганда барча йўллар кесилганини кўриб, Расулуллоҳнинг ҳузурларига келди ва 
муборак қўлларини тутиб, шаҳодат калималарини келтирди. 
Дирор бир кун Ҳазрати Абу Бакр билан суҳбатлашиб ўтираркан: 
— 
Биз Қурайшга нисбатан сизлардан яхшироқ муносабатда бўлдик, — деди. 
— 
Қандай қилиб? 
— 
Биз ўлдирган қурайшийлар жаннатга тушдилар, сизлар ўлдирганингиз эса жаҳаннамга. 
(
Ибн Ҳажар, «Ал-исоба») 
Дирор жоҳилият даврида ашаддий мушрик бўлган бўлса, Исломни қабул қилгач, шу қадар 
яхши мусулмон бўлди. Оппоқ кўшкларга кўзи тушиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
билан боғлиқ хотираларни ёдга солувчи сўзларни айтиб юборди. Унинг гаплари қолганларнинг 
ғайратига ғайрат қўшди ва такбир садолари шаҳарни зир титратди. Мусулмонларнинг бир 
қисми шаҳарда қолдириб кетилган нарсаларни тўпларкан, яна бир қисми дарёнинг нариги 
қирғоғига ўтиш чорасини қидирар эди. Чунки одамлар ҳамма қайиқларни нариги қирғоққа олиб 
кетишганди. 
Бир неча кундан кейин бош қўмондон ҳузурига келган одам Дажлани кечиб ўтиш учун энг 
яхши жойини кўрсата олишини билдирди. У ўша жойда сув белдан юқори чиқмаслигини айтди. 
Лекин Саъд қўшиннинг сувни кечиб ўтишига рози бўлмади. Чунки сувга тушган одам яхши 
суза олиши ҳам керак эди. Ҳолбуки, қўшинда яхши суза оладиганлар жуда кам эди. 
Мусулмонлар Дажлани кесиб ўтишни истарди, лекин бунинг иложи йўқ эди. Бу нарса ҳатто 
тушларга ҳам кира бошлади. Бир кун лашкарбошининг зиёратига келган одам: «Тушимда 
қўшин дарёни кечиб ўтганмиш», деди. Бошқа одамлар ҳам шунга ўхшаш туш кўрган эди. 
Ниҳоят, қўмондонлар йиғилиб, машварат қилишди. Машваратга тўпланганлар бу ерда 
ўтираверишдан фойда йўқлигини айтиб, Дажлани кечиб ўтиш керак, деган қарорга келдилар. 
Ҳалиги одам кўрсатган жойга бордилар. Бу ер ростдан ҳам кечув учун қулайлигини исботлаш 
керак эди. Одамлар сўзга эмас, кўзга ишонардилар. 
Яна бир масала — нариги қирғоққа ўтилган тақдирда, у ерда кутиб турган душман билан 
дуч келиб қолиш мумкин эди. 
— 
Биринчи бўлиб ким ўтади?


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish