Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
43
Форс қўшинидаги филлар дуч келганни эзиб-янчиб борарди. Филларга биринчи бўлиб, 
Бажила қабиласи дучор бўлди. Махафа устида туриб қўшинни бошқараётган Саъд 
бажилаликларнинг филлар оёғи остида қолиб кетаётганини кўриб, Бани Асадни уларга ёрдам 
беришга жўнатди Тарихи Табарий»). 
Филлар билан илк дафъа юзлашаётган арабларнинг отлари ҳуркиб, орқага қараб қоча 
бошлади. Бу аскарлар руҳига ёмон таъсир қилиши мумкин эди. Саъд Ибн Амрга филларни бир 
ёқлик қилишни буюрди. Осим Бани Тамимга филлар томон ўқ ёғдиришни айтди. Бир гуруҳ 
аскарлар эса, фил устидаги мақофаларнинг ипларини кесиб ташлади. Иплар кесилиб, 
мақофадаги жангчилар ерга қулай бошлади. Улар қад ростлагунча, мусулмонлар қилични ишга 
солишди. Аммо душман тараф ҳам бўш келмасдан, Ислом лашкарини пароканда қилиш учун 
бор кучини ишлатарди. Филлар устларига ёғилаётган ўқлардан қочаётган бир пайтда Ислом 
аскарлари ҳам бир-бирлари билан тўқнашиб кетарди. 
— 
Саъд, рухсат бер, мен ҳам жанг қилай. 
Саъд ўгирилиб, Абу Миҳжанни кўрди. Оёқларига занжир урилган Абу Миҳжан тирмашиб, 
Саъд ётган жойга чиқкан эди. 
— 
Сенга рухсат йўқ. 
— 
Лекин мен яхши жанг қила оламан. Жазоимни ўлим билан олишга имкон бер. Тирик 
қолсам, рақиб аскарларини ўлдираман. 
— 
Сенга рухсат йўқ дедим-ку! Пастга туш. 
— 
Мени жиҳоддан маҳрум қилма. 
— 
Сен, аввало, тилингни тийиб ол. Кейин жиҳод қиласан. 
Абу Миҳжан тушкун кайфиятда пастга тушди (Масъудий, «Муружуз-заҳаб»).
Жанг кун ботгунга қадар давом этди. Қоронғу тушгач, ҳар икки тараф қароргоҳига қайтди. 
* * * 
Салма хонимга уруш даҳшатлари бегона эмас эди. Марҳум Мусанно билан кўп жангларда 
иштирок этиб, жароҳатларни боғлаган, қанча-қанча енгилмас паҳлавонларнинг тўлғана-тўлғана 
жон берганларига гувоҳ бўлган. Кечқурунлари қонга булғаниб келган Мусанно Салма ёрдамида 
ювинар ва яраларини унга боғлатар эди. 
Жанг майдонини якқол кўриш мумкин бўлган жойдан туриб кун бўйи асаблари таранг ҳолда 
тўкнашувларни томоша илган Салма бир дафъа ўзини йўқотиб: «Оҳ Мусанно, қайдасан... Йўқ, 
энди Мусанно йўқ», деб юборди. Ўзича жанг оқимига қўшилиб кетди. Кўзларига ярадор, ерда 
инграб ётган, тўлғанаётган, одамлар орасидан арслондек бўкирган, рақибини ер билан яксон 
қиладиган бир қаҳрамон кўриниб кетди. Нима бўлаётганини англамай турганда юзига бир 
тарсаки тушди. Саъд: 
— 
Кўнглинг ҳалиям Мусаннодами? — деди. Балки Саъд жанг ва эшитган сўзларидан қаттиқ 
ҳаяжонланиб кетиб, юракка буйруқ бериб бўлмаслигини, ўлган эр ўзи билан барча нарсани олиб 
кетганини ўйламагандир? 
Тарсакидан гангиб қолган Салма ўзини тутолмади: 
— 
Бу ишингиз рашкданми ёки қўрқоқлик туфайлими? Тарихи Табарий») 
* * * 
Орадан уч кун ўтди. Салма пастга тушди. У ерда Абу Миҳжан банди ҳолда ўтирарди. 
— 
Сенга бу жазо нега берилди? 
— 
Шароб ҳақида шеър айтган эдим. Лекин ичмаганман. Қанийди, мен ҳам бу жангда 
иштирок этсам. Худо ҳаққи, дўстларим жанг қиларкан, мен бу ерда ўзимни ўзим еб қўяман. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish