Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
40
Ибн Букайла ҳақ эди. Охири ўлим билан тугайдиган йўлни тутиб, бола-чақа ва аёлларнинг 
ҳаётини хавф остига қўйишдан не наф? 
Рустам уларга бу иш ниҳоясига етгани, бошқа жизя бермасдан бемалол яшайверишларини 
айтиб, қўшинга қайтди. Лашкарга бир-икки кун дам бергандан сўнг, Нажаф тарафга юришга 
амр берди. 
Бир тун Рустам қўрқув ичра уйғонди. Тушида бир фаришта тушиб, Форс қўшинининг 
қурол-аслаҳаларини олди ва уларни муҳрлаган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
салламга берганини кўрди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса уларни Ҳазрати Умарга 
топширганмишлар (Ибн Касир, «Ал-комил»). 
Даҳшатли тушдан сўнг Рустам тонггача ухлолмади. Лашкарбоши ухлолмай асабийлашар, 
лекин қўлидан ҳеч нарса келмасди. Юз йигирма минг кишилик қўшинни бошқарган Рустам 
икки кўзини юмишга қодир эмасди. Ниҳоят, ёқимсиз ҳис-туйғуларга тўла тун ўтиб, тонг отди. 
Ҳар бир тўхтаган жойида кунлаб дам олиб, йўлида секин давом этаётган Рустамнинг 
мақсади мусулмонларда «Форслар келмас экан-да», деган фикрни уйғотиш эди. Шу йўл билан 
юрагига ғулғула солган, кундан-кунга кўнглини беҳузур қилаётган бу машмашаларга чек 
қўймоқчи эди. Лекин рақиб тарафдан келаётган хабарлар қўмондоннинг тобини қочирарди. 
Саъд ибн Абу Ваққос ва мусулмон лашкари форсларни сабр-тоқат билан кутарди. Улар 
Қодисияга етиб келишганда душманнинг Мадоиндан чиқиб кетганига олти ой бўлган эди. 
Мусулмонлардан тўрт баравар кўп бўлиши форсларга маънавий қувват берар, Рустамни бир оз 
бўлса-да, ҳовуридан туширар эди. 
Форс лашкари шу жойда тўхтади. Қўмондон амри билан шу ерда қароргоҳ барпо этилди. 
Шу билан бирга хабарчилар занжири ҳам ташқил этилди. Баланд овозли кишилардан иборат 
занжир бир-бирларининг овозларини эшитадиган даражадаги масофага чўзилиб, хабарни қисқа 
муддатда Рустамдан Яздажирдга, Яздажирддан Рустамга етказиб турарди Тарихи Табарий»). 
Эртасига Рустам шароитни кўздан кечириш мақсадида бир бориб келди. Кейин Саъдга одам 
жўнатиб, элчи юборишини айтди. Саъд ҳам элчилар гуруҳини жўнатмоқчи бўлиб турганида 
Рибъий ибн Амр эътироз билдириб: 
— 
Элчилар гуруҳини жўнатиш уларга устунлик берганимиз бўлади. Бир кишини жўнатиш 
кифоя, — деди. 
— 
Унақада, ўзинг борасан, Амрнинг ўғли, — деди Саъд. 
— 
Хўп бўлади.
Рибъий йулга чиқди. Рустамнинг чодирига етиб келганидан сўнг, отдан тушди. Киришга 
таклиф этилгач, ичкарига йуналганида унда кимдир: 
— 
Қиличингни ечишинг керак, бадавий! — деди. 
— 
Мен бу ерга қуролимни ечаман, деб келганим йўқ. Мени сиз таклиф қилгансиз, — деди 
Рибъий. Ичкаридан қурол билан киришга рухсат берилди. Рибъий етти ухлаб тушида кўрмаган 
ҳашаматли ва дабдабали қасрга қадам қўйди. У қўлидаги найзани дўқиллатганча, олға юрди. 
Ҳар қадамида қўлидаги найза қимматбаҳо гиламни тилиб ўтарди. Рустамнинг қаршисига 
келгандан кейин тўхтаб, найзасини гиламга санчди ва ерга чўккалади. Рибъий бу хатти-
ҳаракати билан бойликка аҳамият бермаслигини кўрсатмоқчи эди. Ундаги бу ҳолат Исломдаги 
назокатга тўғри келмасди. Чунки, мусулмон одам кийими билан ҳам, муомаласи билан ҳам, 
ҳаракатлари билан ҳам ўзгаларга ибрат бўлмоғи лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам бирон марта эгар устида одамларга пешвоз чиққанмилар? Ёхуд бировнинг қимматбаҳо 
нарсасини яроқсиз ҳолга келтириб қўйганмилар? Ахир, ҳеч ким Рибъийнинг қилмишини кўриб, 
хавас қилгани йўқ-ку! Чодир ичидагилар ҳам бу ҳолни кўриб, «Ислом шунақа бўлса, биз ҳам 
мусулмон бўлайлик», демагандирлар? 
Рибъий: «Мен сизларнинг чақирувингизга биноан келдим», деб қуролини ечишга рози 
бўлмаганида, форслар: «Майли, буюмларимизнинг бошига ет», демадилар. Хуллас, Рибъий 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish