Методик асослари


-шакл. Ўқувчида креатив қобилиятларн шакллантиришда рағбатдан фойдаланиш шакллари ва имконятилари



Download 1,31 Mb.
bet24/25
Sana14.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#800415
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Кизил узгаришга яшил

2.9-шакл. Ўқувчида креатив қобилиятларн шакллантиришда рағбатдан фойдаланиш шакллари ва имконятилари
Технология фани ўқитувчисининг таъсири табақалаштирилган ва ўқув-
тарбиявий жараённинг иштирокчиларига уларнинг қизиқишлари ва мотивларига боғлиқ ҳолда йўналтирилган бўлиши лозим. Ўқув-тарбиявий жарённинг иштирокчилари ўқувчилар, педагоглар, фан ўқитувчилари ҳамда синф раҳбарлари ҳисобланади.
Ўрганилаётган педагогик жараён асосида ва шахсий педагогик тажрибани таҳлил қилиш орқали ўқувчилар учун рағбат сифатида биз қуйидагиларни ажратишимиз мумкин: Мактабда технология машғулотларига педагоглар муносабатини аниқлаш мақсадида фан ўқитувчилари учун энг таъсирчан рағбатларни ажратишга имкон беради. Улар, энг яхши ўзлаштириш, ўқувчиларнинг фанни янада чуқур ўрганиши, ўқувчиларнинг дарсда фаоллиги, қизиқувчанлиги, таъсирчанлигида акс этади Биз яна бир тоифани ажратамиз, у расман умумий ўрта таълим мактабида ўқув тарбиявий жараённинг ихтирочиси бўлмаса ҳам уни амалга оширишда муҳим роль ўйнайди. Бу ота-оналар ёки уларнинг ўрнинини босувчи шахслардир. Ота-оналар учун болаларининг жисмоний соғлиги, ижодкорлиги, соғлом фикрлаши, синфдошлари ўртасида ижтимоий ўрни ва «рақобатбардошлилиги» рағбат ҳисобланади. Шундай қилиб, ўқувчиларнинг технология машғулотларига барқарор муносабатини шакллантириш учун мактаб педагоглари ва ота-оналар томонидан ҳамкорликни таъминлаш учун технология ўқитувчисига ўз ишида қуйидагилар зарур:

  • технологик таълим мазмунида ҳар бир ўқувчига индивидуалликни намоён қилиш ва ривожлантириш имкониятини тақдим этиш: ўзини намоён қилишнинг (ўзини англаш, ўзини тушуниш, ўзини тартибга солиш, ўзини ривожлантириш, ўзини белгилаш, ҳар қандай намоён бўлишларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш ва йўналтириш, тузатишлар киритиш);

  • технологик таълим мазмунида дизайн лойиҳа технологик таълим мазмунида фанлараро алоқаларни амалга ошириш (икки ёки ундан ортиқ ўқув фанлар негизида ҳар хил «ижодий бирлашмалар» ва бошқалар);

  • технологик таълим мазмунида ўқувчиларнинг ижодий аҳамиятга эга сифатларини ривожлантириш динамикасини аниқловчи тадбирларни ташкил этиш (ҳар бирини алоҳида ва синф жамоаси тўлиқ ҳолда);

  • технологик таълим мазмунида ота-оналар билан режали мақсадга йўналтирилган ишни амалга ошириш жараёнида тасвирий фаолият суҳбатлар ва маърузалар, очиқ дарслар, жамоавий ижодий тадбирлар ва бошқалар Педагогик рағбатлантиришнинг мазкур воситалари технология машғулотларига ўқувчилар барқарор қизиқишларини ва ўқитувчилар ҳамда ота-оналарнинг ижобий муносабатини таъминлайди. Мазкур шарт билимларни умумий қонуниятлар асосида бирлаштиришни, яъни «ахборотни механик камайтирмасдан ёки орттирмасдан» зичлаштиришни назарда тутади55. Машғулотларда ўқувчиларнинг креативлик қобилиятларини самарали шакллантириш учун технология ўқитувчиси интеграциялашнинг турлича шаклларидан фойдаланиши мумкин: турли хилдаги санъатлар интеграцияси; бадиий ва илмий ижод интеграциясини; гуманитар ва табиий илмий билимлар интеграцияси ҳисобланади.

Бадиий ва илмий ижод интеграцияси эстетик амалий техник фанлар (конструкциялаш, моделлаш, рационализаторлик ва бошқ.) воситалари билан ифодалаш имкониятини беради. Технология ўқитувчисининг «функционал аҳамиятлилик», «тайёрлаш технологияси» каби тушунчалардан фойдаланиш ҳозирги тасвирий малакаларнинг зарурлигини англашга олиб келади. Технология машғулотларининг предмети мазмунида гуманитар ва табиий илмий билимларнинг интеграцияси ўқувчиларда яхлит уйғун ҳаётий образ, «фазовий тасаввур» онгининг шаклланишига имкон беради. Ўқитувчининг турли хил фанлардан мисоллар билан билимларни жалб қилиш, чегаравий умумлаштиришларни ўтказиш, фанлар бўйича билимларнинг ажралиб кетмаганлигини эмас, балки уларнинг бирлиги ва ўзини ўзи бойитишни (масалан, тасвирий санъат, чизмачилик, биология, психологияда «рефлекс») ифодалайди.
Педагогик шарт – ўқув материалини баён қилишда ва таклиф этиладиган (ўқувчиларга) ижодий топшириқларда муаммолилик ва парадоксалликка эътибор қаратиш лозим. Ўқув материали ўқувчиларнинг интеллектуал фаолликларини рағбатлантирувчи ноаниқлик орқали ижодий фаолликка туртки берувчи ижодий топшириқларнинг турли туманлигида ва олдиндан билиб бўлмаслигида намоён бўлади.
Муаммолилик – бу келтирилган шартда ўқувчилар кичик «илмий кашфиётлар» қилиб бориш билан таълим олишади. Бу таълим беришнинг анъанавий таълимдан фарқи шундаки, ўқувчиларга янги атамаларнинг таърифлари, тасвирий воситалари ҳамда машғулотларда қандай материаллар билан ишлаш усуллари тайёр ҳолда берилмайди. Энг асосийси, ўқувчилар томонидан таклиф этилган мумкин бўладиган ечимларнинг ҳеч қайсиси инкор этилмайди, балки ўқитувчи томонидан назорат қилинган ҳолда таклиф этиладиган кейинги ва навбатдаги масалаларни келтириб чиқаришларини назорат қилиб борилади.
Муаммоли таълимнинг асосий вазифаси шахснинг креатив салоҳиятини шакллантиришдир. Муаммоли таълимни ташкил этиш, ўқитишда муаммоли стратегия замонавий ўқитиш услубларининг марказий вазифаларидан биридир. Муаммоли таълимнинг мақсади ўқув материалининг асл муаммоларини ҳал қилишда энг аниқ намоён бўладиган, самарали фикрлаш мантиғига мос келадиган тузилишини яратишдан иборат. Когнитив жараённинг процессуал характеристикаси таълимнинг муаммоли характери учун асосий мезон ҳисобланади. Муаммоли таълим тузилиши фикрнинг эркин ривожланишини таъминлайдиган шароитларни яратади56. Муаммони ўрганиш тузилиши билан белгиланадиган ўқув ва тадқиқот фаолияти илмий изланиш моҳиятан ижод мантиғи билан бир қатор умумий хусусиятларга эга.
Ўқувчи мавжуд шарт-шароитларни таҳлил қилиш ва ўзидаги билимларни янгилаш орқали изланади, турли ўзига хос ғоялар (гипотеза) тузади ва ҳоказо. Агар зарурат бўлса уларга ўзгаришлар киритади. Мазкур жараён ўқувчиларда таълимнинг билиш мантиғи, худди гўё илмий билиш мантиғига тақлид қилишга ўхшаб кетади. Бироқ, ўқувчида мавжуд бўлган ҳали яхши шаклланмаган тўлиқсиз тажриба унга тадқиқот жараёнини тўлиқ мустақил равишда амалга оширишга имкон бермайди.
Ўқув жараёни назорат қилувчи ва бошқариладиган фаолият сифатида ўзаро боғлиқ бўлган субъектлар – ўқитувчи ва мактаб ўқувчилари фаолиятининг ўзаро мақсадли таъсири шаклида ифодаланиши мумкин. Муаммоли ўқитиш – бу рецепт бўйича ўқитишнинг тескари томони: таълим идрок қилиш усулларининг педагогик қатъийлиги қанчалик паст бўлса, ўқитишнинг муаммолилиги шунчалик юқори бўлади.
Педагогик ечимларнинг хилма-хиллиги ўқувчиларнинг ижодкорлиги ва мустақиллигини ривожлантириш учун дастлабки шарт-шароитларни яратади, уларнинг тарбиявий ишларини интеллектуализация қилади, фаолиятнинг ривожланишига ва ташаббускорлик намоён бўлишига таъсир қилади, шахсиятни ривожлантиради57. Тажрибамиз шуни кўрсатадики, ўқувчиларнинг ижодкорлигини ривожлантиришда педагогик импровизация муҳим роль ўйнайди.
Aнъанавий миқёсда «қатъий қарор – импровизация», ижодкорлик педагогикаси иккинчисига интилиш учун йўл очади. Aйнан педагогик менежментдаги импровизация, бизнинг фикримизча, ҳар қандай креатив жараёнда дастурлаштирилмаган, аммо табиий ўзгаришларга адекват жавоб сифатида турли хил педагогик қарорларни амалга ошириш механизми ва шартидир. Муаммоли таълимни белгиловчи, марказий бўғин – бу ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг бир усули сифатидаги муаммоли вазият бўлиб, ўқувчиларнинг юқори даражадаги фаоллиги ва ўқитувчи томонидан қўйилган муаммо сабаб бўлган билим қийинчиликларини енгишга қаратилганлиги билан ажралиб туради.
Муаммоли вазият муаммоли таълимнинг дидактик асосини ташкил этади. Ўқитувчи маълум турдаги муаммоли вазиятни яратади ва шу билан ўқувчиларга ўқув материалини таҳлил қилиш ва унинг ечимини излашни ташкил қилишга ёрдам беради, ечим жараёнини тартибга солади (керакли маълумотларни тақдим этади, Муаммоли вазият фикрлашни фаоллаштиришнинг асосий воситаси саналади. Бироқ, у ўз вазифасини субъект томонидан қарор қабул қилиш имкониятини бергандагина, яъни у томонидан объективлаштирилгандан кейингина фикрлашга туртки вазифасини бажаради. Қачонки, агар бу субъект вазиятнинг мазмунига мос келадиган дастлабки билимларга, ушбу мавзу мазмуни билан ишлаш учун интеллектуал воситаларга эга бўлса, бу мумкин.
Таълим маълумотларининг муаммоли таркиби маълумотни ички қабул қилишни, уни семантик тушунишни, мақсадга мувофиқ ва рағбатлантирувчи ривожланишни, тизимлаштиришни рағбатлантиради. Муаммо ҳар доим қарорга ва кейинги ҳаракатларни танлашга нисбатан маълум даражада ноаниқлик билан боғлиқ. Ноаниқлик – бу ўқув ва креатив жараённи лойиҳалашнинг асосий таркибий тушунчаси ҳисобланади. Ўқув вазиятидаги ноаниқлик савол, муаммо ёки вазифа сифатида тақдим этилиши мумкин.
Муаммони савол, ижодий, мақсадни ифодалаш шакллари кўринишида ҳам талқин қилиш мумкин. Мақсадга бир қатор шартларни қўшсангиз мақсадга айлантирилиши кўзга ташланади Муаммоли таълим ўқувчиларнинг индивидуал равишда ўз-ўзини ривожлантиришига, субъект томонидан креатив билимларни ҳаракатлар тизимига ўтказиш орқали тақсимлашга асосланади58. Билимни ҳаракатга айлантириш жараёни рефлекс ва ташқи ҳаракатлар асосида амалга оширилади.
Таълим ва креатив фаолиятнинг самарадорлиги ушбу фаолиятни бошқариш усулларининг ҳосиласи ҳисобланади. Олим И.Я.Лернер муаммоли таълим функцияларини амалга оширадиган учта усулни аниқлайди: муаммоларни баён қилиш, эвристик, тадқиқот59. Ижодкорлик педагогикасида креатив когнитив фаолиятнинг намоён бўлишига ҳисса қўшадиган фаол ўқитиш усуллари қўлланилади. Фикрлашни фаоллаштиришнинг асосий воситаси бу муаммоли вазият. Ўқитишнинг фаол усуллари ва шаклларида у,
образли қилиб айтганда, тютерлик ролини бажаради.
Aмалиёт шуни кўрсатадики, декоратив ва амалий ижодкорликка асосланган ўқув ва креатив фаолиятда эвристик суҳбат жамоавий креатив ишларни муҳокама қилиш ва бажаришда жуда самарали. Тўлиқ мустақил креатив фаолият тажрибасини ўзлаштириш учун ўқувчилар ўқитишнинг тадқиқот методидан фойдаланадилар, бунда ўқитувчи тадқиқот вазифалари шаклида муаммолар ва муаммоли вазифалар тизимини яратади, тингловчилар эса уларни ўзлари бажарадилар ва шу йўсинда креатив изланишлар олиб борадилар. Тадқиқот вазифалари, шунга қарамай, тадқиқот жараёнининг барча босқичларини ёки кўп қисмини босиб ўтишни талаб қиладиган кичик қидирув вазифалари бўлиши керак, уларнинг ажралмас ечими тадқиқот усули функцияларининг бажарилишини таъминлайди.
Ҳақиқий амалиётда, декоратив-амалий характердаги ўқув-креатив фаолият жараёнида, тажриба кўрсатиб турибдики, муаммоларни ўрганишнинг барча турлари одатда тўлиқ ёки қисман, ўқув-креатив жараённинг барча босқичларида ёки унинг алоҳида босқичларида тўлиқлигича, умуман фойдаланилади. Муаммони ҳал қилиш сари ҳар бир аниқ вазиятда ривожланиш мантиғи муаммоли вазиятнинг характерли табиати билан белгиланади. «Таълим вазифалари ёрдамида муаммоли ўқитишни индивидуализация қилиш икки мақсадни кўзда тутади: биринчидан, хотира ва механик такрор ишлаб чиқаришга мўлжалланган ўрганиш туфайли фикрлаш қобилияти пасайган ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантиришга кўмаклашиш (муаммоли ўрганишда, ҳатто кўпайиш ҳам мазмунли бўлади); иккинчидан, бадиий, ўзига хослик ва кенг билим талаб қиладиган тобора мураккаб ва қизиқарли вазифаларни таклиф қилишга ундаб, креатив фаол ўқувчиларнинг билим кучларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.Улар фаол ва пассив ўқувчилар учун ҳам зарур ва фойдалидир, чунки зарур ҳаракатлар ва уларнинг принциплари аниқлиги билан фарқланиб, улар ушбу ҳаракатларни амалга ошириш тартибларини тушунишга, уларни амалга ошириш ва ўтказиш тажрибасини умумлаштиришга ва тўплашга ёрдам беради»60. Шунга асосланиб биз ўз ишимизда ишлатиладиган ўқув ва креатив вазифаларнишартли равишда мураккаблигига кўра учта даражага ажратиб олдик:
Биринчи даража – бунда маълумотларнинг минимал миқдори, ечим аниқ жавобни талаб қилади (билимларни янгилаш талаб этилади);
Иккинчи даража – чекланган миқдордаги маълумотлар, ечим ўзгарувчан жавобни назарда тутади (билимларни креатив қўллаш талаб этилади);
Учинчи даража – кўплаб шартлар, талаблар (комплексда тўлиқ
бўлмаган). Aналитик кўп босқичли, ўзгарувчан ечим қабул қилинади (билимларни креатив қўллаш талаб этилади).
Aгар биринчи даражадаги мураккаблик вазифалари креатив фаолиятнинг рағбатлантирувчи-самарали даражасини намоён қилиш учун мўлжалланган бўлса, у ҳолда иккинчи ва учинчи даражадаги мураккабликлар эвристик ва креатив даражаларнинг намоён бўлишига ёрдам беради. Бундай вазифанинг мақсади жараённи таҳлил қилишдир. муаммони қайта аниқлаш, янги мақсад - тайёр маҳсулот кўринишида - безак буюмлари. Бундай жараён кўп вақтни олади ва ҳар доим ҳам маҳсулот кўринишидаги натижа билан тугамайди, лекин жараённинг натижаси аниқ – креатив фаолиятда тажриба орттириш ҳисобланади.


Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish