www.ziyouz.com kutubxonasi
59
келишувга эриша оламиз.
Артобун янглишмаганига амин бўлди. Бу одам олдин келганларга мутлақо ўхшамасди. Агар
ўша ўн киши келса, иш осонлашади. Энг камида улардан фойдаланиб қолади, агар истаса,
ўлдириб юборади.
—
Яхши бўларди, — деди у. — Бу битим икки қўшин ўртасида қон тўкилишининг олдини
олади.
Артобун аёнини чақириб, нималардир деб, чиқариб юборди. Амр энди енгил нафас олди.
Кетиш учун қўзғаларкан, Артобун:
—
Сени шерикларинг билан кутаман, — деди.
Амр: «Эртага шу ерда бўламиз», деб қалъадан чиқди.
Эртасига эрталаб Амр қалъага етиб келди. Лекин қолган тўққиз нафар шериклари билан
эмас, балки бутун лашкар билан келди. Қалъа минорасидан туриб қўшинни бошқараётган
Амрни кўрган Артобун хато қилмаганини англади. Лекин ғишт қолипдан кўчган эди. Амр уни
жуда чиройли усулда лакқиллатди.
Бундан хабар топган Ҳазрати Умар беихтиёр: «Амр жуда уддабурон-да!» деб қўйди.
(«
Тарихи Табарий»)
Воқеаларнинг кейинги ривожи мусулмонларнинг кулгусига сабаб бўлди. Румликларнинг
ишонган тоғи Артобун Қуддусга қараб қочди.
* * *
Ҳазрати Умар Абу Убайдадан мактуб олди. Мактубда Ҳазрати Умар Қуддусга таклиф
этилган эди. Қуддус аҳли таслим бўлганини ва шаҳар калитларини Амирул мўминга
топширмоқчи эканини, шартномага шахсан ўзи имзо чекишини хоҳлаётган эди. Ҳазрати Умар
бу таклифни қабул қилиб, Мадинани Ҳазрати Алининг қўлига топширди. Ҳазрати Али бу
қарорга норозилик билдириб, насронийларга бунчалик эътибор берилмаслигини айтди. Лекин
Хдзрати Умар йўлга отланди. («Тарихи Табарий»)
Ҳазрати Али бу хатти-ҳаракатлари билан ўзининг буюк инсон эканини исботлади. Юксак
мақом ва мавқеъ эгаси бўлишига қарамай, адолатга содиқлигини яна қандай йўл билан
исботлаш мумкин? У зот самимийлик ва вафодорликда тенги йўқ эди. Кези келганда ҳақ ва
адолат олдида бош эгарди. Ўзига раво кўрмаган нарсани бошқага ҳам раво кўрмасди.
Болалигидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тарбияларида бўлган Ҳазрати Али
ҳали одамнинг юзини ерга қаратадиган, бошқаларни камситадиган бирон ишга қўл урмаган эди.
Ҳолбуки, Ҳазрати Умарнинг қарорини кўллаб-қувватласа, бўларди. Чунки халифа сафар
давомида бирон бало-қазога йўлиқса, қайсидир маънода, у кишининг ўрнига ўтириши учун йўл
очиларди. Лекин бетакрор фазилатлар соҳиби бўлган Ҳазрати Али бундай ўйларни хаёлига ҳам
келтирмади...
Ҳазрати Умар қўмондонларга хабар бериб, маълум кунда Жобия деган жойда кутиб
олишларини буюрди. У киши узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтиб, Жобияга етиб келганида,
ҳали ҳеч бир қўмондон кўринмас эди. Биринчи бўлиб, Язид ибн Абу Суфён келди. Кейин
бирин-кетин Абу Убайда билан Холид ибн Валид етиб келишди. Уларни кўриб, Ҳазрати Умар
чидаб туролмади. Учови ҳам башанг кийиниб олишган эди. Халифа ердан тош олиб, уларга
отди:
—
Қачон бунчалик ўзгара келдингиз. Қорнингиз тўя бошлаганига энди икки йил бўлди.
Валлоҳи, шу ишни икки юз кишига бош бўлиб қилганингизда, ўрнингизга бошқа одам
тайинлардим.
Улар, бу ерда амирлик ва лашкар бизнинг ихтиёримизда, ошириб юборяпсиз, десалар
бўларди. Лекин ундай демадилар. Одоб сақлаб, узр сўрадилар:
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |