2.5-шакл. Ўқувчиларда креативлик қобилиятларини ривожлантириш тузилмаси
Бугунги кунда педагогика фанида эришилаётган энг муҳим ютуқлардан бири гендер тенглик ва фарқлар асосида таълим бериш имкониятларининг очилаётганлигидир. «Болаларда гендер ўхшашлик 5-7 ёшда намоён бўлади. Мутахассислар, айниқса, ўқув дастурлари ва адабиётларнинг муаллифлари буни албатта ҳисобга олишлари лозим. Таълимда гендер тенглик тамойилларининг ўйин машғулотлари ва эркин фаолият кўрсатиш муҳитида амалга оширилиши таъминланади. Таҳлиллар асосида ўқувчиларда креативликни ривожлантиришда гендер ёндашувни татбиқ этишнинг қуйидаги ўзига хосликлари аниқлаштирилди: демократлик; табиат билан уйғунлик; вақт меъёрларига риоя қилиш»45. Креатив муҳит ўзида ўқувчиларнинг креативлигини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи микро, макро ва мегоомилларни акс эттиради. Яъни, ўқувчиларнинг креативлигига ота-оналар, ўқитувчилар, дўстлар, синф, мактаб ва у яшайдиган маҳалла таъсир кўрсатади.
2.2.2-шакл. Ўқувчиларда креативликни ривожлантиришнинг гендер хусусиятлари
Маълумки, «ўқувчиларни ижодий жараёнга жалб қилишнинг бир қатор усуллари мавжуд. Буларга расмли топишмоқ, содда савол, турли бошқотирма шаклидаги усулларни кўрсатиш мумкин. Булардан ташқари, биз илмий тадқиқот ишимиз маҳсули сифатида геометрик шаклли тест материалларини ишлаб чиқиш орқали ўқувчиларни ижодий фаолиятини яъни уларни креатив қобилитини ривожлантиршга хизмат қилидиган қуйидаги геометрик шаклли тест усулини кўриб чиқамиз. Бу геометрик шаклли тестнинг бошқа одатдаги тестлардан ажралиб турадиган томони савол ҳамда жавоблар турли геометрик шакллардан ташкил топганлиги бўлиб, ўқувчида бир томонлама фикрлашдан йироқлашиб савол орқали жавобни ёки кўрсатилган жавоб орқали тўғри жавобни белгилаш мумкин бўлади»46. Бундан ташқари, мазкур геометрик шаклли тест орқали ўқувчиларда фазовий тасаввур қилиш, ижодий фикрлаш ҳамда топоғонлик каби тафаккур қилиш хислатларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Биз олиб борган тадқиқот ишларига оид тажрибаларга асосланиб, ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини аниқлаш усуллари мос келувчи тартибда сараланди. Самара берадиган усулларнинг айримлари юзасидан дарсда қўлланиладиган дидактик материалларни тақдим этишни лозим деб топдик.
Ҳозирги вақтда ўқувчиларда дизайн лойиҳалар воситаси орқали креатив қобилиятларини ривожлантиришга оид билим ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган метод ва дидактик услубларнинг кўпчилиги турли шаклдаги тест, топишмоқ, бошқотирма, масалалар ечиш ва топшириқда белгиланган вазифани бажаришга асосланган. Бунга кўра, технология машғулотларида ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш ва ишлаш қобилиятларини ривожлантирадиган методлардан кенгроқ фойдаланиб бориш зарурий масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Технология дарсларида ўқувчиларни дизайн лойиҳалар воситасида крекативлик қобилиятларини ривожлантириш, ўқув жараёнини янги моделларини ишлаб чиқиш, мазмун ва шакл жиҳатидан уйғунликни таъминлаш, метод ҳамда воситаларини ишлаб чиқиш машғулотларни самарали ўтишини таъминловчи асосий воситалардан бири бўлиб хизмат қилади.
Синф жамоаси билан бўлган суҳбат жараёнида ўқувчиларни индивидуал қизиқишларидан ташқари уларда ишни бажара олиш кўникмаси қай даражада эканлигини муҳокама қилишдан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Ушбу жараёнда асосий ташкилотчилик ва етакчилик тўлиқ ўқитувчига тегишли бўлса-да, ўқувчиларга ўз фаоллигини намойиш этиш имконияти берилади. Худдики, «ўқитувчи ўқувчиларни ижодий устахона билан таништиради. У гуруҳга график кўринишдаги оддий композициялар учун бир нечта вариантни (ясаладиган буюм расми) танлашни таклиф қилиши мумкин. Кейинги босқич – тайёрланадиган буюм материалини танлаш ва иш усулларни аниқлаш - бу жараён бироз қийинроқ ҳисобланади. Таълим жараёнининг айнан шу қисмида назария ва амалиёт ўртасидаги муносабатлар энг кўп амалга оширилади (бадиий, ижодий ва технологик билимлар муайян вазиятда қўлланилади)»47. Турли хил вариантдаги ечимлар куриб чикилганда укувчиларнинг ижодий фикрларини ишни бажара олиш кобилятини белгилаб бкеради. Турли хил вариантдаги ечимлар кўриб чиқилади, аммо ўқитувчи мактаб ўқувчиларининг ижодий фикрлаши, ишни бажара олиши ва уларнинг баҳолаш фаолиятига раҳбарлик қилади ва якуний танловни амалга оширади. Ушбу жараёнда ўқитувчи ўқувчилар томонидан маҳсулот қай даражада ва ижодий ёндашган ҳолда тайёрланган ҳамда аниқ технологик ечим тўғри танланганини тушунтиради.
Биргаликдаги бундай кўринишдаги ўзаро таъсир қилувчи ижодкорлик муҳити шаклида ўқув-ижодий жараённи ташкил этишнинг қўшма-индивидуал шаклидан фарқли ўлароқ, келажакдаги ижодий ғоя жамоавий мунозараси натижаси бўлиши керак (жараённинг ҳар бир босқичида ҳар бир иштирокчининг ижодий фаолияти асосида). Бундай ҳолда, «ўқитувчи фақат ғояларни тузатади, ҳатто биринчи уринишда ноўрин берилган таклифлар берилган бўлса ҳам рағбат сифатида инобатга олинади. Бундан кўринадики, келажакдаги иш ғоясининг бир нечта муқобил вариантларидан энг қизиқлари жамоавий муҳокамалар орқали юзага чиқади. Тайёрланадиган маҳсулот умумий маънода турли кўринишдаги вариантлари аниқланади, келажакдаги буюмнинг тахминий эскизлари чизилади. Уй вазифа бериш жараёнида ҳар бир иштирокчи ишнинг батафсил эскизини чизиш ёки унинг қисмларини тайёрлаш бўйича мустақил ижодий имкониятлари ҳисобга олинади. Кейинги дарсда биргаликда йиғилган турли хил эскизлар (уларнинг хилма-хиллиги ҳар бир иштирокчининг ижодий индивидуаллигининг намоён бўлишига боғлиқ) жамоавий таҳлил ва анализ-синтез қилинади, натижада жамоавий ижод самараси - келажакдаги маҳсулотнинг ишчи эскизи бўлиб қолади. Шунингдек, биргаликдаги муҳокамалар жараёнида у такомиллаштирилади, қўшимчалар киритилади ва фаолият якуний босқичга келади»48. Ушбу босқичда технологик жараён ҳақидаги билимларни қўллаш зарур бўлади.
Технологик босқичда ҳар бир иштирокчи алоҳида ишлаб чиқаришда индивидуаллигини намойиш этиш имкониятига эга бўлади. Мазкур жараёнда маҳсулотнинг ўзига хослиги, олдиндан белгиланган қисмлари (фақат бўлакларнинг умумий параметрлари, муҳим қисмларининг ўлчамлари ва улар орасидаги масофа, умумий ранг) кўрсатилган. Ушбу босқичдаги ишлар кетма-кет қисмларни бириктириш усули билан амалга оширилади. Барча иштирокчилар томонидан биргаликда мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар билан тайёрланган алоҳида қисмлар битта бутунга бирлаштирилади. Бизга маълумки, ўқувчилар томонидан тайёрланган маҳсулот деталлари тажрибали усталар ясаган маҳсулотдан ўлчамлари, шакллари ва сифат жиҳатидан фарқ қилади. Шундан сўнг, ушбу буюмни такомиллаштириш ёки қайта ташкил этиш тўғрисида жамоавий қарор қабул қилинади. Кейинги машғулотда тузатишларни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир ўқувчини ҳиссий эстетик идрок этиш ва уларнинг ижодий фикрлашлари, тайёрланадиган маҳсулотга дизайн лойиҳалар асосида ёндашиши ҳамда ноодатий қарорлар қабул қила олиш қобилиятлари асосий ечим сифатида гавдаланади. Кейинчалик тайёр маҳсулотнинг бадиий қиёфасини излаш босқичи келади. Бу ижодий фикрлаш интенсивлиги жиҳатидан ушбу босқич ғоянинг туғилишининг дастлабки босқичига ўхшайди. Бадиий ижод жараёнида фаоллаштирилган, илгари бошқа манбалардан олинган таассуротлар (кузатишлар, китоблар, синфда фойдаланилган кўргазмалар ва бошқалар) ҳар бир иштирокчи учун ассоциатив массивга айлантирилади. Жамоа муҳокамаси турли хил таклифлардан энг муваффақиятли номларни танлайди, улар бадиий образлар, яратилган асарнинг (ясаладиган буюм) асосий ғоясини акс эттиради. Бутун иш норматив бадиий-эстетик талаблар нуқтаи назаридан маҳсулотни жамоавий таҳлил қилиш билан якунланади (асарга жамоавий эстетик баҳо берилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |