3-амалий машғулот: Болаларни мактабга психологик ва физиологик жиҳатдан тайѐрлаш. Мактабгача таълим муассасаларида кун тартиби ва болаларни овқатлантириш меъѐрлари


Мактабгача таълим муассасаларида машғулотлар жадвали



Download 29,68 Kb.
bet2/3
Sana05.12.2022
Hajmi29,68 Kb.
#879241
1   2   3
Bog'liq
3-амалий машғулот(Физиология)

Мактабгача таълим муассасаларида машғулотлар жадвали



Maшғулот номи

Гуруҳлар

1-кичик
2-3 ѐш

2-кичик
3-4 ѐш

Ўрта
4-5 ѐш

Катта
5-6 ѐш

Тайѐрлов
6-7 ѐш

1

Атроф олам билан таништириш

0.5

1

1

2

2

2

Табиат билан таништириш

0.5

0.5

0.5

0.5

0.5

3

Таълимий ўйинмашқлари(сенсор тарбия)

1

-

-

-

-

4

Нутқ ўстириш

1

1

2

2

1

5

Саводга тайѐрлаш

-

-

-

-

1

6

Бадиий адабиѐт билан таништириш

0.5

0.5

0.5

0.5

0.5

7

Илк математик тасаввурларни шакллантириш

-

1

1

1

2

8

Расм

1

2

2

2

2

9

Аппликация

0

0.5

0.5

0.5

0.5

10

Қуриш-ясаш (қўл меҳнати*)

1

0.5

0.5

0.5*

0.5*

11

Лой иши

0.5

1

1

1

1

12

Жисмоний тарбия

2

2

2

2

2

13

Мусиқа

2

2

2

2

2




Жами:

10

12

13

14

15




Кундалик режа қуйидагича баѐн этилади

Сана

1

Эрталабки соат

Суҳбат (мавзу);
Ўйинлар (мавзу);
Мустақил фаолият;
Меҳнат;
Болалар билан якка тартибда ишлаш. Бадантарбия машқи




2

Машғулотлар

1. Машғулот йўналиши, мавзу ва мақсади.
2. Машғулотнинг бориши (таркибий қисмлари).
3. Зарурий жиҳоз ва ўйин кўргазмали қуроллар




3

Сайр

1. Кузатиш.
2. Ҳаракатли ўйинлар.
3. Меҳнат.
4.Тинч ўйин. Ихтиѐрий ўйинлар.
(Сайр қисмларининг кетма- кетлиги олинган мавзуга қараб ўйин ўзгариши мумкин)




4

Куннинг 2-ярми

1. Ўйинлар (таълимий, стол устида, воқеабанд, ихтиѐрий, саҳналаштирилган).
2. Ифодали ўқиш ва суҳбат.
3. Якка тартибда ишлаш.
4. Кўнгилочар соатлар




5

Кечки соат

Ихтиѐрий кузатиш.
Ихтиѐрий ўйинлар.
Ота-оналар билан ишлаш.

Машғулотлар жадвали мактабгача ѐшдаги болаларнинг ѐш хусусиятларини инобатга олган ҳолда, тўпланган илғор иш тажриба ва янги таҳрирдаги Давлат талаблари асосида ишлаб чиқилган.
Мактабгача таълим муассасаларида машғулотлар эрталаб 9.30 дан бошланиб, давомийлиги кичик гуруҳларда 10-15 дақиқагача, катта ва тайѐрлов гуруҳларида 25-30 дақиқадан ошмаслиги даркор.
Машғулотлар оралиғида болалар билан тетиклаштирувчи, чарчоғини олувчи ўйинлар ўйин ўтказилади. Ҳар бир йўналиш бўйича ой охирида болалар билан мужассам - назорат машғулотлари ўйин ўтказилади ва болаларнинг дастур вазифаларини қай даражада эгаллаганликлари таҳлили қилинади.
1-кичик гуруҳ машғулотлар жадвалига киритилган ―Таълимий ўйин-машқлари‖ларида (сенсор тарбия) замонавий педагогик технологияларидан бири - Мария Монтессори методикасини кенг қўллаш тавсия этилади.
II-кичик гуруҳда 0,5 дан тақсимланган атроф-олам билан таништириш машғулоти – табиат билан таништириш машғулоти билан, бадиий адабиѐт билан таништириш машғулоти - лой машғулоти билан, қуриш-ясаш машғулоти эса бир хафта йирик қурилиш жиҳозлари, бир сафар майда қурилиш жиҳозлари билан алмаштирилиб ўйинтилади.
II-кичик гуруҳдан бошлаб жадвалда 0,5 дан тақсимланган табиат билан таништириш машғулоти - бадиий адабиѐт билан, қуриш-ясаш машғулоти эса - аппликация машғулоти билан алмаштирилиб ўйнатилади. Катта-тайѐрлов гуруҳларда қуриш-ясаш машғулоти қўл меҳнати билан алмашлаштирилиб ўйнатилади.
Эрталабки соатда қилинадиган педагогик ишнинг асосий вазифаси болаларда тетик, қувноқ кайфият уйғотишдир. Бунда бола фаолияти эркин бўлади, боланинг истаги ва қизиқишига таянилади, фаолиятларнинг шакли ва мазмуни қизиқарли бўлиши таъминланади. Сайрни режалаштириш.Тарбиячининг сайрдаги асосий вазифаси болалар учун фаол, мазмунли, хилма-хил ва қизиқарли фаолиятни ташкил этишдир.
Сайр:
1. Кузатиш.
2. Ҳаракатли ўйин.
3. Меҳнат.
4. Тинч ўйин. Ихтиѐрий ўйинлар каби қисмлардан иборат. (Сайр қисмларининг кетма-кетлиги олинган мавзуга қараб ўйин ўзгариши мумкин).
Сайрда болалар билан якка тартибда ишлашда асосий ҳаракат машқлари билан ишлашга еътибор қаратилади).
Куннинг иккинчи ярмини режалаштириш. Куннинг иккинчи ярмида болалар билан якка ишлаш, хилма-хил ўйин фаолияти эгаллайди: (таълимий, стол устида, воқеабанд, ихтиѐрий, саҳналаштирилган), кўнгилочар соатлар (ҳар ойда 1-2 марта) режалаштирилади.
Тарбиячи кечки соатда ихтиѐрий ўйин, ихтиѐрий сайр ва ота-оналар билан ишлашни режалаштиради.
Эрталабки соатни муваффақиятли амалга оширилиши уни тўғри ташкил этишга боғлиқдир. Эрталабки соатнинг таркибий қисмлари ойлик режада мукаммал акс этиши жуда муҳим.
Тарбиячи ҳар куни эрталабки соатда болаларни бирламчи тиббий кўрик асосида қабул қилади (бу фильтр дафтарида қайд этилади), ота-оналар билан суҳбат олиб боради, болалар билан бадантарбия машқларини ўтказади (бадантарбия машқлари ойлик режа дафтарида ҳар ой учун 2 комплекс бадантарбия машғулотлари ѐзилади). Кундалик фаолият баѐни эрталабки соатда тарбиячи болалар билан белгиланган мавзу юзасидан суҳбат уюштириши кўрсатилади, суҳбатларнинг мавзулари аниқ ѐзилиши ва маънавиятга йўналтирилган бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Болаларнинг мустақил фаолияти мазмуни режада тўлиқ очиб берилмайди, у боланинг қизиқиши ва кайфиятига боғлиқ. Ҳар бир бола эркин ҳолда истаган фаоллик марказини танлаши ва у ерда ишлаши мумкин, тарбиячи болаларни кузатади ва зарур ҳолларда ѐрдам кўрсатади. Фаоллик марказида ҳамма нарса бола учун қизиқарли бўлиши лозим.
Эрталабки соатдаги меҳнатда кундалик навбатчиликдан ташқари меҳнатсеварликни тарбиялашнинг тўрт хил вазифаси (ўз-ўзига хизмат, маиший меҳнат, табиатдаги меҳнат, қўл меҳнати) дан бири режалаштирилади. Меҳнат тарбиясининг тўрт хил вазифалари тўрт кунга бўлиб ѐзилади. Навбатчилик ҳар бир кун учун алоҳида режалаштирилмайди, навбатчиликка янгилик киритилса, вазифа мураккаблаштирилса ѐки шароитлар ўзгарса, янги мазмун алоҳида ѐритилади.
Болалар билан якка тартибда ишлаш – машғулотда ўзлаштиролмай қолган болалар билан ишлаш демакдир. Болалар билан якка ишлаш учун тарбиячилар таълимий ўйинлар, амалий машқлар тўпламларини тайѐрлашлари керак. Бу материалларга асосланиб болалар билан якка ишлаш яхши самара беради. Режада қайси болалар билан, қандай мавзуларда якка тартибда ишлаш аниқ кўрсатилади.
Мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этишнинг асосий мақсади тарбияланувчиларининг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш, ошхоналарда сифатли таомлар тайѐрлаш, таомларни истеъмол қилиш учун гигиеник талабларга мувофиқ шароитлар яратиш ҳисобланади.
Мактабгача таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил этишнинг асосий вазифалари:

  • тарбияланувчиларнинг белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда овқатланишини ташкил этиш;

 тарбияланувчиларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;
 озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда таомларнинг хавфсизлиги ва сифатини кафолатлаш;
 тарбияланувчиларда овқатланиш билан боғлиқ юқумли касалликларнинг тарқалишига йўл қўймаслик;
 тарбияланувчилар ўртасида соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш;
 таомларни тайѐрлашда, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш ҳамда сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиш.

Download 29,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish