Иккинчи босқич (VI синф). «Фантастик - ижод».
1
|
Асосий мазмун:
|
Тажрибадан фойдаланиш, қайта ишлаш усуллари ва методларини ўзлаштириш.
Ижодий қобилият ўқувчи ўз онгида (фазовий тасаввурида) оригинал ғояларни ўйлаб топиш, бирор янгиликни ихтиро қилиш жараёни тушинилади. Бироқ креативнинг инвестицион назариясига (Р.Стернберг) мувофиқ мактаб ўқувчисини бошиданоқ маълум муаммоларнинг оригинал ечимларини фақат яратишга, ўйлаб топишга, аниқлашганина ўргатиб қолмай, балки унда ўз ғояларини ҳимоя қилиш, уларнинг қадрли эканига бошқаларни ишонтириш қобилиятини шакллантириш кераклиги ҳақида баён қилинади.
Иккинчи босқичда ўқувчилар фантастларнинг ижоди билан танишадилар, «чегарасиз» фантазия қилишни ўрганадилар. «Оддий» предметларнинг тасодифий қўлланилишини топишади, «фантастик ғояларни ва қимматли» лойиҳаларни ҳимоя қилишади.
|
2
|
Асосий мақсад
|
Ижоднинг олдиндан башорат қилиб бўлмаслигини ўқувчиларни англашлари ва сезишларидир.
Асосий вазифа – инвестицион қобилиятларни ривожлантириш:
ўқувчиларда изланишларга сезгирликни – одатдаги оддий нарсада тасодифий янгиликни кўра билаш қобилиятини ривожлантириш;
ассоцияциялаш (тушунчаларни яқинлаштириш) методикаси билан таништириш;
идрокнинг мослашувчанлигини ривожлантириш;
ўқувчиларда танқид малакаларини шакллантиришга имкон бериш (ўз ижодий топилмаларини баҳолаш, уларда кучсиз ва кучли жиҳатларини ажратиш болаларни ижодий ғоялар қадрига ёки яроқсизлигига ишонтириш).
|
3
|
Асосий метод
|
Ижодий топшириқларнинг номувофиқлиги, мантиқсизлиги.
|
4
|
Педагогик воситалар ва услублар
|
Ўқитувчи топшириқни ва унинг мазмунини тушунтиришни атайин номувофиқлигини юзага келтириш.
Ўқувчиларни ўз ғояларини ёқлашга ундаш. Бунинг учун ўқитувчи ролларни тез-тез ўзгартиришдан фойдаланади; тушунмайдиган содда одамдан агрессив кайфиятдаги консерваторгача.
«Айтиб турувчи» атрофдагиларни яратиш. Бу кўрсатмали материаллар ва қурилмалардан «мавзусиз» фойдаланишдан иборат. Предметлар ва қўлланмалар ижодий топшириқ билан тўғридан-тўғри боғланмаган, бироқ улар узоқ маъноли соҳалардан айтиб туриш тарзида фойдаланиш мумкин.
Бошқа фанлардан билимларни жалб қилиш ва фойдаланиш.
Ўқувчиларни дизайн соҳасидаги янги технология дарсларилар ва замонавий йўналишлар билан таништириш.
Ўқувчиларнинг оммавий чиқишлари учун (лойиҳани ҳимоя қилиш, ихтирони тақдирлаш ва ҳ.к.) баҳоларнинг «аукцион» тизимидан фойдаланиш.
Мазкур тизимнинг қоидаси шундай иборатки, баҳолаш (100 баллик) ўқувчилар томонидан амалга оширилади. Бунда баҳони таклиф этаётган ўқувчи ишончли далилларни келтириш керак.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |