www.ziyouz.com kutubxonasi
48
Форслар кўприкка караб югурди, баъзилар ўзларини сувга отди. Бу орада Дирор ибн Ҳаттоб
душманнинг ғалаба тимсоли бўлган туғини қўлга киритди. Йирик ғалабани кўзлаб келган
форслар катта мағлубиятга учрадилар. Мусулмонлар эса, буюк ғалабага эришдилар. Шу кунгача
ҳеч бир жангда бунчалик кўп ўлжа олинмаган эди. Ҳисоб-китоб қилиниб, ғаниматнинг бешдан
бири Мадинага жўнатилди.
* * *
Ўлжа тақсимланаётганда отлиқларга уч ҳиссадан берилди. Лекин бир одам суворий
бўлишига қарамай, икки ҳисса олди. Бу одам Амр ибн Маъдий эди! Амр ўлжа тақсимловчидан
сўради:
—
Нега менга икки ҳисса беряпсан?
—
Чунки отинг араб оти эмас, зоти паст.
—
Тўғри, зоти паст зоти пастни дарров танийди. Тақсимловчининг бу гапдан жаҳли чиқди,
лекин жим туришни афзал кўрди. Чунки Амр билан баҳслашиш қандай оқибатга олиб
келишини яхши биларди. Лекин у тўғри йўл тутмаётган эди. Чунки, отининг зоти паст дегани
Амрнинг ҳиссаси кам бўлиши керак, дегани эмас. Агар шу жангда қатнашганлар орасида энг
кўп ўлжа олишга ҳақлилар ўн киши бўлса, шубҳасиз, улардан бири Амр эди. Ахир минг
кишилик қўшинга тенг, деб, уни шу ерга юборган шахсан Ҳазрати Умарнинг ўзи эмасмиди?
Амрнинг гаплари Мадинага ҳам етиб борди. Ҳазрати Умардан амирга қарши чиқмаслик
ҳақида фармон келди (Сулаймон Надвий, «Асри Саодат»).
* * *
Форслар билан жангда саккиз ярим минг мусулмон шаҳид кетди. Душман тараф эса, бундан
бир неча баробар кўп одам йўқотди.
Мадоинда туриб қўшинининг ғалабаси ҳақидаги хабарни интизорлик билан кутаётган
Яздажирд мағлубиятни, бунинг устига Рустамнинг ўлдирилганини эшитиб, карахт аҳволга
тушди. У қулоқларига ишонмасди. Ахир қўшин таркибида филлар бўлса, бунинг устига
рақибдан уч баравар ортиқ бўлатуриб, шу саҳройи араблардан мағлубиятга учраб ўтирибди.
Яздажирд мусулмонлар таклиф қилаётган динни қабул қилса, нималарга эришиши, йўқса,
нималардан жудо бўлишини ўйлаб кўриш пайти келганини хаёлига ҳам келтирмасди. Бунга
унинг ғурури, кибри йўл бермасди.
* * *
Ҳазрати Умар гоҳ-гоҳида Мадинадан ташқари чиқиб, Форс тарафдан хабар кутарди.
Кунларнинг бирида узоқдан келаётган одамга дуч келди:
—
Қаердан келяпсан, эй йўловчи?
—
Форс тарафдан.
—
Кандай янгиликлар бор?
—
Яхши хабарлар бор.
—
Унда айт.
—
Билишни истасанг, кетимдан юр.
Йўловчи баланд бўйли, сочлари тўкилган бу одамга шундай деб, халифани излай кетди.
Кетидан эргашиб келаётган одамга умуман эътибор бермасди. Шаҳарга киргач, уларни
кўрганларнинг: «Сизни югуришга нима мажбур қилди, эй амирул мўминин», дейиши уни
сергак торттирди. Туясини тўхтатиб, Ҳазрати Умарга юзланди:
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |