www.ziyouz.com kutubxonasi
62
Абдулмалик ибн Марвон даврида муҳташам масжид ҳолига келтирилди.
Фаластинда икки волий келдирилди: Алқама ибн Ҳаким Рамлада, Алқама ибн Мужаззаз
Қуддусда. Уларга халқни шартномага амал қилган ҳолда бошқариш буюрилди.
* * *
Барча ишларни битиргач, Ҳазрати Умар отига миниб, дўстларн ҳамроҳлигида Мадинага
равона бўлди. Халифа келаётганда ҳам, қайтаётганда ҳам буюк Парвардигор мададини ҳис
қилиб турди. Йўлда тўхталган шаҳар ва қишлоқларда кутиб олиш маросимларича, зиёфат ва
дастурхон ёзишларга рухсат бермади. Фақатгана халталаридаги хурмодан ер, мешдан сув ичиб,
шукр қилиб борар эди. Иссиқда дам олинди, вақтида намоз ўқилди, кўп Қуръон тиловат
кнлинди. Шундай қилиб, Ҳазрати Умарнинг Шомга сафари икки ойдан ошиқроқ давом этди.
* * *
Сурия деярли бутунлай фатҳ этилди. Энди бу ерларни ғозийлар ўртасида тақсимлаш қолган
эди, холос. Кўпчилик ҳар кимга маълум миқдорда ер ажратилиши тарафдори эди. Абу
Убайданинг фикри бошқачароқ бўлди. Бундан ташқари, у аввал бу борада Ҳазрати Умардан
маслаҳат сўраб, унинг амрига кўра иш юритишни афзар билди.
Ҳазрати Умар саҳобаларни тўплаб, уларнинг фикрларини сўради. Баъзилар Суриядагилар
каби йўл тутишни маъқул эканини билдирди. Аммо Умар рози бўлмади.
—
Агар у ерларки ерлик халқ билан мусулмонларга бўлиб берсак, биздан кейингиларга ҳеч
нарса қолмайди. Бугун у ерларга эгалик қилганлар аҳолини ҳам қул қилиб олади. Кейин
уларнинг авлодлари ҳам қулга айланади. Бунга эса, мен йўл қўймайман. Абу Убайда уларга
жизя, мол-мулкига хирож солсин. Мусулмонлар адолатсизлик қилиб зарар етказмасинлар.
Зиммийларга шартномага мувофиқ муомала қилинсин.
Шундан кейин Исломни қабул қилмаганларга йилда бир маротаба шаҳар ташқарисида «хоч
чиқариш ойини» нишонлашга изн берилди. Лекин бу байрам-маросимларни шаҳар ичида ва
масжидларда ўтказиш тақиқланди.
Химс шаҳри
Ҳазрати Умар Мадинага қайтганлардан кейин Абу Убайда билан Холиб ибн Валид Химс
шаҳрини қамал қилдилар. Химсликлар жанг қилишни истамай, қоя ичига бекинди. Сал аввал
Химсга Ҳирақлнинг элчиси келган эди. Рум амири уларга таслим бўлмасликни маслаҳат берди:
«
Араблар туя этини еб, сутини ичиб юрган ялангоёқ, одамлар тўдасидир. Улар билан совуқ
тушганда урушинглар, бунга чидолмайдилар».
Химсликлар унинг маслаҳатига қулоқ солиб, кишгача кутишди. Ҳаво қаттиқ совиганда,
қалъадан чиқиб жанг ҳам қилишди.
Мусулмонлар шу пайтгача бунақанги совуқни кўрмаган эдилар. Аллоҳ уларга сабр бериб,
охиригача чидадилар.
Аҳволни кўрган химслик бир мўйсафид шаҳар катталарининг олдига чиқди.
—
Мана, киш ҳам ўтди, умидларимиз сўнди. Сулҳ тузишингиз учун яна қандай воқеалар
содир бўлиши керак?
Улар чол билан роса тортишишди.
—
Менга қаранглар. Булар илоҳий ёрдам оладиган қавмга ўхшайди. Ҳар ҳолда ҳамма
нарсани йўқотиб, сўнг асир тушгандан кўра, ўлпон тўлаб тинч яшаган маъқул. Караб туринглар,
менинг айтганларим бўлади. Хор бўлиб, ҳурматингизни йўқотмасдан олдин сулҳга рози
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |