www.ziyouz.com kutubxonasi
60
—
Амирул мўминин, эгнимиздаги кийим бир парда, холос. Устимиз ўзгарган бўлса-да,
қалбимиз ўзгармаган. Қуролларимиз эгнимизда.
Бу жавоб Ҳазрати Умарни ҳовуридан туширди. Сўнгра ўтириб, суҳбатлашди. Суҳбат
асносида қўмондонлар бирдан қуролга ёпишиб қолишди.
Ҳазрати Умар:
—
Тинчликми? Нима бўлди? — деди.
—
Кимдир келяпти, тайёр туриш керак.
Ҳазрати Умар ортга ўгирилиб, оломонни кўрди. Кўлларидаги яланғоч қиличдан ҳар нарсани
кутса бўларди. Бинобарин, халифа шу ердалигидан хабар топган тўда ёмон ниятда келиши ҳам
эҳтимолдан холи эмасди. Шунга қарамай, Ҳазрати Умар:
—
Улар омонлик сўраб келяпти. Истаган нарсаларини беринг, — деди.
Кўнгли тинчимаган қўмондонлар қилич билан оломонга яқинлашдилар.
—
Кимсизлар? Нима мақсадда келдингиз?
—
Биз қуддусликлармиз. Қуддус аҳлидан вакил бўлиб келяпмиз. Шартнома тузиш ниятида
эдик, — деб Артобуннинг Амр ибн Осдан қочиб Қуддусга келгани, лекин халқ унга ишонч
билдирмагани туфайли Мисрга кетганини айтдилар. Халифа қуддусликлар жанг қилмасдан
таслим бўлганидан хурсанд бўлди ва Муовия ибн Абу Суфёнга юзланиб:
—
Қани ёз! — деди.
Муовия қўлига қалам-қоғоз олиб, амирул мўминнинг ҳар бир сўзини қайд эта бошлади:
«
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу келишув Аллоҳнинг бандаси ва мўминлар амири Умарнинг
Иля (Қуддус) аҳлига берган омонлик белгисидир. Умар Иля халқига, мол-мулкларига,
черковларига, хочларига, соғ ва касалларига, шу ерлик бошқа миллат вакилларига омонлик
беради. Черковларига биров кирмайди ва бузмайди, улар торайтирилмайди, ҳовлисига дахл
қилинмайди, мулкига кўз олайтирилмайди. Уларга ибодатларини адо этишда зўрлик
қилинмайди, ҳеч ким зарар кўрмайди. Иля аҳолиси ёнига бундан буён яҳудийлар келиб
жойлашмайди. Иля аҳли бошқа шаҳарликлар каби жизя тўлайди. Ўзлари истасалар,
ажнабийларни шаҳардан чиқариб юборишлари мумкин. Қуддуслик бўлмаган ҳар бир киши
шаҳардан чиқиб, борадиган жойигача боргунча жонига, молига омонлик берилади.
Мусулмонлар бу омонликни тан олишлари ва унга риоя қилишлари лозим. Ажнабий бўлатуриб,
шаҳарда қолишни ихтиёр қилганлар ҳам ерлик аҳоли сингари омонлик олади, фақат улар ҳам
жизя тўлайди. Иля аҳолисидан бўлганлар румликлар билан кетмоқчи бўлса, ибодатхоналарини
бўшатиб, хочларини олиб кетишлари мумкин. Уларга ҳам омонлик берилади ва мўминлар
ҳимоясида бўладилар. Ажнабийлар истасалар, Иля халқи билан қоладилар ва улар бўйсунган
қоидаларга риоя қиладилар. Истаган одам румликлар билан чиқиб кетавериши мумкин. Иляда
қариндоши борлар шаҳардан ташқарида қолиб кетган бўлсалар, ичкарига киришга ҳақлари бор.
Ҳосил йиғиб олинмагунча жизя талаб қилинмайди. Иля аҳли жизяни тўлаганларидан кейин
Аллоҳ Пайғамбар, халифалар ва мўминлар билан ўзаро келишган ҳисобланади.
Имзо: Умар ибн Ҳаттоб
Гувоҳлар:
1.
Холид ибн Валид.
2.
Амр ибн Ос.
3.
Абдураҳмон ибн Авф.
4.
Муовия ибн Абу Суфён».
Қуддусликларга берилган шартнома матни шулардан иборат эди. Одамлар Ҳазрати Умар
билан ўтириб, шартнома бандлари устида тортишиб, баҳслашмадилар ҳам. Лекин шартнома
жуда яхши имкониятлар тақдим қилган эди. Масиҳийлар давлати — Қуддус аҳлига мана
шундай эркинлик берилади, деб ҳеч ким ўйламаган эди. Сўнгра Ҳазрати Умар улар олдига ўз
талабларини ҳам қўйди: мусофир мусулмонларни уч кун меҳмон қилиш, шу ердан ўтиб
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |