8-мавзу. Тафаккурни тадқИҚ этишининг асосий йўналишлари



Download 233 Kb.
bet1/8
Sana19.04.2022
Hajmi233 Kb.
#562391
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Когнитив психология. 8-мавзу


8-мавзу. ТАФАККУРНИ ТАДҚИҚ ЭТИШИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Режа:
1.Тафаккур ҳақида умумий тушунча.
2. Тафаккур маҳсули ва операциялари
3. Тушунчаларни шакллантириш, мантиқ ва қарор қабул қилиш.
4. Тафаккурни ривожлантириш ва мустақил фикрлаш муаммоси


1.Тушуниш ва тафаккур қилишнинг ижтимоий моҳияти. Инсон идрок қилган, хотирасида сақлаб қолган нарсаларнинг барчаси унинг учун маълум маъно ва моҳиятга эга бўлади. Акс ҳолда у эслаб қолмайди ҳам, кейинги сафар аналогик объект билан тўқнаш келганда, унга диққатини қаратмайди ҳам, фигура фонга айланиб қолаверади. Яъни, биз кўрган, эшитган, ҳис қилган нарсаларимизнинг барчаси маъноли, керак бўлса, маънили бўлишини хоҳлаймиз. Шуниси характерлики, ана шундай нарса ва ҳодисаларга биз томондан бериладиган маъно ҳар бир алоҳида шахс томонидан турлича идрок қилинади. Масалан, олим учун ҳар қандай китоб – ҳаётининг маъноси бўлса, деҳқон учун ер ва ундан олинадиган ҳосил – аҳамиятли ҳисобланади. Ҳаттоки, битта нарсанинг ўзи турли одамлар учун турли хил маъно ва мазмун касб этади. Ўша китоб мисолини оладиган бўлсак, китоб индустрияси билан шуғулланувчи муҳандис учун – ишлаб чиқариш маҳсулоти, китоб дўкони сотувчиси учун – товар-маҳсулот, ўқувчи учун – илм манбаи, муаллиф олим учун – ижодининг меваси, энг қимматли нарсадир.
Тилшуносликни касб этиб танлаган талаба учун кибернетик моделлаштиришга бағишланган маъруза қанчалик зерикарлидай туюлса, иқтисодчилик касбини эгалламоқчи бўлганлар учун пул, фойда ва даромад олиш йўллари ҳақидаги маълумотлар шунчалик аҳамиятли, оддий сўзнинг морфологик таҳлили – шунчалик қизиқиш ҳолатини келтириб чиқаради. Демак, бизнинг дунёни, унинг сир-асрорларини тушунишимизнинг заминида нарса ва ҳодисаларнинг биз учун шахсий алоқаси, аҳамиятлилиги даражаси ётади. Ана шундай дунёни тушунишимиз, англашимиз ва унга онгли муносабатимизни билдириб, изҳор қилишимизга алоқадор билиш жараёни психологияда тафаккур, фикрлаш деб аталади.
Тафаккур – инсон онгининг билиш объектлари ҳисобланмиш нарса ва ҳодисалар ўртасида мураккаб, ҳар томонлама алоқаларнинг бўлишини таъминловчи умумлашган ҳамда мавҳумлашган акс эттириш шаклидир.
Тафаккур муаммолари узоқ вақтгача ўзининг мураккаблиги билан психологлар назаридан четда бўлган, у асосан файласуфлар ва мантиқшунослар фикр юритадиган масала ҳисобланган. Психология илмининг отахони ҳисобланмиш немис олими Вилгелм Вундт ҳам психологияни иккига: физиологик психология (экспериментал йўл билан билиш жараёнларини ўрганувчи фан) ва халқлар психологияси қисмларига бўлиб, охиргисининг таркибига нутқ ва тафаккур психологиясини ҳам киритган. Уни экспериментал тарзда ўрганиб бўлмайди, уларни тушунтириш мумкин холос, деб ҳисоблаган. Бу хулосалар аслида тафаккур ва фикрлаш жараёнларининг нақадар мураккаб табиатга эга эканлигидан далолат беради. Лекин шундай бўлса ҳам буни алоҳида равишда қуйидагича таъкидлаш жоиз-ки:
биринчидан, тафаккур ва фикрлаш жараёнлари – бу билиш жараёнлари;
иккинчидан, улар ҳам шахс томонидан борлиқни акс эттириш шакли, умумлаштириб, билвосита акс эттириш шакли;
учинчидан, бу жараёнлар ҳам экспериментал психология томонидан ўрганилади;
тўртинчидан, тафаккур билишнинг энг олий ва юқори даражадаги шаклидир.
Тафаккурнинг олийлиги ва мураккаблиги шундаки, у идрокдан фарқли, бевосита акс эттириш бўлмай, нарсалар ва уларнинг хоссаларини улар йўқ пайтда ҳам акс эттиришга имкон беради. Масалан, Африканинг субтропик ҳудудлари тўғрисида гап кетганда, умрида бирор марта Африкага бормаган одам ҳам субтропиклик хоссасини билгани учун ҳам ушбу ахборотни тушуниб, уни қабул қила олади. Синов пайтида талаба кеча ўқиган, лаборатория шароитида синаб кўрган қонуниятлар хусусида худди рўпарасида намоён бўлаётгандай, образли қилиб гапириб бериши, рўй берган ҳодисаларни яна формулалар ва статистик ҳисоб-китоблар воситасида исбот қилиб бериши ҳам мумкин. Бу операсияларнинг асосида тафаккур жараёнлари ётади.
Тафаккур қилишимизни таъминловчи орган – бу бизнинг миямиз. Барча ҳисоб-китоб ишлари – энг элементар ҳаракатларни режалаштиришдан тортиб, мураккаб мавҳум теоремаларни исбот қилишга қаратилган операсиялар мияда содир бўлади. Шунинг учун ҳам жуда чарчаб турган пайтда одамдан бирор қийинроқ масала хусусида фикр билдиришини сўрасангиз, “ҳозир бошим оғриб турибди, жуда чарчаганман, бироз ўзимга келай, кейин фикрлашамиз”, деб жавоб беради. Демак, мия фаолияти билан фикрлаш фаолияти ўзаро узвий боғлиқ экан.
Фикрлаш жараёни аслида маълум бир масала, муаммо, жумбоқни ҳал қилиш керак бўлганда пайдо бўлади. Фикрлаш доимо бир нарса хусусида бир нечта йечимни бериши шарт, йечимлар жуда кўпайиб кетса, у бошқа жараёнга – хаёл, фантазияга айланиб кетиши мумкин. Фикр, ғоя, аниқ йечим бўлмаганда, инсон миясининг борлиқдаги нарса ва ҳодисалар моҳиятини акс эттириши хаёл деб аталади. Шунинг учун ҳам дўстлар даврасида баъзан муаммо хусусида тортишув бўлиб қолганда, аниқ билими ёки ғояси йўқлиги туфайли калласига келган нарсани айтган болага қараб: “Жуда олиб қочишга устасан-да, хаёлпараст”, дейишади.
Шундай қилиб, муаммо ёки жумбоқлар бизни фикрлашга мажбур этади. Масалан, шундай масалани олиб кўрайлик. Сизга михлар солинган бир картон қутича, иккита шам ва болғача берилган. Вазифа: эшикка шамни ўрнатиб, ёқиб қўйиш керак. Ким қандай ечади? Албатта, бирданига тўғри ечимга келиш қийин. Агар қутичани бўшатиб, уни шамдон сифатида эшикка қоқиш мумкинлиги тўғрисида фикр каллага келмагунча, ечимни топиш қийин. Айни шу масала икки хил шарт билан берилган: биттасида қутича михлар билан тўла дейилган, иккинчисида қутича бўш деб берилган. Иккинчи ҳолатда болалар унинг ечимига тезроқ келишган.
Психологларнинг фикрича, ҳар қандай масалани ечиш мобайнида одам унинг шартларини бир неча вариантларда тасаввур қилсагина ечимга келаркан. Агар идрок билан боғлайдиган бўлсак, фигура фонга, фон эса фигурага айланади, уларнинг ўринлари алмашади ва ҳоказо. Бундаги индивидуал фарқ шундаки, баъзи болалар ечимга тўғридан-тўғри фигура асосида келади, бошқалар эса бир неча йечимнинг вариантларини кўз олдига келтириб, сўнг бир қарорга келади. Кимдир жуда тез фикрлайди, кимдир жуда секин. Шунинг учун ҳам тест ечиш жараёнида ёнма-ён ўтирган икки бола бир хил ечимни белгилайди, лекин ўша ечимга келиш йўллари ҳар бирида ўзига хос бўлади. Айнан шу жараённинг қандай кечишини тафаккур психологияси ўрганади.
Муаммонинг ечими баъзан бирдан, ёрқин юлдуздай ярқ этиб пайдо бўлади. Бундай психологик ҳолат психологияда инсайт – ойдинлашув деб аталади. Одам қачон фикрларида тиниқлик, инсайт пайдо бўлганини ўзи ҳам билмайди. Энг иқтидорли, зукко олимлар ҳам ўз фикр юритиш қонуниятларига эътибор бериб, янги ғоя қачон, қандай йўл билан пайдо бўлганига жавоб тополмаганлар. Ҳаттоки, баъзан шундай ҳам бўладики, янгилик кашф этган олим ўзининг фикри нақадар ноёб эканлигини ҳам англаш имкониятига эга бўлмайди. қолаверса, кашфиёт гўёки уники эмасдай, қайердан келиб қолаганини ҳам тушунмайди. Шунинг учун ҳам кўплаб оламшумул (гениал) кашфиётларнинг ҳақиқий қадр-қиммати муаллиф ўтиб кетгандан кейин тарих томонидан баҳоланади. Худди шундай қадрга эга бўлган кашфиётлар юртимизда яшаб ўтган юзлаб алломалар ижодига тааллуқли. Масалан, Ибн Сино, Алишер Навоий, Абу Наср Фаробий, Ал-Фарғоний, Хоразмий, Замашҳарий каби алломалар ўзлари ижод қилган пайтларида яратган ғоялари ва кашфиётларининг қанчалик аҳамиятли ва ўлмас эканлигини кейинги авлод, бутун бир инсоният тарихи исбот қилиб, тан олган.

Download 233 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish