Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
50
жойлашган ерга яқин бир қабаса. У пайтлар Басра шаҳри йўқ эди. Унинг ерлари «Арзул ҳинд», 
яъни, Ҳинд ерлари деб аталган. 
Ҳазрати Умар Қутба ибн Қатодани кичик лашкар билан ал-Убиллага жўнатди. Қутба 
буюрилган жойга яқинлашаркан, етарлича қувватга эга эмаслигини фаҳмлаб, пойтахтдан 
кўшимча куч юборишларини сўради. Халифа сўралган ерга Шурайҳ ибн Амрни жўнатмоқчи 
бўлди. Бироқ Шурайҳ форслар билан бўлган жанглардан бирида шаҳид кетган эди. Бундан 
кейинроқ хабар топган Ҳазрати Умар Саъд ибн Абу Ваққосга мактуб йўллаб, Утба ибн 
Ғазвонни ал-Убиллага юборишни буюрди. Утба фатҳ этилажак ўлкага волий ҳам бўларди. 
Машҳур табиб Ҳорис ибн Қаладанинг куёви бўлган Утба «ас-собиқунал аввалун» 
мусулмонлардан эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кўплаб сафарларда 
бирга бўлган. Ёнига уч юз ўн кишилик гуруҳни олиб, саҳродан иборат бўлган ҳудуд — Басра 
жойлашган ерларга қараб йўл олди. Йўлда қўшилганлар билан гуруҳдагилар сони беш юз 
кишидан ортди. Тарихи Табарий») 
Дажла ва Фиротнинг туташган жойига келганларида илк ҳужумга йўлиқдилар. Бўлиб ўтган 
қуролли тўқнашувдан кейин, ҳужум қилганлар тумтарақай қочиб қолишди.
Одамлар дарёни кечиб ўтиб, яшаб турган жойларидан кетиб қолган эдилар. Кейинроқ Утба 
ал-Убиллани забт этиб, бугунги Басра шаҳрининг ўрнига келиб жойлашди. Ёнида хотини 
тарафидан қариндошлари ҳам бор эди. 
Одатдагидек, ўлжанинг бешдан бири Мадинага жўнатилди. Ал-Убилладан айрилишни 
истамаганлар одам тўплаб, Утбага қарши юриш қилдилар. Утба уларга қарши жанг қиларкан, 
ортда қолган аёллар: «Мағлубиятга учрасак, бу одамларнинг тўшагини обод қиламизми», деб 
машварат қилишди. Энлироқ бир рўмолни таёққа боғлаб, туғ ясашди ва қилич билан 
қуролланганча олға қадам ташлашди. Олдинда Утбанинг завжаси София бинти Ҳорис борарди. 
Жанг энг қизиган пайти тўзон кўтарилиб, душманни саросимага солиб қўйди. 
«
Мусулмонларга мадад келди» деганча жанггоҳни ташлаб қочди. Шундай қилиб, аёллар жанг 
қилмай, урушда ғолиб чиқишди. 
Утба ушбу жанглардан тушган ғанимат молини қандай тақсимлашни билолмай қолди. Аниқ 
ҳисоб-китоб қилиш керак эди. Ораларида эса, ҳисоб-китоб ва ўқиш-чизишдан хабардор биргина 
одам — Утбанинг қайниси Зиёд бор эди. У эндигина ўн тўртга кирган эди. Шундай бўлса-да, 
ниҳоятда ақлли Зиёдга ўлжани тақсимлаш вазифаси топширилди. У ҳам ишни осонлик билан 
ҳал қилиб, ким нима олишини белгилаб берди. Утба ҳамма хавас билан боқаётган қайнисига 
кунига икки дирҳамдан маош тайинлади. Энди Зиёд қўшинда расмий маъмурлардан бирига 
айланди. Лашкарнинг ҳисоб-китоб ишлари унга топширилди. Тарихи Табарий») 
* * * 
Ҳорис ибн Қаладанинг довруғи Арабистондан ташқарига ҳам ёйилган эди. Бир пайтлар 
Форсга чақирилган, шаҳзоданинг аҳволини ўнглашга эришиб, турфа хил ҳадялар билан 
сийланган эди. Ҳадялар орасида бир жория ҳам бор эди. Жориянинг исмини билмаган Ҳорис 
унга Сумаййа деб ном қўйган эди. Табиб Сумаййадан икки ўғил кўрди, тўнғичи Нофиъ, 
иккинчиси Нуфайъ, Нуфайъ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин саҳобалардан 
бири бўлиб, куняси Абу Бакра эди. Кейинчалик Сумаййанинг қайсидир қилиғидан қаттиқ 
ранжиган Ҳорис уни қулларидан бирига никоҳлаб берди. Убайд исмли қул ва Сумаййа ўғил 
фарзанд кўрдилар. Ўша фарзанд Зиёд эди. Арабчани тузук-қуруқ гапиролмасди, устига-устак 
қулликда ўсди, оилавий шароитига хавас қилиб бўлмасди. У ота-онасининг қамчиланганига кўп 
марта шоҳид бўлган, бундан ташқари, ўзи ҳам тенгдошлари кўрсатган хўрликларга чидашга 
мажбур эди. Дастурхонига Ҳорис лозим кўрган егулик қўйиларди. Зиёднинг на ота тарафидан 
ва на она тарафидан қариндоши бор эди. Ахир қулваччада бобо, буви, тоға, аммалар нима 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish