www.ziyouz.com kutubxonasi
58
Химс шаҳри халқи бутун қиш қамалда қолгач, Дамашқ шартларига кўнишга мажбур бўлди.
Сўнгра Абу Убайда Холид ибн Валидни Киннасринга жўнатди. Сайфуллоҳ у ердан ғалаба
билан қайтди. Ҳазрати Умар фатҳ ҳақида хабарларни эшитганида: «Аллоҳ Абу Бакрни
раҳматига олсин. Одамларни мендан яхшироқ билар экан. Худо ҳақки, мен Холиддан
шубҳаланганим ёки лойиқ кўрмаганимдан эмас, балки одамлар Аллоҳ ёрдамидан кўра, кўпроқ
унга ишониб қолмасинлар, деб вазифасидан олган эдим», деди.
Мусулмонларнинг кетма-кет ғалаба қозониши Рум императори Ҳирақл орзуларини
чиппакка чиқарди. Ўша йили Байтул Мақдисни зиёрат қилиб қайтаркан, баланд тепаликка
чиқди. Атрофни маҳзун нигоҳлари билан узоқ кузатди ва беихтиёр: «Хайр, Сурия! Энди бу ерга
келишга умид йўқ», деди. Ҳиракл ортга қайтди. Қизиқ, бир пайтлар унга мактуб жўнатиб,
пайғамбарлигини тан олишини айтган инсоннинг таклифини қабул қилмаганидан
афсусландимикан? Ё ортга қайтиб «иймон келтирдим» деёлмасмиди? Иймон келтирганида
давлати ҳам ўзига қоларди-ку! Фақат уни ўз хоҳишига эмас, Аллоҳ ҳукмларига биноан
бошқарарди.
Ҳиракл Сурия билан хайрлашиб тўғри қилди, зеро, бир оз муддат кейин бу тупроққа истаса
ҳам қадам боса олмайди.
* * *
Ҳазрати Умар мактуб орқали Амр ибн Осга Иля (Қуддус) тарафга қараб юришни буюрди.
Амр дарҳол йўлга чиқди. Қўшиннинг ўнг тарафига ўғли Абдуллоҳни, чап қанотга Жунода ибн
Тамимни қўйди. Қўшин таркибида машҳур Ярмук жанги қўмондонларидан бири Шураҳбил ибн
Ҳасана ҳам бор эди.
Лашкар Рамлага етиб келди. Ушбу қалъа доно ва тажрибали Артобун бошчилигидаги Рум
аскарлари томонидан кўриқланарди. Амр вазиятни марказга баён қилди. Жавоб мактубида:
«
Рум Артобунига қарши мусулмон Артобунини (яъни, Амр ибн Осни) юбордим. Нима
бўлишини кўрайлик-чи!» деб ёзилган эди.
Амр лашкарни иккига бўлиб, бир қисмини Иляга жўнатди, иккинчисини Рамлада келдирди.
Бу орада мадад кучлари ҳам етиб келди. Улар ҳам иккига бўлинди. Ҳазрати Умар Муовияга
Қайсария томон юришни, у ёқдан Қуддусга ҳаракатланишни буюриб, Амрнинг ишларини
енгиллаштирди. Қуддус томонидан келадиган кучларни Амр, Қайсариядан келадиган кучларни
Муовия бошқарадиган бўлди. Амр Артобунга бир неча бор элчи жўнатди. Натижа бўлмагач, ўзи
элчи бўлиб боришга қарор қилди. Мақсад қалъа ичига кириб, унинг заиф томонларини билиб
олиш эди. Қалъага кириб, Артобун ҳузурида, қўмондонимизнинг истаклари, дея ўз фикрларини
сўйлади. Артобун ақлли ва доно инсон бўлгани сабабли бу элчининг олдингиларидан фарқи
борлигини фаҳмлади, ҳатто Амр шу бўлиши керак, деган қарорга келди. Агар уни қалъадан
чиқармай, шу ернинг ўзида ўлдириб кўя қолса, иш битар эди. У аёнларидан бирини чақириб,
қулоғига нималарнидир пичирлади. Аён чиқиб кетди. Ўзига бир тузоқ тайёрланаётганини
сезган Амр юмшоқроқ гаплар гапирди. Унинг гаплари мезбон фикрларига уйғун чиқди. Кетар
чоғида Амр шундай деди:
—
Бир-биримизни эшитдик. Менимча, сиз билан келиша оламиз. Лекин мен ўн кишидан
бириман, холос.
—
Ким у ўн киши?
—
Бу ўн киши лашкарнинг асосий одамларидир. Лашкарбоши шу ўн киши билан
маслаҳатлашиб, қарор чиқаради. Чунки бизни бу вазифага халифа тайинлаган ва лашкарбоши
бизнинг тавсияларимизни инобатга олиши шарт. Рухсат берсангиз, мен қолган тўққиз
шеригимниям чақириб келай. Иймоним комилки, ҳар икки тарафни ҳам қониқтирадиган
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |