Биринчи босқич (V синф) - «Ижод – хилма-хиллик».
1.
|
Асосий мазмуни:
|
Ўқувчиларнинг «қўл ижодиёти» тажрибасини тўплаш; ижоднинг кўп ва ҳар хил турдаги шакллари билан танишув; бу ҳар хилликда ўзи учун энг мақбул бўлган ўзини ифодалаш усулларини излаш; ижодий ғояларни амалга оширишнинг янги йўлларини тадқиқ этиш ва ўзлаштириш.
Биринчи босқичда ўқувчиларга энг хилма хил предметлар билан ҳар томонлама бевосита ўзаро таъсирлашув имконияти яратилади. Ўқувчилар тасвирий фаолиятнинг турли усуллари ва услубларини ўзлаштирадилар.
Улар иплардан, симдан, фанер бўлаклари, йиртилган (эзилган, буралган ...) қоғоздан, гугуртдан, қанд қоғозларидан, туҳум пўчоғидан ва ҳоказолардан ўз асарларини яратадилар.
Моделъер, архитектор, қўғирчоқбоз, ганчкорлик, ёғоч ўймакорлик ва ҳоказо касблари ҳақида маълумотларга эга бўлади.
Моделъер, архитектор, қўғирчоқбоз, ганчкорлик, ёғоч ўймакорлик ва ҳоказоларни ролларини синаб кўрадилар.
Биринчи босқичда ўқувчилар онгида вужудга келадиган ижобий кечинмалар (ҳиссий ижобий бўлган) мустаҳкамланади ва фаоллашади. Бу кечинмалар ижод (қўл ижоди) жараёнида ўқувчилар ҳис этадиган «ўзига ҳос яратувчилик ҳисси»нинг намоён бўлиши билан ифодалайди.
Элементар ижодий жараёнда ўқувчилар сезадиган фаол қизиқиш ва «яратувчилик ҳисси» креативнинг иродавий асосининг ривожланиши ва ўқув жараёнини бундан кейин амалга ошириш учун ўзига хос «энергетик асос» бўлиб хизмат қилади.
|
2.
|
Асосий мақсад
|
Ўқувчиларнинг тадқиқотчилик қобилиятларини ривожлантириш:
Ўқувчиларда янги маълумотлар олиш малакасини, аввал ўзлаштирилган билимлар ҳамда шахсий тажриба билан таққослаш малакасининг шаклланишига ёрдам бериш;
Турли хил фаолиятларда, муқобил ёндашувларда ва қарама-қарши йўналишларда ўқувчиларга умумий йўлларни топишда ёрдам кўрсатиш;
Муаммони ёки ижодий топшириқни ҳал этишда (ёнланма тафаккур) ўқувчиларда «чет (бегона) ахборот»га сезгирликни ривожлантириш.
|
3.
|
Асосий метод
|
Муаммоли вазият (муаммолаштириш). Педагогика фанида муаммоли вазият деб:
1) шахс ёки гуруҳнинг фаолияти амалга ошадиган холатлар ва шароитларнинг муносабати зиддиятга эга бўлган ва бир қийматли ечимга эга бўлмаган;
2) вазиятли тарзда вужудга келадиган билишга эҳтиёж асосида тафаккурнинг туғилиши шартларининг психологик модели, субьектнинг билиш объекти билан алоқаси шакли. Муаммоли ўқитиш (бунда ўқитувчи муаммоли вазиятни мунтазам яратади ва ўқув материалларини хал қилиш бўйича ўқувчилар фаолиятини ташкил этади) Технология дарслари машғулотларида муаммоли ўқитишнинг ўзига ҳос ҳусусияти шундан иборатки, бу ерда кўпинча муаммоли вазиятни ечишнинг вариантлари чексиз миқдорда бўлиши мумкин. Масалан, бирор ечимга келиш зарур бўлган математикдан фарқли равишда технология дарсларимашғулотларида муаммоли вазият очиқлигича қолиши мумкин. Яъни ўзаро таъсирлашувга эришиш ва излашнинг тўхтамайдиган (давомли) жараёнига айланиши мумкин.
|
|
Педагогик воситалар ва усуллар
|
Ўқувчиларни янги атамаларни ўзлаштириш, «ишлатиб кўриш» ва турли касбларнинг оддий малакаларини ўзлаштириш (заргар – сим, станок билан ишлаш; рестовратор – сақлаб қолинган элементлар бўйича макет ёки расмни тиклаш; нусха кўчириш ва ҳ.к.).
Қизиқарли кишилар билан учрашув ўтказиш. Машғулотларга инсон фаолиятининг турли соҳалари ёрқин вакилларини таклиф қилиш.
Қўл остида мавжуд материаллардан ўқувчилар ижодкорлигини ошириш мақсадида «кутилмаган» дарсдан фойдаланиш (ўқувчилар тайёргарлигисиз).
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |