www.ziyouz.com kutubxonasi
76
қайсарлик туфайли тарк этиш тўғримиди? Барча дўстлари, қариндош-уруғлари шу шаҳарда
қолди. Саъднинг ўзи отаси каби сахий инсон эди. Кўпинча оқшомда дастурхон ёзиб қўяр,
истаган одам келиб, еб-ичиб кетар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам кўп
моддий ёрдамлар берган. Пайғамбар алайҳиссалом Мадинага етиб келганларида, энг кўп
таомни Саъд юборган эди. Бундан ташқари, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси
аёллариникида қолса, ўша уйга Саъднинг хонадонидан таом чиқарди.
Баъзан Расулуллоҳнинг ўзлари унинг уйига ташриф буюрар ва меҳмон бўлар эдилар. Бир
сафар: «Дастурхонингиз атрофида рўзадорлар ўтирсин, таомингизни яхшилар есин, малоикалар
сизга мағфират сўрасин», деб дуо қилганлар.
У Ақаба байъатида қатнашиб, қабиласига нақиб этиб сайланган эди. Саъд ансорлар орасида
сузишни биладиган саноқли кишилардан бири эди. У яхши сузгани ва моҳир мерган бўлгани
учун «комил» лақабини олган. Шу билан бирга, жуда рашкчи бўлиб, уйланса, доим киз болага
уйланарди. Биров унинг бевага майли бўлганини кўрмаган.
Саъднинг Ҳазрати Абу Бакрга ҳам, Ҳазрати Умарга ҳам шахсий адовати йўқ эди. Зеро, улар
бир неча йиллар мобайнида дўстона муносабатда яшашган.
Мадинани тарк эттач, Сурия тарафларга кетди. У ерда Ҳаврон минтақасидаги Маниха
кишлоғига жойлашди. Бир куни уни ҳаммомда жонсиз ҳолда топдилар, ўшанда Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан тўрт йил ўтган эди.
Бадрдан ташқари барча ғазотларда қатнашган Саъд Ислом ва мусулмонларга кўп хизмат
қилди. У ҳам бошқалар каби қамчиликлардан холи эмасди. «Ким зарра мисқолича яхшилик
қилса, (Киёмат куни) ўшани кўрур. Ким зарра мисқолича ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!»
(
Залзала сураси, 7—8-оятлар) деган ҳақ гап унга ҳам тегишли эди. Лекин Парвардигорнинг
раҳмати ғазабидан устун экани ҳам ҳақиқатдир. (Ибн Касир, «Ал-бидоя»)
Чодир аҳли
Бир тунда Ҳазрати Умар кули Аслам билан биргаликда Мадинани айлангани чиқди.
Айланиб юриб, Ҳаррату Воқим деган жойга келди. Кейин Сирорга етди. У ерда оловни кўриб,
Ҳазрати Умар:
—
Аслам, менимча бу оловни совуқ ва қоронғуликдан қийналган одамлар ёққан бўлсалар
керак. Юр, уларнинг олдига борамиз,— деди.
Араблар қоронғу, совуқ кунларда олов ёқиб, итларини чодир атрофига боғлаб қўярди.
Бундан мақсад, ёниб турган гулханни ва вовуллаётган итларни кўрган одам у ерни осон топади.
Икковлон бориб қарасалар, гулхан атрофида кекса аёл ва бир неча бола ўтиришган экан.
Болалар тинмай йиғлар, кампир эса олов устига қўйилган қозонни ковлар эди.
—
Ассалому алайкум!
—
Ваалайкум ассалом!
—
Ўтирсам майлими?
—
Яхши ниятда бўлсанг, кел, ниятинг ёмон бўлса, кетавер.
—
Биз яхшиликни ўйлайдиган ва уни яхши кўрадиган одамлармиз.
Ҳазрати Умар олдинга яна бир-икки қадам ташлади.
—
Аҳволлар қалай, хола?
—
Қоронғулик ва совуқдан қийналяпмиз.
—
Болалар нега йиғлашяпти?
—
Қорни оч уларнинг. Очликдан қийналишяпти. Аёл ҳақ эди. Қорни очган бола йиғлайди.
Ҳазрати Умар қизиқиб:
—
Нима пиширяпсиз? Қозондаги нима?
—
Сув қайнатяпман. Фақат сувнинг ўзи. Ичида қитирлаётган нарса эса, тош. Болаларни,
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |