Методик асослари


II БОБ. ТЕХНОЛОГИЯ ДAРСЛAРИДA ДИЗАЙН



Download 1,31 Mb.
bet11/25
Sana14.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#800415
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
Кизил узгаришга яшил

II БОБ. ТЕХНОЛОГИЯ ДAРСЛAРИДA ДИЗАЙН
ЛОЙИҲAЛAР ВОСИТАСИДА ЎҚУВЧИЛAРНИНГ КРЕАТИВ ҚОБИЛИЯТЛAРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТИЗИМИ
2.1. Дизайн лойиҳалар воситасида ўқувчиларининг креатив қобилиятларини шакллантириш технологиясини такомиллаштириш модели
Бугунги кунда ўқитувчи томонидан таълим мақсади ва вазифаларини амалга ошириш учун ривожланиш даражаси, уларнинг таълим мотивлари, ўрганилаётган мавзу хусусиятларига мос келувчи дарс олиб бориш методикасини ишлаб чиқиш муҳим вазифа сифатида турганлиги технология дарслари машғулотларига татбиқи юзасидан олиб борилаётган ишларнинг мазмуни билан чамбарчас боғлиқ. Мазкур масалаларни илмий-педагогик нуқтаи назардан ўрганиш, умумий ўрта таълим мактабларида технология машғулотларида ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган эҳтиёжини эътиборга олиш ва етарли шарт-шароитлар яратиб бериш зарурати, машғулотлар давомида ўқувчилар томонидан тайёрланадиган буюмларни эстетик ва дизайн талабларига жавоб беришидан ташқари уларда креатив қобилиятларини шакллантириш методикасини ишлаб чиқиш масаласига эътибор қаратиш, уни амалга ошириш, назорат қилиш, ўқув-методик таъминоти, адабиётлар, тавсиялар, ишланмалар, йўриқномалар, услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш, умумий ўрта таълим мактабларида технология дарсларида ўқувчиларни дизайн лойиҳалар воситасида эстетик дидини, жумладан, креатив қобилиятларини шакллантириш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Зеро, «ўқувчилар креатив қобилиятларини шакллантириш ва креатив кўникмаларини ҳосил қилиш учун амалдаги ДТС ва ўқув дастурида келтирилган мазмунга мувофиқ олиб борилаётган машғулотларни ташкил этиш ва ўтказишнинг самарали йўлларини излаб топиш зарурлиги таълим жараёнидаги галдаги вазифалардан биридир»32. Шу боис технология дарсларида мавзулар кесимидаги дарс ёки машғулотларнинг ишланмаларини тавсия этиш орқали тадқиқот ишининг услубий масалаларини ҳал этишни мақсадга мувофиқ деб билган ҳолда бир қатор тажриба-синов ишлари амалга оширилмоқда.Кузатишларимиздан шу нарса аенки умумий урта таълим мактабларида укувчиларнинг узига хос шахсий психологик ва индивидуал
хусусиятларига кўра амалдаги ДТС мазмунида белгиланган эгалланиши керак бўлган билим, кўникма ва меҳнат малакаларининг даражасини аниқлаш ва шунга мос келадиган, қайсики, уларнинг шу соҳадаги кўрсаткичларини ижобий томонга ўзгартиришга омил бўлиб хизмат қилувчи методикани ишлаб чиқишни лозим деб топдик.
Ҳозирда умумий ўрта таълим мактабларидаги олиб борилаётган технология дарслари мазмунида нисбатан олиб қаралганда қарийиб
75% амалий машғулот шаклидаги ўқитиш жараёнида фойдаланилади. Биз мазкур ишларнинг татбиқи юзасидан 5-7 синфларда технология дарслари машғулотларида ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини юзага чиқаришда фойдаланиладиган ижодий фикрлаш психодиагностика, шаклли тест ва топшириқларни тавсия этдик.
5 синфда ўқитувчи ясаладиган буюмнинг расми ёки макетини ўқувчилар эътиборига ҳавола этиб, тайёрланадиган буюмнинг бадиий-эстетик хусусиятлари (ташқи кўриниши, дизайни, шакли ва сифатлари) ни тушунтиради. Ўқувчилар тайёрланадиган буюмнинг технологик харитаси ҳамда техник расмини чизиб, оддий деталларнинг эскизларини чизиш ва чизмаларини ўқишни ўргатиш ишлари юзасидан улардаги креатив қобилиятларини синаш орқали машғулотлар олиб борилади. Мазкур машғулотлар жараёнида ўқувчиларда оддий буюмларни элементар чизмаларнинг дизайн лойиҳалар асосида чизилганлиги ҳамда улардаги креатив қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қиладиган мувафаққиятли шартларидан бири – алоҳида тайёр деталлар ва буюмлар тайёрлашга оид бўлган шакллар билан боғлиқ бўлган топшириқлар жамланмасини ўзлаштиришини қамраб олади. Шу орқали ўқувчиларда бир-бирига ўхшамаган ҳолатлардаги креатив қобилиятлар даражаси аниқланади.
6 cинф ўқувчиларини дизайн лойиҳалар воситаси орқали тайёрланадиган буюмнинг тузилиши ҳақида тушунча бериш ҳамда улардаги креатив қобилиятларини шакллантиришга ёрдам берувчи метод ва воситалардан фойдаланиш кўзда тутилади. Шунингдек, ўқувчилар томонидан тайёрланадиган деталларни дизайн талаблари асосида ясалиши билан биргаликда улардаги креатив қобилиятларини шакллантиришга йўналтирилган амалий иш жараёнлари билан ҳам таништирилади.
7 синфда ўқувчилар технология дарслари ўқув дастуридан ўрин олган мураккаброқ буюм ва деталларни тайёрлаш жараёнида шу тоифадаги масалаларни ечади. Еттинчи синф ўқувчилари тайёрланадиган буюмларни дизайн лойиҳалар воситасида ясаш масалаларини анча енгил амалга оширади. Ясаладиган буюмни тайёрлаш жараёнида 5-6 синфларда ўзлаштирган меҳнат малакалари орқали улардаги креатив қобилиятлари анча яхши намоён бўлади. Бундан ташқари, уларда бир детал ёки буюмни муқобил ясаш вариантлари ва уларни турли хил жойлаштириш масалалари кўзда тутилади.
5-7 синф ўқувчиларида дизайн лойиҳалар воситаси орқали ўқувчиларда креатив қобилиятларини шакллантириш ишини ташкил этишнинг асосий хусусияти шундан иборатки, баён этилган ҳар хил ўргатиш методларини қўллаш ўқувчиларнинг мустақил ижодий фаолиятини ривожлантиришга йўналтиришдан иборатдир.
Дизайннинг укув дастурларига киргизилишини асосий сабабидан бири техналогия илгарилаб бораетган бир даврда укувчиларни унга етиб олиши етиб олишга харакат килиши келажакда яратувчанлик еки ижодий тафккурда ундан олдинда булиш максад килиб куйилаган. Шу сабабли, бошланғич синфларданоқ ўқувчиларнинг фазовий, образли, эстетик фикрлашларини ҳамда график кўникмаларини ривожлантириш мақсад қилиб қўйилган. Шу сабабли ўқув дастурларига киритилишининг асосий сабабларидан бири шундаки, ҳозирги вақтда техника ва технология дарслари жуда илгарилаб ривожланиб бораётган бир даврда ўқувчиларнинг унга етиб олишга ҳаракат қилиши, келажакда фантазияда ёки ижодий тафаккурда ундан олдинда бўлиши мақсад қилиб қўйилган. Бунга эришиш инсон тафаккурини ривожлантириб, юқори чўққиларга чиқариш учун пойдеворни мактаб таълим тизимидан, айниқса, технология дарсларива тасвирий санъат дарсларидан бошлаш талаб қилинмоқда. Бунинг учун эса яратилаётган буюмнинг шаклини, рангини ва ўрнатиладиган жойнинг қулай, муқобил вариантларини ўқувчи олдиндан ўз фазовий тасаввурида ривожлантиришига тўғри келади. Шу сабабли, бошланғич синфларданоқ ўқувчиларнинг фазовий, образли, эстетик фикрлашларини ҳамда график кўникмаларини ривожлантириш мақсад қилиб қўйилган. «Дизайнерлик билимларини технология дарсларига киритишдан мақсад – ўқувчилар буюмларнинг, маҳсулотларнинг эстетик ва иқтисодий жиҳатларини эътиборга олган ҳолда айрим лойиҳалаш ишларини бажаришлари ва амалда уларни тайёрлаб
ўрганишдан иборатдир»33.
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни креатив қобилиятларни узвий ва узлуксиз тамойилда шакллантириш технологиясини такомиллаштириш муаммосининг ҳал этилиши Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишда кутилган самара мухим касб этади. Педагогик фаолият моделининг таркибаий ва ташкилий тузилмасини яратиш ва амалда бажаришни
амалга оширишдан кутилган самарага эришишда муҳим аҳамият касб этиши педагогик фаолият моделининг таркиби ва ташкилий тузилмасини яратиш ва амалиётга жорий этишни тақозо қилади.
Мазкур парагрифда ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантириш моделини ушбу фаолиятнинг субъекти сифатида ўқувчиларни рағбатлантирадиган тадқиқот компоненти билан технология дарсларида дизайн лойиҳалар усули билан асослаш, бу модел фаолиятининг асосий омили таълим ва ижодий фаолият назарияси ва амалиёти ўртасидаги боғлиқликдаги механизмнинг зарурий эканлигини кўрсатишдан иборат. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг креатив қобилиятларини шакллантиришда ўқув ижодий фаолияти назарияси ва амалиёти ўртасидаги боғлиқлик тамойиллари, функциялари, босқичлари, даражалари таҳлили асосида ушбу муносабатларни амалга ошириш шакллари, усуллари, шарт ва воситалари қиёсий таҳлил этилган ҳолда очиб берилади.
Бундан ташқари, муаммоли таълим турларининг хусусиятлари берилган бўлиб, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ўлароқ муаммоли таълимнинг марказий тоифалари бўйича танланган кесимда аниқланган. Мактабдаги «Технология» дарсларида ўқув-ижодий фаолият жараёнида ўқувчиларининг креатив қобилиятларини мақсадли шакллантиришда муаммоли ўрганишнинг аҳамиятга молик эканлиги таҳлил қилинади.
Техналогия дарсларида укувчиларга бир мавзуни мазмуни буйича уни амалга ошириш учун ургатиш шакиллари усуллари шарт шароитлари укув ва ижодий фаолият доимо бирдир
Технология дарсларида ўқувчиларга маълум бир мавзунинг мазмуни бўйича уни амалга ошириш учун ўқитиш шакллар, усуллар, воситалар ва шарт-шароитлар йиғиндисидаги ўқув ва ижодий фаолият бирлиги сифати талқин этилади. Тадқиқот муаммоси дизайн лойиҳалар воситасида ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантиришнинг асосий омили сифатида назария ва амалиёт ўртасидаги муносабатларга мурожаат қилишни талаб қилди.
Мактаб ешларини ижодий таергарлигиМактаб ўқувчиларининг ижодий тайёргарлиги «бу ҳам шахсиятни шакллантиришга уюшган, мақсадга мувофиқ, қасддан қилинган педагогик таъсирни яратиш учун зарур бўлган ўзаро боғлиқ воситалар, усуллар ва жараёнлар тўпламидир»34.
Мактаб укувчилари креатив кобилятини мустахкамлашда назария ва амалиет уртасидаги муносабатлар муаммоси таълим тизимини ва таркибий кисмларини уз ичига олади. Мактаб ўқувчиларининг креатив қобилиятларини шакллантиришда назария ва амалиёт ўртасидаги муносабатлар муаммоси таълим тизимининг барча таркибий қисмларини яъни таълим мазмуни, ташкил этилиши, усуллари, шаклларини ўз ичига олади.
Ўқувчиларда креатик қобилиятларни шакллантириш тизимини такомиллаштиришнинг педагогик моделнинг тузилишини белгиловчи асосий таркибий қисмлар қуйидагилар: мактаб ўқувчиларининг коммуникатив муносабатлари ва креатив қобилиятларини шакллантиришнинг умумий мақсади асосида бирлаштирилган таълимдаги ижодий жараёни субъектларининг назарий ва амалий фаолияти мажмуида кўринади. Фаолият субъекти, сиз билганингиздек, ўзини фаол равишда намоён қиладиган, мақсадни белгилаш ва мотивация қилиш пайтидан бошлаб натижани олиш ва баҳолашгача бўлган фаолиятни мустақил равишда тўлиқ амалга оширишга қодир шахсдир35. Ўқитиш жараёнида ўқув ижодий фаолиятининг субъектлари сифатида, биз қуйидагиларни кўриб чиқамиз: бир томондан, ўқитиш ва ривожлантириш функцияларини амалга оширадиган ўқитувчилар, бошқа томондан, таълим фаолиятини амалга оширадиган мактаб ўқувчилари объект-объект муносабатлари ўрганилаётган таълим ва ижодий жараённинг асоси ҳисобланади. Ушбу моделда келтирилган таркибий қисмлар мумкин бўлган ягона нарса эмаслиги, кўриб чиқилаётган модел фаолиятининг муҳим элементи юқоридаги тамойилларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади. Шартлар эса биз томонимиздан моделни самарали амалга оширишни таъминлайдиган омиллар, ижодий фаолият стимуляторлари сифатида қаралади. Тадқиқотимизда биз педагогик шартлар мажмуини белгилаймиз ҳамда креатив фаолиятда ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантириш воситаси сифатида назария ва амалиёт ўртасидаги боғлиқликка асосланган ўқув-ижодий фаолият моделининг ишлаши ва амалга оширилишининг самарадорлигини белгилайди. Таҳлилларимиз билан боғлиқ ушбу шартлар, агар ўқитувчи қуйидаги педагогик шартларга риоя қилса, ўқувчиларнинг ўқув фаолиятида креатив қобилиятларини шакллантириш самарали бўлади деган хулосага келишимизга имкон берди:
- эргашишга ўрнак бўлинг. Ушбу шартнинг аҳамияти шу тўғрисидаги қоидадан келиб чиқади. Бунда ижод ривожланмайди, ўқитувчи уларни ривожлантириш зарурлиги ҳақида гапирганда ва ўзи ижодий фаолият услубини намойиш қилганда намоён бўлади. Ижодга ўргатадиган кишининг ўзида ижод манбаси бўлиши лозим. Aйнан шу кўникма намуна яратиш учун асос бўла олади;
- умумий қабул қилинган ва таниш бўлган нарсаларга нисбатан пайдо бўладиган шубҳаларни рағбатлантириш. Бунда «Шубҳа функцияси»нинг аҳамияти шундан иборатки, оқилона шубҳа қилиш одати янги маҳсулотни яратиш учун зарурдир, у олдин мавжуд бўлган ва маълум бўлганидан шубҳадан фарқ қилади;
- муқаррар хатолар ва муваффақиясизликларга олиб келадиган, аммо уларсиз ҳақиқий ижод қилиш мумкин бўлмаган оқилона ҳавфни рағбатлантириш. Унда ўқитувчи ўқувчиларни излашга, таваккал қилишга ва бунинг учун уларни мукофотлашга ундаши керак, ҳатто иш натижаси қониқарсиз бўлиб чиққан тақдирда ҳам. Бу ҳолда ўқитувчининг ҳулқ-атвори энг мақбул йўналиши бўлиб, у таваккал қилган ўқувчини мақтайди ва шу билан бирга якуний натижа қониқарсиз бўлганлигини тушунтиради, шунингдек, муаммони ҳал қилишнинг муқобил усулларини кўрсатиб, натижага эришади ёки натижани яхшилайди. Ўқитувчи ўқувчиларга таваккал қилишга рухсат бериш ва ҳатто уларни бунга ундаш орқали ўқитувчи ўз ижодини очишга ёрдам беради. Ўқувчи ҳаётда хатоларга йўл қўйиши мумкин. Хатоларни мустақил тўғрилашни, уларни бартараф этиш йўлларини излаб топиш ва тадбиқ этиш орқали ижобий натижага эришишга шарт-шароит яратиш лозим;
- ўқув дастурига ўқувчиларга ўзларининг ижодкорлигини намойиш этишга имкон берадиган бўлимларни (мавзуларни) киритиш; олинган материални мактаб ўқувчиларининг креатив қобилиятларини намоён қилиш ва намойиш этиш имкониятини яратишдан иборат. Aгар ўрганилган ўқув материалида таклиф қилинган усуллар ижодкорликни намойиш этиш имкониятини бермаса, ўқувчилар шунчаки фойдаланмайдилар. Ижодкорликни рағбатлантириш учун ўқитувчи бундай топшириқлардан фойдаланиши, креатив фикрлашни рағбатлантирадиган бошқа кўринишдаги ижодий топшириқлардан фойдалангани мақсадга мувофиқ. Укитувчи янги маълумотларни беришда узини бор ижодкорлигини ишга солиши лозим Ўқувчилар бутун ўқув жараёнида ўзларининг ижодкорлигини намойиш этишлари ва унинг натижаларига асосланиб ўқитувчи янги маълумот ва фактларни тушунтиришда аналитик характердаги саволларни тақдим этиб бориши лозим. Креатив фаолиятда креатив фикрлашни рағбатлантирадиган саволлар қуйидагиларни ўз ичига олади: а) тасаввур қилиш (фантазия), б) ўйлаш (масалан, аналог), c) тахмин қилиш, д) гипотезани таклиф қилиш, е) номувофиқликни топиш (қарама-қаршилик) ва бошқалар. Ўқитувчи ўқувчиларга мазкур саволларга таяниб бирор бир буюмни тайёрлашни сўраганда натижада улар ноодатий нарсаларни ўз ичига олган янгиликни акс эттирадиган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳақида ўйлай бошлайди ва бу жараён ўқувчиларга ижод қилиш имкониятини яратади;
- муаммони топиш, шакллантириш ва қайта аниқлаш қобилиятини рағбатлантириш. Ижодий маҳсулотларни яратиш жараёнида хатоларга йўл қўйилиши мумкин ва мақсадга эришишнинг етарли бўлмаган усулларини саралаш ва тегишлисини танлаш имкониятини яратиш. Ижоднинг муҳим қисми унинг аналитик компоненти ҳисобланишини эътиборга олиб, яъни ижодий жараёнда хатога йўл қўйилган моментни топиш ва аниқлаш қобилияти орқали ўз аксини топади. Танлаш қобилиятини ривожлантириш (баҳолаш асосида), ушбу танловни амалга оширишнинг вариатив имкониятларини таъминлаш керак. Танлов қилиш қобилияти – бу ўзлаштирилиши керак бўлган қобилиятнинг бир қисми ҳисобланади. Хатоликни топиш – бу ижод жараёнида якуний босқич ҳисобланмайди. Аксинча, мазкур хатолик ўқувчи томонидан қайта аниқлаши керак, худди шу хатони такрорламаслик учун мақсадларни бир тизимга келтириши лозим. Тизимдаги йўл қўйилган хатолар сабаби ўрганилади, солиштирилади, қиёсланади. Бу эса ижодий жараёндаги хато ва муваффақиятсизликларни таҳлил қилиш орқали муаммонинг янги истиқболларини кўриш қобилиятини шакллантиришга хизмат қилади. Ўқитувчи мазкур креатив фаолият билан боғлиқ ўқув жараёнини билвосита бошқаради ҳамда «дирижёр» вазифасини
бажаради.
Бизнинг фикримизча, қарама-қаршиликларни топиш, муаммони аниқлаш ва кўриш қобилиятини ривожлантириш учун ўқувчиларга тақдим этилаётган янги ўқув материалини тушунтириш жараёнида пайдо бўладиган муаммоли саволларга эркин жавоб бера олганда (фикр чекланмаган бўлса), бундай ўрганиш муҳитини яратиш ҳам ўзига хос хусусият сифатида намоён бўлади. Мазкур креатив фаолиятни шакллантирувчи жараёнда ўқитувчига бироз қийинчилик туғдирса ҳам у бутун гуруҳнинг ранг-баранг, бир-бирига ўхшамаган фикрлаш фаолиятини жадаллаштиришга хизмат қилади.
- креатив ғоялар ва ижодий фаолият натижаларини рағбатлантириш ва мукофотлаш. Ўқитувчи ўқувчиларга топшириқ бериб, укувчилардан ишни яхши бажариши ва намойиш этишини фикрларни синтезлашни ишни яхши бажаришини кузатади
улардан мавзунинг асосларини топа олишни, аналитик қобилиятни (баҳолаш қобилиятини) намойиш этишни, фикрларни синтезлашни ва ишни яхши бажариш техникасини кузатади. Ҳудди шу пайтни ўзида ўқувчилар бажариладиган технологик кетма-ктликдаги операцияларни тартибли тарзда баён этишлари лозим. Уларнинг амалий ҳаракат элементларидан иборат меҳнат фаолияти жараёнида креатив фаолиятни юзага келтирувчи ижодкорлик элементлари бўлиши кераклиги ва бу элементлар ўқитувчининг келишуви ёки ўқувчилар ғоялари билан келишмовчилигидан қатъи назар рағбатлантирилиши муҳим ҳисобланади. Бунда ижоднинг якуний самарасини эмас, балки ўқувчиларнинг ўзларининг танқидий ва таҳлилий фикрлаш тарзига, кўрганлари ёки ўқиганлари, ўз қўллари билан амалда бажарганлари асосида яширин қобилиятларини юзага чиқариш қобилиятига асосланган янги ғояларини баён эта олишига дидактик шарт-шароит яратилади. Ўқитувчи мактаб ўқувчиларига у ривожлантиришга ҳаракат қилаётган ижодкорлик ўрганилаётган мавзу доирасига эмас, балки аввало уларнинг шахсиятига тегишли эканлигини етказиши керак. Ўқувчи маълумотларни ўрганишда унинг келгусида ҳаётда нечоғлик зарурлигини ўзининг «мен»ида ҳис қилиши зарур. Шу боис, ўқитувчи мавзуга эмас, балки ўқувчи шахсига асосий эътиборни қаратиши керак. Бу муносабат максадли булади. Ижодий жараенда укувчилар субъектив кашфиетлар килиши лозим
Бу ёндашув мақсадли йўналтирилган бўлади. Технологик ижодий жараёнда ўқувчилар субъектив кашфиётлар қилишлари лозим, яъни аллақачон маълум бўлган нарсаларни кашф қилиш ва буни кимдир амалга оширганлигидан чўчимасликни ўргатиб бориш мақсадга мувофиқдир. Ўқитувчи ўқувчилардан шов-шувли кашфиётларни кутмаслиги керак. Ижодкорликни ўргатиш, биринчи навбатда, мактаб ўқувчиларига ўзларининг кашфиётларини, яъни дастлабки кичик ижодий кашфиётлар сифатида бошдан кечиришга ўргатиш, уларда ижодга бўлган дидни ва унга бўлган эҳтиёжни пайдо қилиш лозим. Албатта, бу ўринда ўқувчилар томонидан тайёрланган ҳар қандай кўринишдаги детал ва буюмларга мотивацион муносабат билдириш креатив фаолият билан янада кўпроқ ва кенгроқ шуғулланишга имкон яратиш зарур.
Кўпинча, ижод жараёни ҳиссий жиҳатдан жуда ёқимсиз ва мураккаб ҳисобланади. Бунда чидамлилик, таслим бўлмаслик ва ўзингизга ишониш қобилиятини ривожлантириш яхши натижа беради. Бунда технологик жараёндаги операциялар кетма-кетлигини тартибга солиш, тизимлаштириш муҳим ҳисобланади. Ўқувчига ўқитувчи томонидан «Сиз албатта уддалайсиз», «Сиз бунга қодирсиз», «Сизнинг ишингиз бошқача тусда шаклланмоқда» деган мотивацион фикрларни бериш орқали рағбатлантириш муҳим.
Фикримизча, мактаб ўқувчиларининг креатив қобилиятларини шакллантиришда ўқув ва ижодий фаолият назарияси ва амалиёти ўртасидаги муносабатлар учун тегишли шарт-шароитлар мажмуасини саралаш ва танлаш муносабатларни креатив фаолиятда таълим сифатини намоён қилишда асосий маёқ бўлиб хизмат қилади. Тадқиқотчи олимлар томонидан креатив фаолиятни изланувчи меҳнат операция сифатида, ҳаракат қилиш қобилияти, хусусият, вазифа сифатида белгилайдилар. Ўқувчиларга ўқув материалларини ўргатишда, яъни креатив вазият ҳосил қилишда иккита: назарий ва амалий тартиб жорий этилади. Шунингдек, мактабдаги технологик таълим жараёнида ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантиришда назария ва амалиёт ўртасидаги боғлиқликни ўрганишда ажратиб кўрсатишни мақсадга мувофиқдир. Бунда тўртта мақсад: ташкилий, таълимий, тарбиявий, ривожланаётган.
Таълим ва ижодий фаолият таркибий қисмларининг умумийлиги – мотивацион, мазмунли, оператив ижодкорнинг энг самарали ривожланиши учун шароит яратишга имкон беради. Мотивацион компонентни амалга ошириш жараёнида мактаб ўқувчилари эстетик эҳтиёжда ифодаланадиган ижодий фаолиятга бўлган муносабатни ривожлантирадилар.
Таълим креатив мазмунга эга жараёнда ўқувчилар декоратив асосларни билиш тизимини ўзлаштирадилар, амалий санъат, кўникмаларга эга бўлиш, ижодий фаолият тажрибасини тўплайди.
Тажрибаларимизга таяниб ўқув жараёнининг таъкидланган босқичларини кўриб чиқиб, мактаб ўқувчиларининг креатив қобилиятларини шакллантиришда қуйидаги босқичлардан ўтиш мумкин деб талқин қиламиз: ташкилий-тайёргарлик, фаолиятни баҳоловчи, лойиҳалаш(2.1-шаклга қаранг).


Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish