Методик асослари


-шакл. Ўқитувчиларни креатив фаолиятга тайёрлаш



Download 1,31 Mb.
bet18/25
Sana14.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#800415
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25
Bog'liq
Кизил узгаришга яшил

2.7-шакл. Ўқитувчиларни креатив фаолиятга тайёрлаш
технологияси

Жамоавий ижодда барча иштирокчиларни умумий мақсад бирлаштиради, умумий натижадан манфаатдор ҳисобланади. Ҳамкорликнинг натижаси кўпинча иштирокчиларнинг ҳар бирининг потенциал имкониятлари йиғиндисидан сезиларли даражада ошиб кетади, шу сабабли жамоавий равишда бажарилган иш ўхшаш индивидуал тайёрланадиган буюм лойиҳаларига қараганда анча мазмунли, бадиий жиҳатдан ифодали бўлиб, ўқувчиларга кучли ҳиссий таъсир кўрсатади.


Жамоавий фаолият ўзида қўшма ижодкорлик қобилиятини шакллантиради (коммуникатив ва креатив қобилият) ва шу билан бирга ҳар бир шахсга ижодий очилиш имкониятини беради.
Эстетик қадриятларни жамоавий идрок этиш, жамоавий ҳамдардлик шахсга қараганда анча самарали ва кучлироқ кўринишда намоён бўлади. Жамоадаги ижодий муҳит гуруҳнинг ақлий қобилиятли, аммо пассив аъзоларини фаоллаштириш учун дастлабки шарт-шароитларни ҳам яратади.
Ўқувчиларда креатив қобилиятлар аниқ ва самарали қўшма ижодий фаолиятда амалга оширилади. «Жамоавий мунозарада билиш жараёни фаоллашади, тўғридан-тўғри муайян вазиятда қўлланиладиган билим чуқурлик ва кучга эга бўлади. Шахсий даражада жамоавий ижод ҳар доим энг яқин ривожланиш зонасида содир бўлади. Гуруҳнинг фаол аъзолари доимо ўрганилган нарсалар чегарасидан чиқиб кетишга интилишади ва уларнинг бундай кўринишдаги ҳатти-ҳаракат намуналари билан пассив аъзоларнинг ижодий фикрлашларини рағбатлантиради. Жамоавий шакллардан фойдаланиш нафақат бадиий ҳунармандчиликка оид мазуларни ўргатиш, балки технологик таълимнинг барча босқичларида самарали бўлади. Жараён иштирокчиларининг белгиланган ижодий жамоаси (ижодий фаолият тажрибасига эга) ижодга етарлича тайёр бўлган, ўзини ўзи ташкил этувчи тизим сифатида ишлаши мумкин»51. Жамоавий таълим ижодкорлигининг ҳар қандай шаклида ўқитувчи алоҳида ўрин тутади. У ташкилотчи, етакчи ва худди шу пайтни ўзида жамоавий ижодий жараён бевосита иштирокчиси сифатида ҳам намоён бўлади.
«Ўқувчиларда креативликни ривожлантириш сирлари» дастурида ўқувчиларда санъатга қизиқишни шакллантиришга имкон берувчи дидактик ўйинлар ва машқлар тизими таклиф этилган. «Дизайн воситасида ўқувчилардаа креативликни ривожлантиришга доир мазкур дастур қуйидаги педагогик шарт-шароитларга асосланади: ўқитувчиларни ўқувчиларда креативликни ривожлантиришга тайёрлаш; креатив муҳитни яратиш; ўқувчини фаолият субъекти сифатида қабул қилиш. Дастурда таълимни ташкил этиш шакли сифатида интеграллашган дарс белгиланган. Мазкур дарснинг ўзига хослиги бошланғич синф фанларини санъат воситасида ўрганиш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг жамоавий ижодий иши, ижодий фаолиятнинг турли шакллантирини амалга оширишга доир ўзаро биргаликдаги ҳаракат. Дастурда ўқувчиларда креативликни ривожлантириш санъат педагогикасининг махсус методлари орқали амалга оширилади: «ақлий ҳужум», санъат ҳақида ўйлар, имровизация, эмоционал драматургия, ассосация, мусиқий умумлаштириш»52. Санъат педагогикаси воситалари сифатида махсус жиҳозлар (болалар мусиқа асбоблари), проекцион (фильмлар ва клиплар), мусиқий сайланма танлаб олинди.
Эвристик таълимнинг асосий технологик элементи – эвристик таълимий вазият бўлиб, ўқитувчи томонидан ташкил этиладиган ёки бевосита пайдо бўладиган ҳамда барча қатнашчиларнинг эвристик фаолияти орқали ҳал этиладиган вазият ҳисобланади. Унинг мақсади махсус ташкил этилган фаолият жараёнида ўқувчилар томонидан таълимий натижаларни (ғояларни, муаммо, гипотеза, қараш, схема, тажрибалар, матнлар) яратиш кўзда тутилган. Бунинг натижасида олинадиган таълимий маҳсулот мисли кўрилмаган даражада намоён бўлади. У ўзига хос педагогик вазиятни муаммолаштиради, фаолият технология дарслариси вазифасини қўяди, ўқувчиларнинг таълимий фаолиятини кузатиб боради, олиниши керак бўлган таълимий натижаларнинг аниқ мазмунини олдиндан белгилайди.
Вазият – аниқ (муайян) ҳолат бўлиб, шароитни яратувчи шартлар ва аҳволнинг бирикмасидан ҳосил бўлади.
Таълимий вазият – педагогик воқеликнинг аниқ вақтли ва фазовий қисми тушунилади. Таълимий вазиятнинг давомийлиги бир неча дақиқа ва ундан ортиқ кунлардан иборат бўлиши мумкин.
Вазиятли принцип – эвристик таълимнинг ҳар бир босқичи алоҳида дарс, ўқув курси бўйича машғулотлар тизими, бутун мактаб фаолиятида асос бўлиб олиниши мумкин.
Эвристик таълим вазияти даври – эвристик таълимнинг асосий технологик элементларини ўз ичига олади. Улар фаолият мотивацияси, унинг муаммолаштирилиши, муаммони вазият қатнашчилари томонидан шахсан ҳал этилиши, таълим маҳсулотини намойиш қилиш, уларни бир-бири билан қиёслаш, маданий-тарихий ўхшашликларни қиёслаш ва ҳ.
«Ижод эркинлиги» моделининг номи етакчи қоида – эркинлик принципига асосланган яъни бола шахсининг унинг дунёқарашини бойлиги ва хилма-хиллигида эркин намоён бўлиш имконини ифодалайди. Моделнинг ноёблик принципи психологик реаликнинг истаган элементига бетакрор, ўткинчи бўлмаган қадриятга эга ва унинг ноёблигини тушуниш, англаш, ўзаро таъсирларни тартибга солиш, моҳиятига жавоб бериш бўйича маҳсус кучларни талаб қилувчи сифатида муносабатда бўлишни назарда тутади. Бу принсип педагогик жараенни иштирокчисига максадга эришишида эмас балки мустакил булиш муносабатини билдиради.
Шунингдек, мазкур принцип педагогик жараённинг ҳар бир иштирокчисига мақсадга эришиш воситаси сифатида эмас, балки мустақил қадрият сифатида муносабатда бўлиш имконини беради. Бу принцип ўқитиш, тарбиялаш жараёнининг мазмуни, шакллар ва методлар барча ўқувчиларнинг шахсий хусусиятлари, имкониятлари, қобилиятлари ва мойилликларга адекватлигини назарда тутади. Ўқув-тарбиявий жараён учун асос бўлиб ўқувчи тўғрисида яхлит, педагогик билим (унинг физиологик, психологик, ёш ҳусусиятлари, ижтимоий ва ахлоқий намоён бўлишлари) тан олинади.
Юқоридаги шахс ҳусусиятларини инобатга олиб, ўқувчилар креатив қобилиятларини шакллантириш масаласини ҳал қилиш мақсадида биз қуйидаги моделни таклиф этдик.
2.8-шакл. Ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантириш технологияси


Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish