Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
67
икки ҳолда ҳам уни вазифасидан бўшат». 
Абу Убайда буни Холиддек одамга нисбатан қандай қилиб амалга оширади?! У икки ўт 
орасида қолди. Холиднинг бошидан саллани ечиб олиш уни пастга уриш, очиқчасига ҳақорат 
қилиш билан баробар эди. Ҳаётини Ислом равнақи учун бахш этган ва бу йўлда мисли 
кўрилмаган ғалабаларга эришган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Сайфуллоҳ» 
деган эътирофларига сазовор бўлган инсонга бундай қилиб бўлмас эди. Шу билан бирга бошқа 
йўл ҳам йўқ. Бу ишни ёпди-ёпди қилишнинг-да иложи йўқ. Чунки Ҳазрати Умар ўзи буюрган 
ишни шундоқ ташлаб қўймай, албатта, ҳисоботини талаб қилади. Шу сабаб, аввал, Холидга хат 
юборди. Холид келгандан Кеиин мактубни олиб келган одам ўрнидан туриб, баланд овозда 
ўқиб берди ва Холидга ўгирилди: 
— 
Ашъасга берган пулларни қаердан олган эдинг? 
Холид жавоб бермади. Абу Убайда эса, мум тишлагандеқ, тек турарди. Энди Ҳазрати Билол 
ўрнидан турди: 
— 
Мўминлар амири шундай қилишни буюради, — деб саллани ечиб олди. Холид эса 
қаршилик қилмади. Кейин Ҳазрати Билол саллани чуваб, у кишининг қўлларини боғлаб, ўша 
саволни қайта сўради. Холид бу сафар жавоб берди. 

Уни ўз маошимдан берган эдим.
Ҳазрати Билол: 
— 
Биз волийларимизга қулоқ соламиз, бошлиқларимиз хизматини қиламиз, — деб саллани 
яна Холиднинг бошига ўраб қўйди. 
Бу ҳолатлар жараёнида Холид сассиз, қимирламай турди. Агар истаса, Билолни бир уриб 
ағдариши ёки бир зарда билан қимирламайдиган қилиб қўйиши мумкин эди. Лекин у зот буйруқ 
беришни билиш билан бирга, буйруққа бўйсунишни биларди. 
Абу Убайда эса, сени вазифангдан олдим, деёлмади, деёлмасди ҳам. 
Бу ишлардан хабар топган Ҳазрати Умар мактуб ёзиб, Холидни Мадинага чақириб олди. 
Сайфуллоҳ мактубни олгач, Киннасрага қайтди ва у ерда қуролдош дўстлари билан 
хайрлашди. Кейин Мадинага йўл олди. Шу тариқа Холид ибн Валиднинг қўмондонлик 
фаолияти ниҳоясига етди. Даставвал, Ҳазрати Абу Бакр вафотидан кейин бош қўмондонликдан 
олинган эди, кейинчалик Абу Убайданинг кўл остида оддий қўмондонликдан ҳам озод этилди. 
Холид йўл-йўлакай Химсга кириб, дўстлари билан кўришди. Мадинага етиб келгач, Ҳазрати 
Умарни топди: 
— 
Сиздан мусулмонларга шикоят қилдим. Худо ҳаққи, менга яхши муомала қилмадингиз, 
— 
деди. 
— 
Ўша бойликни қаердан олдинг? 
— 
Ғаниматдан. Олтмиш мингдан ошса, ошгани сизники. 
Ҳазрати Умар унинг мол-мулкини ҳисоблатди: саксон минг дирҳамга тенг бўлди. Йигирма 
мингини Байтуллоҳга олди. Кейин: 
— 
Холид, Худо ҳаққи, сен мен учун қадрли инсонсан. Сени яхши кўраман, — деди. 
Олтмиш минг ёки саксон минг дирҳам Холиддек қўмондон учун кўп эмас эди. 
Тасарруфидаги мол-мулк қозонилган ғалабаларда қўлга киритилган ўлжалар олдида ҳеч вақо 
эмасди. Оддий аскар ҳам шунча бойлик тўплай оларди. 
Ҳазрати Умар волийларга мактуб жўнатди. Унда: «Мен Холидни ундан жаҳлим чиққани ёки 
хиёнат қилгани учун вазифасидан олганим йўқ. Фақат инсонлар уни жуда улуғлаб, 
ғалабаларини унинг номи билан боғлайдиган бўлиб келдилар. Мен ғалабани аслида Аллоҳ азза 
ва жалла беришини одамлар билишсин ва фитна чиқмасин учун бу ишни қилдим», дейилган 
эди. Кейин Холиддан олган йигирма минг дирҳам эвазига мол берди. Шу билан холасининг 
ўғли кўнглини овлаган бўлди. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish