www.ziyouz.com kutubxonasi
77
овқат пиширяпман, деб алдаяпман. Бир оздан кейин йиғидан чарчаб ухлаб қолишади.
Аёл бу гапларни алам ва маҳзунлик ичра айтди, кўзларидан оққан ёшни кўрмаган, ҳатто
гапларига яхши тушунмаган одам ҳам бу аёл товушидаги дардни пайқамасдан қолмасди. Бир оз
тин олган аёл гапини давом эттирди:
—
Бир кун Аллоҳ биз билан Умар ўртасида ҳакам бўлади.
Охирги гапни аёл юрак тубидан чиқариб айтди. Ҳазрати Умар бир қалқиб тушди. Лекин
«
Нималар деётганингни биласанми, аҳмоқ кампир?» демади.
Шундай деса бўларди, ҳатто қўлларидаги таёқ билан бир-икки туширса ҳам, бўларди. Лекин
бу билан нималарнидир ҳал қилиб бўлмасди. Ҳазрати Умар бундай қилолмасди, балки бошқа
Умар қилиши мумкин эди. У адолат, сабр, яхшилик ва эҳсон тимсоли эди. Нафс амрига
бўйсуниб, бир-икки дўппосласа, бир оз муддатдан кейин унутилиб кетарди. Аммо бу билан
асрлар оша тантиликлари ила инсониятга ўрнак сиймо бўлиб қололмасди.
—
Худо хайрингизни берсин, Умар аҳволингизни қайдан билсин?
—
Амир бўлишни, ишимизни гарданига олишни билса-ю, аҳволимиз билан қизиқмаса, нима
қилиб халифа бўлиб юрибди? Бир кун келиб, Аллоҳ ундан бизнинг ҳисобимизни сўрамайдими?
—
Сиз ҳақсиз, холажон, ҳақсиз...
Ҳазрати Умарнинг пешоналаридан тер окиб, оёқ-қўллари ҳолсизланди. Виждони эса, икки
тегирмон тоши орасига тушиб қолгандек эди. Аёлга қолса, яна нималар демасди. Ундаги дард
юки шу даражада оғир эди. Зеро, болаларига тош пишираётган, уларнинг йиғлаб-сиқтаб ухлаб
қолишларини кутаётган аёлнинг бутун ғам-алами икки жумлага жо бўлолмасди. Аёлнинг
дардини дастурхон қилиши ва Ҳазрати Умарнинг уни сабр-матонат билан эшитиши ҳам мавжуд
муаммони хал қилиб беролмасди ёки болаларнинг қорнини тўйдириб қўймасди. Шунинг учун:
—
Кетдик, Аслам, — деди Ҳазрати Умар. Икковлон у жойдан шоша-пиша кетаркан,
ортларидан бир жуфт кўз ҳайрон қараб келди. Аёл қўлидаги капгир билан қозонни кавлаб:
«
Ҳозир пишади, болажонларим», дейишда давом этарди.
* * *
Тез-тез юриб Байтулмолга етиб келган Ҳазрати Умар у ердан бир қоп ун ва кўзада ёғ олди.
—
Унни устимга орт, Аслам, — деди.
—
Буни мен олақоламан.
—
Айтганимни қил!
—
Лекин уни мен ташишим керак.
—
Онанг сени йўқотсин, Аслам! Қиёмат куни ҳам менинг гуноҳларимни гарданингга олиб,
менга енгил нафас олдирасанми? Вақтни ўтказмай, қопни орт.
Ёнида халифа елкасига қоп ортиб кетаркан, ўзининг бундай эркин кетиши Асламга эриш
туюлди. Лекин бошқа иложи ҳам йўқ эди. Аслам ёғни олгандан кейин қадамлар тезлашди.
Ниҳоят, гулхан кўзга ташланди. Аслам енгил нафас олди. Чунки оддий одам
кўтаролмайдиган қопни ерга қўймай, деярли югуриб келиши Ҳазрати Умарни анча ҳолдан
тойдиргани аниқ эди.
Бу сафар изн ҳам сўрамай чодирга киришди. Аёл ҳануз машғул эди, болалари эса тинмай
йиғларди.
Ҳазрати Умар елкасидаги унни ерга қўйиб, қозондаги сув ва тошларни тўкиб ташлади. Унга
озгина ёғ солди. Кейин ҳайрат тўла миннатдор кўзлари билан қараб турган аёлга:
—
Унни сол, мен қораман! — деди.
Бу сафар ростакамига ҳам овқат пиширилаётганини болалар ҳам сездилар. Ҳазрати Умар
хамир қора бошлади. Орада олов ўчиб қолай деганда, эгилиб, пуфлай кетди.
Воқеани айтиб бераркан, Аслам: «Ҳазрати Умарнинг қуюқ соқоллари орасидан чиққан
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |