Когнитив методлар. Мазкур методларнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, уларни қўллаш орқали таълимий натижа олишга имконият яратилади. Шунинг учун билиш методлари бир вақтнинг ўзида креатив ҳамдир. Бироқ бу методнинг бирламчи мақсади объектни билиш бўлгани учун унинг асосий хусусияти креатив жараёни билан эмас, когнитив жараён билан кўпроқ боғлиқдир.
Эмпатия методи (киришиш) – бу инсоннинг бошқа объект ҳолатига киришидир. Ўқувчи ҳиссий-образли ва фикрий тасаввури воситасида ўрганилаётган объект ичига кириб олишга, уни ҳис қилишга ва уни ичкаридан билишга ҳаракат қилади. Бу методни муваффақиятли қўллаш шарти – ўқувчининг муайян ҳолати, ўқитувчи яратган кайфиятига боғлиқдир. Аввалига буни ўқувчилар қувонч билан қабул қиладиган ўйин сифатида қараши мумкин. Кейин эса таълимий маҳсулотлар олингач, ўқувчилар бу методга жиддий қарайдилар ва уни ўқув методлари қаторига қабул қиладилар. Дарахт, булут, гул, ҳайвон ва бошқалар таълимий объектлар ичига кириб бориши ўқувчиларга сўз орқали тавсифлашга ёрдам беради: «Тасаввур қилинг, сиз ўсимликсиз, бошингиз – гули, танангиз – пояси, қўлларингиз – барги, оёғингиз – илдизи ...». Объект ичига кириб бориш вақтида ўқувчи ўзига - объектга савол беради, ҳис қилиш даражасида ўйлашга, тушунишга, жавобни кўра билишга ҳаракат қилади. Мазкур ҳолатда туғиладиган фикр, ҳислар, туйғулар – бу ўша кейинчалик оғзаки, ёзма, белгили, ҳаракатли, мусиқали ёки расмли ифода этиладиган ўқувчининг таълимий маҳсулотидир. Бу вазиятда ўқувчининг объектни кузатиши натижасида ўз-ўзини кузатиш имкони яратилади. Бу метод одатдан ташқари самарали бўлиб, бунда ўқувчиларнинг фойдаланилмаган имкониятлари ишга туширилади.
Моҳиятни кўра олиш методи. Бу юқоридаги методнинг чуқурлаштирилган вариантиларидан бири бўлиб, бунда ҳам ўқувчида муайян кайфиятни ҳосил қилиш талаб этилади. Бу эса фаол ҳиссий-фикрий билиш фаолиятидан ташкил топган. Мазкур методда ўқитувчи ўқувчиларга қуйидаги саволларни бериши мумкин:
Бу объектнинг сабаби нимада?
У қаердан пайдо бўлган?
У қандай тузилган, ичкарида нималар бўляпти?
У нимага шундай, бошқача эмас?
Образли кўра олиш методи. Бу объектнинг эмоционал образли тадқиқоти ҳисобланади. Масалан, рақам, фигура, сўз, реал объект ёки белгига қараб, уларда кўринган образни чизиш, уларни тавсифлаш, нимага ўхшашлигини изоҳлаш методни қизиқарли бўлишини таъминлайди. Таълимий маҳсулот кузатув натижаси сифатида оғзаки ёки график-образли шаклда бўлиши мумкин. Яъни ўқувчилар кўрганларини сўзлаб берадилар ва ёзиб борадилар ёки тадқиқот натижаларини чизадилар.
Рамзий кўриш методи. Рамз – бу ўзида моҳиятни мазмун этган воқеликнинг чуқур образидир ва у шу воқеликни билиш ва кузатиш воситасида намоён бўлиши мумкин. Рамзий кўриш методи ўқувчиларнинг объект ва унинг рамзи ўртасидаги боғлиқликни топиш ёки яратишдан иборат. Объект ва унинг рамзи ўртасидаги муносабатни аниқлаб бўлгач, ўқитувчи ўқувчиларга бирор бир объектни кузатиб, унинг рамзий маъносини график тарзда белгили, сўз орқали ёки бошқа шаклда тасвирлашни таклиф этади. Масалан: кабутар - тинчлик рамзи, спирал – чексизлик рамзи кабиларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Эвристик саволлар методи. Бу метод қадимги Рим педагоги ва нотиғи М.Р.Квинтилиан томонидан ишлаб чиқилган. Бирор воқеа ёки объект ҳақида маълумотларни топиш учун қуйидаги 7 асосий савол берилади: Ким? Нима? Нимага? Қаерда? Нима билан? Қандай? Қачон? Бу саволлар жуфтликда яна янги саволни ҳосил қилади.
Таққослаш методи. Ўқувчиларни турли фикрларини маданий-тарихий ўхшашлиги билан таққослашда қўлланилади. Бу методга ўргатиш учун ўқувчиларга савол берилади: Таққослаш нима? Ҳар доим ҳам таққосласа бўладими? Сизнингча нимани тақққослаб бўлмайди ва барибир уни ҳам таққослашга ҳаракат қилиб кўринг.
Эвристик кузатиш методи. Кузатиш – ўқувчиларнинг диққатини маълум мақсадга қаратилган шахсий метод бўлиб, бу ўқувчиларда назарий билимларини шаклланишида тайёргарлик босқичи ҳисобланади. Кузатишни билимлар манбаи, билимларни реал воқеликдан олиш усуллари, шунингдек, уни таълимнинг эвристик методларидан бири деб ҳисоблаш мумкин.
Ўқувчилар кузатиш жараёнида қуйидагиларни ўз ичига олувчи натижаларга эришадилар: а) кузатишнинг ахборот натижаси; б) кузатишнинг амалга оширган усули; с) шахсий хатти-ҳаракат ва кечинмалар комплекси бўлиб, бу албатта кузатиш билан биргаликда амалга оширилади.
Кўпгина ўқувчилар ўқитувчи томонидан берилган маълумотни кузатиш жараёнида кузатилаётган объектнинг бошқа хусусиятларини ҳам кўрадилар, яъни янги маълумотлар олиб, янги билимларни йиғадилар. Бу методнинг мақсади – кузатиш ёрдамида ўқувчилар билимларни олиш ва йиғишга ўргатишдир.
Тадқиқот методи. Мазкур методда тадқиқот объекти танланади, бу – табиий, маданий, илмий, оғзаки, белгили ёки бошқа – дарахт барги, тош, томчининг тушиши, кийим элементи, шеър, ҳарф, товуш, тенглама, геометрик фигура, маросим ва бошқалар бўлиши мумкин. Ўқувчиларга берилган объектни қуйидаги режа асосида мустақил тадқиқ қилиш таклиф этилади: тадқиқотнинг мақсади, иш режаси, килинган иш хакида гувохлар саволлар муаммоларни англаш усуллари ва натижалари
объект ҳақида далилилар, тажрибалар, янги далиллар, пайдо бўлган савол ва муаммолар, жавоб вариантлари, илмий фараз-фаолиятнинг англашилган усуллари ва натижалари, хулосалар. Фаолиятни бундай алгоритмлаш ўқувчиларни ҳар бир қадамини изчиллик билан бажариш орқали ўз шахсий таълимий натижасига эга бўлишига олиб келади. Ўқитувчи ўқувчиларнинг бу натижалари ҳажми ва сифатини оширишга ёрдам беради.
Тушунчаларни йиғиш методи. Ўқувчиларда ўрганилаётган тушунчаларни шакллантириш, уларда мавжуд бўлган тасаввурларни долзарблаштиришдан бошланади. Масалан; кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга сон, ёғоч, металл, ҳаракат атамалари, катта ёшдагиларга алгоритим, катталик, молекула атамалари танишдир. Ўқувчиларнинг тушунча ҳақидаги тасаввурларини муҳокама қилиб ва қиёслаб, ўқитувчи уларни айрим маданий шаклларга келтиришга ёрдам беради. Бундай иш натижаси сифатида жамоавий ижодий маҳсул бўлиши мумукин.
Илмий фараз (гипотеза) методи. Ўқувчиларга вазифа берилади, ўқитувчи томонидан берилган савол ёки муаммони жавоблар вариантларини яритишдан иборат. Биринчи вазифа бу жавобларнинг (ғояларни) асосларини танлаб олиш. Кейин янада тўлиқ ва аниқ жавобларни мантиқ ва идрокка асосланиб шакллантирадилар. Илмий фараз методи прогностик вазифаларни ҳал этиш жараёнида ривожланади. Масалан: «Агар бундай бўлса, нима бўлади ...».
Креатив методлар. Бу методлар ўқувчилар томонидан шахсий таълим маҳсули яратишга қаратилган таълим методларидир. Асосий натижа бу янги билимлар маҳсулини олишдан иборат.
Ўйлаб топиш методи. Ўқувчиларга олдин маълум бўлмаган ақлий ҳаракат натижалари маҳсулини яратишдир. Мазкур метод қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади:
Янги объектни яратиш мақсадида объектнинг бир сифатини иккинчиси билан алмаштириш.
Бошқа муҳитда объектнинг хусусиятларини излаш.
Ўрганилаётган объект элементларини ўзгартириш.
«Агарда ...» методи. Ўқувчиларга агар дунёда бирор нарса ўзгарса нима бўлишини тасвирлаш таклиф этилади. Масалан: агар сўз ёки уларнинг қўшимчалари йўқолиб қолса ёки ҳамма ҳажмли геометрик фигуралар ясси фигураларга айланиб қолса, ҳамма одамлар ойга кўчиб кетсалар ва бошқалар. Бундай вазифаларни бажариш нафақат уларнинг тасаввур қобилиятлари, балки реал воқеликнинг тузилишини яхшироқ тушунишларига ёрдам беради.
Образли тасвир методи. Бу метод ўқувчида шундай ҳолатни яратадики, ўрганилаётган объектни тушуниш ва ҳис қилиш бирлашаётганга ўхшайди. Бунинг натижасида ўқувчида гул, дарахт, булут ва ҳоказоларнинг образли тасвирлари пайдо бўлади. Бундай фаолият давомида ҳар бир ўқувчи фақатгина турлича фикрлаб қолмай, турли фан соҳаларидаги билимларини таққослаб, уларни йиғиб, тасвирлаётган воқеликнинг моҳиятини ҳис қилади.
Гиперболизация методи. Мазкур методда билиш объекти, унинг қисмлари ёки сифатлари катталаштирилади ёки кичиклаштирилади. Энг узун сўз ўйлаб топилади, энг кичик сон ўйлаш орқали амалга оширилади. Бундай тасаввурларни бошланишига Гиннесснинг «Рекордлар китоби»дан ҳам фойдаланиш мумкин.
Агглютинация методи. Бунда ўқувчиларга айрим нарсаларни ҳақиқий воқеликда бирлаштириб бўлмайдиганларини сифати, хусусияти, қисмларга асосланиб бирлаштириш таклиф этилади. Масалан: иссиқ қор, чуқурлик чўққиси, югураётган дарахт, ширин туз, қора ёруғлик, учаётган айиқ ва бошқаларни келтириш мумкин.
Ўқитувчиларни креатив фаолиятга тайёрлашнинг иккинчи – таянч босқичи ўқитувчида фаолиятга ижодий йўналганлик, креатив саводхонлик, ижодий кўникма ва қобилиятларни ривожлантиришда ўз ифодасини топади. Мазкур босқичда ўқитувчилар томонидан креатив фаолиятга қўйиладиган қуйидаги талаблар ўзлаштирилиши лозим: «ўқувчининг индивидуал ўзига хосликларини аниқлаштириш; индивидуал иш режаси асосида машғулотларни ташкил этиш (тьюторлик); кичик гуруҳларни шакллантириш ва ишини ташкил этиш (фасилитаторлик); ўқувчига индивидуал ёрдам кўрсатиш (менторлик); лидерлик сифатларини шакллантириш; ижодкорликка йўналтирилган дастурларни ишлаб чиқиш (эдвайзерлик); «эркин иштирок этиш» туридаги машғулотларни ташкил этиш; ота-оналар билан ишлаш; ўқувчилар ўртасида шахслараро муносабатларни шакллантириш кабилар»53. Булардан ташқари морфологик яшик (қути) ёки мурожаат қилиш методларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Технология дарсларида мозаика усулини қўллаш ҳам ўқувчиларда креатик қобилиятларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Технологияга оид амалий машғулотларда бирор деталь ёки буюмни тайёрлашдан олдин ўқувчиларга уларнинг қандай тузилишга ва кўринишга эга эканлиги ҳақида маълумот бериш муҳим аҳамиятга эга. Бунда ҳар қандай деталь ёки буюмнинг тузилиши ва кўринишини тушунтиришда чизмаларнинг ўрни беқиёсдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |