Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
46
— 
Эҳтиёт бўл! — деб қўйди. 
Форс қўшинида ўзига хос обрўга эга бўлган Зулҳожиб отини ниқтади ва рақиби қаршисида 
пайдо бўлди. Айни дамда у Рустамнинг олдига бир салла билан қайтиб: «Душманнинг - умри 
шунчалик бўлсин», дейишни истарди. Лекин шамол қайси тарафга эсиши ҳам номаълум. Ўлим 
фариштаси икковидан бирини, ё ҳар иккисининг жонини олишга тайёр тургани аниқ. Ҳар икки 
жангчининг ҳам ортга чекинишга ҳаққи йўқ эди. Бу икки рақибнинг бири жуда одми, бошқаси 
жуда башанг қийинган. Форсийлар Зулҳожибнинг ғолиб чиқишига шубҳа қилмасди. Мўминлар 
эса йўлда чарчаган Қаъқанинг қўли баланд келишини сўраб, Аллоҳга ёлворарди. Майдонда 
турган шоввозлар бутун куч ва маҳоратини қўллашлари лозим. Ҳар қандай эътиборсизлик ва 
кичик бир хатонинг оқибати муқаррар ўлим билан тугаши мумкин эди. 
Аёвсиз жанг бошланди. Уларнинг қилич уришлари кузатаётганларнинг асабларига зарба 
бўлиб тушарди. 
Эгасига сўзсиз бўйсунаётган отлар ҳам елдек ҳаракат қилиб, олишувни кескинлаштирарди. 
Ниҳоят, наъра тортиб қилич солган Қаъқа Форснинг машҳур паҳлавонини ерга қулатди. 
Зулҳожиб ўрнидан турмоқчи бўлганида, отидан эпчиллик билан сакраб тушиб, кўксига ўтириб 
олди. Зулҳожиб бўғзига қадалган ҳанжар оғриғидан типирчилай бошлади. Бир оз ўтиб эса, 
тамоман тинчиб қолди. 
Қаъқа каллани сочидан ушлаб ирғитаркан, яна олишувга рақиб чақирди. Навбатдаги 
жангчини ва кейингисини ҳам ўлдирди. Дуо қилишдан тинмаётган мусулмонлар якка олишувда 
ўттизинчи рақибини ер тишлатиб ортга қайтаётган Қаъқанинг: «Мана энди Мусаннонинг қасоси 
олинди», деганини эшитишди. 
Қаъқа тунда одамларини тўплади. Ҳеч кимга билдирмасдан қўшиндан ажралишни ва 
эрталаб юзтадан бўлиб, қайта қўшилиб олишни буюрди. Мақсад душманда, янги мадад кучлари 
келибди, деган фикр уйғотиб, уларни саросимага солиш ва бундан ҳабари йўқ мўминларда 
жанговарлик руҳини янада кўтариш эди Тарихи Табарий»). 
* * * 
Шомдан келаётган мадад кучлар қўмондони Ҳошим ибн Утба Қодисияга яқинлашганда юз 
кишилик гуруҳга дуч келди. Улар дам олишаётган эди. 
— 
Сизлар кимсизлар? 
— 
Қаъқанинг йигитларимиз. 
— 
Қаъқаъ?! Қани ўзи у? Кўринмайди-ку? 
— 
Жанг майдонида.
Ҳошимнинг баттар ҳайрати ошди: 
— 
Унда сизлар бу ерда нима қиляпсизлар?
Бир одам Қаъқанинг кўрсатмасини айтиб берди. У қисқа вақт оралиғида тўққиз юз киши 
жанг майдонига жўнаганини, ҳозир ўзлари ҳам кетишга тайёргарлик кўраётганини маълум 
қилди. 
Ҳошимнинг юзидаги ҳайрат аломатлари мамнуният билан алмашди. У беихтиёр: «Қойил 
сенга, Қаъқа», деди. Кейин қўшинига етмиш кишилик гуруҳларга бўлиниб, жанг майдони сари 
юришни буюрди. Ўзи илк гуруҳ билан кетди. Дарҳақиқат, бу гуруҳлар мусулмонлар руҳини 
кўтариб, уларга қувват бўлди (Ибн Асир, «Ал-комил»). 
Ўша куни жанг ниҳоятда қизиди. Амр ибн Маъдий, Абу Саврдан Абу Савр» Амрнинг 
лақаби, «ҳўкизнинг отаси» деган маънодаАмрнинг «Савр» исмли фарзанди бўлмагани учунбу 
ном куня эмаслақаб дейилди) айрилдингиз, деганча олға юрди ва шиддат билан жанг бошлади. 
Амр минган от қилич зарбасидан ерга қулади, унга қўшилиб отлиқ ҳам ағдарилди. Ётган 
жойида қилич зарбаларига чап берган Амр ўрнидан туришга имкон топа олди. Сафдошларидан 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish