Атроф муҳитни муҳофаза қилишда
Халқаро ҳаракат
Режа:
Халқаро харакатнинг келиб чиқиш зарурияти ва тамойили
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро ташкилотлар фаолияти
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича халқаро нодавлат ташкилотлар фаолияти
1) Ҳозирги аср бошларида халқаро муносабатларда халқаро ҳаво йўлларини тартибга солувчи ҳуқуқий тамойиллар ва нормалар йўқ эди. Улар фан-техника тараққиётининг халқаро ҳуқуққа таъсири натижасида юзага келди.
Турли давлатлар ўртасида парвоз қилишга қобил ҳаво кемаларининг пайдо бўлиши ҳар бир давлатнинг қуруқлик ва сувдаги ҳудуди устида ҳаво кенглиги ҳуқуқий ҳолатини белгилаш ва бундай учишларнинг тартибини ишлаб чиқиш заруратини келтириб чиқарди. Аслини олганда барча давлатлар давлат суверенитетини ҳурматлаш тамойили, давлатларнинг ҳаво кенглиги устидан тўла ва беистисно суверенитетига эга, деб кўрсатилган. Шу тамойил асосида 1920-1930 йилларда кўпгина давлатлар ўз ҳудудлари осмонидаги ҳаво кенглигининг ҳуқуқий режимини белгиловчи махсус қонунлар чиқарди. Бу соҳада халқаро ҳуқуқий амалиёт, аввало, давлатлараро (ҳукуматлараро), икки томонлама битимлар тузиш йўлидан борди. Уларда битим қатнашчиси бўлмиш давлатлар ўртасидаги учишларга бўлган ҳуқуқ қайд этилди, улар ўртасида халқаро ҳаво йўлларидаги йўналишлар белгиланди. Йўловчилар, юк, почта ташиш учун миллий самалётсозлик корхоналари (масалан, Ўзбекистонда - Ўзбекистон Ҳаво йўллари, Францияда - Эйр-Франц) белгиланди. Шунингдек ҳаво йўли, шу жумладан, учишларни техника ва бошқа жиҳатлардан таъминлаш учун фойдаланаётгаи борт ҳужжатларига тегишли аниқ қоидалар тўла таърифлаб берилди. Икки томонлама битимлар фуқаро ҳаво кемаларининг давлатлар ўртасида муттасил парвозларни ўрнатишга анча таъсир кўрсатиб, халқаро ҳаво ҳуқуқини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.
Фуқаро авиациясининг халқаро майдонга кенг кўламда чиқиб бориши, кўпгина мамлакатларни боғловчи муҳим ҳаво йўлларининг ташкил топиши, йўловчилар ва юкларнинг ҳаво кемаларида ташишнинг барча давлатлар учун ягона халқаро қоидаларини ишлаб чиқиш заруриятини очиқ ойдин қилиб қўйди. Кўп томонлама халқаро шартномалар шундай қоидаларни юзага келтиришнинг энг самарали воситаси бўлиб хизмат қилди.
1929 йилиёқ давлатлар халқаро ҳаво қатновига тааллуқли айрим қоидаларни бир нормага солиш учун Конвенция (1929 йилда Варшава Конвенцияси) ишлаб чиқиш ва тузиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади. Бу Конвенция унинг Преамбуласида тўғридан-тўғри айтилганидеқ «бир хил тартибда юк ташиш учун тўланадиган ҳужжатларга нисбатан халқаро ҳаво қатнови шартларини ҳамда юк ташувчининг масъулиятини тартибга солиш» учун яратилган эди. Давлатларнинг халқаро ҳаво алоқаларида банд бўлган фуқаро самолётсозлигининг кейинчалик жадал ривожланиши 1944 йилги Чикаго Конференциясида маъқулланган халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенция тузилишига ва халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) тузилишига олиб келди. 1944 йилдаги Чикаго Конвенцияси, ИКАО фаолиятининг асосий мақсади шундан иборат эдики, улар «халқаро фуқаро авиацияси хавфсиз ва зарур даражада ривожлана олиши ва халқаро xaвo транспорт алоқалари кенг имкониятлар асосида белгилана олиши ҳамда ишончли ва тежамли йўлга қўйилишига» хизмат қилмоғи керак (Преамбула).
Халқаро ҳаво алоқаларининг ҳар томонлама хавфсизлигини таъминлаш ҳамкорликнинг энг муҳим вазифаларидан бирини ташкил этади.
2) Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ташкилотларнинг фаолияти.
Ҳозирги пайтда атроф-муҳитнинг хилма-хил муаммоли жиҳатлари билан шуғулланувчи жуда кўп халқаро (ҳукуматлараро ва ноҳукумат) ташкилотлар мавжуд. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг табиатни қуриқлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришда асосий рол ўйнайди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари БМТнинг Бош органлари: Бош Ассамблея, Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш, шунингдек минтақавий иқтисодий комиссиялар, ЮНКТАД, ЮНИДО, ПРООНнинг муттасил диққат марказида туради. 1972 йилда Стокгольмда БМТнинг инсонни қуршаб турган муҳит муаммолари буйича конференцияси ўтказилганлиги муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унинг қарорлари ва резолюциясига биноан БМТ доирасида янги махсус орган — БМТнинг атроф-муҳит программаси (ЮНЕП) ташкил этилди. ЮНЕП ўзининг юридик табиатига кўра БМТнинг ёрдамчи органлари қаторига киради. Айни пайтда у ғоят катта автономиядан фойдаланди ва халқаро ташкилотнинг бир қатор белгиларига эга.
ЮНЕП атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ нормаларини ривожлантиришга кўп эътибор бермоқда. Программа универсал ва минтақавий Конвенциялар ҳамда битимлар ишлаб чиқилишига кўмаклашмоқда. Унинг ташаббуси билан минтақавий денгиз - Ўрта ер, Қизил денгизлар, шунингдек Форс қўлтиғи ва бошқаларда денгиз муҳитини муҳофаза қилишга қаратилган дастур амалга оширила бошланди. Бу тегишли халқаро битимларнинг ишлаб чиқилишини кўзда тутади. ЮНЕП БМТнинг ЮНЕСКО, ХСТ, ФАО, ИМКО, ХМТ, БДТ, ИКАО, шунингдек МАГАТЭ сингари ихтисослашган ташкилотларнинг табиатни қўриқлашга қapaтилган тадбирларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди ва мувофиқлаштиради.
Ноҳукумат ташкилотлари орасида 1948 йили ташкил этилган табиат ва табиий бойликларни муҳофаза қилиш халқаро Иттифоқи (МСОП) марказий ўринни эгаллайди. Унга давлатлар, миллий ва халқаро ташкилотлар ҳамда ассоциациялар аъзо бўлиши мумкин. Иттифоқ ҳукуматлар, миллий ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликка кўмаклашиш учун тузилган эди. Шунингдек у атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий бойликларни сақлаш масалалари билан шуғулланувчи айрим шахслар ўртасидаги ҳамкорликка ҳам кўмаклашади. Шу мақсадда МСОП миллий ва халқаро тадбирлар ўтказади. Бу соҳадаги энг янги миллий ва тех¬ника ютуқларини жорий қилади. Маорифни ривожлантириб, та¬биатни муҳофаза қилиш ғояларини тарғиб қилади.
МСОП табиатни муҳофаза қилиш бўйича халқаро Конвенциялар ва битимлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор беради. Хусусан, унинг фаол иштироки билан 1976 йили Тинч уммоннинг жанубий қисмида табиатни муҳофаза қилиш Конвенцияси, 1970 йилда йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолган ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги Кон¬венция, 1979 йилда ёввойи ҳайвонларнинг учиб юрувчи турларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенция қaбул қилинди. Ҳозирги пайтда МСОП доирасида айрим оролларни илмий мақсадлар учун сақлаш тўғрисидаги Конвенция лойиҳаси тайёрланмоқда.
3) Ер сайёраси инсониятнинг умумий яшаш жойи, ягона уйи ҳисобланади, унда экологик ҳалокатни бартараф қилиш мавжуд 230 давлат, 6,5 млрд. дан ортиқ инсонларнинг умумий вазифасидир. Табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳалқаро келишув асосида умумжаҳон миқёсида амалга оширилгандагина ўз самарасини бериши мумкин. Давлатлараро ҳамкорликлар сайёрамизда биосферанинг ягоналигидан ва инсонларнинг таъсири ҳеч қандай давлат чегаралари билан чекланмаслигидан келиб чиқади. Инсониятни ташвишга солаётган кўплаб минтақавий ва умумсайёравий экологик муаммолар фақатгина давлатлараро ҳамкорлик йўли билангина ҳал қилиниши мумкин. Ю.Одум айтганидек "Экологик муаммоларни бартараф этиш, атроф муҳитни барқарор ва хавфсиз ҳолда ушлаб туриш фақатгина дунё ҳамжамиятининг биргаликдаги ҳаракати ва ушбу ҳаракатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишгина инсониятни экологик инқироздан олиб чиқиши мумкин".
Ҳозирги вақтда табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг иккита асосий шакли ажралади:
1. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган икки томонлама ва кўп томонлама шартнома ва конвенциялар;
2. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари фаолияти.
Турли давлатларнинг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш учун давлатлараро шартномалар ва конвенциялар кенг қўлланилади. Ҳамкорлик дастлаб ХIХ аср охирида ҳайвонот дунёсидан фойдаланишни тартибга солиш йўналишида вужудга келган. Айниқса кўчиб юрувчи ҳайвонларни муҳофаза қилишга катта эътибор берилган. Фақатгина балиқ, кит ва бошқа океан ҳайвонларини овлашни тартибга солиш ҳақида 70 дан ортиқ шартномалар, конвенциялар мавжуд. Китларни овлашни чеклашга оид биринчи ҳалқаро конвенция 1931 йилда тузилиб, унда Антарктида атрофидаги сувлардан ҳар йили 15 мингдан ортиқ кит овламаслик кўрсатилган эди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги вақтда табиатни муҳофаза қилишга оид 300 га яқин турли шартнома ва конвенциялар тузилган. Уларнинг орасида 1963 йили Москвада тузилган сув ости ва космик фазодаги ядро синовларни таъқиқлаш ҳақидаги шартнома алоҳида аҳамиятга эга. 1972 йили Стокгольмда табиатни муҳофаза қилиш бўйича ўтказилган БМТ нинг биринчи умумжаҳон конгрессида 5 июнь ҳалқаро табиатни муҳофаза қилиш куни деб эълон қилинди. 1973 йили Лондонда денгизларни нефть ва бошқа заҳарли кимёвий моддалар билан ифлосланишини олдини олиш юзасидан янги халқаро конвенция қабул қилинди. 1973 йилда нодир ҳайвон ва ўсимлик турлари билан савдо қилишни чегаралаш тўғрисидаги халқаро конвенция тузилди. 1978 йил Ашхабодда ўтган Халқаро Табиатни Муҳофаза қилиш Иттифоқи (ХТМИ) Генерал Ассамблиясида жаҳон табиатни муҳофаза қилиш стратегияси қабул қилинди. 1982 йил БМТ да табиатни муҳофаза қилишнинг умумжаҳон партияси қабул қилинди. Бу муҳим ҳужжатларда табиатни муҳофаза қилишнинг тамойиллари ва кўп йилга мўлжалланган йўналишлари белгилаб берилган.
Атроф муҳитга инсон таъсирини кучайиши 1985 йил Венада озон қатламини муҳофаза қилиш конвенцияси, 1992 йил Рио-де-Жанейрода биотик хилма-хилликни сақлаш, 1992 йили Нью-Йоркда иқлим ўзгариши бўйича, 1994 йили Парижда чўллашишга қарши кураш бўйича, 2002 йил Тошкентда органик моддаларни кам чиқарилиши, 1995-2001 йилларда Ашхабодда, Нукусда Орол денгизи муаммоси бўйича ва бошқа конвенцияларнинг тузилишига сабаб бўлди.
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик турли давлат ва нодавлат ташкилотлар фаолиятида ҳам амалга оширилган. Ҳамкорлик мақсадлари, тузилиши ва фаолияти билан фарқли ҳамкорлик характерига кўра икки томонлама ёки кўп томонлама, регионал ва субрегионал бўлиши мумкин.
1966 йилдан халқаро “Қизил китоб” эълон қилинди. Биологик ресурсларни ҳимоя қилишда унинг аҳамияти каттадир.
1928 йил ЮНЕСКО ёрдами билан табиатни ва табиий ресурларни қўриқлаш тариқасида Халқаро Иттифоқ тузилди. Бу иттифоқ дунёдаги кўпчилик давлатларнинг вакилларини – муассаса ва жамоат ташкилотларини ўз ичига олди. 1974 йил 1 январга келганда бу ташкилотга 35 давлат аъзо бўлди, 84 мамлакатдан 300 га яқин миллий ташкилот ва 18 та халқаро ташкилот кирди. Бу иттифоқга мамлакатимиздан РСФСР қишлоқ хўжалиги министрлиги ва умумроссия табиатни муҳофаза қилиш жамияти киритилди. Бу ташкилотнинг президенти Д.Кюнин (Нидерландия), унинг ўринбосарларидан бири таниқли совет биологи, проф. А.Д.Банниковдир. Бу ташкилотнинг штаб квартираси Швецариядаги Женева кўлининг гўзал соҳилида жойлашган.
БМТ нинг 1973 йилда тузилган атроф муҳит бўйича махсус дастури – ЮНЕП халқаро хамкорликни амалга оширишда муҳим роль ўйнайди. 1948 йил тузилган нодавлат ташкилот Табиатни Муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқи юздан ортиқ давлатларнинг 300 га яқин миллий давлат ва жамоат ташкилотларини бирлаштирган. Ҳозирги вақтда табиат муҳофазаси соҳасида 250 дан ориқ нодавлат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. БМТ нинг фан, маориф, таълим ва санъат масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти ЮНЕСКО 1968 йиллар қабул қилинган 14 лойиҳадан иборат. “Инсон ва биосфера” (МАВ) дастури халқаро ҳамкорликда амалга оширилаётган энг йирик дастурдир. Табиат ва жамият ўртасидаги муносабатлар энг зиддиятли босқичга етган ҳозирги даврда табиатни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Халқаро иттифоқ томонидан “Яшил китоб” тузишга киришилди. Бу китобга ноёб ва ажойиб табий ландшафтлар муҳофазаси киритилган. Бу ташкилот жуда хилма-хил ишларни амалга оширди. Унинг Ассамблияларида Ер шарининг ҳудудларида бўлган ҳайвон ва ўсимликларни қўриқлаш билан боғлиқ бўлган кўпгина масалалар, ўрта ва олий ўқув юртларида табиатни муҳофаза қилиш асосларини ўқитиш, қўриқхоналар ташкил этиш, овчиликни, балиқ тутишни таъқиқлаш, ўрмон кесиш ва бошқалар ҳал қилинди. Мисол: Ҳиндистон ҳукумати билан биргаликда бу иттифоқ “Йўлбарс” операциясини ўтказди, йўлбарсларни сақлаш ва сонини кўпайтириш учун Ҳиндистонда 9 та янги қўриқхона, Неапол, Бангладеш ва Индонезия махсус резерватлар ташкил этилди. Йўлбарс овлаш ва терисини сотиш бутунлай ман қилинди. Ташкилот бошқа ноёб ҳайвонларни муҳофаза қилишга ҳам катта аҳамият бермоқда. Пржевалский оти, кулон, антилопа ва буғуларнинг баъзи турлари гепард, ягуар, қоплон, оқ айиқ ва бошқалар ана шулар жумласидандир.
Табиатни муҳофаза қилиш билан шуғулланадиган яна бир ташкилотни айтиб ўтиш керак. Бу 1963 йилда асос солинган Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жаҳон фондидир. Фонднинг асосий вазифалари ҳайвонот дунёси ва табиий экосистемаларни муҳофаза қилиш бўйича аниқ лойиҳалар тузиш, уларни маблағ билан таъминлаш воситаларини қидириш, табиатни муҳофаза қилиш, тадбирлар ишлаб чиқарадиган бошқа илмий муассасалар билан илмий алоқаларни амалга оширишдан иборатдир. Фонд мазкур муаммо бўйича йиғиш ва алмашиш билан шуғулланади. Ҳозирги вақтда бир қанча жамоат ва ёшлар ташкилотлари мавжуддир. Чунончи, теварак муҳитни тадқиқ этиш ва муҳофаза қилиш бўйича ёшлар федерацияси, фауна ва флоранинг айрим турларини қўриқлаш бўйича хилма-хил комитетлар табиатни муҳофаза қилиш соҳасида ижобий ишлар қилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 мартда БМТ га тенг ҳуқуқли аъзо бўлиши табиат муҳофазаси соҳасидаги халқаро ҳамкорлик учун ҳам кенг йўл очиб берди. 1992 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган БМТ нинг 11-умумжаҳон табиатни муҳофаза қилиш конгрессида Ўзбекистон Республикаси биринчи бор мустақил давлат сифатида қатнашди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда БМТ нинг атроф муҳит муассасалари билан шуғулланувчи 7 комиссияси фаолият кўрсатмоқда. Айниқса Орол ва Орол бўйи экологик муаммолар халқаро ташкилотнинг диққат марказида бўлиб, ушбу йўналишда турли тадбирлар ўтказилмоқда. Оролбўйи аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамкорликни асосий манбаларидан ҳисобланади. Жаҳон банки, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик тараққиёти (ОБСЕ) ва бошқалар ушбу экологик масалани ҳал қилиш ишига катта ҳисса қўшдилар. Ўзбекистондаги нодавлат ташкилот экология ва саломатлик фонди “Экосан” экологик масалаларни ҳал қилишда халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш ишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
МДҲ мамлакатлари келишувига биноан табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик 1992 йил тузилган Давлатлараро Экологик Иттифоқ (ДЭИ) орқали амалга оширилди. Экология ва табиатни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси Миллий Осиё давлатлари, Осиё, Европа, Америка ва Тинч океани регионал мамлакатлари билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Халқаро ҳамкорликни оширишда экологик таълим ва тарбияга ҳам алоҳида эътибор берилади. Экологик билимлар турли ахборот воситалари орқали оммалаштирилади. Умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртларида таълим ва тарбия беришни амалга ошириш мақсадида маълум тадбирлар амалга оширилмоқда. Экология ва табиатдан фойдаланиш ихтисослиги йўналишида мутахассислар тайёрлана бошланган. Ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси ФА муассасаларида, олий ўқув юртларида кенг илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йўналишни янада ривожлантириш учун керакли тадбирларни амалга ошириш зарур ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси 1985 йилги Озон қатламини ҳимоя қилиш (Вена) конвенцияси, 1987 йилги Озон қатламини емирувчи бирикмалар бўйича протокол (Монреаль), 1989 йилги (Базель) хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташишни назорат қилиш конвенцияси, 1992 йил (Рио-де-Жанейро) биологик ранг-барангликни сақлаш конвенцияси, 1992 йилги (Нью-Йорк) иқлим ўзгариши тўғрисидаги конвенцияларга аъзо бўлди. Ушбу йўналишда фаол ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Экология ва табиат муҳофазаси соҳасидаги ҳар қандай давлатлааро ҳамкорлик экологик вазиятни маҳаллий, минтақавий ва глобал даражада яхшилашнинг асосидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |