Методик асослари


-шакл. Дизайн лойиҳалар воситасида ўқувчиларнинг



Download 1,31 Mb.
bet13/25
Sana14.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#800415
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25
Bog'liq
Кизил узгаришга яшил

2.2-шакл. Дизайн лойиҳалар воситасида ўқувчиларнинг
креатив қобилиятларини шакллантириш технологияларини такомиллаштириш модели
Мактаб ўқувчиларининг ақлий фаолиятини фаоллаштиришдан асосий компонент сифатида креатив муҳит яратиш орқали ўқувчилар учун зарурий креатив вазият ҳосил қилиш сўралади. Бу эса уларнинг ўзига хос спецификациядаги ноёб бўлган, яъни бир-бирига ўхшамаган креатив қобилиятнинг қирралари кўринишига шарт-шароит яратилади.
Эксперимент кўрсатганидек, юқорида айтиб ўтилган ноанъанавий тизимли машғулот турлари мактаб ўқувчиларининг технология дарсларида ўқитиш ва ижодий фаолиятида жуда самарали восита бўлиб хизмат қилади. Мактаб укувчиларини креатив ихтидорини шакиллантиришда назария ва ишлаб чикариш уртасидаги хамкорликни амалга ошириш синф ва синфдан ташкари укув ижодий фаолятни уз ичига олади. Булар куйдагича консултатция курс иши, тест, ижодий ишларнинг якуний кўргазмаси, экскурсия, мастер-класс: халқ усталарибилан ижодий учрашув: декоратив-амалий санъат соҳасидаги тематик кўргазма-танлов; болаларни этник-бадиий тарбиялашга бағишланган илмий-амалий конференция, илмий-услубий
семинар ва бошқалар; халқ ижодиёти фестиваллари ва бошқалар кабилардир
Мактаб ўқувчиларининг креатив қобилиятларини шакллантиришда назария ва амалиёт ўртасидаги муносабатларни амалга ошириш асосан синф ва синфдан ташқари ўқув-ижодий фаолиятини ташкил этишнинг бошқа шаклларидан фойдаланишга ёрдам беради. Бу қуйидаги синф шакллари: консултация, курс иши, тест, ижодий ишларнинг якуний кўргазмаси, экскурсия, мастер-класс: халқ усталарибилан ижодий учрашув: декоратив-амалий санъат соҳасидаги тематик кўргазма-танлов; болаларни этник-бадиий тарбиялашга бағишланган илмий-амалий конференция, илмий-услубий
семинар ва бошқалар; халқ ижодиёти фестиваллари ва бошқалар кабилардир.

2.3-шакл. Ўқувчилар креатив қобилиятларининг ўқув-ижодий фаолият таркиби
Технология дарсларида ўқув ижодий фаолият ўртасидаги муносабатлар моделининг таркибий қисмларини кўриб чиқиб, фаолият субъекти – мактаб ўқувчисининг креатив қобилиятларини шакллантириш мезонлари сифатида ижодий фаолият даражаларини ажратиб кўрсатиш зарур деб ҳисоблаймиз. Ижодий фаолият рейтинги шахснинг креатив кобилятларини ривожлантириш рагбатлантирувчи моделнинг таркибий кисмидир.
Ижодий фаолият даражалари (рағбатлантирувчи-самарали, эвристик, креатив) шахснинг креатив қобилиятларини шакллантиришни рағбатлантирувчи моделнинг динамик таркибий қисми ҳисобланади. Моделнинг ишлаш динамикаси ўқув ва ижодий фаолият жараёнида мактаб ўқувчиларининг креатив қобилиятларининг қуйи даражасидан юқори даражасига ўтиш жараёнида намоён бўлади (2.3-шаклга қаранг).
Лойиҳа услубидан фойдаланган ҳолда муаммоларни ҳал қилишда ўқувчилар индивидуал ақлий фаолиятига таянган ҳолда чизма, расм, тасвирлар орқали тайёрланадиган маҳсулотнинг дизайнига ижодий ёндашиб, ноодатий тузилишга эга лойиҳани амалга ошириш имконига эга бўлади. Ушбу жараёнда педагогнинг асосий вазифаси ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини лойиҳалаш технологиясининг асосий босқичларини стимуляция қиладиган шаклда ташкил этишдан иборат. Бу жараёнда ҳам моддий объектлар, ҳам ишлаб чиқариш вазиятлари ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги вазиятлар ҳам ўзига хос ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқдир.Шуни таъкидлаш жоизки, «Технология таълим соҳасида ўқитувчининг моделлаштириш фаолияти етакчи ҳисобланиб, ўқувчилар томонидан ўрганилаётган (ўзлаштирилаётган) технологик жараён таркиби ва мазмунини қайта қуриш (моделлаштириш) томон йўналтиришга хизмат қилади. Бунда ўқитувчининг барча педагогик ҳатти-ҳаракатлари ўқувчиларнинг дизайн лойиҳалар воситасида креатив қобилиятларини шакллантириш технологиясининг моҳияти ҳақидаги тушунчаларини сингдиришга қаратилган»38. Ушбу жараён қуйидаги босқичлар орқали ўз аксини топади.
Биринчи боскичда келажакда укувчилар томонидан назарий шакл вжудга келиши мумкин булган муаммоли вазиятларни хал килиш чора тадбирларини ишлаб чикади.
Биринчи босқичда, келгусидаги барча ҳаракатлар ўқувчилар томонидан назарий шаклда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва қарама-қаршиликларни мажбурий аниқлаш ва уларни турли йўллар билан ҳал қилиш вариантлари ишлаб чиқилади.
Иккинчи босқичда, барча назарий гипотезалар амалда синовдан ўтказилади. Барча амалий ҳаракатлар ақлий жиҳатдан ишлаб чиқилган фаолият стратегияси асосида амалга оширилади. Лойиҳа амалга оширилаётганда ўқувчиларнинг тасаввурида назарий конструкциялар аниқланиши ва уларга турли кўринишдаги тузатишлар киритилиши мумкин.
Учунчи босқичда, тайёрланаётган маҳсулотнинг лойиҳасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар қўшилганидан сўнг, уни амалда тайёрлашга бўлган жараёнга йўналтирилади.
Умумий ўрта таълим дастурига кўра, «Технология» фани ўқувчиларда техник ижодкорликни, қобилиятни, тафаккурни ривожлантириш, дарс жараёнида табиий, металл ва металлмас материалларга технология асосида ишлов бериш усулларини ўргатиш орқали касб-ҳунарга йўналтиришни янада кучайтириш, ҳунармандчилик асослари, ишлаб чиқариш ва рўзғоршунослик асослари, электротехника ишлари, электроника асослари, ижодий лойиҳа тайёрлаш технологияси, касб-ҳунарга йўллаш бўйича ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини ҳаётда қўллай олиш лаёқатини шакллантиришни кўзда тутган. Ўқув предметини ўқитиш орқали ўқувчиларнинг тафаккурни ривожлантириш, техник ижодкорлик қобилияти, ижодий лойиҳа тайёрлаш технологияси, ижодий кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилганини кўришимиз мумкин.
Ўқитувчи дизайнга оид баъзи бир маълумотларни ўзи ўқитадиган ўқув жараёни мазмунига киритиши мумкин. Уни ўқув машғулот ўтиш жараёнида лойиҳа топшириқлар мазмуни ўрганилаётган мавзулари билан мувофиқлаштириш ҳамда такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир. Ўқитиладиган дарснинг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ ўқитувчи ўқувчиларга технология ва дизайн йўналишидаги амалий машғулотлардаги меҳнат фаолиятининг мавзулари билан боғлиқ махсус лойиҳа вазифаларини таклиф қилиши мумкин.


Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish