Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
69
хўнг-хўнг йиғлашига кўп сабабчи бўлган. 
Пайғамбарликни даъво қилиб чиққан Мусайлама билан бўлган жангда бу одам Ислом 
туғини кўтарган Зайд ибн Хаттобни шаҳид қилган эди. Ҳазрати Умар бундан қаттиқ қайғуга 
тушган, ҳатто ўғли Абдуллоҳни «Амакинг шаҳид кетди, сен қайси юз билан кўзимга 
кўриняпсан?» деб койиб ҳам берган эди. 
Одамлар тез-тез Ҳазрати Умарнинг йиғлаганини кўриб қолишарди. Сабабини 
сўраганларида, Яман тарафга ишора қилиб: «Шу ёқдан шамол эсса, Зайднинг ҳиди келади», 
дерди. (Ибн Абду Раббиҳ, «Ал-икдул фарид») 
Бир куни шоир Мутаммим ибн Нувайр билан суҳбат асносида: «Агар оддийроқ бўлса ҳам, 
шеър ёза олганимда, Зайдга атаб кўп шеърлар битардим», деб юборди. (Ибн Асир, «Ал-комил») 
Энди эса, қаршисида севимли ва бир умр унутолмайдиган акасининг қотили турар эди. 
Ҳазрати Умарнинг энг кучга кирган пайти, аканинг қасосини олиш мумкин. Истаса, бурда-
бурда қилиб, суякларини итларнинг олдига ташлаш ҳам қўлидан келади. Бироқ Ҳазрати Умар 
бундай қилолмайди. Чунки Абу Марям шаҳодат калимасини айтиб, мусулмон бўлган. 
Мусулмон бўлганидан кейин олдинги ишлари муҳокама қилинмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам ҳам амакилари Ҳазрати Ҳамзанинг қотили Вахшийни жазоламаган, қизлари 
Зайнабнинг ҳомиласини туширган ва кўп йиллар мобайнида дард чекиб яшаши, ҳатто ўлимига 
сабаб бўлган Хаббор ибн Асвадни иймон келтирганидан кейин ўлдирмаган эдилар. Ваҳоланки, 
сал олдин уни қатл қилишга буюрган эдилар. Ҳазрати Умар ҳам шундай шароитда Абу 
Марямни ўлдиролмасди. Бу шариат қонунларини ўрнатгандан кейин, яна жоҳилиятта қайтиш 
бўларди. Шунинг учун: 
— 
Сени кўришни истамайман, — деди, холос. 
Бунга нима ҳам деб жавоб бериш мумкин? Абу Марям ҳеч нарса дея олмади. Ҳазрати 
Умардан қучоқ очиб кутиб олишини ва: «Кел, ўтир, сен акамни шаҳидлик мартабасига 
етказгансан. Акамга қилган яхшилигингни қандай қайтарай?» деб пешонасидан ўпиб кўйишини 
кутмаган, табиий. 
— 
Амирул мўминин, сизга ёқмасам, мўминлар ҳуқуқидан фойдалана олмайманми? 
— 
Ҳа, мўминларга берилган ҳуқуқ сенга ҳам берилади. Уларга юкланган вазифа сенга ҳам 
вазифа бўлади. 
— 
Унда, менга шунинг ўзи етади. 
Бу иш ҳам Ҳазрати Умарнинг адолатидан нишона эди. Бўлмаса, Абу Марямнинг бошини 
олишга кўп вақт кетмасди. 
Вақт ўтиши билан у Басра қозилигига тайинланди. Бу эса, Ҳазрати Умарнинг икки карра 
адолатига, ишни устасига топширишига ёрқин мисолдир. 
Зайд ибн Ҳаттоб Ҳазрати Умарнинг ота бир акаси эди. У киши баланд бўйли, бақувват одам 
бўлиб, Ҳазрати Умардан олдин иймон келтирган. Зайд Бадрдан бошлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам билан барча ғазотларда қатнашган. 
Зайд ибн Ҳаттобдан фақат Вадо хутбаси ривоят қилинган, холос. Ҳолбуки, у киши Ҳазрати 
Умардан аввалроқ Исломни қабул қилган эди. Балки бошқалар билмайдиган нарсалардан 
хабардор эди. Аммо, афсуслар бўлсинки, Зайд ва бошқа у каби қанчадан-қанча саҳобалар 
ўзлари билган нарсани қрғозга туширмай, бу фоний дунёни тарк этишган. 
Ҳазрати Умар то вафотига қадар Зайднинг қайғусида юрди. 
Зайнаб бинти Жаҳш 
Кунлар ўтар, муқаррар ўлим эса, бирин-кетин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга 
суюкли бўлган инсонларни ёруғ дунёдан олиб кетарди. Улар борган жойларида бахтлилар 
сафига кўшилиши аниқ. Лекин уларнинг бахти ортда қолганларнинг кўзёшлари, кўнгил 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish