Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
61
кетаётганларга йўл кўрсатиш, мусулмонлар душманига ёрдам бермаслик, жиноятчи ё айбдорни 
ким бўлишидан қатьий назар, ҳимоя остига олмаслик. Ушбу талаблар шартномани тан олган 
барча ғайридинларга тегишли эди. (Абу Юсуф, «Китобул хараж») 
Ҳазрати Умар Қуддус ҳокимига юзланиб: «Манави кийимни ювиб, тикиб беринглар», деди. 
Ҳоким халифанинг қўлидан ямоқ солиш керак бўлган кўйлакни олиб, кийиб туриш учун бошқа 
кийим берди. Ҳазрати Умар кўйлаги келтирилгач, эгнидаги вақтинча кийиб турган либосини 
эгасига қайтарди. 
Энди Қуддусга кириш керак эди. 
— 
Яхшироқ отга минсангиз бўларди, румликларга салобатлироқ кўринардингиз. 
Ҳазрати Умар бунга унамади: 
— 
Аллоҳ бизни Ислом билан азиз қилди. У берган шарафдан ортиғини истамаймиз, бу ҳақда 
ўйламаймиз ҳам. 
Байтул Мақдисга киришга бошқа халақит берадиган нарса қолмаган эди. Ҳазрати Умар 
отига миниб, аста шаҳар томон одимлади. Бир пайт отнинг тўсатдан ҳуркиши у кишини хушёр 
торттирди ва пастга тушишга мажбур қилди. Отнинг туёғи кўчиб кетган, энди унга миниб 
бўлмас эди. 
Ҳазрати Умарга бошқа эгарли от келтиришди. 
Илк маратоба эгарли уловга минаётган амирул мўмининга отнинг солланиб қадам олиши 
ёқмади. Яна бошқа от келтиришди. Ҳазрати Умар ўзининг оти устидаги наматни шу отга солиб, 
кейин минди. 
Иля халқи узоқдан башанг кийинган, зотдор отлар миниб олган қўмондонлар орасида 
баланд бўйли, салобатли одамни ҳам кўрди. Бошқалардан фарқли ўлароқ, бу инсон одми 
кийимда эди. Ваҳолангки, Иля халқи орасида ҳам бунақа кийим киядиган инсонлар бор эди. 
Ёндаги қўмондонларнинг у кишига эҳтиром билан муомала қилишлари ва одоб сақлаб 
туришларини айтмаса, бу одам ҳақида ўшаларнинг хизматчиси бўлса керак, деган фикр 
уйғониши табиий эди. 
У киши ростдан ҳам хизматчи эди. Бошқа хизматчилардан фарқли ўлароқ, хизмат қилишни 
ўзига шараф деб биларди. Фақат қандайдир одам ё оила ёхуд шаҳарнинг эмас, Ислом 
дунёсининг хизматчиси эди. У Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Бир миллатнинг 
раҳбари унга хизмат қилган инсондир» Кашфул хафо»), деган сўзларига амал қиларди. Кутиб 
олишга чиққанларнинг нигоҳларида «Наҳот шу одам амирул мўминин бўлса? Кўзларимга 
ишонмайман», деган маънони ўқиб турган бўлса-да, заррача кибр-ҳавога берилмади. 
Кўринишидан ғолиб давлат раҳбарига ҳам ўхшамасди. 
Ҳазрати Умар шаҳарга кириб, масжидга етганида кечаси эди. Бу ажойиб воқеа бўлди. 
Сабаби Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўн олти ярим йил аввал бу муборак 
масжидга ярим тунда ташриф буюрган эдилар. Энди Ҳазрати Умар — Расулуллоҳнинг суйган 
издоши бу юртда Ислом аҳкомларини қарор топтириш арафасида. У зот дарров намоз ўқиб 
олди. Бомдод вақти киргач, азон айтилди ва одил халифа имомлигида намоз ўқилди. Биринчи 
ракъатда Сод сурасини қироат қилди. Бу сурада Довуд алайҳиссалом ҳақларида оятлар бор эди. 
Кейинги ракъатда Исро сурасининг илк оятларини ўқиди. Бу оятлар Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва салламнинг шу масжидга келишлари ҳақида эди. Тарихи Табарий») 
Намоздан кейин Ҳазрати Умар отининг оёғидаги ярани даволашга киришди. Узоқлардан 
эшитилган «Отбоқар халифа» деган гапларга парво ҳам қилмади. 
Одил раҳбар насронийларнинг эътиқодига ҳурмат юзасидан бирор марта ҳам черковга 
кирмади, насроний аёл берган сув билан таҳорат олиб, рўмол устида намоз ўқиди. Кейин 
ахлатхона ҳолига келиб қолган Қуббаттус-саҳрони тозалаб чиқди. Иброҳим ва Исмоил 
алайҳиссаломларнинг шу масжидга хизматчи бўлишга ва уни озода тутишга буюрилганларини 
Қуръон орқали биларди. Шу кундан этиборан бу жой «Масжиди Умар» деб аталиб, кейинчалик 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish