2.10-шакл. Ўқувчиларда креатив қобилиятларни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари
Олиб борилган тажриба натижаларимизга мувофиқ саралаб ва танлаб олинган тажриба ва назорат гуруҳларидаги мактаб ўқувчилари томонидан бадиий ижод жараёнини ҳамда идрок этишга қаратилган бундай креатив вазифаларни белгилаш ва ҳал қилишнинг қонунийлиги ва зарурлигини тасдиқлади. Бунда турли хил дидактик топшириқлар берилди. Унга кўра, дарсдаучта асосий дидактик элемент ўрганилади: безак таркиби, ранг грамматикаси асослари ва ёғочга бадиий ишлов бериш технологияси. Тизимли ташкил этилган 3 дидактик элемент тадбиқи натижасида ўқувчиларда креатив қобилият шаклланишига замин яратилиши учун етарлича педагогик-психологик шарт-шароит юзага келиши креатив вазифаларни зарурлигини тасдиқлайди.
Тадқиқот жараёнида биз томонимиздан тавсия этаётган вариантда ишлаб чиқилган креатив вазифалар ва вазифаларнинг ўқув-услубий мажмуаси мактаб ўқувчиларининг креатив қобилиятларининг барча таркибий қисмларини комплекс ривожлантиришга қаратилган. Шуни таъкидлаш керакки, кўплаб вазифалар нафақат шакллантирувчи, шунингдек, диагностик жараёнга ҳам хизмат қилиши муҳим омиллардан ҳисобланади.
Биз томонимиздан талқин қилинаётган экспериментал иш натижалари мактаб ўқувчиларининг креатив қобилиятларини баҳолашнинг асосий мезонлари сифатида тавсифланади.
Бунда, ўқувчиларнинг қадрият-ориентацион хусусиятларидаги ўзгаришларни таҳлил қилиб, Хулоса қилганда, ўқувчиларда креатив қобилиятларни ривожлантириш
методикасини такомиллаштириш ва замонавий ёндашувлар асосида технологияларини ишлаб чиқиш юқори самарадорликка эгалиги келиб чиқади. Шу боис мазкур тадқиқот иши доирасида ишлаб чиқилган таълим технологияси ҳам дизайн лойиҳалар асосида креативликни шакллантириш самарали эканлиги фаразини асослашга қаратилганлиги билан ажралиб туради.
Иккинчи боб бўйича хулосалар
Мактабда технология машғулотларида ўқувчиларининг креатив қобилиятларини шакллантиришда ўқув ижодий фаолияти назарияси ва амалиёти ўртасидаги боғлиқлик тамойиллари, функциялари, босқичлари, даражалари муносабатларни амалга ошириш шакллари, усуллари, шартларига боғлиқ бўлиши келиб чиқди
Мактаб ўқувчиларининг креатив қобилиятларини шакллантиришда таълимий ижодий ўзаро муносабатларнинг жамоавий шаклларидан фойдаланиш имкониятлари асосида самарадорлиги аниқланди
Ўқувчиларни умумий ўрта таълим мактабларида креатив қобилиятларини узвий шакллантириш технологиясини ишлаб чиқиш муаммосининг ҳал этилиши Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишдан кутилган самарага эришишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги кўриб чиқилди.
Билиш фаолияти кўп қиррали, мураккаб жараён эканлиги, таълим жараёни самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқувчи қобилияти, изланувчанлиги, тафаккури, кузатувчанлиги ва ижодий ёндашувига боғлиқлиги келиб чиқди.
Мактаб ўқувчилари креатив қобилиятларини шакллантиришда ўқув ва ижодий фаолият назарияси ўртасидаги муносабатлар учун шарт-шароитлар тўпламини танлаш муҳимлиги келиб чиқди.
Do'stlaringiz bilan baham: |