Жойда бирон нуқтанинг меридиани маълум бўлса, унга перпендикуляр тушириб бу нуқтада параллел йўна-лиши аниқланади. Шунинг учун бирон нуқтада гори-зонт томонларни аниқлашда бу нуқтада меридиан йўна-лишини аниқлаш кифоя.
Горизонт томонлари асосан компас билан аниқла-нади. Бу ҳақидаги маълумотни кенгроқ кўриб чиқамиз. Биз бу ерда географик меридиан йўналишини аниқ-лашнинг оддий усуллари билан танишиб чиқамиз.
9.1- жадвал
Ер юзининг бирор нуқгасидаги географик мериди-аннинг йўналиши астрономик кузатишлар натижасида аниқланади.
Меридиан йўналишлари аниқ бўлмаса-да гномон усули билан Қутб юлдузини кузатиш ҳамда Ой, Қуёш ёки баъзи бир маҳаллий предметлар ёрдамида ҳам аниқ-лаш мумкин.
Гномон усули. Берилган нуқтада географик мериди-ан йўналишини ўтказишнинг бу усули туш пайтида гномон қозиқчасидан тушган энг қисқа соя йўнали-шини аниқлашга асосланган. Маълумки, тик турган предметдан тушган энг қисқа соя туш пайтига, унинг йўналишини эса географик меридиан йўналишига тўғри келади. Шунинг учун географик меридиан «туш чи-зиғи» деб ҳам юритилади.
Берилган нуқтадан географик меридиан гномон усу-ли билан қуйидагича ўтказилади. Тўрт бурчакли тахта олиб, унинг устига қоғоз ёпиштирилади. Бу қоғозга ораси бир см дан қилиб бир неча айлана чизилади. Айланалар марказига диаметри 1,3—3 мм ва узунлиги 10-12 см ли темир ёки ёғоч қозиқча қоқилади. Сўнгра бу тахтачани меридиан йўналиши аниқланаётган нуқ-тага горизонтал қилиб (9.3.-расм) ўрнатилади. Кейин гномон қозиқчасидан тушган соялар кун бўйи кузати-лади ва соянинг учи айланаларга тўғри келганда нуқта билан белгилаб борилади. Бунда тушга қадар қозиқча-дан тушган соянинг тобора қисқариб, белгиланган нуқ-талар айланаларнинг бир томонида, тушдан кейин эса соя узая бориб, белгиланган нуқталар айланаларнинг иккинчи томонида қолаётганлигини кўриш мумкин. Ҳар
бир айланадаги белгилан-
ган қарама-қарши икки
нуқта ўзаро туташтирила-ди. Сўнгра бу чизиқларнинг ҳар бири тенг икки-га бўлинади ва чизиқлар-ни тенг иккига бўладиган бу нуқталар чизиқ билан туташтирилади. Бу чизиқ географик меридиан йўна-лишини кўрсатади.
Кечаси ҳаво очиқ пайтида қутб юлдузига қараб
9.4-расм. Гномон
ҳам горизонт томонларини аниқлаш мумкин. Қутб юл-дузи тахминан шимолий географик қутб тепасида ту-ради. Қутб юлдузига қараб бирон нуқтадан географик меридиан ўтказиш учун бу нуқтада турилади ва турган нуқтадан қутб юлдузига томон бўлган йўналиш аниқ-ланади. Бу йўналиш берилган нуқтадан ўтказилган гео-график меридиан йўналишини кўрсатади.
Қутб юлдузи Кичик Айиқ юлдузлари туркумига ки-ради. Уни осмонда топиш учун Катта Айиқ туркумида-ги икки четки (9.4-расм) да (2 ва 3) юлдуз орқали фикран тўғри чизиқ ўтказилади. Сўнгра бу чизиқ шу икки юлдуз орасидаги масофадан беш марта узоқ ма-софага (9.4-расмда иккинчи юлдуз томон) давом этти-рилади. Шунда давом эттирилган бу чизиқнинг учида Қутб юлдузини учратамиз.
Жойдаги бирор нуқтадан Ой, Қуёш ҳамда жойдаги баъзи бир предметлар орқали тахминан бўлсада, гори-зонт томонларини аниқлаш мумкин.
Қадим замонларданоқ кишилар горизонт томонла-рини қуёшнинг чиқиши ва ботиши билан боғлаб кел-ганлар. Лекин қуёш ҳар доим шарқдан чиқиб ғарбга ботавермайди. Қуёш фақат кун — тун тенглиги кунла-ридагина (21 март ва 23 сентябрда) шарқдан чиқиб
а. Қутб юлдузи,
КичикАйиц а ^
\ \ \ \
\ \
ч'#2
\ з
Катта Айиц.
ғарбга ботади. Одатда тахминан эрталаб соат 7 да қуёш шарқда, кундузи соат 1 да жанубда, кеч соат 7 да ғарбда бўлади. Куннинг бошқа пайтларида қуёш ва со-атга қараб горизонт томонларини қуйидагича аниқта-нади. Соатни горизонтал ҳолатда кафтга қўйиб, унинг кичик (соат) стрелкасини қуёшга тўғрилаш керак. Сўнгра соатнинг кичик стрелкаси билан унинг 1 рақа-ми орасида ҳосил бўлган бурчакни тенг икки бўлакка бўлиб, бўлинган нуқта ва соат маркази орқали (9.5-расмда кўрсатилгандек) фикран чизиқ ўтказилади.
ж
9.5-расм. Қуёш ва соатдан фойдаланиб горизонт томонларини аниклаш
Чизиқ жанубни кўрсатади. Бу ерда шуни эсда тутиш керакки, тушга қадар соат стрелкаси билан бу стрел-канинг соат 13 га қадар юрадиган йўли орасидаги бур-чак (9.5-расм) тушдан кейин эса бу стрелканинг юриб чиққан йўли билан 1 рақами орасидаги (9.5-расм) бур-чак иккига бўлинади.
Кечаси ҳаво булут бўлиб, қутб юлдузини кузатиш мумкин бўлмаса, лекин ой булутлар орасида онда-сонда кўриниб турса горизонт томонларини аниқлаш мумкин. Ой тўлин пайтида у доим қуёш рўпарасида туради. Бу вақтда ой ярим кечада, яъни кечаси соат 1 да жанубда, соат 7 да ғарбда, соат 19 да эса шарқда (9.6-расм) бўлади. Қуёш билан тўлин ой оралиғи бир-биридан 12 соатга фарқ қилади. Шунинг учун худди қуёш ва соат каби тўлин ой ва соат билан ҳам гори-зонт томонларини аниқласа бўлади.
Меридиан йўналишини бир оз ноаниқ бўлсада жойнинг рельефи, ўсимлиги ва бошқа хусусиятлари бўйи-ча ҳам аниқласа бўлади. Масалан, эрта баҳорда тоғ,
Do'stlaringiz bilan baham: |