1-Маъруза. Кириш. Ландшафтларнинг таркиб топиши (табиий ва антропоген). Ландшаф ва тупрок экологияси тугрисида тушунча



Download 21,86 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi21,86 Kb.
#70235
Bog'liq
1-ma'ruza




1-Маъруза. Кириш. Ландшафтларнинг таркиб топиши (табиий ва антропоген). Ландшаф ва тупрок экологияси тугрисида тушунча.
Ер захираларидан жадал фойдаланиш жараёнида ландшафт мувозанатини сунъий равишда саклаш, атроф мухитга салбий таьсир курсатишининг олдини олиш мухим ахамиятга эга. Фойдаланишга мулжалланган ерларда ер тузишни ташкил этиш ландшафт экологик ёндашишни такозо этади. Бунинг асосини мазкур ландшафтининг типологик (харитасини тузиш) ва регионал (районлаштириш) фарклари, ички ва ташки курсаткичлари (моддалар ва энергия мувозанати) ташкил этади. Ландшафтдаги тупрок типлари ва ер турларининг сифат ва микдорий курсатгичлари асосида табиий жараёнларни макбул даражада бошкаришни, ер ресурсларининг потенциалидан унумли фойдаланишни таъминловчи ердан фойдаланишнинг самарали агротехник, агромелиоратив ва бошка тадбирларни лойихалаш ва амалга ошириш мумкин. Ландшафтнинг типологик таркиби унинг харитасини изохловчи маьлумотлар асосида урганилади. Ер захираларини факат тупрок харитаси асосида бахолаш мумкин эмас. Шу сабабли лойхалаш олдидан бажариладиган ишлар туман, хужалик худуди ландшафтини урганиш, урта ва катта масштабдаги хариталар тузиш- дан бошланади. Ландшафтнинг кичик ва урта масштабли харитаси- ни тузишда асосан синф, синфча, тип, типча, ландшафт куриниши каби таксономик бирликлар кулланилади. Жамоа хужалиги, ширкат хужаликлари бирлашмасининг худудлари урганилганда энг кичик бирликлар ландшафтнинг морфологик кисмлари (паст баландликлар мажмуаси) инобатга олинади. Паст баландликлар типик майдонларда урганилади. Улар гурухларга ёки типларга ажратилиб таснифланади. Хужалик ландшафтини хар томонлама урганишдан максад мазкур худуддаги микроландшафтни, уларни харитага тушириш типиклигини ва кишлок хужалиги ишлаб чикаришининг ташкил этилишига яроклилигини аникдашдан иборат. Катта масштабли ландшафт харитасида хар хил та- биий хосилаларнинг худудда жойлашишини, уларнинг шаклини, чегарасини курсатиш (ажратиш) мумкин. Харита изохида мазкур худуд тупрокларини, ландшафтининг узига хос хусусиятларини ёритиш мумкин. Ер тузиш ишларининг барча турлари ва куринишларини утказишда ландшафт ва тупрок харитаси асос килиб олинади. Умумий ландшафт харитасидан фойдаланилган холда алохида зах кочириш, урмон мелиорация, ирригация ва мелиоратив шахобчалар куриш учун ландшафт хариталари тузилади. Майда масштабли хариталарда (масштаби 1:1000000 дан майда) одатда катта-катта регион ёки алохида давлат худуди тасвирланади. Уларни тузишда синф, синфча, тип ва ландшафт куринишини изохловчи бирликлар кулланилади. Урта масштабли хариталарда (масштаби 1:1000000 дан 1:200000 гача) ландшафт куриниши, типологик ухшаш паст баландликгурухлари тасвирланади. Бундай хариталар асосида ер тузиш ишлари планини тузишда атрофмухит химоясига оид тадбирлар белгиланади. Йирик масштабли хариталарда (1:200000 дан йирик) ландшафтнинг типологик мажмуалари микроландшафт даражасида тасвирланади. Улар асосида айрим хужаликда ер тузиш ишларини лойихалаш ва ташкил этиш, курилиш, архитектура режалаштириш ишлари амалга оширилади. Бирон бир ландшафтни урганишдан олдин дастлабки тасаввур харита тузилади. Унда мавжуд маълумотлар асосида урганилаётган ландшафтнинг тахминий холати, шакли ва чегаралари белгиланади. Сунгра дала текширувлари олиб бориладиган йуналиш, ландшафт таркибини, паст баландликларини урганиш учун типик майдонлар ажратилади. Танишиш йуналишлари буйлаб ландшафт худуди юзасидан умумий маьлумотлар олинади, тасаввур килинган холатнинг хакикатга якинлиги, ландшафт куринишларида ердан фойдаланишнинг ахволи, типик майдонларнинг мазкур худудга мослиги аникланади. Ландшафтларни катта масштабда хариталашда асосий услуб йуналиш майдон таркибида ландшафт структураларининг морфологиясини типик майдонларда урганиш хисобланади. Типик майдонларда тупрок устки копламининг литологик (механик) таркиби, рельф шакли, намланиш шароити ва даражаси, тупрок-усимлик коплами, ландшафтни узгаришига таъсир этувчи физик географик жараёнлар аникланади. Кишлок хужалик ишлаб чикаришига салбий ёки ижобий таьсир этувчи табиий ходисалар ва ландшафт морфологик курсаткичларига алохида эътибор берилади. Ажратилган йуналишлар буйлаб типик майдонлар орасида ландшафтнинг таянч кесими куйилади. Олинган маьлумотлар асосида табиий ландшафт ва типологик мажмуа компонентлари орасидаги узаро богликлик, уларнинг хар хил иклим шароитида худудда таркалиши аникланади, мазкур майдоннинг ландшафт харитаси тузилади. Худуд ландшафтини урганишда пастлик ёки баландлик (фация), курсаткичларининг таркибини изохловчи ахборот куйидагича тузилади: Пастлик (баландлик) фация Мутлок, баландлик Пастлик (баландлик)нинг ахамияти (роли), (асосий, ёрдамчиси). Микрорельеф, унинг мезорельефдаги урни. Устки катламнинг литологик таркиби. Тош, шагал мавжудлиги. Тупрок (тупрок кесимининг изохи). Намланиш даражаси. Ер ости сувлари чукурлиги, м. Усимлик ва дарахтзорлар тури. Табиий географик жараёнлар, содир булиш даражаси. Кишлок хужалиги ишлаб чикаришига тускинлик килаётган табиий омиллар. Табиий захираларни узлаштириш ва самарали фойдаланишга оид таклифлар. Якунловчи ландшафт харитаси дала ишлари олдидан мавжуд маълумотларнинг тахлили, мавжуд худуд ландшафта курсатгичларининг йўналиши, майдоннинг таянч кесимлари ва бошка маълумотлар хар томонла- ма урганилгандан сунг тузилади. Ер тузиш ишларини режалаштириш ва ташкил этишда худуд ландшафтининг хилма хиллигини урганишда куп кулланиладиган услублардан бири дала ландшафт кесимларига ажратишдир. Ландшафтни урганиш ва майдонларни харитага туширишда, таянч майдонларида ландшафт узгаришларини кузатишда шу услубдан кенг фойдаланилади. Бу услубнинг афзаллиги шундаки, танланган кесимда компонентларнинг узаро боглиқлиги ва ландшафт типологик мажмуи морфологик кисмларининг такрорланиш конуниятларини, тог ёнбагирларида геотизмнинг минтакавий узгаришини аниклаш мумкин. Бунга эришиш учун биринчи навбатда кесим йуналиши тугри олиниши, урганилаётган худуднинг асосий ландшафт морфологик мажмуалари, унинг айрим кисмлари кесимининг чизигига тушиши керак. Иккинчидан, кесим йуналиши буйича мавзули табиий харита, агрокосмик суратлар етарли булиши, у худуднинг топографик асосига мос келиши зарур. Танланган кесим йуналиши буйича (таянч майдонлар) далада йигилган маълумотлар олдиндан тайёрлаб куйилган когоз шаклга ёзилади. Улар асосида ландшафт компонентлари чизма шаклида тасвирланади. Бунда кесим йуналишининг асосий чизиги худуднинг паст баландлиги берилган топографик харитада курсатилган гипсометрик нукталар буйлаб берилади. Ландшафтнинг барча компонентлари асосий чизик устига Кабул килинган шакллар, шартли белгилар ва хоказолар куринишида тасвирланади. Ер захиралари гурухига оид ландшафт хариталарини тузишда куйидаги тамойилларга ахамият берилади: кишлок хужалигига оид хариталар, космик суратлар ва бошка маълумотлар асосида мазкур худуднинг тупрок геоботаник ва ландшафт шароитлари тугрисида аник тасаввур хосил килинади; харита ва уларнинг тушунтириш хатларида изохловчи барча маьлумотлар, ер захираларининг сифати ва мивдорий курсаткичлари, уларни узлаштириш натижасида салбий ёки ижобий томонга узгариши тулик ёритилиши зарур; космик суратларни тахлил килиш асосида мазкур худуд ландшафтини хар томонлама ва тулик ёритиш тамойили кабул килинади; космик суратлар асосида ёритилган ландшафт харитаси худуд буйича мавжуд маьлумотлар (хариталар, табиий компонентларнинг микдорий курсаткичлари, тушунтириш хатлари) ёрдамида такомиллаштирилади, аникликлар киритилади ва ер тузиш ишларини таш- кил этишда фойдаланилади. Ер захираларини ландшафт асосида табиий районлаштириш худуднинг табиий захиралари хакидаги маълумотлар мажмуасидир. Улар кишлок хужалик ишлаб чикаришини ташкил этиш, асосий йуналишларни аниклашда табиий илмий асос хисобланади. Табиий районлаштириш тупрок, геоботаник, агроиклим районлаштиришдан тубдан фарк килади ва худуднинг табиий иклим, геологик, морфологик, табиий географик, гидрологик, биоценоз ва ландшафтнинг бошка курсаткичларини тулик изохлайди. Табиий районлаштирилганда унинг табиий шароитлари, ривожланиши, антропоген омиллар таъсирида узгариши акс эттирилиши билан бир каторда, кишлок хужалигининг асосий йуналишлари мазкур табиий иклим шароитларига мос келишини, мавжуд захиралардан фойдаланиш даражасини хам уз ичига олади. Табиий районлаштириш асосида табиий-иклим шароитларини назарда тутган холда кишлок хужалигиниг ихтисослиги ва йуналиши якин ва узок келажакни, жамиятнинг иктисодий-ижтимоий ривожланиши режалаштирилади ва амалга оширилади. Йирик масштабда табиий районлаштиришнинг асосий бирлиги район хисобланади. Район алохида табиий худудий мажмуа булиб, округнинг бир кисми хисобланади. Ландшафтни изохловчи асосий курсаткичлар билан ажралиб туради. Районни ажратишда асосий курсаткич унинг узига хос шароитини белгиловчи геоморфологик омиллар, ишлаб чикариш таркиби ва жадаллигини изохловчи экинлар тури ва майдоннинг бир бирига нисбати, ишлаб чикариш турларини мувофиклаштириш ва чукурлаштириш хисобга олинади. Агар район худудида пахта булса, у микрорайонларга ажратилади. Районлаштириш икки хил куринишда утказилиши мумкин. «Тепадан пастга» дастлаб йирик таксономик бирликлар, «пастдан юкорига» дастлаб типологик табиий мажмуалар кичик таксономик бирлик сифатида умумлаштирилади, сунгра йирик гурухларга бир- лаштирилади. Ер тузиш ишларини ташкил этиш, лойхалаш ва амалга ошириш табиий ва кишлок, хужалигида фойдаланаётган худудларнинг ландшафтини максадга мувофик, йуналтирилган холда давлат ер захираларининг худудий функционал табиий холатини узгаришига олиб келади. Кишлок хужалик ишлаб чикаришини макбул ривожлантиришни ташкиллаштириш, етиштирилаётган экинлардан юкори хосил олиш учун хар бир худуднинг иклим шароити, уларнинг узига хос хусусиятларини билиш зарур. Булар асосида худуднинг ландшафт типологик ва минтакавий хусусиятларини инобатга олган холда ер тузишни ташкил этишда антропоген ландшафтларнинг узок мудцат кескин узгармаслигига, табиат мувозанатига, ва нихоят унинг комнонентларини, умуман, ландшафтнинг сакланиб колишига эришилади. Худудни макбул ташкил этиш нинг энг мухим курсаткичларидан бири ландшафтнинг юкори хосил берувчи, экология ва санитария-гигиена талабига жавоб берадиган шакли хисобланади. Бунга эришиш учун хар бир иклим шароитида маъмурий худудда (республика, вилоят, туман) ер захиралари ландшафтининг хилма хиллигини назарда тутган холда ер тузиш, урмонзорларни янгилаш, мелиоратив ва бош ка лойщаларни тузиш ва амалга ошириш зарур. Кишлок хужалиги ишлаб чикаришини ташкил этиш учун ер тузиш плани ва лойихаларни тузишда атроф мухит ландшафтининг экологик жараёнларини узлаштиришни башорат килишда куйидагиларга ахамият берилади. Ландшафт имкониятларини назарда тутган холда ер тузишни ташкил этиш, фойдаланиладиган, вактинча ишлатилмайдиган ва кайта тикланадиган майдон- ларнинг макбул нисбатини аниклаш ишлаб чикаришнинг йуналиши, афотехник, мелиоратив тадбирларнинг таркиби, турлари ва меъёри мазкур район ландшафтининг хилмахиллиги, геокимевий, биофизик жараёнларнинг узгариши ва йуналишини назарда тутган холда аникланади ва ривожлантирилади; хосил булаётган ландшафтлар табиатдаги к;онуниятлар билан узвий богланган холда ишлайди ва ривожланади; Табиий ландшафтлар ва кишлок хужалик ишлаб чик,ариши узаро боглик булиб, ягона кишлок хужалик ландшафтини тузишни такозо этади. Бунда ер захираларидан жадал фойдаланилганда салбий окибатларни олдини олишга каратилган тадбирларга алохида эьтибор бериш ер захиралари ландшафтининг хилмахиллиги, куп омилли ва куп киррали жараён шароитида тахлил килиниши зарур. Ер захиралари ландшафтининг хилма хиллиги ва улардан кишлок хужалигида фойдаланилганда узгаришини тахлил килиш мазкур худудда таркалган барча ландшафтлар майдонини аниклаш асосида олиб борилади. Ер тузиш ишларини ташкил этиш учун табиий иклим шароитлари тахлил килинганда, ландшафтга антропоген таъсирдан ташкари, уларнинг табиий жараёнлар таъсирида узгариши ва ривожланиши хам инобатга олинади. Ландшафтдан самарали фойдаланиш деганда табиий захиралардан навбатма навбат фойдаланиш, ландшафт захираларини кенг микёсида кайта тиклаш (тупрок, унумдорлигини, табиий ва маданий беоценозлар махсулотларини ошириш) тушунилади. Ландшафтнинг хилма хиллиги ва узгаришининг тахлили табиий компонентларнинг хар бирига алохида ва ландшафт мажмуасига хар томонлама ёндашишни такозо этади. Бу жараённи куйидаги мисолда куришимиз мумкин. Геоморфологик шароитлар. Ер тузиш ишларининг плани ва лойихасини асослашда ландшафт рельефи, геологик тузилиши, туртламчи ёткизиклар геоморфологик ва морфометрик хариталар тахлил килинади. Туртламчи ёткизиклар (аллювиал, кул ёткизиклари), уларнинг литологик (механик) таркиби (кум, лой) харитаси мухим амалий ахамиятга эга. Ер тузишнинг лойихасини тузишдан олдин утказиладиган кузатув вактида ер сатхининг гипсометрик ва геоморфологик хариталари урганилади. Улар асосида рельеф тузилишининг хусусиятлари аникланади. Гидрогеологик шароитлар. Туртламчи ёткизикларда жойлашган ер ости сувларининг манбалари, чукурлиги, окими ва шурланиш даражаси рельефнинг морфологик типларига боглик булиб, худуднинг мелиоратив холатини белгилайди. Шуни назарда тутиб лойиханинг асосий курсаткичларини хисоблаш ва аниклашда худуднинг гидрогеологик хариталари чукур урганилади (ер ости ва артизан сувларининг чукурлиги, шурланиш даражаси, катламдаги сув захиралари, уларнинг кимёвий ва бактериологик таркиби). Худуднинг сув мувозанати (баланси). Ер тузиш ишлари плани ва лойихаларини асослашда мазкур майдонга йил ва куп йиллар давомида келадиган сув, ёгингарчилик ва умумий бугланишга сарфланадиган сув микдори, дарё хавзалари мисолида тахлил килиниши ва инобатга олиниш и зарур. Ундан ташкари, дарёлар узанидаги сув сатхи, окими, кимёвий таркиби, музлаш ва муз кучиш тартиби урганилади. Иклим шароити. Кишлок хужалигида ишлаб чикариш билан узвий боглик булган метериологик жараёнлар, яъни иссик, даврнинг узун кискалиги, ёгингарчилик ва унинг йил давомида таксимланиши, шамол эрозияси, кургокчилик ва бошкалар мазкур худудда жойлашган «Гидрометхизмат» ташкилот маълумотлари буйича аникланади. Тупрок ва геоботаник холатни урганиш худуднинг тупрок-мелиоратив шароитлари, асосий тупрок, типлари, уларнинг майдони, унумдорлик даражаси, эрозияга учраганлик, шурланиш, боткокланиш даражаси ва бошка курсаткичлар асосида аникланади. Тупрокнинг мелиоратив холати урганилганда унумдорлик даражасига салбий таъсир курсатувчи табиий ва антропоген омиллар, уларнинг содир булиш сабаблари урганилади, олдини олиш чоралари лойихада асосланади. Ер тузиш ишларини лойихалашда якин ва узок келажакда узлаштирилиши мумкин булган майдонлар, уларни кишлок хужалигида фойдаланиш учун амалга оширилиши зарур булган мелиоратив тадбирлар, ерларни бошка максадлар учун ажратиш (сув омборлари, саноат ташкилотлари, шахарлар) каби тадбирлар акс эггирилади. Худуднинг геоботаник шароитлари урганилганда мазкур майдонлардаги усимлик дунёси ёритилган хариталардаги маълумотлар тахлил килинади. Табиий яйловлар, пичанзорлар ва улардан фойдаланиш имкониятлари (майдони, олиниши мумкин булган озука микдори ва х к.) инобатга олинади. Ёввойи усимликлар таркиби, калинлиги ва улардан техник ёки доридармон сифатида фойдаланиш имкониятлари, куп йил- лик дарахтлар (бутазорлар, урмонлар) таркиби, улар ландшафтнинг сув мувозонати, иклим шароити, санитария холатига таъсири тахлил килинади ва инобатга олинади. Умуман, инсоннинг табиатга ёки уни ташкил этувчи айрим ландшафтларга таъсири асосан каттик, моддаларни механик (куч ёрдамида) бир жойдан иккинчи жойга кучириш, сув, иссиклик тартибини узгартириш, биологик мувозонатни бузиш, кимёвий модцалар окими ва йуналишини узгартиришдан иборат. Буларга ёнилги ёциш, кон казиш ишлари, табиий ва антропоген омил- лар таьсирида эрозия ва кайта шурланиш жараёнлари, сунъий сугориш натижасида содир буладиган узгаришлар, тропосфера (атмосферанинг пастки кисми), биоценоз ва бошкаларнинг узгариши киради. Ер юзасидаги ландшафтларнинг табиий захираларидан самарали фойдаланиш асосида инсон ва атроф мухит орасидаги мунособатлар натижасида вужудга келадиган ёки келиши мумкин булган жараёнлар ва бошкаларни инобатга олиш ва башорат килиш ётади. Шуларни назарда тутган холда ер тузиш ишларининг таркиби ва меъёрини белгилашда мазкур регионал ландшафтнинг экологик жихатдан башорати ишлаб чикилади. Кишлок хужалигини ташкил этиш, ривожлантириш учун ер тузиш ишлари, плани, лойиҳасини албатта табиий захиралардан самарали фойдаланишга хизмат киладиган даражада ташкил этиш зарур. Табиий захиралар ландшафтларининг барча компонентлари, таркиби ва микдорий курсаткичлари ишлаб чикариш жараёнида узгариши инобатга олиниши керак. Акс холда антропоген омиллар таъсирида регионал ёки минтака- вий локал (айрим) худудларда салбий узгаришлар содир булади. Ер тузиш ва ердан фойдаланиш ишларини режа- лаштириш ва лойихалашда мазкур худуднинг табиий ландшафта, унинг асосий компонентларига мос кела­ диган антропоген ва технологик жараёнлар таркиби ва меъёри танланиши зарур. Шундай килинганда ландшафтларда самарадор ишлаб чикаришни ташкил этиш билан бир каторда, табиий мувозанат макбул даражада саклаб турилади, унинг айрим турлари мунтазам равишда кайта тикланади. Сунгги йилларда Ер шаридаги табиий ландшафтларга антропоген омиллар таъсирининг кучайганлиги, аксарият куп минтакаларда табиий мувозанатнинг бузилганлиги ва у билан боглик, булган экологомелиоратив шароитларнинг (айникса Орол денгизи хавзасида) ёмонлашганлиги сабабли техник иктисодий асосланаётган план, лойихалар «нисбатан чекланган» меъёрда амалга оширилиши зарур. Чунки, табиий захиралар Ер юзида истикомат килувчи инсоният ва уларнинг барча авлодлари учун хизмат килиниши керак. Саволлар: 1.Ландшафт экологик жараёнларнинг узгаришини башорат килишда нималарга этибор берилади? 2.Ландшафт хилма-хиллиги ва узгаришини кайси курсаткичлар асосида тахлил килинади? 3.Табиий ландшафтларни узлаштиришда «нисбатан чекланган» меъёрда лойи*аларни амалга оширишнинг сабаби нимада?
Download 21,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish