www.ziyouz.com kutubxonasi
44
—
Гапинг тўғри.
—
Сенга таклиф бор.
—
Қанақа?
—
Мени бўшатиб, Саъднинг отини бер. Аллоҳ ризоси учун душман билан жанг қилай.
Қасам ичиб айтаманки, тирик қолсам, қайтиб келиб, шу занжирларни ўзим оёғимга боғлаб
оламан.
Салма ўйланиб қолди.
—
Салма, менинг яхши жангчи эканимни биласан. Кел, оёғимни бўшат. Мабодо ўлсам,
маҳбус одам ўлади. Тирик қолсам, қайтиб келаман.
Абу Миҳжан бир шеър айтди. Шеърда кетишига занжир йўл бермаётгани, қолса, виждони
қийнаётгани, шунча мол-мулки ва ака-укаси бўлса-да, бир ўзи қолиб кетгани, тирик қолса,
дарров қайтиб келишини айтди. Шеърни ўқир экан, кўзларидан томчи-томчи ёш оқди. Айнан
шу нарса Салманинг занжирни бўшатишига туртки бўлди. Кейин Балқо исмли отнинг жиловини
тутди:
—
Аллоҳ мададкоринг бўлсин, Абу Миҳжан.
—
Аллоҳ сендан рози бўлсин.
Абу Миҳжан жанг майдонига, Салма чордоққа йўналди. Саъд ибн Абу Вакқос жангни
кузатар экан отига кўзи тушди. Суворийнинг кимлигини билиб бўлмасди, чунки юзини ўраб
олган эди. У шиддат билан жанг қилар, қиличини маҳорат билан ўйнатар эди. Гоҳ ўнгга, гоҳ
сўлга ҳаракатланаётган қилич гўё қон пуркарди.
—
Субҳаналлоҳ бунга фақат Абу Миҳжан ва Балқо қодир.
Лекин у пастда ўтирибди.
Салма унинг гапларини эшитмагандек, жанг майдонидан кўз узмасди. Хусусан, ўша
қаҳрамоннинг ҳаракатларини диққат билан кузатарди. Абу Миҳжан ҳақиқатан ҳам, гўё жанг
қилиш учун туғилгандек эди. Қандай айби бўлишидан қатъий назар, бундай одамнинг шундай
маҳорабадан четда қолиши яхши эмасди. Салма тўғри йўл тутганига ишончи комил ҳолда
воқеалар ривожини кузата бошлади. У Абу Миҳжаннинг майдондаги қилич олишларига ҳайрат
билан қараб турарди.
Оқшом тушгач, икки тараф тарқала бошлади. Худо билади, қанча одам ўлдирган, номаълум
қаҳрамон Балқони етаклаб ортга қайтди. Салма пастга тушди. Абу Миҳжан келди-да, лафзига
содиқлигини кўрсатиб, занжирни оёғига боғлай бошлади.
* * *
Бомдод намозидан кейин мусулмонлар гўр қазишга киришишди. Жанг майдонида қолган
жасадларни кўмиш учун юзлаб қабр қазиш лозим эди. Кўмилмаган тақдирда қузғун ва
лочинларга ем бўларди. Ундан ташқари, жанг майдонини тозалаш ҳам керак эди. Қабр қазилиб,
Аллоҳ йўлида қонини тўккан ва жонини фидо қилган инсонлар учун, аввал жаноза ўқилди.
Кейин ювилмай, кафанланмай, бир қабрга икки-учтадан дафн қилинди.
* * *
—
Кеча нима қилганимни биласизми? — деди Саъдга уч кундан бери аразлаб юрган Салма.
—
Нима қилдинг?
—
Абу Миҳжанни қўйиб юбордим.
Сир очилди. Саъд Салма кутган «Нега? Ким рухсат берди?» каби саволларни бермай, Абу
Миҳжанни ҳузурига чорлади.
—
Кеча мард ва эр йигитлигингни исботладинг. Боравер, озодсан. Худо ҳаққи, бундан буён
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |