Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
78
тутунни ҳозир ҳам кўриб тургандекман», деган эди. 
Ниҳоят, таом тайёр бўлди. Ҳазрати Умар аёлдан лаган сўради. Овқатни лаганга сузиб бир оз 
совушини кутди, кейин уни болалар олдига қўйди. Ўзи бир чеккага ўтиб, уларни кузата 
бошлади. Тутун ва ис босган юзида табассум пайдо бўлди. Аёл ҳам бундан мамнун ҳолда: 
— 
Худо ҳаққи, халифаликка Умардан кўра сен лойиқроқсан. Аллоҳ рози бўлсин, сенга 
яхшилик ва эҳсонлар ато этсин, — дер эди. 
— 
Аллоҳ сизларга ҳам яхшиликлар берсин. Эртага мўминлар амирининг олдига бор. Мени 
ўша ерда учратасан. Сенга ёрдам бериб юбораман. 
— 
Ундай қилолмайман, — деди аёл. — Бориб унинг олдида кўз ёши қилолмайман. 
Болалар ҳам қорни тўйгач, табассум қила бошлади. Улар бир-бири билан ҳазил-ҳузул қилиб 
ўйнарди. Охири уйқулари келиб, бир чеккага чўзилишди. Ҳазрати Умар ҳам ўрнидан турди. 
— 
Аллоҳ роҳат берсин, — деб чиқиб кетди. Аёл у кишининг ортидан дуо қилганча қолди. 
Кўнглида кечаётганлари кўз ёшларидан ҳам кўпроқ эди. 
Бир оз юргач, Ҳазрати Умар Асламга ўгирилди: 
— 
Очлик уларнинг уйқуларига монеълик қилган эди. Мен уларнинг тўйгани ва 
кулишларини кўрмай кетишни истамадим. Тарихи Табарий») 
Бу ажойиб фазилат эди. Расулуллоҳ: «Ким бир мўминни дунё ғамидан халос қилса, Аллоҳ 
ҳам қиёмат куни унинг ғамларидан бирини кетказади», деганлар. Ҳазрати Умар шунинг учун 
ҳам хурсанд эди. Шу билан бирга, бу каби оилалар қанча. Халифа ҳузурига келиб: «Биз 
болаларимиз қорнини тўйдиролмаяпмиз», дея олмайдиган қанчадан-қанча одам ҳаётнинг аччиқ 
лаҳзаларидан эзилиб, тушкунликда яшамоқда. 
Ҳазрати Умар тунни бедор ўтказди. Лекин шу биргина тун мириқиб ухлайдиган кечалардан 
афзал эди. Бу кеча тарихда қоладиган кеча эди. Унинг қаҳрамонлари — буюк халифа, унинг 
сабрли қули ва Умарнинг олдига бориб кўз ёши тўкмай, қаноат ичра яшаган аёл. Уларнинг 
ҳаққига ўн тўрт асрдан кейин ҳам дуолар қилинажак, саломлар йўллаш учун Аллоҳ азза ва 
жалла томон қўллар кўтарилажак. 
Куёви шаҳид кетган, қизи вафот этган бу аёл набираларини қачонгача боқа олади? Бир кун 
келиб, сабри тугайди ё ўша сабр уларни ўлимгача олиб боради. 
Эртасига Ҳазрати Умар ҳузурига келган аёл кеча ким билан учрашганини фаҳмлади: 
— 
Сиз кеча ҳолимиздан хабар олган ўша кишимисиз? Нега кимлигингизни айтмадингиз? 
— 
Муҳими Умарни танишингиз эмас, эҳтиёжингиз қондирилишидир. Аллоҳ мададкорингиз 
бўлсин! 
Ҳадиснинг китобат қилиниши 
Ҳазрати Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини қоғозга 
кўчиришни ният қилди, бу йўлда мададкор бўлиши ва тўғри йўлдан адаштирмаслигини сўраб 
Аллоҳга ёлворди. Бир ой Аллоҳга дуо қилди. Чунки бу иш жиддий бўлиб, суннат ёздирилмаган 
тақдирда одамлар ёдидан кўтарилиши хавфи бор эди. Охири бир қарорга келиб, жиддий 
ҳозирлик кўра бошлади. 
Лекин бир куни одамларга фикри ўзгарганини айтди. Сабаби суннат ёзиб қўйилгандан 
кейин, инсонлар тайёр китобга берилиб, Аллоҳ каломига эътибор сусайиб кетиши мумкин эди. 
(
Ибн Саъд, «Табақот») 
Ҳазрати Умар бутун ҳаёт саҳобалар билан давом этади деб ўйлаганмикан? Кундан-кунга 
сафдагилар камайиб, ҳар бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган, 
билган нарсаларини ўзлари билан қабрга олиб кетаётган эди. Ахир улар ҳаммага ҳам ўзлари 
билганларини айтиб беролмасди! Суннат ёзиб қўйилмаса, бу ҳазина кейинги авлодларгача етиб 
борадими? 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish