1.1-шакл. Умумий ўрта таълим муассасаларида технология ўқув фанини ўқитишнинг асосий максадлари
Шу маънода технологик таълимда ўқувчиларни тайёргарлик даражасига қўйиладиган зарурий талабларнинг мавзуга мос жиҳатларини таҳлил этиш соҳанинг ўз илмий-амалий ечимини кутаётган долзарб муаммолар сирасига киради. Шу боис, «Технология» дарслари жараёнида ўқувчилар умуммеҳнат ва умумкасбий кўникма ва малакаларини шакллантириш технологияларини ўрганиш бўйича маълумотларни таққослаш ва таҳлили юзасидан тегишли бўлган асосларга таяниб иш кўриш мазкур тадқиқотнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Технология фанинидаги айрим мавзулар 2021-2022-ўқув йили учун ўзгартирилди ва кўпроқ замонавий касблар ва фаолият турлари билан ўқувчиларни таништириш ва касбга йўналтиришга эътибор қаратилди. Мисол учун, «4-синф «Технология» дарслигига «Технология ва технологик воситалар; техник конструкциялаш ва моделлаштириш; робототехника асослари; замонавий касблар; миллий ҳунармандчилик каби бўлимлари янгидан киритилди4. Шунингдек, «Технология» дарслиги ўқувчини дизайнер, фитодизайнер, маркетолог, интерьер дизайнер, меъморчилик, муҳандис дастурчи каби касблар ҳақида кенгроқ ахборот беришга йўналтририлмоқда. Дарслик мазмуни ўқувчиларни эскиз, модель, макет, конвейер, моделлаштириш, конструктирлаш каби мавзулар ўқувчиларда мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. 5-синф «Композит материаллар» бобида композит материаллардан фойдаланиш усуллари, ишлов беришда фойдаланадиган асбоб-ускуналар ҳақида маълумот берилади. Шунингдек, дарслик полимер лойдан сувенир (китобча шаклидаги брелок) ва 3 D ручкада ҳар хил уч ўлчамли объектлар ясашга ўргатиш киритилиши ҳам уларда креативликни шакллантиришда муҳим восита бўлади. «Энергияни ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш» номли янги боб ўқувчида ҳаёт фаолиятида ўзи учун турли муқобил энергия ҳосил қилувчи ускуналарни техник имкониятларидан қийналмай фойдаланиш кўникмасини шакллантиради. Технология дарслигига «Mexatronika-LEGO education» боби янгидан киритилди. Бу бобда айланма ҳаракатланувчи содда механизм ясаш, карусель ясаш, карусель тезлигини ошириш, асосий алгоритмик конструкциялар, робототехник тизимни лойиҳалаш, Otto роботини йиғиш, роботлар мусобақаси мавзулари киритилган. Дарсликка янги киритилган «Ижтимоий-иқтисодий технология асослари» боби ўқувчиларга иқтисодий билимларни эгаллаш ва уларни кундалик ҳаётда қўллаш учун зарур кўникмаларни шаклланишига хизмат қилади. Дарсликка TRIZ (ихтирочилик муаммоларини ҳал қилиш назарияси) методи оид топшириқлар киритилди. Бунда ўқувчилар изланиш ва тадқиқот олиб бориш, алгоритм ва моделларни тадқиқотчилик таълимига татбиқ этиб, муаммога йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишни ўрганадилар»5.
Технология дарсларида ўқувчиларнинг топшириқларни бажариши билан боғлиқ ҳаракатлари, айниқса, ижодий фаолият, жумладан, дизайн лойиҳалар воситасида креативликни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган харакатларни узлаштиришда мухим урин тутади. Бунда қуйидаги омиллар алоҳида эътибор қаратишни талаб қилади:
Биринчи омил, бу шубҳасиз, таълимнинг меъёрий талабларга мувофиқлиги, яъни ҳар қандай ўқув материалининг мазмуни, аввало, соҳанинг ДТС ҳамда ўқув дастурига мувофиқ бўлиши керак.
Иккинчи омил – асосий ўқув материали сифатида ҳам, ўқувчиларда умуммеҳнат кўникмаларини шакллантиришнинг компоненти сифатида қўшимча тарзда киритилаётган материал, хусусан, дизайн лойиҳаларига оид материалларни ўзлаштиришга йўналтирилган ўқув машғулотлари сифатида ҳам мураккаб, ҳамўта оддий, яъни, ижодийлик ҳиссини уйғотмайдиган мазмунда ҳам бўлмаслиги лозим. Биринчи ҳолатда муайян даражада зўриқиш, бажариш имконияти пастлиги боис самара бермаса, иккинчи ҳолатда ижодкорликка рағбат уйғотиш кузатилмайди.
Учинчи омилни ўз таркибий компонентларига кўра икки тоифага ажратиш мумкин, яъни ўқувчиларнинг қизиқишлари, табиий мойилликлари, шунингдек, уларнинг гендер хусусиятларини эътиборга олган ҳолда тақдим этиладиган ўқув материаллари креативликни ривожлантиришнинг муҳим омилларидан биридир. Ишчи ҳаракатларнинг мувофиклаштириш иш унумдорлигини ошириш амалга ошириладиган ишларни тез ва сифатли килиб бажариш буюм ва белгилари манбаи булиб хизмат килади.
Технология дарсларида ўқувчиларга таълим бериш жараенини ташкил этишда холатни мазмунини белгилаш хамда тугри йуналтириш керак. ДТС да белгилаб берилган укув материалларни урганиш учун укувчига шарт шароитлар яратиб берилган
Амалий малака кўникмаларни эгаллаш учун ўқувчи ўзлаштирилаётган меҳнат машқлари ва ишлаб чиқаришга йўналтирилган бошланғич топшириқларни бажаришлари зарур. Бу жараенни амалга ошириш учун укувчиларга методик кулланма методик тавсия ва тарбиявий максадларга йуналтирилган булади. Укувчилар бу жараенда узлари мустакил бирор ишни амалга оширишлари керак. Бу жараен мухим ахамиятга эга.
Укув жараенини бошкаришнинг шартларидан бири укитувчининг амалга оширилаетган ишга эътиборли булиши керак. Укувчилардан кай бири кандай куникмага эгалиги ва малакаси кай даражада эканлигини назорат килиши зарур.
Хар бир холатда таълим мазмуни укувчи учун янги булган еки унинг томонидан узлаштирилмаган холатлардан иборат булади. Олдин узлаштирилган билимлар кейинги узлаштириш учун замин вазифасини утайди.
Бунга эришиш учун ўқувчиларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган меҳнат жараёнини ўқув - тарбиявий мақсадларга йўналтириш лозим бўлади. Натижада маълум малака ва кўникмалар шаклланишига хизмат қилувчи иш жараёнларини танлаш, ўқувчиларни ушбу ишлар ва уларни ўзлари мустақил бирор бир меҳнат фаолиятини ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Бунда ўқув масалаларини муваффақиятли ҳал қилинишига эришиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўқув жараёнини бошқаришнинг муҳим шартларидан бири ўқитувчининг ҳар бир ишга маълум кўникма ва малакалар мажмуи сифатида қараши, ўқувчилар уларнинг қайси бирини эгаллаганликлари ва қайси бири улар учун янги экани, уларни ўзлаштиришга ўқувчининг қай даражада тайёр эканини аниқлашдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, ҳар бир ҳолатда таълим мазмуни ўқувчи учун янги бўлган ёки унинг томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган усул, операция ва жараёнлардан иборат бўлади. Илгари ўзлаштирилган ҳаракатлар кейингиларини ўзлаштириш учун ўзига хос замин вазифасини ўтайди. «Таълим мазмунини ташкил этувчи қисмларга ажратишда ўқитувчи, аввало, мазкур кўникманинг бажарилиши жиҳатидан эмас, балки ўзлаштириш жиҳатидан мураккаблигини эътиборга олиши лозим бўлади. Шу сабабли ўқувчининг тайёргарлигига боғлиқ ҳолда ажратилган ҳар бир қисм бир ҳолатда бутун меҳнат жараёнини, бошқа бир ҳолатда иш кетма-кетлигини, яна бир ҳолатда ягона маълум усулни қамраб олиши мумкин. Ўқувчиларнинг янги кўникмаларни тез ва пухта эгаллашлари учун қатор ҳолларда реал меҳнат вазифаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Янги ўрганилаётган топшириқ ўқувчига гарчи у аввалдан унинг таркибига кирувчи операцияни эгаллаган бўлсада, жуда мураккаб бўлиб кўриниши мумкин»6.
Бази холатларда аник мехнат фаолиятини урганиш учун йетарли шароит булмай колади. Бундай холатларда мехнат фаолиятини бошка усулларга алиштириб яни кул ердамида тикиладиган кашталар дизайнерлик усуллари асосида тикиладиган накшлар урин олади.
Хар кандай холатда хам укувчи урганаетган харакатини тушунмаса унинг мазмун мохиятини билмаса килинган ишда сифат самара булмайди. Укувчи узи килаетган харакати мохиятини тушуниши ва тасаввур кила билиши лозим. Амалга оштртлган жараен тугри еки нотугри эканлигини билиши даркор.
Бундан ташқари, реал меҳнат фаолияти шароитида алоҳида ўрганиш учун баъзи меҳнат операцияларини ажратиб ўрганиш ва уларни такрорлаши баъзи ҳолларда мумкин бўлмай қолади. Бундай ҳолларда ўқув мақсадларида меҳнат фаолиятини моделлаштиришнинг турли усуллари қўлланилади: оддий қўл ёрдамида ишлатиладиган қуролларда бажарилувчи машқлар, тренажерларни қўллаш, ақлий вазифаларни ҳал қилиш ва ҳоказолар зарур.
Ҳар қандай кўникманинг шаклланиш жараёнида агар ўқувчи ўрганаётган ҳаракатининг аҳамиятини тушунмаса, унинг мақсади ва мазмунини англаб етмаса, бажарилган ишнинг сифати талаб даражасида бўлмайди. Ўқувчи ўз ҳаракатлари мевасини ўзи аниқ тасаввур қила олиши лозим, яъни – меҳнати маҳсули (унинг миқдорий хусусиятлари ва талаблари), меҳнат предмети (жараённи тўғри бажаришда ҳисобга олиниши лозим бўлган материаллар хусусиятлари), меҳнат қуроллари (машина, қурилма, асбоб-ускуналар ва мосламалар) ҳамда меҳнат жараёнининг моҳиятини (у таркиб топадиган барча ҳаракатлар) тўлақонли англаши, шунингдек, уларнинг вазифанинг тўғри бажарилишини таъминловчи ҳаракатнинг объектив шартлари деб билиш зарур. Айниқса, ижодкорлик элементлари мавжуд бўлган топшириқларни бажаришда ўқувчилар томонидан вазифани англаганлик даражаси ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Амалга оширилиши керак булган максад тугрисидаги билимни укитувчи етказиб бера олиши керак. Укувчи бу жараенни амалий узлаштиради. Бунда у ишлаб чикариш билан амалга оширилган ишларни уз кузлари билан кузатади улчаш ва белгилашни урганади. Барча холларда маълум ишлаб чикариш вазифасини урганади.
Ҳаракатнинг шартлари тўғрисидаги билимлар ўқувчига ўқитувчи томонидан маълум қилинади ёки у ўзи уларни амалий ўзлаштиради. Бунда у реал ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган объектларини кузатади ва ўлчаш ҳамда белгиланган иш мазмунини ўрганиб чиқади. Бироқ барча ҳолларда улар маълум ишлаб чиқариш вазифасини ҳал қилишнинг воситаси ёки шарт-шароитлари вазифасини ўтайди.
Технология дарсларида амалга ошириладиган билим турлари турлича булиб масалан кургазмали уни амалга ошириш учун эса харакатлар воситасидан фойдаланилади. Сузли харакат шаклида эса масала шарти сузлар ердамида ифодаланади. Уни амалга ошириш учун эса маълум харакатни талаб этади. Техналогик таълимда шакл купрок охирги уринда оралик холат булиб хисобланади. Ечим доимо амалиет билан синаб курилади.
Амалиетлар курсатишича мехнат жараенини аник тасаввурлар хам мехнат фаолятини тезлаштириб тез бажарилишига хизмат килади. Уз харакатларини кафолатлайди ва муваффакиятини юксалтиради. Мехнат унумдорлигини оширади. Укув устасининг мухим услубий вазифаси шундаки укувчи янги харакатларни тугри бажара олиши еки унга эришиш йулларини бера олиши билан белгиланади. Мехнат таълими жараенида укувчи укитувчини талимини изчил урганмоги лозим бу мехнат самарадорлигини оширишга хизмат килади.
Таълим т урлари боскичида укитувчи ва укувчининг хамкорлиги турлича узгариб боради. Дастлаб урганиш куникиш кийин ва секин булади кейинрок куникма хосил булиб тезлашади. Хар бир жараенни урганиш узлуксиз ва тизимли назорат остида булади. Куникма шакилланган сари иш унумдорлиги ошади.
қўлланиладиган билим шакллари турлича бўлиб, кўргазмали ҳаракат шаклида, масалан шарти кўргазмали шаклда, уни ҳал қилиш эса ҳаракатлар воситасида амалга оширилади, сўзли ҳаракат шаклида эса масала шарти сўзлар ёрдамида ифодаланиб, уни ҳал қилиш маълум ҳаракатларни талаб этади. Технологик таълимидаги охирги ўринда шакл кўпроқ оралиқ ҳолат бўлиб ҳисобланади, чунки ечим, одатда, амалиёт билан синаб кўрилади.
Тажрибалар кўрсатишича, меҳнат жараёни тўғрисида энг аниқ тасаввурлар ҳам меҳнат малакаларини тез ва аниқ бажарилишини кафолатламайди, ўз ҳаракатлари муваффақиятини назорат қилиш кабиларни ўзлаштириши лозим бўлади. Ўқув устасининг муҳим услубий вазифаси шундаки, у ўқувчи янги ҳаракатларни тўғри бажара олиш ёки унга эришиш йўлларини тасаввур этиш йўналишларини бера олиши билан белгиланади. Меҳнат таълими машғулотларида ўқитувчи ва ўқувчининг фаолиятини тўғри ташкил қилиш учун ўқувчи таълим олишга онгли ёндашиши лозим бўлади. Шу сабабли ўқитувчи нафақат ўқувчига кўникма ва малакаларнинг шаклланиши учун лозим бўлган ахборотларни бериш, балки уларнинг мустақил ва тиришқоқлик билан ўқиши, малака ва кўникмаларни эгаллашда зарур бўладиган энг қулай услубларни топиши ва қўллай олиши ҳам зарур бўлади.
Таълимнинг турли босқичларида ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликдаги фаолияти тавсифи ўзгариб боради. Дастлаб ўрганиш секин боради, ҳар бир кўникманинг эгалланиши ўқитувчининг узлуксиз ва тизимли назорати остида боради, ўрганиш онглилиги ва кўникмаси орта боргани сари ўқувчининг ҳаракатларини назорат қилиш асосларидан ўқитувчининг диққати бу ҳаракат натижаларига кўчирилади. Ўқувчиларда креативликни шакллантиришда қўлланиладиган дизайн лойиҳалар ҳам узлуксизлик принципи асосида ўзгариб, мураккаблашиб, ижодий ёндашувлар такомиллашиб боради.
Таълим-тарбия жараёнида фанлараро боғланишлардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Маълумки, «ҳар қандай фан ўзига яқин бўлган бошқа фанларнинг таъсирида юзага келади ва улар билан биргаликда ривожланади. Шунинг учун мактабларда, «билим юрти ва олий ўқув даргоҳларида фанларни ўқитиш-ўргатиш ишларида фанлараро боғланиш ва алоқалардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Худди шу сингари технология фани дарсларини ҳам бошқа фанларга боғлаб ўтиш самарали натижалар беради, дарс самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Технология фанидаги фанлараро боғланишларни икки хил кўринишга бўлиш ҳамда уларни шартли равишда ички ва ташқи фанлараро боғланишлар деб аташ мумкин»7. Технология фани дарсларида ички боғланиш деганда шу соҳага оид фанлардаги мавзуларнинг ўзаро боғланиши, алоқадорликлари тушунилади. Ташқи боғланиш эса Технология фани дарсларини бошқа фанлар билан бўладиган боғланишларини билдиради»8. Демак, технология фанининг бундай кетма-кетликда ўқитилиши бир-бири билан узвий боғланган бўлиб, улар бир-бирларини мустаҳкамлаб ва тўлдириб боради. «Агар бошланғич синфларда тайёрлов кўринишидаги ўқув машғулотлари ўтилса, V-VII синфларда улар такомиллаштирилиб, саноат ва қишлоқ хўжалигига оид кенгроқ билимлар берилади. Юқори синфларда эса маълум бир ихтисосликлар бўйича касбларга йўналтирилади. Кўриниб турибдики, технология фани дарслари бу босқичларда ўзаро узвий боғланиб, оддийдан мураккабга, осондан қийинга қараб бориш тамойили асосида олиб борилади. Технология фани ўқитувчисининг вазифаси шу тамойилига амал қилган ҳолда янги материални олдин ўтган материаллар билан боғлаб олиб боришдир. Бу ишлар фанлараро боғланишларнинг маълум бўлган уч тури, яъни янги мавзуни ўтишдан олдин, янги мавзуни ўтиш давомида ва янги мавзуни ўтиб бўлганадан сўнг боғлаш усулларидан фойдаланиб амалга оширилади. Технология таълимидаги ташқи боғланишлар эса унинг бошқа соҳалар ва фанлар билан бўлган ўзаро алоқасини билдиради»9. Ўқувчиларда креативлик кўникмаларини шакллантиришда технология фани дарслари кўпроқ расм, чизмачилик, тасвирий санъат, физика, математика каби фанлар билан щзаро алоқадорлик ва ҳамкорликда фаолиятни йўлга қўйиши самарадор бўлади.
Ўқувчиларда креативлик қобилиятларини ривожлантиришда Технология таълими билан Тасвирий санъат фанлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. «Технология дарсларида расмларнинг тутган ўрни бениҳоя каттадир, чунки бирорта деталь ёки буюмни ясашдан аввал унинг расми ёки эскизи чизилади ва ўқувчиларга кўрсатилади. Ўқувчилар ҳам ана шу расмларни дафтарига кўчириб чизиб оладилар. Ўқувчилар ана шу расмлар орқали ўша деталь ёки буюм тўғрисида тасаввур ҳосил қиладилар. Кўриниб турибдики, бу ерда ўқувчиларда ҳар хил расмлар чизиш малакаси ҳам шакллана боради. Лекин тажрибалардан маълумки, расм чизиш осон иш эмас. Кўпгина ўқувчилар расм чизишга оид етарли маълумот ва малакага эга бўлмаганликларидан бу ишни бажаришда қийинчиликларга дуч келадилар»10. Шу сабабли ўқитувчи технология дарсларида ўқувчиларга буюмларнинг техник расми, эскизи, яққол тасвири, переспектива, расмларни чизишдаги иш кетма-кетлиги шунингдек, рангларни фарқлаш, уларни мутаносиб жойлаштириш ва шу кабилар ҳақида ҳам тушунча бериб боришга тўғри келади.
Шунингдек, бу фаолиятда чизмачиликка оид билим ва кўникмаларни шаклланиши самарали бўлади. «Технология дарсларини чизмачиликсиз тасаввур этиб бўлмайди. Технология дарсларида чизмачилик ҳам ўз ўрнида жуда зарурдир. Чунки ҳар қандай детални ясаш унинг чизмасини ўқишдан бошланади ва бу жараёнда ўқувчида бўлажак буюм унинг қисмлари тўғрисида тасаввур ҳосил бўлади. Бинобарин, Технология дарсларидаги муҳим кўргазмалардан бири бўлган технологик ва инструкцион карталарни чизиш ва улардан фойдаланиш ҳам чизмалардан қандай фойдаланишга боғлиқдир. Демак, ўқувчиларнинг амалий фаолияти ва тайёрланадиган буюмларнинг сифати кўп жиҳатдан уларнинг чизмачиликка оид билим ва кўникмаларга ҳам боғлиқ экан. Бироқ чизмачилик VII синфдан бошлаб ўқитилади. Шу сабабли Технология ўқитувчиси V синфдан бошлаб ўқувчиларга чизма, ўлчам, ўқ чизиқлари, кесим, қирқим, чизмачилик асбоблари ва улардан фойдаланиш ҳақида маълумотлар бериб бориши зарур»11. Бунда ўқувчиларнинг олдинги синфларда шу соҳага оид олган билимларини ҳисобга олган ҳолда иш кўрилиши лозим.
Ўқувчиларда креативлик қобилиятларини шакллантиришда мактаб таълимидаги математика таълимининг беқиёс ўрни мавжуд. Ўқувчиларда математик билимларни шакллантириш ва математик тафаккурни ривожлантириш ҳам уларнинг тафаккури ва фикрлаш тарзига кучли таъсир кўрсатади. Бундай фикрлаш тарзи уларда креативлик қобилиятларини ҳам ривожлантиради. Шу боис мактаб таълимида технология таълими билан бирга Математика таълимини ҳам инновацион асосда олиб бориш самарадор ҳисобланади. «Технология таълими дарсларида ўқувчиларга тўғри бурчак, перпендикуляр ва параллел чизиқлар, тўғри бурчакли учбурчак ва тўғри тўртбурчак каби шаклларни ҳосил қилишга оид тушунчалар зарур бўлади. Булардан ташқари, ўқувчилар технология фани дарсларида симметрия ўқи, шаклларни симметрик жойлаштириш, айлана, уни бўлакларга бўлиш, уринмалар ўтказиш чизғич, гўня, транспортир, бурчак ўлчагич, циркуль каби турли асбоблар ёрдамида деталь ёки буюмларнинг бурчакларини, ёй марказларини, тўғри ва эгри чизиқли бошқа ўлчамларини аниқлашларига тўғри келади. Бундай пайтларда геометрияга оид бўлган билимлар зарур бўлади. Бинобарин, мактаб геометрия курсида чизиш ва ўлчаш қуролларидан фойдаланиш, юзаларни алмаштириш каби ишларни бажаришда катта имкониятлар бор. Вазифа шулардан Технология дарсларида ўринли фойдаланишдан иборат»12. Шунингдек, берилган буюмларнинг узунлиги, эни, баландлиги, юзаси, ҳажми каби турли ўлчамларни аниқлаш, қанча материал вақт сарф бўлишини ҳисоблаш каби ишларни бажаришда эса арифметикага оид билимлар зарурдир.
Ўқувчиларнинг технология таълимига чуқурроқ кириб боришлари шароитида уларга физика ва ҳимия фанларининг билим ва кўникмалари асқотади. Чунки технология таълимида бирор бир модданинг зарарли таъсири, бирор бир нарсани ясаш жараёнидаги физик ўзгаришларни англаб етиш уларда саломатликларини хавф остига қўймаслик имконини беради. «Технология таълими буйича амалий машғулотларда турли материалларга ишлов беришдан олдин уларнинг физикавий хусусиятларини билиш зарур. Модданинг ташқи таъсир натижасида ўзининг кимёвий таркибини сақлаб қолиш хусусияти унинг физик хоссалари дейилади. Бундай хоссаларга материалларнинг ранги, зичлиги, эрувчанлиги, иссиқликдан кенгаши, иссиқлик сиғими, иссиқлик ва электр ўтказувчанлиги, магнитланиши каби хоссалари киради. Масалан, металл қиздирилганда ундан иссиқлик ёки электр токи ўтганда металга магнит таъсир эттирилганда унинг таркиби ўзгармайди. Металнинг физик хоссалари уларни бир-биридан фарқлашда ва ишлатишда жуда қўл келади. Масалан, ҳар қандай металл ўзига хос ялтироқликка эга бўлиб, бу унинг ранги дейилади. Ҳамма металнинг ранги бир хил эмас. Масалан, мис қизил, қалай ялтироқ ок, рух кулранг, пўлат оч кўк рангда бўлади. Бу ерда металлар хавода оксидланиб қолса ранги ўзгариши, энг юпқа металл бўлаги ҳам нур ўтказмаслигини таъкидлаш мумкин. Материал қиздирилганда ўзидан иссиқликни тез ўтказиши унинг иссиқлик ўтказувчанлиги дейилади. Металл ўзидан иссиқликни қанча тез ўтказса, у шунчалик тез ва текис қизийди ҳамда совийди. Шу сабабли металлардан буюмлар ясашда ва уларга ишлов бериш чоғида уларнинг иссиқликдан ўлчамлари ўзгариши мумкинлигини ҳисобга олиш зарурлиги кайд этилади. Умуман олганда материалларнинг физикавий хусусиятига кўра фарқлай олиш, муқобилларини танлаш орқали деталь ва буюм қисмларини тайёрлашга эришилади»13. Булардан ташқари, технология фани дарсларида материаллардан дастлабки асбоблар ёки дастгоҳлар ёрдамида турли буюмлар ясашда, асбобларни созлашда ҳаракат турлари, куч, босим, қувват, энергия, иш, ишқаланиш каби физик тушунчалардан кенг фойдаланиш зарур.
Технология таълими ўқувчиларда креативликни шакллантириш асосида уларда касб танлашда тўғри танловни амалга ошириш кўникмаларини ҳам ривожлантиришни мақсад қилади. Мисол учун, «5-7-синфларда асосан касб хақида маълумот берилади. Ўқувчилар кандай оммавий ишчи касблар борлиги билан танишадилар. Бу касбларнинг элементлари ўқувчиларнинг устахонадаги фаолияти мазмунини ташкил этади. Бу ҳол ўқитишнинг шу даврида ўқувчиларни умумтехник тайёрлаш вазифасига тўла мос келади. 6-синфда ва айникса, 7-синфда касб тўғрисида маълумот бериш билан бир қаторда касбий тарбиялаш ишлари ҳам олиб борилади. Бунга сабаб шуки, 7-синфни битириш арафасида ўқувчилар бўлгуси меҳнат тайёргарликнинг профили (йўналиши)ни танлаб олишлари зарур. Ҳар бир профил кўплаб оммавий ишчи касбларни ўз ичига олади. Булар устахонадаги машғулотларнинг мазмуни билан изчил алоқада бўлган касблар бўлиши (масалан, металл ва ёғочга, газламагаишлов беришга оид касблар) ёки улар билан ҳеч қандай алоқадор бўлмаган касблар бўлиши мумкин»14. Бироқ, мактабларнинг иш тажрибасида шундай манзарани кузатиш мумкин; ўқитувчилар бу масалани ўқувчиларнинг ўзлаштиришларига қараб хал этишга уринишади, яъни аълочи ўқувчиларга танлаш ҳуқуқи берилади ёмон ўзлаштирувчилар эса қолган касб турларидан бирортасини танлашга мажбур бўлишади.
Хулоса қилганда, умумий ўрта таълимда «технология» таълими ўқувчиларда меҳнатсеварлик билан бирга ижодийлик кўникмаларини ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Шу боис ўқувчиларда креативлик кўникмаларини шакллантиришда, меҳнат муҳитини ҳис қилиш, техника ва технологияларнинг яратилиш жараёни, ундан фойдаланишга доир билимларини оширишду муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |