\ ТУПРОҚЛАРИ
Ўрта Осиёнинг табиий шароити хусусан, унинг рельефи,ётқизиқларининг литологик таркиби, иқлими ва ўсимликлари маконда; ўзгарувчандир. Ушбу хусусият ҳудудшшг тупроқлари ҳам турли туман бўлишига сабаб бўлади. Зеро, тупроқ хосил бўлиши асосан мазкур табиий омиллар таъсирига боғлиқ экан, унинг барча хусусиятлари уларнинг характери билан белгиланади.
Т у п р о қ л а р н и н г к е н г лик л а р бўйича м и н т а қ аланиш хусуснятлари. Ўлка ҳудудн шпмолдан жанубга томон узоқ масофага чўзилганлиги боис худуднинг кўпроқ текисликдан (асосан, марказий қисмларида) иборатлиги, иқлимий омилларнинг худди шу йўналишда ўзгариши на бошқа сабабларга кўра тупроқларнииг кенгликлар бўйича минтақаланиши типик равишда кўзатилади. Ўлканинг жанубии на ўрта минтақаларида вегетақия давринннг гидротермик рожими учун иккита бош фазалар-нинг мавжудллги, яънн баҳорнинг иисбатан иссиқ ва сернам, лекин қисқалнги, ёзнинг жуда хам нссиқлиги, қуруқлиги ва узоқ давом этиши характерлндир. Қишда эса тупроқларнинг музламаслиги ва қаттиқ совуқнинг муддатда бўлиши, гоҳо кескни равишда хавонинг исиб кетиши туфайли табиий ўт ўсимликларнинг вегетақияси берпшм содир бўлиб туради. Шимол томон ва тоғ ёнбағирлари бўйлаб кўтарилган сари иқлимдаги маз-кур яққол фарқлар секии-аста пўқолиб боради.
Иқлимий ва табиии шароитнинг хусусиятларига кўра ўлка ҳудудлда жанубдан шимол томон текисликда чўл-қум, тақирли, қўнғир-бўз, қўнғир, каштан каби тупроқ минтақалари ажратилади. Улар тарқалган ареалларда азонал омиллар таъсирида ва дарё қайнрлари ҳамда дельталарнда гидроморф тупроқлар (шўрхок, ўтлоқ ва бошқа учрайди, ,
Баландлик бўйича табақаланиш. Тоғ ёнбағирларида иқлимий ўзгаришларнинг кескин фарқланиши, рельеф ва ўсимлик дунёсини баландлик ўзгарган сари ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб бориши туфайли улар мажмуасида тупроқлар ҳам тоғ этагидан унинг энг юқори чўққисига қадар турли ўзгаришларга учрайди.
Тяншан ва Помир тоғликларида қуйндагп тупроқ-ўсимлик минтақаларнни ажратиш мумкин: чўл-дашт ёки адир, қурук, дашт, тоғ-ўрмон — ўтлоқ-дашт, тоғ-ўтлоқ ва ўтлоқ-дашт субальп, тоғ-ўтлоқ ва ўтлоқ-дашт альп, баланд тоғ-дашт, баланд тоғ-чўл, абадий қорликлар ва музликлар.
Ўрта Осиёншг жанубий ва шарқий чеккаларндаги тоғларнннг унча ҳам узоққа (кенгликлар бўйича) чўзилмагаплпгп ҳамдаушбу минтақаларнинг баъзан турли баландликларда (бу борада тоғ ёнбағирларининг Қуёшга қараган ёки тескарилш-пга ҳам боглиқ) учраши ёки камбарроқ ҳолда кузатилиши, окн бир минтақаниадг бошқа минтақага кириб бориши тез-тез учрайдн. Шпмолдаги баъзи минтақалар жанубдаги айни шу минтақаларга иисбатаи баландлик бўйича пастроқ учраши аниқ, яъни жанубим тоғларда улар қис-батан балаадда қайд этилади.
Қозоғистоннинг шаркий қисмидаги тоғ бағрларида (Саур — Тарбоғатой ва Жунғория Олатови тизма тосларп) туқроқларнинг баландлик бўйича минтақаланиши жанубдаги тизмаларда тупроқларнинг минтақаланишига қараганда амча фарқ қилади. Бу ҳудудларда тоғ этаклари ва паст тоғларда фақат бп|) минтақа, яъни тоғ-каштан ва тоғ қоратупроклари ажратилади. Тоғ-каштан тупроқлари қуруқ дашт текисликларидаги тнпик кяиггаи тупроқларнинг давомидир. Ундан юқорида тоғ-ўтлоқ қора тупрокларга ўхшаш ва бўз-ўрмон тупроқлари, ўртача баландликларда ва ундан юқорида эса субальп ва альп тупроқлари тоғ-ўтлоқ минтақаси мавжуд.
Тупроқ ҳосил бўлишида нураш ҳодисасининг аҳамияти катта. Тоғ жинслари устида тупроқ тўғридан-тўғри вужудга келмаиди, тупроқ таркиб топиши учун тоғ жинслари устида маълум қалинликда нураш қобиғи вужудга келиши шарт. Нураш кобиғида турли микроорганизмлар, ўсимлик қоплами ҳамда сув, кислород, ис гази ва бошқаларнинг таъсири натижасида тупроқ шаклланади. Чўл минтақасида ёғин-сочиннинг ниҳоятда камлиги (йилига 80—100 мм) ва буғланиш миқдорининг катталиги туфайли физик-кимёвий нураш содир бўлиши учун тегишли имкониятлар камлигидан дарак беради. Лекин кун билан тун ўртасида ҳаво ҳарорати фарқининг катталиги, айниқса, ёз билан қишдаги ҳаво харорати амплитудасининг катталиги ўлкада нурашнинг устун бўлишига олиб келади. Мазкур нураш натижасида ўлканинг чўл минтақасида асосан чанг-шағал—энг майда шағал таркибидаги элювий вужудга келади. А. Г. Черняховский (1965) бўйича гранитда ҳарорат ўзгариши билан бўладиган нураш жараёнида майда шағал таркиб топади. Сланеқ, оҳактош, гил ва гилли алевритларнинг шу турдаги нурашга берилиши натижасида чангли шағал аллювийси вужудга келади.
Нураш ҳодисаси баланд тоғларда чўл минтақасига нисбатан кучлироқ содир бўлади. Шарқий Помирда мазкур ходиса кескин континентал ва қуруқ иқлим ҳамда абадин музлоқ шароитда юз беради. Шарқий Помирда ёғин-сочпқ Гшлпга ўртача 60 мм, ҳароратнинг суткалик ва йиллик тебраниш кескин тарзда бўлиши ҳудудда оддий ҳодисадир. Лекин ёзда кундуз куни тоғ жинслари устида хароратнинг +50° гача қизиши ва тунда эса музлаши ту-файли нураш кучли тарзда содир бўлади. Совуқдан нурашнинг юз бериши туфайли Шарқий Помирда йирик гўла тош ва йирик, шағал тошларнинг бисёрлигига олиб келган. Лекин майда ёриқларда сувнинг тўпланиши ва кечалари уларнинг музлаши йирик ғўла тошлар ва шағалларнинг ҳам ўз навбатида майдаланишига сабаб бўлади. Бу жараёнда чанг-шағал — ғўла тош элювийси вужудга келади.
Баланд тоғликнинг совуқ чўл шароитида слюдага ўхшаш алю-мосиликатларнинг кучсиз гидратақияга берилиши ва карбонатларнинг чиқиб кетиши содир бўлади. Бунинг натижасида шағалли жинслар таркибидаги гидратақияга берилувчи баъзи минераллар (биотит, хлорит ва ҳ.к.) намгарчилик кўпроқ бўлганда майдаланади, карбонатлн жинсларнинг (Нураши натижасида оҳакли ёки доломитли учувчи маҳсулотлар таркиб топади. Текисликдаги чўлларга бутунлай тескари равишда, нураган жинслар оғирлик кучи ва ёғинларнинг таъсири туфайли ёнбағир қиялиги бўйича пастга томон ҳаракатда бўлади, бунинг оқибатида нурашга учраган жинсларнинг юза қисми доимо очилиб туради ва бу жараён тўхтовсиз давом этади. Майда жинслар ва чангларнинг сув билан ювилиб кетиши тоғ этаклари ва текисликда тупроқ ҳосил бўлишига фаол таъсир этади.
Нураш жараёнида на фақат тупроқ, қум, қумлоқ, қумоқ ва бошқа чўкинди жинслар, шунингдек гипс, карбонатлар ва сувда эрувчи тузлар ҳам вужудга келади. Текисликларда рўй берадиган нураш элювий характерида бўлганлиги туфайли, мазкур моддалар ўша қобиқда қолади, баъзан эса шамол ёки маҳаллий оқим таъсирида бошқа жойларга ташилиши ҳам мумкин. Бунинг натижасида улар баъзан бутун худудга тарқалади.
Чўл ва тор этакларидаги тупроқлар асосан бирламчи шурланган. Бу ҳол асосан тупроқларнинг она жинслари таркибида тузларнинг мавжудлиги, тупроқ остидаги ётқизиқларда туз, гипс, карбонатларнинг мавжудлиги ва уларнннг грунт сувлари харакати натижасида тупроқ қатламларида тўпланиши юз берган. Турон пасттекислиги олигоқен ва неоген даврларда бир неча денгиз трансгрессиясини бошдан кечирган, бунинг натижасида денгиз ётқизиқлари, айниқса, гил, охактош, мергел, қумтош таркибида гипс, карбонат ва тузлар арид шароитда вужудга колган. Плато, қир, баландликлар ва хатто Қозоғистон паст торларида тоғ жинсларн турли даражада шўрланган. Бунинг оқибатпда, улар устида таркиб топган тупроқлар хам у ёки бу даражада шўрлиги, баъзан гипсли қатламининг мавжудлиги билан ажралиб туради.
Инсон мехнат фаолиятининг аҳамияти. Ўрта Осиё қадимдан суғориладиган дехқончилик па чорвачилик ўлкаси. Мурғоб ва Зарафшон дарёлари этакларнда суғориладиган Деҳқончилик милоддан аввал 4000 йил бурун ривожланиб келаётганлиги тарихдан маълум. Узоқ йиллар мобайнида дехқончиликнинг тараққиёти воҳаларни таркиб топишига олиб келди. Воҳаларда суғориладиган деҳқончиликнииг ривожланиши табиий компонентлар, айниқса, ландшафтларнинг тубдан ўзгаришига олиб келган. Шулар қатори тупроқ ҳам чуқур ўзгаришларга учраган.
Воҳа тупроқларининг физик ва кимёвий хусусиятлари чуқур ўзгаришга учраганлиги ва уларда янги маданийлашган хислатларнинг таркиб топганлиги билан табиий ҳолда ривожланаётган чўл тупроқларидан анча фарқ килади. Воҳа тупроқларида турли қалинликда агроирригақион катламнинг вужудга келганлиги уларнинг энг дастлабки фарқи ҳисобланади. Агроирригақион қатлам Хоразм, Бухоро воҳаларида 2—3 м, Зарафшон воҳасида 2—2,5 м дан ортиқ, Фарғона, Тошкент, Шаҳрисабз воҳаларида 1,5—2 м қалинликда вужудга келган. Мазкур қатламнинг юзага келиши оқизиққа бой сув билан суғориш натижасида тупроқ устида йилига ўртача 0,5—1 мм қалинликдаги қатламнинг таркиб топиши, бундан ташқари, ерларнинг хосилдорлигини ошириш мақсадида уларга эски пахса девор, гувала, том тупроқларининг солиниши билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |