Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
54
ҳалимлиги эътироз билдиришга йўл қўймади. 
* * * 
— 
Нима сабабдан менга кундошларимдан кўп маош тайинланди? 
— 
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сизга меҳрлари бўлакча эди. 
— 
Тўғри, лекин бу масалада улардан фарқланишни истамайман. 
Шундай қилиб, Ҳазрати Оишага тақдим қилинган ортиқча икки минг дирҳам қайтариб 
олинди. 
* * * 
Мўминлар онаси Зайнаб бинти Жаҳш келтирилган пулларга қараб: 
— 
Дўстларим буни мендан яхшироқ тарқатармидилар, — деди. 
— 
Бу тарқатишга эмас, балки сизнинг йиллик маошингиз. 
— 
Раҳмат. 
Пулни олиб келган одам қайтиб кетгандан кейин Зайнаб қўшни аёлни чақирди. Пулнинг 
устига рўмол ташлади ва пулдан бир ҳовуч олишни буюрди. 
— 
Буни фалончига олиб бор. Тўхта, яна бир ҳовуч ол. 
Келтирилган пуллар бир соат ўтар-ўтмас, тарқатиб бўлинди. 
Орада сарсон бўлган бояги аёл: 
— 
Бунда менинг ҳам ҳаққим бор, мўминлар онаси. Пул эса, тугаяпти, — деди. 
— 
Сен ҳақсан, рўмолни ол. 
Рўмол остидага пул саналганда, бор-йўғи саксон беш дирҳам чиқди. 
— 
Шуларни олақол. 
Сўнгра қўлларини кўтариб дуо қилди: 
— 
Аллоҳим, Умар берган бу пуллар келаси йили менга тегмасин! 
Ҳолбуки, Зайнаб онамиз бунақа дуо қилишга мажбур эмасди. Кўп мол-мулк билан яшасам, 
улар мени ўзгартиради, деб ўйладими? Ёки дунё ҳаёти машаққатларига бардош беришга тоқати 
тугаганмиди? Мўминлар оналарига нисбатан Ҳазрати Умарда ёмонлик қилиш нияти бўлиши 
мумкин эмасди. Ҳазрати Зайнаб нега бундай қилгани бизга қоронғу. 
Бир нарса аниқки, Зайнаб сахийлик билан ном чиқарган эди. У ҳамма нарсани охиратга олиб 
кетиш учун маошини камида ўн баробар қилиб қайтарадиган Буюк Парвардигор йўлида ниёз 
қилган эди. 
* * * 
Сафвон ибн Умаййа келтирилган маошни кўриб, янглишишган бўлса керак, деб ўйлади. 
— 
Янги низомга кўра, сизга шу миқдорда маош тайинланди. 
— 
Ҳамма шунча оладими? 
— 
Йўқ, кимдир кўпроқ олади, кимдир камроқ. 
— 
Ундай бўлса, мен бу пулларни олмайман. Қурайшда мендан обрўлироқ инсон бор 
эканми?! 
Сухайл ибн Амр ва Ҳорис ибн Ҳишомлар ҳам юқоридагидек сабабни рўкач қилиб, қабул 
этишдан бош тортишди ва халифанинг ҳузурига киришди. 
— 
Биздан ҳам кўпроқ маош олаётганлар бор экан, деб эшитдик, эй амирул мўминин. Ахир 
биз кимларнингдир ортида қолиб кетсак, қандоқ бўлади? 
Ҳазрати Умар, мен сизлардан ҳам кам оламан, демади. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish