Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
73
хоҳлайсанми? 
Абу Умайя шундоқ бўлишини яхши биларди, устига-устак дакки ҳам эшитиб олди. 
— 
Йўқ амирул мўминин. 
— 
Унда боргин-да, меҳнат қил. Сен эсам бошқаларга ўхшаган мусулмонсан. Уларга 
юкланган мажбурият сенга ҳам тегишли. Улар фойдаланадиган ҳуқуққа сен ҳам эгасан. Сенинг 
улардан ортиқ-кам жойинг йўқ. 
Абу Умайя шунча йиллар ўтиб, Ҳазрати Умардан энди танбеҳ эшитиши эди. Унга 
лойиқлигини ҳам тушуниб турарди. Аслида, Ҳазрати Умар ҳатто ўз фарзандларини юзхотир 
қилмас ва бунга йўл ҳам қўймас эди. 
Сўнг у Ироққа жўнади. Қўлида буюк саҳоба «Аллоҳим, барака ато эт», дея дуо қилиб берган 
икки юз дирҳами. Ҳақиқатда ҳам бу пул унга кўп даромад келтирди. Мадинага қайтганида бир 
қанча қимматбаҳо буюмлари бор эди. Уларни халифа ҳузурига олиб кирди. 
— 
Яхши нарсалар экан, Абу Умайя. 
— 
Уларни сизга ҳадя сифатида олиб келдим. 
— 
Ҳадя қилиб олмайман. Ўзингга керак бўлмаса, сотгин-да, қарзингни тўла. 
Абу Умайя хожасининг бундай муносабатини, қолаверса, дуо қилиб берган икки юз дирҳам 
келтирган фойдани ҳеч қачон унутмади. Кейинчалик хотиралар экан: «Ўша пул билан 
озодликка чиқдим. Яна анча маблағ ҳам ишлаб олдим», деган эди. 
Шу ўринда Ҳазрати Умардек Ислом оламида айтгани икки бўлмайдиган инсоннинг қулига 
бериш учун икки юз дирҳам топа олмай, қизидан қарз олиб турганига эътибор қилиш жоиз. 
Ҳазрати Умар қул озод қилиш нималигини яхши тушунарди. Қийин аҳволга тушиб қолган 
одамга ёрдам бериб, унинг кўнглини овлаган одамга, охиратда Аллоҳ томонидан катта ажр 
мукофотлар берилишини, ўша кун ташвишларининг бартараф этилишини биларди. Буни 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган эди. Агар қўлида бўлганида, Абу Умайяга 
кўпроқ пул беришига шубҳа йўқ эди. Қарз олиб, пулга барака сўраб, дуо қилганида, ихлос 
билан, кўнгилдан чиқариб дуо қилган эди. Дуосининг қабул бўлишига ишониб, бу билан 
каттароқ моддий ёрдам беролмаса-да, лоақал маънавий ёрдам беришни кўзлаган эди. 
* * * 
Ҳазрати Умар дўстлари билан айланиб юраркан, бир қабр бошида тўхтади. Бошини эгиб 
узоқ туриб келди. Ёнидагилар Ҳазрати Умарнинг муборак кўзлари ёшланганини кўришди. 
Сукунатни бузишга журъат этолмай, у кишини ўз ҳолига кўйишди. 
Бу қабр кимники эди? Ҳазрати Умарга тегишли жойи бормиди? Буюк зот бу ерда ётган азиз 
инсон билан боғлиқ хотираларни эслаб йиғладими ёхуд яхши-ёмон ўтган умрнинг шу бир уюм 
тупроқ кўринишига келишини ўйлабми? Балки бу ерда ётган инсоннинг савол-жавобга 
тортилишини эслаб йиғлагандир? 
Ҳазрати Умар, ниҳоят, аста сўз бошлади: 
— 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитган эдим: «Қабр 
охиратнинг илк бекатидир. Унда савол-жавобдан ўтиб, азобдан қутулган инсонга кейинги 
бекатларда осон бўлади. Агар қабрда ўзини қутқара олмаса, кейинги бекатларда унинг аҳволи 
қийин кечади». 
Энди Ҳазрати Умар нима сабабдан йиғлагани маълум бўлди — кўзлари тушган қабр у 
кишини йиғлатган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам: «Қабрларни зиёрат 
қилинг. Чунки улар охиратни эслатиб туради», деганлар. Бу туйғу Ҳазрати Умарда ўта нозик, 
айни дамда жуда кучли эди. «Қиёмат куни жаннатга кирадиганлар орасида бўлармиканман ёки 
дўзахга тушадиган орасида?» деган умид ва қўрқув Умарни Ҳазрати Умар даражасига олиб 
чиққан эди. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish