3-амалий машғулот: Болаларни мактабга психологик ва физиологик жиҳатдан тайѐрлаш. Мактабгача таълим муассасаларида кун тартиби ва болаларни овқатлантириш меъѐрлари
Ишнинг мақсади: Мактабгача таълим муассасаларда таълим- тарбия жараѐнини режалаштириш бўйича методик кўрсатмалар: ҳар бир ѐш гуруҳида ҳафта давомида ўтказиладиган машғулотлар сони ва ҳар бир машғулот қанча давом этиши, бир кунлик кундалик фаолиятнинг ѐритилиши, мактабгача ѐшдаги болаларнинг ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш учун мезонлар, болаларнинг ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш усулларини ѐритиб бериш.
Таянч иборалар: таълим-тарбия, жараѐн, режалаштириш, иш фаолият.
Тарбия масалалари таълим-тарбия ишининг ташкилий шакллари, болалар фаолиятининг ҳар хил турлари: машғулотларда таълим бериш орқали, ижодий ва қоидали ўйинлар, болаларнинг мустақил фаолиятлари, уларнинг ўз меҳнати ва катталар меҳнати билан таништириш орқали, ўзўзига хизмат қилиш, сайрлар ўтказиш гигиеник тадбирлар орқали амалга оширилади.
Таълим-тарбия ишларини муваффақиятли амалга ошириш МТМдаги педагогик жараѐнни, ҳар бир фаолият турини тўғри ташкил этишга боғлиқдир.
МТМнинг педагогик жараѐнида таълим муҳим аҳамият касб этади ва у кундалик ҳаѐтда, ўйинда, меҳнатда, машғулотлар орқали амалга оширилади. Машғулотда таълим ва тарбия вазифалари ҳал этилади.
Болалар теварак-атрофдаги ҳаѐт ва табиат билан танишиш, нутқни ўстириш ва саводга тайѐрлаш, илк математика, жисмоний тарбия, тасвирий фаолият, мусиқа бўйича энг оддий тасаввур ва билимларни, малака ва кўникмалар системасини эгаллаб оладилар. Болалар эгаллаб олишлари керак бўлган билим, малака ва кўникмалар Давлат дастурида белгилаб берилган бўлиб, у болаларнинг умумий ривожланишида ва уларни мактаб таълимига тайѐрлашда муҳим аҳамиятга эга. Машғулотларда таълим бериш дидактика тамоиллари асосида болаларнинг ѐш ва ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб маълум изчилликда олиб борилади, мазмуни секин-аста мураккаблаштириб борилади. Натижада у ривожлантирувчи ва тарбияловчи хусусиятга эга бўлади.
“Илк қадам” дастурида ҳар бир ѐш гуруҳида ҳафта давомида ўтказиладиган машғулотлар сони ва ҳар бир машғулот қанча давом этиши белгилаб қўйилган. Тарбиячи мана шунга асосланиб, ўзининг ҳафталик машғулотлар жадвалини тузиб олади, бу таълимнинг ҳамма бўлимлари бўйича белгиланган таълим-тарбия ишларини тўғри тақсимлаш ва бир хилда амалга оширишга имкон яратади. Машғулотлар жадвалини тузишда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:
1. Дастурнинг ҳамма бўлимлари бўйича машғулотларни ҳафтага тенг тақсимлаш.
2. Ҳафтанинг биринчи ва охирги кунига осонроқ машғулотлар қўйилади.
3. Ҳафтанинг сешанба, чоршанба ва пайшанба кунларида болалардаги ақлий фаолият тезлашади, шунинг учун бу кунларга мураккаброқ ишлар режалаштирилади.
4. Кун давомида биринчи бўлиб болалардан ақлий зўр беришни кўпроқ талаб этадиган, кам ҳаракатли машғулотлар режалаштирилади (атрофолам ва табиат билан таништириш, нутқ ўстириш, илк математика). Иккинчи машғулотга енгилроқлари: тасвирий фаолият, жисмоний тарбия, мусиқа машғулоти ва шунга ўхшашлар режалаштирилади.
5. Кун давомида машғулотлар қуйидагича тартибда алмаштириб борилади: математика ва жисмоний тарбия, нутқ ўстириш ва тасвирий фаолият ва ҳоказо.
Машғулотларни бундай тақсимлаш болаларнинг дастур материалини енгилроқ ўзлаштириб олишига имкон яратади.
Тарбиячи ҳар куни эрталабки соатда болаларнинг бирламчи тиббий кўрик асосида қабул қилади, ота-оналар билан суҳбат олиб боради, бадантарбия машқларини ўтказади. Лекин бу вазифалар кундалик фаолиятда акс эттирилмайди.
Кундалик фаолият баѐнида эрталабки соатда тарбиячи болалар билан белгиланган мавзу юзасидан қисқа суҳбат уюштириши кўрсатилади, асосий ўринни болаларнинг ўйин фаолияти учун ажратилади. Ижодий ўйинларни, тинч ўйинларни (қуриш-ясаш, расмли китобларни томоша қилиш) ташкил этиш режалаштирилади.
Режада болаларнинг меҳнат фаолияти кенг ѐритилади. Меҳнат тарбиясининг тўрта вазифалари беш кунга бўлиниб ѐзилади. Навбатчилик ҳар бир кун учун алоҳида режалаштирилмайди. Режада навбатчиликка янгилик киритилса, навбатчилик вазифаси мураккаблаштирилса ѐки шароитлар ўзгарса, янги мазмуни алоҳида ѐритилади.
Болаларнинг мустақил фаолияти режалаштирилмайди, у боланинг қизиқишига ва кайфиятига боғлиқ . Ҳар бир бола эркин ҳолда ўзи истаган фаоллик марказини танлаши ва у ерда ишлаши мумкин. Тарбиячи болаларни кузатиши ва зарур ҳолда унга ѐрдам кўрсатиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |