1. Бактериялар ва кўк-яшил сув ўтларнинг тузилиши, аҳамияти ва хилмахиллиги ҳақида маълумот беринг



Download 103,12 Kb.
bet1/3
Sana13.06.2022
Hajmi103,12 Kb.
#662028
  1   2   3
Bog'liq
9-Биология


1-БИЛЕТ
1. Бактериялар ва кўк-яшил сув ўтларнинг тузилиши, аҳамияти ва хилмахиллиги ҳақида маълумот беринг.
2. Постембрионал ривожланиш хилларини ва ассидия метаморфозини тушунтиринг.
3. Катта ёшдаги одам организми томирларида 5 литр қон бўлади. Эркакларда қоннинг 14%и, аёлларда 13%и гемоглобинга тўғри келади. Агар 1 грамм гемоглобин 1,3 мл кислородни тутса, эркаклар ва аёллар қонида
қанчадан кислород бўлади?

3-саволга жавоб:


Ечилиши: Эркакда ҳам аёлда ҳам 5 л қон бор. Шунга кўра оддий пропорсия тузиш орқали
гемоглобин миқдорини аниқлаймиз.
Эркак Аёл
5000 мл ——— 100 % 5000 мл ——— 100 %
х ——— 14 % х ——— 13 %
𝑥 = 700 𝑔𝑥 =650 𝑔
Сўнгра, эркаклар ва аёллар қонида қанчадан кислород мавжудлигини аниқлаймиз.
1 гр ——— 1,3 мл О2 1 гр ——— 1,3 мл О2
700 гр ——— х 650 гр ——— х
𝑥 = 910 𝑚𝑙𝑥 = 845 𝑚𝑙
Жавоб: эркаклар қонида 910 мл кислород ва аёллар қонида эса 845 мл кислород бор бўлади.
1-савол жавоби.
Бактериялар. Ер шаридаги содда тузилган энг қадимги ва кўз билан кўриб бўлмайдиган содда организмлар ҳисобланиб, ҳу жайрасида ядро росмана шаклланмаганлиги ва оддий кўпайиши (бўлиниш йўли) билан характерлидир, жинсий кўпайиш учра майди. Баъ-зи автотроф бактерияларни ҳисобга олмаганда, уларнинг кўп чилигида пластидалар ҳам бўлмайди, шунинг учун улар гетеротроф озиқлана ди. Ҳужайра пўсти ҳам муреин деган моддадан ташкил топган. Бак те риялар бир ҳужайрали, баъзан ипсимон ёки шохланган, колонияли организмлар бўлиб, улар шакл жиҳатидан 3 гуруҳга ажратилган: 1. Шарсимон-кокклар; 2. Таёқсимон-бациллалар; 3. Буралган-вибрионлар, спириллалар. Бактерияларнинг кўпчилиги сув ва бошқа озиқ моддалар етиш маганда ёки бошқа ноқулай шароитда спораҳосил қилиш хусусиятига эга. Споралар ташқи омиллар таъсирига анча чидамли бўлиб, бир неча йилгача ўз ҳаётини сақлаб қолади. Улар асосан шамол ва сув ёрдамида
тарқалади. Шунинг учун ҳам сув, тупроқ, озуқа маҳсулотларида ва турар жойларда бактериялар кўп учрайди. Шунингдек, бактерияларнинг эркин кислородли муҳитда яшовчи аеробва кислородсиз муҳитда яшовчи анаеробҳамда касаллик қўзғатувчи бактерия турлари ҳам мавжуд.Бактериялар табиатда ва инсон ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Уларнингфойдали ва зарарли томонлари бор. Фойдали жиҳатлари — органик моддаларнингпарчаланиши, чириши ва ачишини амалга оширади. Турли ачиш жараёнларидан амалда сут маҳсулотларини тайёрлашда, бод ринг ва карамларни консервалашда, ем-хашакдан силос бостиришда фойда ланилади. Шунингдек, спирт ва циркалар олишда, толаларни ажратишда ҳам бактерияларнинг турлари қўлланилади. Автотроф бактериялар органик моддалар тўплаш хусусиятига эга. Бунинг учун қуёш энергияси ёки кимёвий энергиядан фойдаланилади. Баъзи турлари тупроқда яшаган ҳолда эркин азотни ўзлаштира олади. Тугунак бактерияларйилига бир гектар майдо
нда 200 кг гача азот тўплайди. Бакте-
риялар фаолияти натижасида табиатда азотнинг айланиши амалга оширилади.Марказий осиё чўлларида кўк-яшил
сув ўтлар тупроқ ҳосил бўлиши жараёнларида қатнашади. Улар атмосферадаги эркин азотни ўзлаштириш хусусиятига эга ва тупроқни азотга бойитади. Япония ва Хитойда ностокнинг баъзи турлари озуқа сифатида ишлатилади.
2-саволга жавоб.
Ассидия (хордалилар типи, личинка — хордалилар кенжа типи)нинг личинкаси хордали ҳайвонларнинг асосий белгиларини: хорда, нерв найи ва ҳалқумида жабра ёриқларини ўзида мужассам қилган бўлади. Личинка сувда эркин сузиб юради, кейин сув тубидаги қаттиқроқ нарсага ёпишиб олиб, метаморфозга учрайди. Унинг алоҳида думи, хордаси мускуллари йўқолиб кетади, нерв найи ҳужайраларга бўлиниб фагоситларни
ҳосил қилади. Личинкаларнинг нерв найидан нерв тугуни ҳосил қилишда иштирок этадиган, фақат айрим ҳужайралар тўпламигина қолади. Вояга етган ассидиянинг тузилиши умуман хордали ҳайвонлар тузилишига ўхшамайди. Ассидия личинкасининг тузилиши бу ҳайвоннинг келиб чиқиши эркин ҳаёт кечирадиган хордалилар эканлигидан далолат беради.Ассидиядаги метаморфозни юзага келишининг асосий сабаби ўтроқ ҳолатда ҳаёт кечиришга ўтиш билан боғлиқдир.

2-БИЛЕТ
1. Ҳужайранинг кашф этилиши, тарихи, ҳужайрани ўрганиш усуллари ҳақида маълумот беринг.


2. Нуклеин кислоталарнинг кашф этилиши, хиллари ҳақида тушунтиринг. ДНК молекуласининг тузилишини қуйидаги расмдан фойдаланиб изоҳлаб беринг.
3. Гликолиз жараёнида 4500 г глукоза парчаланган бўлса ҳужайрада қанча сут кислота ҳосил бўлади ?

3-савол жавоби


1мол яъни 180 г глукоза парчаланганда 2 мол сут кислота ҳосил бўлади, шундан келиб чиқиб пропорсия тузамиз ва ишлаймиз.
180 г ______________2 мол сут кислота
4500 г _____________ х = 50 мол жавоб: 50 мол
1-саволга жавоб:
Тирик организмларнинг ички тузилишини ўрганиш микроскопнинг кашф этили ши билан боғлиқ. 1665- йилда инглиз олими Роберт Гук дарахт пўстлоғидаги пўкак тўқимадан юпқа кесмалар тайёрлаб микроскоп ёрдамида кузатганда ажойиб янгиликни кашф этди. У дарахтнинг пўстлоғи бир хил массадан иборат бўлмай, балки жуда майда бўшлиқлардан яъни, катакчалардан иборат эканлигини аниқлади. Бу майда бўшлиқларни Р. Гук «целлула» (катакча, уяча, ҳужра) деб атади. «Ҳужайра» атамаси ҳам шу маънога эга. Кейинчалик бир қатор олимлар ҳар хил ўсимлик ва ҳайвонларнинг тўқималарини микроскоп ёрдамида текшириб, уларнинг ҳаммаси ҳам ҳужайралардан ташкил топганини аниқладилар. Масалан, голландиялик олим
А. Левенгук 1680- йилда қондаги қизил қон таначалари — эритроситларни ўрганади. Тирик организмларнинг ҳужайравий тузилишини ўрганишда кенг қўлланиладиган усулларга ёруғлик ва электрон микроскоплар киради.Электрон микроскоп ёрдамида ҳужайранинг ўта нозик тузилмаларини аниқлаш имкони мавжуд. Унинг ёрдамида рибосомалар, эндоплазматик тўр, микронайчалар кашф этилган. Кейинги йилларда электрон микроскопнинг такомиллаштирилиши натижасида уч ўлчамли тасвирлар, яъни структураларнинг фазовий тасвирларини олишга муваффақ бўлинди. Ҳужайра таркибидаги турли-туман кимёвий моддаларни аниқлаш учун ситокимёвий (ситос-ҳужайра) усулларидан кенг фойдаланилади. Бунинг учун турли хил бўёқлар ишлатилади. Улар ёрдамида ҳужайра таркибидаги оқсиллар, нуклеин кислоталар, ёғлар, углеводларни аниқлаш мумкин. Тирик организмларнинг орган ва тўқималарини майдалаб (бир хил масса ҳосил бўлгунча), улардан центрифугалаш усули ёрдамида ҳу
жайранинг органоидларини айрим-айрим ҳолда (ядро, хлоропласт, митохондрия, рибосома) ажратиб олинади ва уларнинг хусусиятлари ўрганилади.
2-саволга жавоб:расмга изоҳ.
ДНК молекула массаси жуда катта бўлган қўш занжирли полимер бирикма ҳисобланади. Битта молекула таркибида ҳаддан ташқари кўп нуклеотидлар бўлади. ДНК молекуласи қўш занжирдан иборат. Қўш занжир бир-бирига тўла мос келади ва комплементардир. Занжирларнинг бир-бирига мос ва комплементар бўлиши ҳам бир занжирдаги пурин асоси қаршисида пиримидин асоси бўлишини талаб қилади. Пурин асосида А ва Г кирса, пиримидин асосига С ва Т киради. Аденинга доим Тимин комплементар, гуанинга эса тситозин комплементардир. А-Т ўртасида иккита водород боғ, Г-ТС ўртасида учта водород боғлар бўлади. ДНК қўш занжирининг ҳосил бўлиши нуклеотидлар ўртасидаги комплементарлик билан боғлиқдир. ДНК молекуласида оқсил синтези тўғрисида ахборот жойлашган. Шу билан бирга ДНК молекуласи ана шу ахборотнинг нусхасини кўпайтириш хусусиятига эга. Бу тирик организмлар ҳақидаги ирсий ахборотни аниқ ҳолда наслдан наслга ўтказиш демакдир.ДНК
ҳужайра ядросида, шунингдек митохондрия ва хлоропластларда бўлади. У хромосома таркибига кириб, оқсиллар билан бириккан ҳолда учрайди. ДНКнинг тузилишини америкалик биолог Ж. Уотсон ва англиялик физик олим Ф. Крик кашф этганлар.
3-БИЛЕТ
1. Оқсилларнинг хоссалари. Оддий ва мураккаб оқсиллар ҳақида маълумот беринг.
2. Ўсимликлар ва ҳайвонлар селексияси соҳасида ўзбек олимларининг эришган ютуқларини гапириб беринг.
3. Улотрикснинг жинсий кўпайишида 256 та гамета ҳосил бўлган бўлса, шу гаметанинг 25% дан зигота ҳосил бўлган. Зиготанинг 50% дан улотрикс иплари ҳосил бўлди. Қанча улотрикс иплари ҳосил бўлган?
1-саволга жавоб:
Тирик организмлар таркибида учрайдиган оқсиллар икки хил: толасимон ва юма лоқ ёки тухумсимон шаклга эга. Толасимон оқсилларга ҳайвонларнинг жунидаги, одам сочи, мускули ва ипак қуртининг ипагидаги оқсиллар киради. Юмалоқ оқсилларга эса ҳужайрадаги эрувчан оқсиллар мисол бўлади. Буларга кўпинча катализаторлик вазифасини бажарувчи оқсиллар ва қондаги гемоглобин оқсиллари киради. оқсиллар турли таъсирлар натижасида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотади. Масалан, тухум қайнатилганда оқсиллари ивиб қолади. Бу ҳодиса денатурация(денатура — табиий ҳолатни йўқотиш) деб аталади. организмларнинг қариши ундаги оқсилларни аста-секин денатурасияга учраши билан боғлиқ.оддий ва мураккаб оқсиллар.Барча оқсиллар 2 та катта гуруҳ га: оддий ва мураккаб оқсилларга бўлинади. оддий оқсиллар фақат аминокислоталардан ташкил топган. Мураккаб оқсиллар таркибида аминокислоталардан ташқари, оддий ме талл атоми ёки бошқа оқсил бўлмаг
ан мураккаб моддалар ҳам учрайди.оддий оқсилларсувда ёки бошқа эритмаларда эриш хусусиятига қараб бир-биридан фарқ қилади. Тоза дистилланган сувда эрийдиган оқсиллар албуминлардеб аталади. Тухум оқсили, буғдой ва нўхат оқсиллари албуминларга мисол бўлади. ош тузининг кучсиз эритмасида эрийдиган оқсиллар глобулинлар дейилади. Қон таркибидаги оқсиллар ва кўпчилик ўсимлик оқсиллари глобу линларнинг вакилларидир. Тирик организмларнинг ҳужайраларида яна спиртларда, кучсиз ишқорий эритмаларда эрийдиган оддий оқсиллар ҳам мавжуд.Мураккаб оқсиллар таркибидаги бошқа оқсил бўлмаган бирик маларнинг характерига қараб, нуклеопротеин, хромопротеин, липопротеин ва бошқаларга бўлинади. Хромопротеинлар рангли оқсиллар бўлиб, тирик организмларда кўп тарқалган. Қондаги гемоглобин оқсили хромо протеинларга киради, унинг таркибида темир атоми мавжуд. Нуклеопротеинлар оқсил ва нуклеин кислоталарнинг бирикишидан ҳосил бўлган мураккаб бирикмалардир. Ула
р барча тирик организмларнинг таркибидаучрайди ва ядро ҳамда цитоплазманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
2-саволга жавоб.
Ўзбекистон ғўза селексиясида дунё миқёсида салмоқли ўринлардан бирини эгаллайди. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда ғўза навларини яра­тишга катта аҳамият бериб келинмоқда. Ғўза генетик коллекциясини яратишда академик Ж.А. Мусаев ва унинг шогирдларининг хизматлари катта. Олимларимиз томонидан ғўзанинг серҳосил, вилт касаллигига чидамли навлари кўплаб яратилган. Буларга академик Содиқ Мираҳмедов томонидан яратилган вилтга чидамли «Тошкент­1», «Тошкент­2», «Тошкент­3»навларини, акаде миклар Набижон Назиров ва Остон Жалиловлар томонидан ғўзанинг серҳосил «АН­402», «Самарқанд­3», «Юлдуз» каби навлари машҳурдир. Республика миз олимлари кейинги йилларда ғўзанинг янги ҳамда истиқболли «Бухоро­9», «Бухоро­102», «Наманган­34» ва «Омад» навларини яратдилар. Ўзбекистонда 250 дан ортиқ узум навлари мавжуд. Халқ селекционери, узумчилик соҳасида катта ютуқларга эришган Ризамат ота Мусамухамедов ва унинг шогирд
лари узумнинг бир неча хил навларини яратганлар. Булардан «Ризамат», «Гултиш», «Соҳиби», «Ҳилолий» каби навлари диққатга сазовордир. Ўзбекистонда боғдорчилик қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғидир. Халқ селексия асосида олманинг оқ олма, қизил
олма, Наманган олмаси, тарғил олма, қози дастор олма навлари, шафтолининг «Ватан», «Лола», «Анжир шафтоли», «Зарафшон», «Фарҳод», «Зарғалдоқ» навлари, шунингдек, ўрик, бодом, ёнғоқ, анорларнинг хилма­хил навлари яратилган.Маҳмуд Мирзаев ва унинг шогирдлари томонидан мева ва резавор меваларнинг 200 га яқин навлари яратилди. Шулардан 100 га яқини ҳозирги кунда мамлакатимизнинг
турли ҳудудларида экилиб, улардан мўл ҳосил олинмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизда картошканинг «Нимранг» — чўзин чоқ пушти ўртапишар нави, «Обидов» — кечпишар, чўзиқ қизил серҳосил навлари нинг яратилиши диққатга сазовор бўлди. Профессор Д. Абдукаримовнинг яратган «Самарқанд» навидан бир йилда икки марта ҳосил олиш мумкин
3-саволга жавоб:
Улотрикс жинсий кўпайганда 2 та гаметадан 1 зигота, ундан 4 та янги улотрикс ипи ҳосил бўлади. шундан фойдаланиб қуйидаги пропорсия тузамиз ва масалани ишлаймиз:
2 гамета _________1 та зигота____________4 та янги ип
256______________х=128 зигота

128 зигота ___________100%


32=х_______________25%

32 зигота____________100%


16=х_______________50%

1 зигота ____________4 та янги ип


16 ________________х = 64 та

4-БИЛЕТ
1. Биология фанини ўрганиш усуллари, вазифаси, биология фанини ўрганиш обекти ва биология фанининг комплекс фан эканлигини изоҳлаб беринг.


2. Ҳайвонларда уруғланиш жараёни ва партеногенезни мисолларда тушунтиринг.
3. Маккажўхорининг сўтаси 20 ва 8 см узунликда бўлган иккита нави чатиштирилган. Агар ҳар бир доминант ген сўтанинг 5 см, ретсессив ген 2 см узунлигини намоён этса, у ҳолда: а) Ф1 да сўтанинг узунлиги қанча бўлади?б) 3 та доминант генли формалар Ф2даги 960 та ўсимликдан неча қисмини ташкил этади?

1-саволга жавоб:


«Биология» дарслиги ҳаёт ҳақидаги барча асосий қонунлар тўғрисидаги билимларни ўргатади. Биологик жараёнлар ва ҳодисаларнинг моҳиятини очиш билан боғлиқ ажойиб ютуқлар билан таништиради. Тирик организм ларнинг асосий хусу сиятлари ва уларнинг хилма-хиллигини ҳаётий мисоллар орқали кўрсатади. Биология тирик табиат тўғрисидаги билимлар тизимини бирлаштирувчи фан сифатида намоён бўлади.Кузатиш усули.Энг дастлабки усуллардан бўлиб, унинг ёрдамида ҳар қан дай биологик ҳодисани тасвирлаш, таърифлаш мумкин. Кейинчалик бу усулдан турларни аниқлашда ҳам кенг фойдаланилган. Бу соҳада К. Линней
жуда катта муваффақиятларга эришган. Кузатиш усули бугунги кунда ҳам ўзининг аҳамиятини йўқотган эмас. Тирик организмларнинг миқдор ва сифат кўрсат кич ларини таърифлашда кўп қўлланилади.
Таққослаш усулибир хил предмет ёки ҳодисаларнинг бошқа предмет ва ҳодисалар билан ўхшашлиги ҳамда фарқини аниқлаш йўли орқали уларнинг моҳиятини очишга асосланган. Бунда турли ҳодисалар учун умумий
ҳисоб ланган қонуниятларни очишга имкон яратилди. Бу усуллар ёрдамида олинган маълумотлар ХВИИИ асрда ўсимликлар ва ҳайвонлар систематикасига (К. Линней), ХИХ асрда ҳужайра назариясига (М.Шлейден, Т.Шванн) асоссо лишга имкон яратди. Ҳозирги даврда ҳам таққослаш усулидан кенг фойдаланилмоқда.
Тарихий усулнинг биологияда қўлланиши Ч. Дарвиннинг номи билан боғлиқ. Бу усул биологияда чуқур сифатий ўзгаришларни вужудга келишига сабаб бўлади. Тарихий усул ҳаётий ҳодисаларни ўрганишнинг асосига айланган. Чунки бу усул ёрдамида ҳозирги замон оламини ва унинг ўтмишини кўрсатувчи маълумотлар асосида тирик табиатнинг ривожланиш жараёнларини аниқлаш мумкин.экспериментал ёки тажриба усулибиологияда ўрта асрларда (Абу Али ибн Сино) бошланган бўлса, физика ва кимё фанларининг равнақи туфайли ХИХ—ХХ асрлардан кенг қўлланила бошланди.
2-саволга жавоб:
Ҳайвонларда уруғланиш. Кўпгина сув ҳайвонлари ёки сувда ҳам қуруқда яшовчиларда уруғланиш бевосита сув билан боғлиқ. Бу ҳайвонлар кўпайиш даврида жуда кўп тухум ҳужайра ва сперматозоидини
сувга чиқаради. Сув орқали сперматозоид тухум ҳужайра ичига кириб уни уруғлантиради. Бу ташқи уруғланиш дейилади. Қуруқликда яшайдиган ҳайвонларда эса ички уруғланиш кузатилади.Уруғланиш жараёнида аввал сперматозоид тухум ҳужайрага яқинлашади, унинг бош қисмидаги ферментлар таъсирида тухум ҳужайра қобиғи эриб, кичик тешикча пайдо бўлади. Бу тешикча орқали сперматозоид ядроси тухум ичига киради. Кейин ҳар иккала гаметанинг гаплоид ядролари қўшилиб, умумий диплоид ядро ҳосил бўлади, сўнгра бўлиниш ва ривожланиш бошланади.Кўпчилик ҳолатларда битта тухум ҳужайрани фақат битта сперматозоид уруғлантиради. Баъзи ҳайвонларда тухум ҳужайрага икки ёки бир нечта сперматозоид кириши мумкин. Лекин уларни уруғлантиришда фақат биттаси қатнашади, бошқалари эса нобуд бўлади.Партеногенес.Уруғланмаган тухум ҳужайрадан муртакнинг ривожланишига партеногенес дейилади. Партеногенес табиий ва сунъий бўлади. Табиий парте
ногенес айрим қисқичбақасимонлар (дафния), пардақанотлилардан (асалари, ари) ва ўсимлик шира битларида, қисман қушлар (тустовуқ)да кузатилади. Сунъий партеногенесда уруғланмаган тухум ҳужайрага ҳар хил механик ва кимёвий омиллар таъсир эттириб ривожлантириш мумкин. Сунъий партеногенес тут ипак қуртида, балиқлар, қуёнлар, сувўтларида, замбу руғ -ларда, ғалладош ва дуккакдошларда ҳосил қилинган.
3-саволга жавоб:
20:5=4 та доминант ген А1А1А2А2 – 20 км
8:2=4 та ретсессив ген а1а1а2а2 – 8 км
♀А1А1А2А2 х ♂а1а1а2а2
Г: А1А2 х а1а2
а)Ф1: А1а1А2а2 → 5+4+5+4 = 18 км
б)Ф2 А1а1А2а2 х А1а1А2а2
Г: А1А2; А1а2; а1А2; а1а2 типидаги гаметалар олинади ҳар биридан;
960 ____________________16
240=х__________________ 4
Жавоб: 960 тадан 240 та қисмини

5-БИЛЕТ
1. Ҳаётнинг ҳужайрасиз шакллари ҳақида нималарни биласиз?


2. Гулли ўсимликларда қўш уруғланиш жараёнини қуйидаги расмда изоҳлаб тушунтиринг.
3. Ўсимлик баргида органик моддалар ҳосил бўлишини ёронгул хона ўсимлиги баргида кузатинг. Хулосаларингиз асосида фотосинтезнинг ўсимлик ҳаётида ва табиатдаги аҳамиятини тушунтиринг.

1-саволга жавоб:


Вируслар.1892- йилда рус олими Д.И. Ивановский тамаки ўсимлигида учрайдиган тамаки мозаикаси деб аталувчи касаллик қўзғатувчисининг ўзига хос хусусиятларини аниқлади. Ушбу касаллик қўзғатувчи вируслар бактериали филтр дан ўта олиш хусусиятига эга. Натижада соғлом тамаки ўсимлигини филтр данўтган суюқлик билан зарарлаш мумкин. орадан бир неча йил ўтгач Ф.Леффлер ва П.Фрошлар уй ҳайвонларида учрайдиган оқсил касаллигини қўз ғатувчиларҳам бактериали филтрдан ўтиб кетар экан, деган хулосага келдилар. Ниҳоят, 1917- йил канадалик бактериолог Ф. де Эррел бактерияларни зарарловчи бактериофаг-вирусни кашф этди. Шундай қилиб, ўсимлик, ҳайвон ва микроорга низмлардавируслар кашф этилди. Ушбу кашфиётлар ҳаётнинг ҳужайрасиз шакллари яъни, янги фан соҳаси — вирусологияни (вирусларни ўрганувчи) очиб берди.Вируслар инсон ҳаётига катта хавф солади. Улар бир неча юқумли касалликлар(грипп, қутуриш, сариқ касаллиги, энс
эфалит, қизилча ва бошқалар)нингқўзғатувчилари ҳисобланади. Вируслар фақат ҳужайраларда яшайди. Улар ҳужайра ичи паразитларидир. Вируслар ҳужайрадан ташқарида эркин ва фаол ҳолатда учрамайди, кўпайиш хусусиятига ҳам эга эмас. Ҳужайравий тузилишдаги организмларда ДНК ва РНК каби нуклеин кислоталар бўлиб, вирусларда уларнинг фақат бири учраши мумкин. Шунга кўра вируслар ДНК ёки РНК сақловчи гуруҳларга ажратилади.
2-савол жавоби: расмга изоҳ:
Ёпиқ уруғли ўсимлик (гулли ўсимлик)ларда уруғланиш ва уруғнинг ривожланишини кўриб чиқамиз. Ёпиқ уруғли ўсимликларда эркак гаметалари чанг доначасида етилади. Чанг доначаси иккита ҳужайрадан тузилган. Ана шу ҳужайраларнинг йириги вегетатив ҳужайра, майдаси эса генератив ҳужайра дейилади. Вегетатив
ҳужайра ўсиб узун, ингичка найчани вужудга келтиради. Генератив ҳужайра вегетатив найча ичида иккига бўлиниб, иккита спермий ҳосил қилади. Чанг найчалари тез ўсиб, уруғчидаги тумшуқча ҳамда устунча
ичига киради ва тугунча томон йўналади. Чанг найчалари турли тезликда ўсади. Лекин шулардан фақат биттаси бошқаларидан ўзиб кетиб, тугунча ичидаги уруғкуртакка етиб боради ва унинг ичига киради. Спермийнинг бири тухум ҳужайра билан қўшилиб, диплоид зигота ҳосил қилади, ундан муртак ривожланади. Иккинчи спермий марказий диплоид ҳужайра билан қўшилади ва натижада яд роситриплоид, яъни учта гаплоид хромосома тўпламига эга бўлган ядро ли янги ҳужайра бунёдга келади. Ундан эндосперм ривожланади.Гулли ўсимликлардаги қўш уруғланиш ҳоди сасини 1898- йилда академикС.Г. Навашин кашф этган, эндоспермнинг триплоид табиатини эса унинг ўғли М.С. Навашин 1915- йилда очган.
3-саволга жавоб:
Ўсимлик баргида органик моддаларнинг ҳосил бўлишини ўрганиш.
Маълумки, ўсимлик баргларида ҳосил бўладиган асосий органик модда крахмалдир. Уқуёш нури таъсирида ҳосил бўлади. Агарбирон-бир усул билан баргнинг маълум қисмига қуёш нурининг таъсири тўсиб қўйилса, ўша жойда крахмал ҳосил бўлмайди. Бу ҳодисани қуйидаги тажрибада текшириб кўриш мумкин.
 Асбоб ва материаллар: этил спирти, ёднинг 1 % ли эритмаси, ёронгул хона ўсимлиги, очиқ жойда ўсаётган барг сатҳи катта бирорта ўсимлик (отқулоқ ёки чинор дарахти).
 Иш тартиби:
1. Ўсимлик баргини остки ва устки томонини тўсадиган қора қоғоз олиб, ҳар иккала томонидан бир хил кўринишга эга шакл (учбурчак, тўртбурчак) кесиб олинади ва у билан баргга қистирғичлар ёрдамида бириктириб қўйилади.
2. Орадан 2 соат ўтгандан кейин барг кесиб олинади, қоғоз олиб ташланади ва қайнаб турган сувда 2–3 дақиқа ушланади, сўнгра пигментлардан тозалаш учун спиртга солинади, кейин спиртдан олиб сувда ювилади.
3. Сўнгра баргни ёд эритмаси солинган идишга оламиз. Шиша таёқча ёрдамида барг текисланса баргнинг очиқ жойида кўк рангли доғ ҳосил бўлганини кўрамиз. Баргни ёпиб қўйилган жойлари рангсиз бўлади, чунки крахмал ҳосил бўлмайди.
Қуёш нури таъсирида ўсимликларнинг яшил баргларида карбонат ангидрид билан сувдан мураккаб органик бирикмалар ҳосил бўлиши фотосинтездеб аталади. ўсимликларнинг фотосинтез жараёни Ер юзида қуёш энергиясини органик бирикмаларнинг кимёвий энергиясига айлантирувчи бирдан-бир восита ҳисобланади. ўсимликларнинг космик аҳамияти ҳам ана шундадир. Бу жараёнда ҳосил бўладиган органик бирикмалар тирик организмлар учун озуқа ва энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга фотосинтез жараёни атмосферани эркин кислород билан ҳам бойитади. Фотосинтез жараёнини ўрганиш қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил олишга ҳам имкон яратади.

6-БИЛЕТ
1. Тирик организмларнинг ўзига хос хусусиятлари ва тирикликнинг тузилиш даражаларини тушунтириб беринг.


2. Одам генетикасини ўрганиш усуллари ва одамда учрайдиган ирсий касалликлар ҳақида маълумот беринг.
3. Ҳужайрани катталаштириб кўрсатувчи асбоблар ҳақида маълумот беринг. Микроскопни ишчи ҳолатига келтиринг. Ўсимлик тўқимасидан вақтинчалик препарат тайёрланг ва уни микроскопда кузатинг.
1-савол жавоби:
Тирик организм билан ташқи муҳит ўртасида доимо моддалар ва энергияалмашинувисодир бўлиб туради. Баъзи бир моддалар организм томонидан ўзлаштирилса, бошқа моддалар, аксинча, ташқи муҳитга чиқариб
юборилади. Бунда мураккаб жараёнлар кузатилиб, натижада оддий моддалардан мураккаб моддалар ҳосил бўлади, улар ўз навбатида организмнинг тана тузилиши учун сарфланади. Ёки мураккаб моддалар оддий моддаларга парчаланиши мумкин, бунда организмнинг ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган энергия ажралиб
чиқади. Моддалар алмашинуви организмдаги ҳужайраларнинг тикланиши, ўсиши ва ишлашини таъминлайди.Барча тирик мавжудотлар озиқланади. озиқланиш ташқи муҳитдан озуқа моддаларни ўзлаштиришдир. озуқа барча тирик организмлар учун зарур, чунки у организмдаги ҳужайраларнинг тикланиши, ўсиши ва бошқа кўпгина жараёнлар омили бўлиб, моддалар ва энергия манбайи ҳисобланади. Тирик организмлар ўз ҳаёт фаолиятини сақлаб туришлари учун доимий равишда энергия керак бўлади. Энергия нафас олиш жараёнида озуқа моддалардан ажралиб чиқади. Моддалар алмашинуви натижасида организмларда кераксиз моддалар ҳам тўпланиши мумкин. Тирик организмлар ўсади ва ривожланади. ўсиш организмлар томонидан озуқа моддаларни ўзлаштириш ҳисобига амалга ошади. Организмлар ташқи муҳитдаги ва ўзида кузатиладиган барча ўзгариш ларга ҳам сезгир бўлади. Бунинг учун яшил ўсимликларнинг қуёш нури таъсирига бўлган муносабатини кўрсатиб
ўтиш кифоя. Демак, тирик организмлар қўзғалувчанликхусусияти билан тавсифланади. Шунингдек, тирик организмлар ўзини ўзи идора этиш хусусиятига ҳам эга бўлиб, у организмни ўзгарувчан ташқи муҳит шароитларигажавобан кимёвий таркиби ва физиологик жараёнларнинг боришини маълум бир меъёрда ушлаб туриш, яъни гомеостаз билан боғлиқ. Бунда ташқи муҳитдан қандайдир озуқа моддаларни қабул қилиши, етишмаса организм ўзининг ички имкониятларидан фойдаланиши, аксинча, ортиқча моддаларни захира сифатида сақлашга ўтказиши мумкин. Бундай жараёнлар эса турли йўллар билан, яъни нерв, эндокрин ва бошқа баъзи бир идора этувчи тизимларнинг фаолияти натижасида амалга оширилади.
Кўпинча биз турмушда ҳаёт доимий ҳаракатда деган иборани ишлатамиз. Барча тирик организмлар, айниқса, барча ҳайвонлар доимий ҳаракатда бўлади. Ҳайвонлар ўзига озуқа топиш ва хавф-хатардан сақланиши учун фаол ҳаракатда бўлиши зарур. Ҳаракатланиш — тирик организмлар учун хос бўлган муҳим хусусиятлардан биридир. Ўсимликлар ҳам ҳаракатланиш хусусиятига эга, чунки барглар ҳам қуёш нурларини «тутиши» керак. Аммо уларнинг ҳаракати жуда секин рўй бергани учун деярли билинмайди.Кўпайиш орқали тирик организмлар ўзи учун хос бўлган яна бир муҳим хусусият —ирсият ва ўзгарувчанликни амалга оширади.организмларнинг ўзини ўзи тиклашижинсий ва жинссиз кўпайиш жараёнларида намоён бўлади. Маълумки, тирик организмлар кўпайганида одатда авлодлар ота-оналарга ўхшаш бўлади. Буғдой донидан буғдой ўсиб чиқади.
2-саволга жавоб:
Одам ирсиятини ўрганиш усуллари.Одам ирсиятини ўрганиш анчагина қийинчиликлар туғдиради. Маълумки, экспериментал генетика усулларини одамга татбиқ этиб бўлмайди. Одам секинлик билан ривожланиб, анча кеч
балоғатга етади. Бир оиланинг кўрадиган фарзандлари сони нисбатан кам бўлади. Бундай ҳоллар одам ирсиятини ўрганишга қийинчилик туғдиради. Одам генетикасини ўрганишда қуйидаги асосий: генеологик, эгизаклар, ситогенетик, биокимёвий, популацион, онтогенетик усуллардан фойдаланилади.Энди бу усулларнинг таърифига қисқача тўхталиб ўтамиз.Генеологик усулмумкин қадар кўпроқ одамларнинг насл­насабини ўрганиб чиқишдан иборат. Шундан фойдаланиб, инсоннинг кўпгина белгилари, жумладан, ирсий касалликларининг наслдан наслга ўтиб боришини аниқлаш мумкин бўлади. Одамнинг Мендел қонунларига мувофиқ наслдан наслга ўтиб борадиган белгиларидан бир нечтаси қуйида мисол тариқасида келтирилди. Одамдаги қобилият, истЪедод ва бошқа фазилатларнинг ривожланиши ирсий омилларга боғлиқ эканлиги генеологик усул билан аниқланган. Масалан, мусиқа, математикага бўлган истеъдод ва қобилиятлар.Эгизаклар усулиўхшаш белгиларнинг эгизакларда ривожланиб боришини ўрг
а нишдан иборат. Маълумки, одамда эгизаклар икки хил бўлади. Баъзи ҳоллар да бир эмас, балки иккита (камдан­кам ҳолларда учта ва ҳатто тўртта) тухум ҳужайра уруғланади. Эгизаклар битта тухум ҳужайрадан ва ҳар хил тухум ҳужайрадан ривожланади. Битта тухум ҳужайрадан ривожланган эгизаклар бир жинсли ва бир­бирига ниҳоятда ўхшаш бўлади. Бу тушунарли албатта, чун ки улар бир хилдаги генотипга эгадир, улар ўртасидаги тавофутлар эса фақат муҳит таъсирига боғлиқ бўлади. Ҳар хил тухумдан ривожланган эгизак лар эгизакмас ака­ука ёки опа­сингиллардек бир­бирига ўхшаш, бир хил ёки ҳар хил жинсли бўлади. Ситогенетик усулсўнгги йилларда катта аҳамият касб этди. У одамда учрайдиган ирсий касалликларнинг сабабларини тушуниб олиш учун кўпгина қимматли материаллар беради. Генетика нуқтаи назаридан олганда ирсий касалликлар мутациялардан иборат бўлиб, уларнинг кўпчилиги ретсессивдир. Бу усул одам хромосомалар тўпламидаги кўринадиган дар
ажадаги ўзгаришларни ўрганиш имконини яратди. Хромосома мутацияларининг шундай бир тоифаси борки, улар хромосомалар сони ёки тузилишининг кўринарли ўзгаришлари билан ифодаланади. Одамда бундай мутациялар ситогенетик усул билан аниқланади.
3-саволга жавоб:
Микроскоп - кичик обектларни катталаштириб кўрсатувчи лаборатория жиҳози ҳисобланади. Кўриш найи - тубуснинг юқори қисмида окуляр, пастки қисмида обектив жойлашган. Улар катталаштирувчи линзаларга эга. Штативга тубус ва буюм столчаси бириктирилган. Макровинт ёрдамида тубусни кўтариш ёки тушириш мумкин. Микровинтни бураш орқали ўрганилаётган обектнинг аниқ тасвири ҳосил қилинади. Буюм столчасидаги тешик остида кўзгу жойлашган. Кўзгу ёруғликни буюм ойнасига йўналтириб аниқ тасвир ҳосил бўлишига ёрдам беради. Ёруғлик микроскопи неча мартакатталаштириб кўрсатишини аниқлаш учунокуляр ва обектив кўрсаткичлари кўпайтирилади. Масалан: окуляр - 10, обектив- 20 бўлса, микроскоп обектни 10х20=200 марта катталаштириб кўрсатади.
Микроскоп билан ишлаш тартиби:
1. Стол четидан 3-4 см жой қолдирилиб микроскопни жойлаштиринг.
2. Кўзгуни ёруғликка қаратинг. Окулярдан қаралганда ёруғлик бир текис тушиши керак.
3. Иш жараёнида микроскопни жойидан қўзғатманг.
4.Тайёр препаратни буюм столчасига жойлаштиринг ва қисқич билан қотиринг.
5. Макровинтни оҳиста бураб, тубусни пастга туширинг. Обектив препаратдан 4-5 мм баландликда бўлиши керак.
6. Окулярга битта кўз билан қаранг, лекин иккинчи кўзингизни юмманг, пирпиратманг.
7. Тубусни макровинт ёрдамида оҳиста кўтаринг. Бу жараённи тасвир ҳосил бўлгунча давом эттиринг.
8. Тасвирни янада тиниқлаштириш учун микровинтдан фойдаланинг.
9. Микропрепарат дастлаб кичик обективда, кейин катта обективда кузатилади.
10. Микроскопда кўрилган тасвирни чизиш орқали эслаб қолиш мумкин.
11. Микроскопни ишлатиб бўлгач, артиб, уни кичик обективга ўтказинг ва қолипга жойлаштиринг.

7-БИЛЕТ
1. Биогеотсеноз ва биосфера ўртасидаги боғлиқликни тушунтиринг.


2. Митохондриянинг тузилиши ва вазифаси ҳақида маълумот беринг.
3. Ғўза, помидор ва номозшомгулнинг ҳар хил навларидан тайёрланган гербарийлар (ғўзанинг оқ, қўнғир, малларанг, новвотранг толалари, помидорнинг ноксимон, юмалоқ шаклдаги ва қизил , сариқ рангдаги мевалари, намозшомгулнинг қизил, пушти ва оқ ранглари)дан фойдаланиб қуйидаги жадвални тўлдиринг:
1-саволга жавоб:
Биогеотсеноз. Бир-бири ва атроф муҳит билан ўзаро муносабатда бўлади ган организмларнинг популациялари биогеотсенозлар деб аталади. Биогеотсеноздаги ҳаёт жараёнларини ташқаридан келадиган энергия таъ-минлагани учун уни очиқ, ўзини ўзи бошқарадиган система дейилади. Биогеотсенознинг асосий вазифаси энергияни тўплаш ва тақсимлашдир.Биосфера. Сайёрамиздаги ҳаётнинг барча кўринишларини қамраб
олган, анча юқори даражадаги табиий тизимдир. Биосфера ердаги турли-туман ҳаёт кўринишларини қамраб олади. Биосфера босқичида сайёрамиздаги тирик организмларнинг ҳаёт фаолияти билан боғлиқ равишда
барча моддалар ва энергиянинг даврий айланиши кузатилади.
2-саволга жавоб:
Митохондрия (юнонча “митос” –ип ва “хондро” –донадор деган сўзлардан олинган) бир ва кўп ҳужайрали организмлар нинг барча эукариот ҳужайраларида мавжуд. Митохондрияларнинг ҳайвон ва ўсимлик оламида бундай кенг тарқалиши уларни ҳужайрада муҳим аҳамиятга эга эканлигидан дарак беради.Митохондриялар турли-туман шаклларда: юмалоқ, ясси, цилиндрцимон ва ҳатто ипсимон кўринишда ҳам учрайди. улар 0,2 мкм дан 15–20 мкм катталикка эга. Ипсимон шаклларнинг узунлиги 15–20 мкм гача боради. Турли хил тўқималардаги митохондрияларнинг сони бир хил эмас. уларнинг сони ҳужайранинг функционал фаоллигига боғлиқ. учадиган қушларнинг кўкрак мушакларида митохондриялар сони учмайдиган қушларга нисбатан жуда кўп бўлади. Митохондрияларда икки қават: ташқи ва ички мембараналар мавжуд. Ташқи мембрана силлиқ, ичкиси эса бурмали бўлиб, кристалардеб аталади. кристалар мембранасида жуда кўп ферментлар жойлашган. улар энергия алмашинувида иштирок этади. Митохондриялар ярим автоном органоид бўлиб у
ларнинг мембрана лараро бўшлиғида ДНк, РНква рибосомалар бўлади. Митохондрия бўли ниш йўли билан кўпаяди. Митохондриялар бўлинишидан олдин уларнинг ДНкси икки ҳиссага ортади. Митохондрияларнинг асосий вазифаси энергия ҳосил қилиш, яъни АТФни синтезлашдир.

3-саволга жавоб:


Ғўза, помидор ва номозшомгулнинг ҳар хил навларидан тайёрланган гербарийлар (ғўзанинг оқ, қўнғир, малларанг, новвотранг толалари, помидорнинг ноксимон, юмалоқ шаклдаги ва қизил, сариқ рангдаги мевалари, намозшомгулнинг қизил, пушти ва оқ ранглари)дан фойдаланиб қуйидаги жадвални тўлдиринг:

8-БИЛЕТ
1. Ҳужайралар эволуцияси. Эукариот ҳужайраларнинг келиб чиқишида симбиоз ва инвагинация гипотезасининг моҳиятини ёритиб беринг.


2. ДНК ва РНК нинг ўхшашлик ва фарқли томонларини таққослаб тушунтиринг.
3. Ловия ва нўхат уруғи, буғдой бошоқлари ( ҳар бири 10 тадан кам бўлмаслиги керак) дан модификацион ўзгарувчанликнинг вариацион қаториниҳосил қилинг.
а) узунлигига қараб кетма-кет териб чиқинг;
б) уруғ ва бошоқларнинг узунлигини ўлчанг;
к) олинган маълумотларни жавоблар вароғига ёзинг;
д) ўзгарувчанликни график жиҳатдан акс эттирувчи вариацион эгри чизиқни чизинг;
э) организмда ўртача белгиларнинг кўп учраши сабабини тушунтиринг
1-саволга жавоб:
Палеонтология далилларига кўра прокариот ҳужайралар бундан 3,5 млрд. йил аввал пайдо бўлган деб тахмин қилинади. Бирмунча мураккаб тузилишга эга бўлган эукариот ҳужайралар прока риот лардан келиб чиққан деб фараз қилинади. Бу тахминларни тушунтирувчи бир қатор гипотезалар мавжуд.Симбиоз гипотезаси.Симбиоз икки ва ундан ортиқ турларнинг биргаликдаяшашидир. Бунда улар бир-бирлари билан ҳамкорлик қилиб яшайди. Ҳужайралар ва ҳужайра ичида ҳам симбиотик муносабатлар мавжуд. Хлорелла деб аталувчи яшил сув ўти, айрим инфузориялар цитоплазмасида фотосинтез жараёнини амалга оширади ва хўжайин ҳужайрани озуқа моддалар билан таъминлайди.Симбиоз гипотезасига кўра эукариот ҳужайра бир-бири билан симбиот ҳолда яшовчи, ҳар хил типларга мансуб, кўп ҳужайралардан ҳосил бўлади. Гипотезада таъкидланишича митохондрия ва хлоропластлар мустақил келиб чиқишга эга ва прокариот ҳужайра сифатида пайдо бўлган. Масалан, митохондриялар аер
об прокариотлардан келиб чиққан дейилади. Ядронинг пайдо бўлишини хўжайин ҳужайранинг ДНКси билан боғлиқ деган тахмин мавжуд. Ядро ҳосил бўлгандан сўнг, унинг мембраналаридан эндоплазматик тўр, Голжи мажмуаси ва ундан эса лизосома ҳамда вакуола ҳосил бўлган дейилади. Бу тахминларни исботловчи бир қатор далиллар ҳам мавжуд. Буларга митохондрия ва хлоропластларда ДНК ва РНКнинг мавжудлиги, уларнинг бўлинишини прокариот ҳужайрани бўлинишига ўхшашлиги ва бошқалар.Инвагинация гипотезаси. Бу гипотезага кўра, эукариот ҳужайранинг баъзи органеллалари ҳужайранинг ташқи мембранасини инвагинацияси (цитоплазмага ботиб кириши) натижасида ҳосил бўлган. Инвагинация гипотезаси эукариот ҳужайра кўп ҳужайралардан эмас, балки битта ҳужайрадан келиб чиққан деб тушунтиради. Бу гипотеза хлоропласт, митохондрия ва ядронинг қўш мембраналарининг келиб чиқишини осон тушунтириб беради.Бошқа яна бир гипотезага кўра
эукариот ҳужайралар геномнинг айрим элементларини тўпланиши туфайли пайдо бўлган дейилади. Бу гипотезанинг асосида ҳам қандайдир прокариот ҳужайра бўлиб, унинг кўп геномлари айрим пуфакчаларга бўлиниб, ҳосил бўлган қисмлар маълум функсияларни бажаришга мослашган. Кўп геномли тахмин ҳақиқатга яқин бўлиб, ядро ва цитоплазмани пластик жараёнларни ўхшашлиги билан исботланади.

2-саволга жавоб:


“Нуклеин кислоталар” деган атама лотинча “нуклеус”, яъни ядро сўзидан олинган. Нуклеин кислоталар биринчи марта 1869- йилда шветсариялик врач Ф.Мишер томонидан лейкотситлар ядросидан топилган. Нуклеин кислоталар икки хил бўлади: ДНк— дезоксирибонуклеин кислота ва РНк— рибонуклеин кислота. ДНкасосан ҳужайранинг ядросида, шунингдек митохондрия ва пластидалар таркибида учрайди. РНкеса ядро, цитоплазма, митохондрия, пластида ва рибосомалар таркибида учрайди.ДНК.Барча ҳужайралар – ҳайвон ва ўсимликлар ҳужайраларида ирсий ахборотни сақловчи тузилма ролини ДНкбажаради. ДНкорганик бирикмалар ичида структураси жиҳатидан ўзига хос тузилган бирикмадир. ДНК қўш спирал. ДНК молекуласи бир-бирининг атрофида спирал бўлиб буралган иккита занжирдан иборат эканлиги кўриниб турибди. ДНК қўш спирали ўртасидаги масофа 2 нм атрофида
бўлади. унинг узунлиги эса бир неча ўн минг ҳатто бир неча юз минг нанометрга етиши мумкин. ДНкспиралидаги қўшни нуклеотидлар орасида масофа 0,34 нм га тенг бўлади. ҳар бир ДНкмолекуласи полимер бўлиб, унинг мономерлари нуклеотидлардир. Нуклеотид таркиби учта модда азотли асос, углевод (дезоксирибоза) ва фосфат кислотаси қолдиғидан иборат кимёвий бирикмадир. ДНкмолекуласи тўрт хил нуклеотидларни бирикишидан
ҳосил бўлган. Нуклеотидлар бир-биридан фақат азотли асоси билан фарқ қилади.РНК.РНкмолекуласи ҳам ДНкмолекуласи каби полинуклеотид занжирдир, лекин ДНкдан фарқ қилиб, РНкмолекуласи бир занжирли бўлади. Худди ДНкдагидек, РНкструктураси ҳам тўрт хил нуклеотидларнинг навбатлашиб бориши билан юзага келади, лекин РНкнуклеотидларининг таркиби ДНкнуклеотидларидан бир оз фарқ қилади, яъни РНкдаги углевод дезоксирибоза эмас, балки рибозадир, рибонуклеин кислота деган сўз ҳам РНкуглеводидан келиб чиққан. РНктаркибида ҳам азотли асослар А,Г,К бўлади лекин азотли асос тимин бўлмайди унинг ўрнига тузилиши жиҳатидан яқин турадиган уратсил (у) бўлади.ҳужайрада РНкнинг бир неча хили бўлади. уларнинг ҳаммаси оқсил синтезида иштирок этади. Биринчи хили – транспорт РНк(т-РНк)дир. т-РНкаминокислоталарни ўзига бириктириб олиб, оқсил синтезланадиган жойга ташиб беради. Иккинчи хили – информацион РНк(и-РНк)дир. и-РНк нинг вазифаси ДНкдаги оқсилнинг бирламчи структураси тўғрисидаги ахборотни оқсил синтезлан
адиган жойга – рибосомага етказиб беради. Учинчи хили – рибосом РНк(р-РНк)дир. р-РНкрибосома таркибида бўлиб, унинг вазифаси оқсил молекуласини йиғишдир.

3-саволга жавоб:


Ловия уруғи узунлиги км 0,9 0,95 1 1,2 1,3 1,4 1,41
Уруғлар сони дона 1 2 1 1 3 1 1
Нўхат уруғи узунлиги км 0,5 0,6 0,7 0,8 0,9
Уруғлар сони дона 3 2 2 2 1

Буғдой бошоқлари узунлиги км 8 9 10 11 12


бошоқлар сони дона 3 2 2 2 1

9-БИЛЕТ
1.Ҳайвонлар дунёси. Ҳайвонларнинг табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамияти нималардан иборат?


2.Оқсил биосинтези. Транскрипсия ва трансляция жараёнларини қуйидаги расмдан фойдаланиб тушунтириб беринг.
3. 810 г глюкоза ферментлар иштирокида анаероб ва аероб шароитда босқичма босқич парчаланди. Ушбу жараёнда АТФ да тўпланган энергияни кЖ да аниқланг.
1- савол жавоби
Ҳайвонлар ўсимлик ва замбуруғларга ўхшаш ҳужайравий тузилишга эга. Кимёвий таркиби ва бошқа кўпгина хусусиятларда (моддалар алмашинуви, ирсият ва ўзгарувчанлик, қўзғалувчанлик) умумийлик мавжуд. Шу билан бирга ҳайвонларнинг ўсимликлардан фарқ қилувчи бир неча хусусиятлари ҳам маълум. Улардан энг муҳими озиқланиш характеридир. Кўпчилик ўсимлик автотроф организмлар ҳисобланади. Ҳайвонлар эса гетеротрофлардир. Баъзи ҳайвонлар фаол ҳаракатланиш хусусияти билан ҳам ажралиб туради. ўсимликлар ҳаракати эса одатда кўзга ташланмайди.Ҳайвонлар ҳужайраси ўсимликлардаги каби целлулозали қобиқ ва вакуолаларга эга эмас. Ушбу хусусиятни ҳам барча ҳайвонларга тааллуқли деб бўлмайди. ўсимлик ва ҳайвонлар ўртасидаги нисбий фарқлар уларнинг аждодлари умумий эканлигини билдиради. Ҳайвонларнинг табиатдаги аҳамиятини ўсимликлар ҳа ётида кўриш мумкин. Гулли ўсимликларнинг чангланиши ёки уруғ ва меваларнинг тарқалишида ҳайвонлар катта рол ўйнайди.
Ҳайвонлар ҳар-хил озуқа занжирлари таркибида иштирок этиб, ўсимликлар билан озиқланувчи турлар бошқа йиртқич ҳайвонлар учун озуқа сифатида хизмат қилади. Ҳайвонлар тупроқ ҳосил қилиш жараёнида жуда катта аҳамиятга эга. Чувалчанглар, чумолилар ва бошқа майда ҳайвонлар тупроқ тузилмасини шаклланишида, унинг унумдорлигини оширишда ҳамда тупроқнинг сув ва ҳаво билан таъминланишида иштирок этади. ўсимлик қолдиғи ва ҳайвон жасад ларини парчаловчи орга низмлар муҳим санитар аҳамиятга эга. Сувда яшовчи кўпчилик ҳайвонлар сувни тозаловчи — биофилтрорганизмлардир. Ҳайвонлар инсоннинг кўп қиррали хўжалик фаолиятида катта ўрин эгаллайди. Ёввойи ва уй ҳайвонлари инсонни ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Ёввойи ҳайвонларнинг турлари уй ҳайвон зотларини яхшилаш учун хизмат қилувчи генофондни сақлайди.
Кўпгина йиртқич ҳайвонлар қишлоқ ва ўрмон хўжаликларида турли зараркунандаларни йўқотишда катта рол ўйнайди.Бироқ ҳайвонларнинг айримлари зарарлидир. Масалан, ўсимлик зараркунандалари қишлоқ хўжалигига катта зиён келтиради: улар озиқ-овқат маҳ сулотлари захирасини емиради, жун, тери, ёғочдан тайёрланган
материалларни ишдан чиқаради. Кўпчилик ҳайвон турлари ҳавф ли касалликлар (безгак, қичима ва бошқалар)ни қўзғатувчи ва тарқатувчи (чивинлар, бургалар ва ҳоказо) сифатида иштирок этади.Ҳайвонот дунёси иккига ажратилади:
2-саволга жавоб.Расмга изоҳ.
Дастлаб аминокислоталар АТФ энергияси ёрдамида фаол ҳолга келади ват-РНКлар ёрдамида рибосомаларга ташиб келтирилади. оқсил тўғрисидаги ахборот ДНК молекуласидан и-РНКлар ёрдамида кўчириб олинади
ва рибо-сомага берилади. Демак, ДНКнинг занжирларидан бирида РНК молекуласи синтезланади. и-РНК нуклеотидларнинг кетма-кетлиги ДНК молекуласидаги нук-леотидлар кетма-кетлигига мос (комплементар) бўлади. оқсил синтези транскрипсия ва трансляция босқичларда амалга ошади. ДНКдаги оқсил тўғрисидаги ахборотни и-РНКга кўчи риб ўтилгандек ёзили шига транскрипсия дейилади. Транскрипсия ядрода кечади. И-РНКдаги нуклеотидлар кетма-кетлигини аминокислоталар кўринишида намоён бўлишига трансляциядейилади. Трансляция жараёни рибосомада кечади. Шундай қилиб, цитоплазмада рибосома ва и-РНКдан иборат оқсил синтез қилувчи мажмуа ҳосил бўлади. Рибосома и-РНК бўйлаб ҳаракат қилади ва полипептид занжирнинг ҳосил бўлиши бошланади. Бу ҳаракат давомида рибосомага кетма-кет равишда аминокислоталар келиб қўшилади. Аминокислота билан триплетли кодининг мос келишини т-РНК белгилайди. оқсил молекуласи синтези тугаллангач, п
олипептид занжир рибосомадан ажралади. Рибосома ва и-РНК молекуласидан оқсиллар биосинтезида қайта-қайта фойдаланиш мумкин.

3-саволга жавоб:


180 г глукоза анаероб ______________1 АТФ ____80 кЖ
810_______________________________________х = 360 кж

180 г глукоза аероб__________________36АТФ _____1440 кЖ


910__________________________________________х=640 кЖ

10-БИЛЕТ
1. Прокариот ва эукариот ҳужайрани ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатларини таҳлил қилинг.


2. Углеводларнинг тузилиши, хилма-хиллиги ва организмдаги вазифаси ҳақида маълумот беринг.
3. Оқсилнинг массаси 48000 га тенг бўлса, шу оқсилга мос и-РНК даги ва ДНК даги нуклеотидлар сонини аниқланг.
1-саволга жавоб:
Прокариотлар — ядроси тўлиқ шаклланмаган организмлар яъни, ҳақиқий ядрога эга эмас. Ирсий белгилар нуклеотидларда жойлашган. ДНК— дезоксирибо нуклеин кислота ҳалқасимон шаклда бўлади. Жинсий кўпайиш кузатилмайди. Ҳужайра маркази ва митотик ипбўлмайди. Ҳужайра амитоз йўл билан бўлинади. Ҳужайрада пластида ва митохондриялар учрамайди. Ҳужайра қобиғи муреиндеган моддадан ташкил топган. одатда баъзи вакилларидаги хивчин оддий тузилган. Прокариотларнинг кўпчилиги эркин азотни ўзлаштириш хусусиятига эга. озиқланиш озиқ моддаларнинг ҳужайра қобиғи орқали шимиб олиниши билан кечади. Ҳазм қилувчи вакуолалар бўлмайди, баъзан газли вакуо лалар учрайди. Бактериялар ва кўк-яшил сув ўтлари прокариотлар ҳисобланади.Ҳақиқий ядрога эга бўлган организмларга эукариотлар дейилади. Ядродаги ирсий материал хромосомаларда жойлашган. Жинсий ва жинссиз йўл билан кўпа я ди, баъзан уруғланмасдан кўпайиш (партеногенез) ҳам рўй беради. Ҳужайра маркази ва митотик ма
рказий ип мавжуд, ҳужайранинг бўлиниши митоз йўли билан боради, улар пластидалар ва митохондрияларга эга бўлиб, шунингдек, яхши ривожланган эндоплазматик тўр мавжуд. Хипчинлари мураккаб тузилган. Атмосферадаги эркин азотни ўзлаштирмайди. Асосан аероблар, баъзи бир турларигина иккиламчи анаероблар ҳисобланади. озиқланиши шимиш йўли билан автотроф ва гетеротроф. Ҳазм қилувчи вакуолаларга эга.Эукариотларга ўсимликлар, замбуруғлар ва ҳайвонот дунёси киради. Замбуруғ ва ҳайвонларнинг ўсимликлардан фарқи улар гетеротроф усулда озиқланади.
2-саволга жавоб:
Углеводлар табиатда кенг тарқалган органик бирикмалар бўлиб, улар умумий Кн(Ҳ2О)мформула билан ифодаланади. «Углевод» атамасининг номи таркибидаги водород ва кислороднинг ўзаро нисбати худди сув молекуласига ўхшашлигидан келиб чиққан.Углеводлар тирик организмлар ҳаётида муҳим аҳамиятга эга
бирикма лардир. Улар оқсиллар, нуклеин кислоталар ва ёғларни ҳосил бўлишида алоҳида аҳамиятга эга. Углеводларнинг кўпчилиги ўсимликларда захира модда сифатида тўпланади. Масалан, пахта толасини, каноп ўсимлиги пўстлоғини целлулоза деб аталувчи полисахарид ташкил қилади. Крахмал эса илдизмевали, тугунакли ўсим ликларда ва донли ўсимликларнинг уруғларида захира модда сифатида тўпланади. Ҳайвон ҳужайраларида углеводларнинг миқдори кам бўлиб, 1—2% ни, баъзан 5% ни ташкил қилади. Ўсимлик ҳужайраларида эса углеводлар кўп миқдорда учрайди ва айрим ҳолларда қуруқ массанинг 95% дан (пахта толасида) иборат бўлади. Углеводлар икки хил: моносахарид ва полисахаридларга бўлинади. Моносахаридлар оддий углеводлар ёки шакарлардир. Улардан энг муҳимлари глукоза (узум шакари) ва фруктоза (мева шакарлари) ҳисобланади. Глукозанинг қондаги миқдори 0,1—0,12% га тенг. Рибоза билан дезоксирибоза ҳам моносахаридларга мансу
б ва улар нуклеин кислоталар таркибида учрайди.Иккита моносахариддан ташкил топган бирикма дисахаридлар деб аталади. Буларга сахароза (қанд лавлаги шакари), малтоза (дон шакари), лактоза (сут шакари) мисол бўлади.Кўп сонли моносахаридларнинг қўшилишидан ҳосил бўлган мураккаб углевод полисахаридлар деб аталади. Крахмал, гликоген, целлулоза каби моддалар полисахаридларга мисол бўлади. Пахта толаси деярли тоза целлулозадан иборат. Буларнинг мономерлари глукоза ҳисобланади.Полисахаридлар тирик организмларда иккита асосий: қурилиш ва энергетик вазифаларни бажаради.Хитин замбуруғ ҳужайраси таркибида ҳам учрайди.
Углеводлар ҳужайранинг асосий энергетик манбаи ҳисобланади. 1 г углевод парчаланганда 17,6 кж энергия ажралиши аниқланган. Ўсимликларда крахмал, ҳайвонларда гликоген захира модда сифатида ҳужайраларда тўпланади ва бу моддалар озуқа ҳамда энергия захираси вазифасини ўтайди.
3-саволга жавоб:
Оқсил аминокислоталардан иборат 48000:120=400 АК
АК ларни 3 та триплет кодлайди ва и-РНК нуклеотидларини ҳосил қилади 400х3=1200 и-РНК
ДНК иккита занжирдан иборат, унда нуклеотидлари 1200х2=2400 та

11-БИЛЕТ
1. Эукариот ҳужайраларнинг хилма-хиллиги. Плазматик мембрананинг тузилиши ва вазифаси ҳақида маълумот беринг.


2. Митоз ва меёз босқичларини, биологик аҳамиятини, ўхшашлик ва фарқли томонларини ўзаро таққослаб тушунтиринг.
3. ДНК молекуласи 2500 нуклеотиддан иборат. Шу ДНК молекуласининг узунлигини аниқланг.
1-саволга жавоб
Турли-туман организмларнинг эукариот ҳужайралари ўзининг тузилиши жиҳатдан мураккаблиги ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Ҳужайралар бажарадиган вазифаларига қараб турли-туман шаклга эга бўлади: юмалоқ (тухум ва ёғ ҳужайралари), юлдузсимон (бириктирувчи тўқима ҳужайралари), ўсимтасимон (нерв ҳужайралари), амёбасимон яъни, шаклини ўзгартирувчи (лейкотситлар ва айрим бириктирувчи тўқима ҳужайралари).Ҳужайралар турлича катта-кичикликка эга. Кўп ҳолларда улар жуда кичик бўлиб 10 — 100 мкм га тенг. Бироқ жуда катта ҳужайралар ҳам мавжуд. Масалан, тарвуз ҳужайраларини оддий кўз билан кузатиш мумкин. Энг катта ҳужайраларга қушларнинг тухуми мисол бўлади.Ҳужайралар катта-кичиклигига қараб турли оғирликка эга. Масалан, туяқуш тухумининг оғирлиги 100 г дан 1,5 кг гача боради. Қизил қон таначалари (эритротситлар)нинг оғирлиги эса 10-9г (яъни, 0, 000 000 001 г) га тенг.
Турли-туман организмларнинг эукариот ҳужайралари ўзининг тузилиши жиҳатдан мураккаблиги ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Уларга содда ҳайвонлар (сохтаоёқлилар, хивчинлилар, инфузориялар), замбуруғлар, юксак ўсимлик ва ҳайвонлар киради. Эукариот ҳужайралар прокариотларнинг мураккаблашиши туфайли пайдо бўлган деб тахмин қилинади. Ҳар бир ҳужайра 3 та таркибий қисмдан: ташқи цитоплазматик мембрана, цитоплазма ва ядродан иборат. Цитоплазма.Цитоплазмада бир қатор тузилмалар (органоид ва органеллалар) бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятга эга ва маълум вазифани бажаришга ихтисослашган. Кўпчилик органоидлар барча ҳужайралар таркибида учрайди (митохондрия, ҳужайра маркази, Голжи мажмуаси, рибосома, эндоплазматик тўр, лизосома), бошқалари эса фақат маълум турдаги ҳужайраларда мавжуд (миофибрилла, киприкча ва бошқалар).Цитоплазмада турли хил моддалар ҳам тўпланади. Улар киритмалар деб аталади. Булар цитоплазманинг (баъзан ядронин
г) доимий бўлмаган тузилиши ҳисобланиб, органоидлардан фарқли равишда ҳужайранинг ҳаёт фаолияти жараёнида гоҳ пайдо бўлиб, гоҳ йўқ бўлиб туради. Қаттиқ ҳолда учрайдиган киритмалар гранулалар, суюқ ҳолдагиси эса вакуолалар деб аталади. Моддалар алмашинуви натижасида ҳужайрада яна бир қатор маҳсулотлар: секреция қилув чи ҳужайраларда оқсил гранулалари, пигментлар ёки захира озу қа моддалар — глико ген доначалари, ёғ томчилари учрайди. Ҳужайра мембранали тузилишга асосланган.
Бунга кўра ҳужайра бир хил тузилишга эга мембраналардан ташкил топган. Бу мембраналар икки қават липидлар дан иборат, уларнинг ички ва ташқи томонидан оқсил молекулалари ҳар хил чуқурликка ботиб кирган.Ташқи цитоплазматик мембранабарча ҳужайраларда учрайди. У ҳужайра цитоплазмасини ташқи муҳитдан ажратиб туради. Тирик ҳужайранинг юза қисми тўхтовсиз ҳаракатда, унда қавариқ ва ботиқлар пайдо бўлади, тўлқинсимон теб ранма ҳаракат вужудга келади, доимо у орқали макромолекулалар кўчирилиб туради. Цитоплазматик мембрана юксак пишиқликка ва эластикликка эга бўлиб, озги на шикастланган вақтларда ҳам ўзининг бир бутунлигини осон ва тез тиклай олади.Бироқ цитоплазматик мембрана бир текис чизиқдан иборат эмас: у жуда кўп сонли майда-майда тешикчалар (ғоваклар) билан таъминланган. Улар орқали ҳужайра нинг ички қисмига ферментлар ёрдамида ионлар ва кичик молекулали моддалар ўтиши мумкин. Шу билан бирга бундай моддалар ҳужай ра
ичкарисига тўғ ридан-тўғри мембрана орқали ҳам ўта олади, бу пассив диффузия эмас, бал ки фаол танлаб ўтказиш жараёни бўлиб, энергиянинг сарфланишини талаб қилади.
2-саволга жавоб:
Митоз цикли деб ҳужайранинг бўлинишга тайёргарлик даври ҳамда митоз босқичларини давом этишига айтилади.Бир митоздан иккинчи митозгача бўлган тайёрланиш даври интерфазадейилади. Интерфаза ўз навбатида уч даврга бўлинади. 1. ДНК синтезига тайёргарлик босқичи Г1билан белгиланади. Бу даврда оқсил ва РНКлар жуда тезлик билан синтезланади. ДНК синтезида иштирок этадиган ферментларнинг фаоллиги ортади, ҳужайра жадал ўсади. 2. Синтез даври С ҳарфи билан белгиланади. Бу даврда ДНК молекуласи икки ҳисса ортади. ДНКнинг икки ҳисса ортиши натижасида ҳар бир хромосомада икки баробар кўп ДНК ҳосил бўлади (36- расм). 3. Синтездан кейинги давр Г2ҳарфи билан белгиланади. Бу давр ҳужайранинг митозга тайёргарлигини якунлайди. Интерфаза тугаганидан кейин митоз бошланади. Митоз тўрт босқич — профаза, метафаза, анафаза, телофазадан иборатдир. Митознинг биологик аҳамияти— митоз натижасида ҳосил бўлган ҳар бир янги ҳужайра бир хил хромосома тўплами ва бир хил ге
нларга эга. Митоз бўлиниш генетик материалнинг янги ҳужайраларда бир хил тақсимланиши билан тавсифла на ди. Митоз натижасида ҳосил бўлган иккала янги ҳужайра диплоид
тўпламга эга бўлади. Митоз бўлинишсиз кўп ҳужайрали организмларнинг тўқима ва органларидаги кўп сонли ҳужайраларнинг тузилиши ва функсиясининг доимийлигини, ирсий материалнинг бир хил бўлишини таъмин лашнинг иложи бўлмас эди.Жинсий усулда кўпаядиган организмларда ўзига хос бўлиниш усули меёз кузатилади. Меёз сўзининг маъноси камайиш демакдир. Меёз натижасида диплоид тўпламга эга бўлган бирламчи жинсий ҳужайралардан гаплоид тўпламли жинсий ҳужайралар ҳосил бўлади. Меёз кетма-кет келадиган иккита бўлиниш босқичларидан иборат. Ҳар бир меёз бўли ниш худди митоз син гари тўрт босқичга: профаза, метафаза, анафаза, телофазага бўлинади. Уларни фарқ қилиш учун биринчи бўлиниш фазалари олдига И,
иккинчи бўлиниш фазалари олдига ИИ рақами қўйилади. Меёз ҳам худди ми тоз каби интерфазадан бош ла нади. Меёз бўлиниши қуйида кўрсатилганидек, кетма-кет келадиган босқичлардан иборат бўлиб, бу нинг натижасида хромосомалар маъ лум ўзгаришга учрайди. Буни схема тарзида қуйидагича ифодалаш мумкин. Меёзнинг биринчи бўлиниши билан иккинчи бўлиниши орасидаги ҳолат интеркинездеб аталади. Кўпинча интеркинез ҳолат содир бўлмай, телофаза И профаза ИИ га уланиб кетиши ҳам мумкин.Меёзнинг биологикаҳамияти— меёз туфайли авлодлар алмашинуви давомида хромосомалар сонининг доимийлиги ўзгармайди. Меёзда гомологик хромосомаларнинг жуда кўп хилма-хил вариантлари амалга ошади. Меёз жараёнида хромосомалар конъюгациялашиб, ўхшаш қисмлари билан алмашиниши натижасида ирсий ахборотнинг янги тўплами ҳосил бўлади.
3-саволга жавоб:
ДНК узунлигини топиш формуласидан унинг узунлигини топамиз:
Л=Н х 0,34/2=2500 х 0,34 / 2 = 425 нм
Бунда Н умумий нуклеотидлар сони;
0,34 = қўшни нуклеотидлар орасидаги масофа;
2 – ДНК иккита ипдан иборат бўлгани учун у 2 га бўлинади.

12-БИЛЕТ
1. Ноаллел генларнинг ўзаро комплементар таъсирини мисол орқалитушунтиринг.


2. Қуйидаги расмдан фойдаланиб хўрозлар тожининг шакллари генотипини аниқланг.
3. ДНК нинг бир занжирининг узунлиги 34155 га тенг. Шу ДНК бўлагидакодланган оқсил мономерлари сонини топинг.
1-саволга жавоб:
Ирсиятнинг тузилиш ва функционал бирлиги генлар ҳисобланади. Биз ўрганган мавзуларда ҳар бир ген бошқа генлардан мустақил ҳолда битта белгининг ривожланишига таъсир қилади. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкин: генотип — генларнинг механик йиғиндиси, фенотип эса алоҳида белгиларнинг хилма­хил кўринишидир. Бироқ аслида бундай эмас. Агар айрим ҳужайралар ҳамда организмларда биокимёвий ва физиологик жараёнлар ўзароуйғунлаш ган бўлса, у биринчи навбатда — генларнинг ўзаро таъсир этувчи тизими, яъни ге но тип билан боғ лиқ хромосомаларнинг маълум қисмида жойлашган аллел ва аллел бўлмаган генлар бир­бирига ўзаро таъсири натижасидир. Аллел генлар доми нант ва ретсессив ҳолларда бўлади. Тўла ва тўла

бўлмаган доминантлик фарқ қилинади.Генларнинг комплементар таъсири турли аллелга мансуб генлар баъзи


белгиларнинг ривожланишига бир мунча мустақил таъсир этиши билан бирга, кўпин ча турли шаклда ўзаро таъсир кўрсатади. Натижада организмда бирон белгининг ривожланиши бир неча ген назорати остида бўлади. Мисол учун товуқнинг тожи ҳар хил зотларида турли шаклда бўлади.Генларнинг полимер таъсири организмларнинг миқдорий белгиларида учрайди. Масалан, ҳайвонларнинг вазни, ўсиши, ўсимликларнинг бўйи, товуқларнинг тухум қилиши, қорамол сутининг миқдори ва ёғлилиги, ўсимликлар таркибидаги витаминлар миқдори ва бошқалар. Миқдор белгиларнинг ривожланиш даражаси унга таъсир этувчи полимер генлар сонига боғлиқ
бўлади. Фенотипда бир доминант геннинг аллел бўлмаган иккинчи доминант гендан устунлик қилиши эпистаз деб аталади. Бу қонуниятнинг моҳиятини товуқ зотларида пат рангининг ирсийланиши мисолида кўриб чиқайлик. Патлари оқ рангдаги иккита товуқ зотларининг фенотипи бир хил бўлса ҳам уларнинг бу белги бўйича генотиплари ҳар хиллиги аниқланди. Плеётропия ҳодисаси табиатда кенг тарқалган бўлиб, катта аҳамиятга эга. Бу ҳодиса ўсимликлар билан ҳайвон ларнинг кўп генида учрайди. Ми сол учун генетик жиҳатдан яхши ўрганилган дрозофила мева паш шасининг кўзларида пигмент бўлмаслигини белгилайдиган ген пушт лиликни камайтиради, баъзи ички органлар рангига таъсир кўрсатади ва ҳаёт чанлигининг қисқаришига сабаб бўлади. Гулли ўсимликларда гулларнинг тўқ қизил рангда бўлишини таъмин этувчи ген уларнинг поя ва шохларининг ҳам тўқ қизил рангда бўлишига дахлдордир. Товуқларда масалан, жингалак патли зотлар у
чрайди. Бундай пат товуқ танасига ёпишиб турмайди, кўпинча синиб кетади. Бу билан товуқ танасидан ташқи муҳитга кўп иссиқлик тарқалади, овқат ҳазм қилиш, юрак­томир фаолиятининг иши бузилади. Булар эса товуқнинг насл қолдириш хусусиятига ва ҳаётчанлигига салбий таъсир кўрсатади.
2-саволга жавоб:
А-оддий (аабб); Б-нўхатсимон (ааББ ёки ааБб); Д-ёнғоқсимон (ААББ ёки АаБб); Э-гулсимон (ААбб ёки Аабб).
3-саволга жавоб:
Оқсил аминокислоталардан ташкил топган, демак унинг мономери (АК) аминокислоталар.
Масала шартидан фойдаланиб, умумий нуклеотидлар сонини топиб оламиз:
Л=Нх0,34/2 формуладан Н умумий нуклеотидлар сонини топамиз;
Н=Лх0,34/2=34155х0,34/2=580,635 та
АК ни и-РНК нуклеотидлари кодлайди яъни ДНК нуклеотидларидан и-РНК нуклеотидларини топамиз: 580,635:2=291 та нуклеотид.
Ҳар бир нуклеотид триплет ҳолида АКни кодлаган учун 291: 3 = 97 та АК мономерга эга бўлади оқсил молекуласи.

13-БИЛЕТ
1. Жинссиз ва жинсий кўпайишнинг биологик аҳамияти нимадан иборат?


2. Белгиларнинг бириккан ҳолда ирсийланишини мисоллар орқали тушунтиринг.
3. Аквариум деворидаги кўк-яшил сув ўтидан препарат тайёрлаб,микроскопда кузатинг. Майда, ядросиз ҳужайраларнинг тузилишига , кўк-яшил рангда эканлигига эътибор беринг. Кузатганларингиз асосида хулоса чиқаринг.
1-саволга жавоб:Жинссиз кўпайишнинг биологик аҳамияти, организмнинг тез кўпайиши ва кўп авлод ҳосил бўлишини таъминлашдан иборат. Жинссиз кўпайиш натижасида ҳосил бўлган ҳар бир организмнинг генотипи она организм генотипига айнан ўхшаш бўлади. Чунки, тана ҳужайралари фақат митоз йўли билан кўпаяди, митознинг интерфаза босқичида генетик материалнинг икки ҳисса кўпайиши кузатилади. Митозни эсланг. Митоз бўлиниши натижа сида пайдо бўлган ҳужайралардан, жинссиз кўпайишда янги организмлар ривожланади. Митоз бўлинишасосида жинссиз йўл билан кўпайган организмлар генотипи бир хил бўлиш сабабларини тушунтириш мумкин. Фойдали мутациялар бун дай организмларда ташқи муҳит шароитининг ўзгариши натижасидагина камдан-кам ҳолларда пайдо бўлади.Жинсий кўпайиш биологик жиҳатдан ғоят катта аҳамиятга эга. Унинг
жинс сиз кўпайишдан афзаллиги шундаки, у ота ва она ирсий белгиларининг бирлашишига имкон беради. Шу муносабат билан авлод ота-онага нисбатан яшовчан, ўзгарган муҳит шароитига мосланувчан бўлади. организм эволуциясида жинсий кўпайиш жуда муҳим рол ўйнайди.жинссиз кўпайиштирик табиатда: ҳам ўсимликлар, ҳам ҳайвонлар орасида кенг тарқалган. жинссиз кўпайиш ҳам табиатда кенг тарқалган бўлиб, янги организм соматик (тана) ҳужайралардан, яъни жинссиз ҳужайралардан ривожланиши билан Жинссиз кўпайишда она организмидаги битта ёки бир нечта соматик ҳужайралар гуруҳидан янги организм ривожланади.Жинсий кўпайиш деб, жинсий безларда ҳосил бўлган, маҳсус, жинсий ҳужайралар ҳисобига насллар галланиши ва ривожланишига айтилади. Жинсий кўпайиш эволуция жараёнида пайдо бўлиб, организмлар генотипини хилма-хил бўлишида катта аҳамиятга эгадир. Жинсий кўпайишда янги авлод, ҳар хил ота-она организмдан ҳосил бўлган иккита жинсий ҳужайранинг қў
шилиши натижасида ривожланади. Лекин умуртқасиз ҳайвонларнинг айрим турларида жинсий ҳужайралар битта организмда ривожланади. Бундай икки жинсли ҳайвонлар гермафродитлар(қўш жинслилик) деб аталади.
2-саволга жавоб:Мендел ўз тажрибаларида хушбўй нўхат ўсимлигининг етти жуфт ирсий белгисининг наслдан наслга ўтишини кузатди. Кейинчалик олимларнинг илмий изланиши натижасида ҳар хил турга мансуб организмлардаги турли жуфт белгиларнинг ирсийланиши ўрганилиб, Мендел қонунлари исботлаб берилди. Натижада бу қонунлар умумий характерга эга эканлиги тан олинди. Лекин кейинги илмий изланишлар хушбўй нўхатнинг айрим белгилари — чангчи шакли, гулнинг ранги насл ларда мустақил тақсимланмаслиги исбот этилди. Насллар ота­онага ўхшаган ҳолда қолади. Аста­секин Менделнинг учинчи қонуни асосида бундай белгилар кўп тўплана борди. Шу нарса аниқ бўлдики, авлодларда белгиларнинг ажралиши ва комбинациясида
барча генлар тарқалмайди. Албатта ихтиёрий организмда белгилар сони ниҳоятда кўп. Хромосомалар сони эса маълум миқдорда бўлади. Ҳар бир хромосомада жуда кўп генлар жойлашади. Бундай генлар бир­бири
билан бириккан генлар дейилади. Улар бириккан гуруҳларни ташкил этади. Генларнинг бириккан гуруҳи хромосомаларнинг гаплоид тўпламига мос келади. Мисол учун, одамда 46 та хромосома — бириккан гуруҳи 23 та, дрозофилада 8 та хромосома — бириккан гуруҳи 4 та, нўхатда 14 та хромосома — бириккан гуруҳи 7 та бўлади.Бир хромосомада жойлашган генларнинг бирикиш ҳодисаси Морган қонуни билан машҳур.Бир­бирига бириккан генлар гуруҳининг сони муайян турдаги хромо сомаларнинг гаплоид со­
нига мос келади. Улар дрозофила пашшасида 4 та, маккажўхорида 10 та бўлади. Бирикиш группалари сонининг хромосомалар сонига мос келиши ирсиятда (наслдан наслга) ўтишда хромосомалар аҳамиятга эга эканлигининг муҳим далилидир.Генларбир хромосомада бўлганда наслдан наслга ўтиш қонуниятлари ҳақидаги масалани Т. Морган ва унинг шогирдлари мукаммал ўрганишган. Асосан дрозофила деган кичик мева пашшаси текширилган. Бу ҳашарот генетик тадқиқотлар учун жуда қулай. Дрозофила лаборатория шароити да осон кўпаяди, серпушт бўлади: улар +25—26оК да ҳар 10—15 кунда янги насл беради, ирсий белгилари жуда кўп ва турлитуман, хромосомалари оз (диплоид сони 8 та) бўлади.
3-саволга жавоб;
Кўк-яшил сув ўтини микроскопда кўриш
1. Аквариум девори ёки бошқа кўлмак сув тубидаги сув ўтлари ҳосил қилган юпқа пардани нина ёрдамида олинг.
2. Ундан препарат тайёрлаб микроскопнинг аввал кичик, сўнгра катта обективларида кузатинг.
3. Юпқа парда ингичка кўп ҳужайрали иплардан ташкил топганига эътибор беринг.
4.Ипчалар кўк-яшил рангда бўлиб уларнинг тебранаётганлигини кичик ва катта обективларда кузатинг.
5. Катта обективда ҳар бир ипча бир хилдаги майда ядросиз ва хлоропластсиз ҳужайралардан тузилганлигига эътибор беринг.
6.Ҳужайранинг ўрта қисми рангсиз ва чеккалари эса пигментлардан иборат бироз тўқроқ рангда эканлигини кузатинг.

14-БИЛЕТ
1. Автотроф ва гетеротроф озиқланувчи организмларга таъриф беринг.


2. Энергия алмашинуви ва унинг босқичларини тушунтириб беринг.
3. Тана массаси 70 кг бўлган одамнинг бир кунлик қабул қилган озиқ моддаларининг парчаланишидан ҳосил бўлган энергия миқдори 3000 ккал ни ташкил этса, шу одамнинг асосий моддалар алмашинуви учун кетган ккал энергия неча % ни ташкил этади?
3-саволга жавоб:
70 кг одамнинг асосий моддалар алмашинуви учун кетган энергияси 1680 ккал
3000-1680=1320 ккал
3000_________100%
1320_________х = 44%
2-саволга жавоб:
Энергия алмашинуви одатда уч босқичга бўлинади. Биринчи тайёргарлик босқичи бўлиб, унда мураккаб углеводлар, ёғлар, оқсиллар — глукоза, глицерин ва ёғ кислоталари, аминокислоталарга;
нуклеин кислоталарнинг катта молекулалари эса нуклеотидларга парчаланади. Бу реаксияларда кам миқдорда энергия ажралади ва улар иссиқлик энергияси сифатида тарқалиб кетади. Иккинчи босқич — тўлиқсиз ёки кислородсиз парчаланиш бўлиб, ҳужайра цитоплазмасида амалга оширилади. У анаероб нафас олиш (гликолиз) ёки ачиш деб ҳам юритилади. «Ачиш» атамаси одатда ўсимлик ёки микроорганизмлар-нинг ҳужайраларида кечадиган жараёнларга нисбатан қўлланилади. Бу босқичда моддаларнинг ферментлар иштирокида парчаланиши яна давом этади. Масалан, мушакларда анаероб нафас олиш туфайли глукоза молекуласи 2 молекула сут кислотасигача парчаланади. Глукозанинг парчаланиш реаксияларида фосфат
кислота ва АДФ иштирок этиб, улардан парчаланиш натижасида ажралганенер гия ҳисобига АТФ молекулалари ҳосил бўлади.Глукозанинг кислородсиз шароитда сут кислотагача парчаланиши туфайли ажралиб чиқаётган энергиянинг 40%и АТФ таркибида тўпланади, қолгани эса иссиқлик энергияси сифатида тарқалиб кетади.Энергия алмашинувининг учинчи босқичи — аероб нафас олиш ёки кислородли парчаланишдеб аталади. Энергия алмашинувининг бу босқичи ферментлар ёрдамида тезлаштирилади. Ҳужайрада олдинги босқичда ҳосил бўлган моддалар кислород иштирокида охирги маҳсулотлар — КО2ва Ҳ2О гача парчаланади. Кислородли нафас олиш жараёнида жуда катта миқдорда энергия ажралиб чиқади ва улар АТФ молекулаларида тўпланади. Икки молекула сут кислотани кислородли шароитда тўлиқ парчаланишида 36 молекула АТФ ҳосил бўлади. Демак, ҳужайрани энергия билан таъминлашда аероб нафас олиш асосий вазифани бажаради.
1-саволга жавоб;
Барча тирик организмлар ҳужайраларининг озиқланиш усулига қараб иккита катта гуруҳга: автотроф ва гетеротрофларга ажратилади.Автотроф ҳужайралар. Бу гуруҳ ҳужайралари органик моддаларни анорганик бирикмалардан (СО2, Н2О ва ҳ.к) синтезлай олади. энергияси кам шу моддалардан ҳужайралар глукоза, аминокислоталарни кейин эса мураккаброқ бирикмаларни: мураккаб углеводлар, оқсил каби моддаларни синтезлайди. органик бирикмаларни анорганик бирикмалардан синтез қила оладиган ҳужайраларни автотроф ҳужайралар ёкитўғридан тўғри автотрофлардеб аталади. Ер юзидаги асосий автотрофлар яшил ўсимликларнинг ҳужайраларидир. Микроорганизмларнинг маълум бир гуруҳи ҳам автотроф йўл билан озиқланади.Гетеротроф ҳужайралар. Гетеротороф ҳужайралар анорганик моддалардан органик моддаларни синтезлай олмайди. Бундай ҳужайралар тайёр органик моддаларга эҳтиёж сезадиган ҳужайралар гетеротроф ҳужайралар ёки гетеротрофлар деб аталади.Фотосинтез. Қуёш нури таъсирида ўсимликларнинг яшил баргларида карбонат ангидрид билан с
увдан мураккаб органик бирикмалар ҳосил бўлиши фотосинтездеб аталади. ўсимликларнинг фотосинтез жараёни ер юзида қуёш энергиясини органик бирикмаларнинг кимёвий энергиясига айлантирувчи бирдан-бир восита ҳисобланади. ўсимликларнинг космик аҳамияти ҳам ана шундадир. Бу жараёнда ҳосил бўладиган органик бирикмалар тирик организмлар учун озуқа ва энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга фотосинтез жараёни атмосферани эркин кислород билан ҳам бойитади. Фотосинтез жараёнини ўрганиш қишлоқ хўжалик экинларидан мўл
ҳосил олишга ҳам имкон яратади.

15-БИЛЕТ
1. Жинс генетикаси. Одамда жинсга боғлиқ ҳолда ирсийланадиган касалликлар,жинсий хромосомалар ва аутосомаларга таъриф беринг.


2. Жадвалда берилган жараёнларни мувофиқ тушунчалар билан жуфтланг:
3. Бир молекула оқсил синтезига жавобгар ДНК фрагментидаги гуанин васитозин нуклеотидлари орасидаги водород боғлар сони билан, аденин ва тиминўртасидаги водород боғлар сони йиғиндиси 750 га, айирмаси 150 га тенг бўлса, ДНК фрагментидаги жами нуклеотидлар сонини аниқланг
3-савол жавоби:
хА=Тх → А ва Т орасида 2 та Ҳ боғ бор = 2х
йГ≡Кй →Г ва К орасида 3 та Ҳ боғ бор = 3й

масала шартидан келиб чиқиб: қуйидагича система тузамиз ва тебгламани ишлаб х ва й ни топамиз:


2х+3й=750 х=150
2х-3й=150 й=150
Жами ДНК нуклеотидлари = 150 х 2 + 150 х 2 = 6000 та
1- саволга жавоб:
Ҳайвонлар жинси сунъий йўл билан бошқарилганда эди, қишлоқ хўжалиги учун жуда катта фойда келтирган
бўларди. Жинс тухум ҳужайра уруғлангандан кейин маълум бўлади. Айрим жинсли организмларда (жумладан одамда ҳам) жинслар нисбати одатда 1:1 ни ташкил этади. Кўпчилик айрим жинсли организмларнинг эркак ва урғочиларида хромосомалари бир хил эмас. Ана шу тафовутлар билан дрозофиладаги хромосомалар сони мисолида танишиб чиқайлик.Дрозофилада хромосома тўплами диплоид ҳолда 8 та бўлади. Уч жуфт хромосомалари жиҳатидан олганда бу пашшалар жинслари бир­биридан фарқ қилмайди. Лекин бир жуфт хусусига келганда муҳим тафовутлар мав жуд. Урғочи сида иккита бир хил (жуфт) таёқчасимон хромосомалар бор; эркагида бундай хромосома фақат битта, унинг жуфтини икки елкали алоҳида бир хромосома ташкил этади. Эркаклари билан урғочиларидан фарқ қилмайдиган, бир хилдаги хромо сомалар аутосомалар деб аталади. Эркаклари билан урғочиларида бир­биридан фарқ қиладиган хромосомалари эса жинсий хромосомалардейилади. Шундай
қилиб, дрозофиланинг хромосомалари сони олтита аутосома ва иккита жинсий хромосомадан ташкил топади. Урғочи пашшада қўшалоқ ҳолда (ХХ), эркак пашшада эса (ХЙ) якка ҳолда бўладиган таёқчасимон жинсий хромосома Х­хромосома, иккинчи жинсий хромосома (урғочи пашшада бўлмайдиган, эркак пашшада икки елкали бўладиган хромосома) Й­хромосома дейилади.Жинс белгиланишининг хромосома механизми одамда ҳам худди дрозофиладаги каби бир хил. Одам хромосомаларининг диплоид сони — 46 та. Шу сонга 22 жуфт аутосома ва 2 та жинсий хромосома киради. Аёллардажинсий хромосомалар сони иккита — Х­хромосомадан, эркакларда — битта Х ва битта Й­хромосомадан иборат бўлади. Шунга кўра, эркакларда икки хил сперматозоидлар — Х ва Й­хромосомали сперматозоидлар ҳосил бўлади.
2-саволга жавоб:
1-Б,2-А,3-Э,4-Д,5-Ч

16-БИЛЕТ
1. Хемосинтезловчи организмларнинг табиатдаги роли нимадан иборат?


2. Менделнинг биринчи ва иккинчи қонунини тушунтиринг.
3. Энергетик алмашинув натижасида 7 мол глюкоза парчаланган, шундан фақат 2 мол тўлиқ парчаланган. Қуйидагиларни аниқланг:
а) Қанча сут кислота ва карбонат ангидрид ҳосил бўлган?
б) Қанча АТФ синтезланган?
к) АТФ молекулаларида қанча энергия тўпланган?
д) Неча мол кислород сарф бўлган?
1-САВОЛГА ЖАВОБ.
Таркибида хлорофилл пигменти бўлмаган айрим бактериялар ҳам органик бирикмаларни ҳосил қилиш қобилиятига эга. Улар анорганик моддаларнинг кимёвий реаксияси туфайли ҳосил бўлган энергиядан фойдаланади. Кимёвий реаксиялар энергиясини ҳосил бўлаётган органик бирикмаларнинг кимёвий энергиясига айлантириш хемосинтездеб аталади. Буларга бир қатор микроорганизмлар: аммиак ни азот кислотага айлантирувчи нитрификатор бактериялар; икки валентли темирни уч валентли темирга айлантирувчи темир бактериялари; водород сулфидни сулфат кислотага айлантирувчи олтингугурт бактерияларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Атмосферадаги азотни ўзлаштирадиган айрим эримайдиган мине ралларни ўсимлик томонидан ўзлаштириладиган шаклларига айлантирадиган хемо синтетик бактериялар табиатда моддаларнинг айланишида муҳим аҳамиятга эга.Энергия водород, водород сулфид, олтингугурт, темир, аммиак, нитрит ва бошқа анорганик бирикмаларнинг оксидланишидан ажралиб чиқиши мумкин.Хемосинтезни а
малга оширадиган микроорганизмлардан азот тўпловчи ва нитрификацияловчи бактериялар энг муҳими ҳисобланади. улар учун аммиакни нитрат кислотагача оксидланиш реаксияси энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. Бошқа гуруҳи нитрит кислотани оксидлаб нитрат кислотага айланиш реаксиясидан ажралиб чиқадиган энергиядан фойдаланади. Юқорида айтиб ўтилган микроорганизмлар, айниқса, азот тўпловчи бактерияларнинг роли жуда катта. улар ҳосилдорликни ошириш учун муҳим аҳамиятга эга, чунки ҳавода бўладиган ва ўсимликлар ўзлаштира олмайдиган азот ана шу бактерияларнинг ҳаёт фаолияти натижасида ўсимликлар томонидан яхши ўзлаштириладиган азот бирикмаларига айлантириб берилади.
2-саволга жавоб:
Ирсият қонунларини таҳлил қилишни Мендел монодурагайчатиштиришдан — ирсий жиҳатдан бир жуфт белгиси билан фарқ қиладиган ота­она организмларни чатиштиришдан бошлади.Дони сариқ ва яшил нўхат ўсимликлари чатиштирилса, шу чатиштириш натижасида олинадиган биринчи авлод дурагайларнинг ҳаммасида дони сариқ
бўлади. Қарама­қарши белги (донларнинг яшиллиги) гўё йўқолиб кетади. Шунингдек, дони силлиқ ва буришган ўсимликлар ўзаро чатиштирилганда биринчи авлод (Ф1) силлиқ донли бўлган, қизил ва оқ гулли нўхатларни ўзаро чатиштирилганда Ф1(биринчи бўғин) қизил гулли бўлган. Менделнинг биринчи авлод дурагайларининг бир хиллиги мана шундай намоён бўлади. Донларнинг сариқ рангидан иборат белги (яшил ранг) юзага чиқишига гўё йўл қўймайди ва Ф1дурагайларнинг ҳаммаси сариқ (бир хил) бўлиб қолади. Белгининг устун туриши доминантлик, устун турадиган белги доминант белги деб аталади. Менделнинг биринчи қонуни — доминантлик қонуни ёки биринчи бўғинда бир хиллилик қонуни деб аталади.Менделнинг биринчи қонунини қуйидагича изоҳлаш мумкин: агар бир жуфт белгиси билан фарқ қиладиган гомозигота организмлар ўзаро чатиштирилса, Ф1 дурагайлар ота­она организмларнинг битта белгисига эга бўлиб, барчаси фенотип ва генотип жиҳатда
н бир хил бўлади.Менделнинг иккинчи (белгиларни ажралиш) қонуни. Агар гетерозигота ҳолатдаги Ф1бўғинлар ўзаро чатиштирилса, иккинчи бўғин (Ф2)да ажралиш ҳодисаси кузатилади: ўзида ота­оналаридан иккаласининг белгилари бор ўсимликлар маълум сон нисбатларида пайдо бўлади. Олинган дурагайларнинг 3/4
қисми доминант белгига, 1/4 қисми ретсессив белгига эга бўлади.Гетерозигота организмларни чатиштириш натижасида олинган авлодларнинг маълум қисми доминант белгиларни, бошқа қисми эса ретсессив белгиларни намоён қилади. Бу жараён белгиларнинг ажралиши деб аталади. Шундай қилиб Менделнинг иккинчи қонуни, ажралиш қонуни бўлиб, уни қуйидагича изоҳлаш мумкин: гетерозигота ҳолатдаги иккита Ф1 бўғинни ўзаро чатиштириш натижаси иккинчи бўғин (Ф2) да қуйидагича нисбатда ажралиш кузатилади, фенотип бўйича 3:1, генотип бўйича 1:2:1.
3-саволга жавоб:
7 мол глукозадан 2 моли тўлиқ, 5 моли чала парчаланади
Чала парчаланиш
а)1молидан ___________2 сут кислота
5 молидан___________ х = 10 сут кислота;
б) 1 молидан _________ 2 та АТФ
5 молидан _________х = 10 мол АТФ
к) 10 мол АТФ х 40 кЖ = 400 кЖ
д) чала парчаланиш анаероб шароитда кечади. Кислород 0 мол.

Тўлиқ парчаланиш


а)1 молидан –2 та сут кислота
2 молидан – х = 4 мол сут кислота
б) 1 молидан____________ 36 + 2= 38 мол АТФ
2 молидан __________________х = 72 мол
к) 72 мол АТФ х 40 кЖ = 2880 кЖ
д) 1 мол учун ____________6 мол О2
2 мол учун ____________ х = 12 мол О2

17-БИЛЕТ
1. Ҳужайрада оқсиллар қандай функсияларни бажаради?


2. Рибосома ва Голжи мажмуасининг тузилиши ва вазифасини тушунтиринг.
3. Ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраларини микроскопда кузатинг ва ўзаро таққослаб фарқларини аниқланг.
1 – саволга жавоб:
Ҳужайрада оқсиллар турли туман вазифаларни бажаради. Булардан энг муҳими структуралар (тузилиш) ҳосил қилишдир. оқсиллар барча органоидлар ва ҳужайра мембраналарининг тузилишида иштирок этади.оқсилларга хос бўлган муҳим хусусиятлардан бири катализаторлик вазифасини бажаришдир. Барча биологик катализаторлар яъни, ферментлар асосан оқсил табиатига эга. Улар анорганик катализаторлардан фарқли равишда кимёвий реак-сиялар тезлигини ўн минг, ҳатто юз минг маротаба оширади. Тирик организмларнинг ҳаракат қилиш хусусияти ҳам қисқарувчан оқсиллар иштирокида содир бўлади. Бу оқсиллар ҳужайра ва организмлар билан боғлиқ барча ҳаракат турларида иштирок этади. Оқсилларнинг ташиш(транспорт) вазифаси уларга хос бўлган яна бир муҳим хусусиятдир. Масалан, гемоглобин оқсили кислородни тана органлари ва тўқималарига ташиш вазифасини бажаради. оқсиллар тирик организмларда ҳимоя вазифасини ҳам ўтайди. организмга бегона модда ёки микроорга
- низм лар кирса, лейкотситлар яъни, оқ қон таначалари махсус оқсиллар — антитаначаларни ишлаб чиқаради. Улар бегона моддалар (антигенлар)ни боғлаб уларни зарарсизлантиради. Оқсиллар гормон вазифасини ҳам бажаради. Масалан, инсулин гормони оқсил табиатига эга бўлиб, қонда глукоза миқдорини назорат қилиб туради. Умуман тирик организмларга хос бўлган барча вазифаларни бажарилиш оқсил молекулалари томонидан амалга оширилади.
2 – саволга жавоб:
Рибосомалардиаметри 15,0—35,0 нм бўлган икки яъни катта ва кичик бўлакчалардан иборат ясси таначалардан ташкил топган. Рибосомаларда тахминан тенг миқдорда оқсил ва нуклеин кислоталар мавжуд.
Рибосома РНКси ядродаги ДНК молекуласи ёрдамида ҳосил бўлади. Ўша жойда рибосомалар ҳам шаклланади ва ядродан ташқарига чиқади. Цитоплазмада рибосомалар эркин ёки эндоплазматик тўрнинг ташқи юзасига бириккан ҳолда жойлашиши мумкин. Рибосомалар деярли барча ҳужайралар: прокариот ва эукариотларда учрайди.Голжи мажмуаси(аппарати)нинг асосий қурилма элементи — силлиқ мембрана билан чегараланган бўшлиқлар (цистерна) тизими, вакуолалар ва кичик пуфакчаларни пайдо қилади. Эндоплазматик тўр мембраналарида ҳосил бўлган оқсиллар, полисахаридлар, ёғлар Голжи мажмуасига ташилади. У нинг ичида бу бирикмалар ўзгаришга учрайди ва ажралишга тайёр шира сифатида ўралиб, керакли жойларга узатилади ёки ҳужайранинг ҳаёт фаолияти учун фойдаланилади.

3 – саволга жавоб;


Ўсимликлар ҳужайрасида ҳайвон ҳужайрасига хос бўлган барча органоидлар: ядро, митохондрия, Голжи мажмуаси, рибосомалар мавжуд Шунингдек, улар тузилишидаги бир қатор хусусиятлари билан ҳайвон ҳужайраларидан фарқ қилади: 1) бирмунча қалин бўлган ҳужайра қобиғига эга; 2) махсус органоидлар-пластидалари бор. Буларда қуёшнинг ёруғлик энергияси ҳисобига анорганик моддалардан бирламчи органик моддаларни ҳосил бўлиши амалга оширилади; 3) яхши ривожланган вакуола тизими мавжуд бўлиб, у ҳужайранинг осмотик хусусиятлари билан боғлиқ.

18-БИЛЕТ
1. Ҳужайранинг мембранасиз ва мембранали органоидларига таъриф беринг.


2. Қуйидаги жадвалда ҳужайра органоидлари ва уларнинг тузилишига хосхусусиятларни мувофиқ равишда жуфтланг:
3. ДНК фрагментида 20 % Аденин нуклеотидлари бўлиб, ушбу аденинли нуклеотидлар сони 1200 тага тенг. ДНК фрагментидаги жами нуклеотидлари сонини аниқланг.
3-саволга жавоб:
1200 та А ___________20%
6000 та=х___________100% ДНК фрагментида 6000 та нуклеотид бўлади.
1-саволга жавоб:
(Мембранали) Эндоплазматик тўр мураккаб мембраналар тизимидан иборат бўлиб, барча эукариот ҳужайраларнинг цитоплазмасини қамраб олган. Улар, айниқса, моддалар алмашинуви жадал тарзда бораётган ҳужайраларда ривожланган бўлади. Эндоплазматик тўрнинг ҳажми ҳужайра умумий ҳажминининг ўртача 30 дан 50 % гача қисмини эгаллайди. У икки хил: силлиқ ва донадор бўлади. Силлиқ эндоплазматик тўрнинг асосий вазифаларидан бири липидлар ва углеводларни синтез қилишдир. Силлиқ эндоплазматик тўр айниқса, ёғ безлари (ёғлар синтези)да, жигар ҳужайралари (гликоген синтези)да захира моддалар тўплана диган ҳужайра (ўсимлик уруғ)ларида кўп бўлади.Донадор эндоплазматик тўрнинг муҳим вазифаси оқсил синтези ва уни та шиш бўлиб, буни рибосомалар билан ҳамкорликда амалга оширади. Рибосомалар эндоплазматик тўрнинг зичланган мембрана қопчаларининг устки қисмида дона-дона бўлиб жойлашган. Донадор деб аталиши ҳам шу тузилма
билан боғлиқ. (Мембранасиз) Рибосомалардиаметри 15,0—35,0 нм бўлган икки яъни катта ва кичик бўлакчалардан иборат ясси таначалардан ташкил топган. Рибосомаларда тахминан тенг миқдорда оқсил ва нуклеин кислоталар мавжуд.(мембранали)Голжи мажмуаси(аппарати)нинг асосий қурилма элементи — силлиқ мем бра на билан чегараланган бўшлиқлар (цистерна) тизими, вакуолалар
ва кичик пуфакчаларни пайдо қилади.(Мембранали) Эндоплазматик тўр мембраналарида ҳосил бўлган оқсиллар, полисахаридлар, ёғлар Голжи мажмуасига ташилади. У нинг ичида бу бирикмалар ўзгаришга учрайди ва ажралишга тайёр шира сифатида ўралиб, керакли жойларга узатилади ёки ҳужайранинг ҳаёт фаолияти учун фойдаланилади.(Мембранасиз) лизосомалар(юнонча — “лизео” — эритаман) унча катта бўл маган ясси таначалардир. Диа метри 0,4 мкм бўлиб, бир қават мембрана билан ўралган. Уларнинг ички қисми озуқларни парчаловчи ферментлар билан тўлган. Бу ферментлар оқсиллар, карбон сувлар, нуклеин кислоталар,
ёғлар ва бошқа моддаларни парча лаш хусусиятига эга. (Мембранали) Митохондрияларда икки қават: ташқи ва ички мембраналар мавжуд. Ташқи мембрана силлиқ, ичкиси эса бурмали бўлиб, кристалар деб аталади. Кристалар мембранасида жуда кўп ферментлар жойлашган. Улар энергия алмашинувида иштирок этади. Митохондриялар нинг асосий вазифаси энергиянинг универсал манбаи ҳисобланганАТФни синтез қилишдир.
(Мембранасиз) ҳужайра маркази, иккита цилиндр шаклдаги кичик таначалардан ташкил топган бўлиб, бир бирига нисбатан тўғри бурчак ҳосил қилиб жойлашади ва улар центриола деб аталади. Тўққиз боғламдан иборат центриола деворларининг ҳар бири учта микронайчани ўз ичига олади. Центриола цитоплазманинг ўзидан ўзи кўпаядиган органоиди ҳисобланади. Уларнинг кўпайиши, оқсил кичик бўлакчаларнинг ўзини ўзи йиғиш жараёнида амалга оширилади. Ҳужайра маркази ҳужайраларнинг бўлинишида муҳим аҳамиятга эга. Ҳужайра марказидан бўлиниш билан уруғларнинг ўсиши бошланади. Кўпчилик ўсимлик ва сув ўтларида ҳужайра маркази йўқ, шунинг учун бўлиниш урчуғлари махсус фермент марказларидан ҳосил бўлади.(Мембранасиз) Ситоскелет.Эукариот ҳужайраларга хос бўлган хусусиятлардан бири, уларнинг цитоплазмасида микронайчалар ва оқсил толаларидан иборат бўлган таянч скелет тузилмаларнинг мавжудлигидир. Ситоскелетнинг эл
эментлари ядро қобиғи ва ташқи цитоплазматик мембрана билан зич бириккан бўлиб, цитоплазмада мураккаб боғламларни ҳосил қилади. Цитоплазманинг таянч элементлари ҳужайранинг шаклини аниқлайди, ҳужайра ички тизимларининг ҳаракатини ва бутун ҳужайранинг жойини ўзгаришини таъминлайди.Ядро қўш мембранали қобиқ билан ўралган. Ташқи, цитоплазма билан туташган ядро мембранасида рибосомалар жойлашган. Ички томондан ядро мембранаси силлиқ бўлади. Ядро қобиғи ҳужайра мембрана тизимининг бир қисми ҳисобланади. Ташқи ядро мембранасининг ўсимталари эндоплазматик тўр каналлари билан қўшилиб, бир-бирига уланиб кетган.
2-саволга жавоб:
Жадвални мослаб тўлдириш:
1-Д,2-Г,3-Э,4-Б, 5-К, 6-А , 7-Ж, 8-Ф, 9-В, 10-Ҳ
19-БИЛЕТ
1. Тубан ва юксак ўсимликлар тузилиши, хилма хиллиги, табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамиятини айтиб беринг.
2. Пластик алмашинув: ДНК ва РНК синтези қандай амалга ошади?
3. Плазмолиз ва деплазмолиз ҳодисасини қизил пиёз пўст ҳужайрасида ўрганинг. Хулосангизни изоҳланг.
1-саволга жавоб:
Ҳозирги вақтда ўсимликлар қуйидаги икки: тубан ва юксак ўсимликлар гуруҳларига бўлиб ўрганилади.
1. тубан ўсимликларорганик оламнинг дастлабки босқичларида келиб чиққан. Улар сувли муҳитда ёки сернам жойларда яшашга мослашган. Эволуция жараёнида унча ривожланмаган ва ҳозирги давргача баъзи бирлари содда тузилишини сақлаб қолган. Тубан ўсимликлар бир ҳужайрали, колония ҳосил қилувчи ва кўп ҳужайрали организмлар ҳисобланиб, танаси тўқима ва органларга ажралмаган. Шунинг учун уларнинг танаси қаттанаёки талломдеб аталади. Бир ҳужайрали ўсимликларда тирик организм учун хос бўлган барча тириклик хусусиятлари битта ҳужайрада амалга ошади. Колонияли ҳолда яшов чи ўсимликлар бир ва кўп ҳужайралилар орасида турувчи органисмлар ҳисоб ланади. Бундай организмлар айрим ҳужайралар тўдасидан иборат бўлиб, мустақилликни сақлаб қолган ҳолда ҳаётий томондан бир-бирлари билан боғланишда бўлиши кузатилади. Кўп ҳужайрали тубан ўсимликларда эса ҳужайралар ўртасидаги ҳаётий вазифалар ўзаро тақсимланган бўлади. Тубан ўсим
ликларга мисоллар келтиринг.2. Юксак ўсимликлареволуцион жиҳатдан анча ёш ҳисобланади. Кўпчилик юксак ўсимликларда поя, барг ва илдиз каби вегетатив органлар ривожланган, шунингдек, тўқималарга ажралиши ҳам кузатилади. Улар поябаргли ўсимликлардеб аталади. Кўп ҳужайрали ўсимликларнинг тана си турли ҳаётий вазифаларни бажарувчи бир неча хилдаги ҳужайралардан ташкил топган. Ҳужайралари бир-биридан шакл ва тузилиши жиҳатдан фарқ қилади. Ҳужайраларнинг такомиллашиши ва ихтисослашиши туфайли уларда барча ҳаётий жараёнлар яъни, озиқланиш, нафас олиш, ўсиш, кўпайиш ва бошқалар содир бўлади.
2-саволга жавоб:
Биологик синтез реаксияларнинг тўплами пластик алмашинувдеб аталади. Модда алмашинувида бу турнинг номи унинг моҳияти билан боғлиқ: ҳужайра ташқаридан келаётган оддий моддалар ҳисобига ўзи учун зарур бўлган бирикмаларни ҳосил қилади. Қуйида пластик алмашинувнинг энг муҳим шаклларидан бўлган ДНк, РНква оқсил биосинтези билан танишамиз. Ҳужайрада ДНК синтези.ДНкмолекуласи икки занжирдан тузилган қўш спирал бўлгани учун унинг синтези шу қўш спиралнияратишдан иборат. Бу занжирлар бир-бирига тўла комплементар, яъни бири иккинчисинитўлдирибтуради. ДНкмолекуласининг синтези унинг бошланғич қўш занжирининг иккита алоҳида занжирларга ажрали шига ва улар ҳар бирининг структурасига мос иккинчи занжир яратилишига асосланган. ДНкзанжирларини бир-биридан ажратувчи алоҳида фермент мавжуд бўлиб, бу фермент ДНкмолекуласида аста силжиб, бирин-кетин нуклеотидлар орасидаги кучсиз водород боғларини узади. Бошқа фермент эса ҳар бир алоҳида занжир бўйлаб ҳаракатланиши давомида эски занжир
нуклеотидларга комплементар бўлган янги занжир нуклеотидларни улайди.Демак, янги синтезланган ДНкикки занжирли дурагай молекула бўлиб, унинг битта занжири эски, иккинчиси эса янгидир. Бу жараёнда бир занжирдаги аденин А қаршисида иккинчи занжирда тимин Т, гуанин Г қаршисида ситозин К ва аксинча, жойлашади. ДНкмолекуласининг икки ҳисса ортишига ДНК репликациясидейилади.РНКлар синтези, асосан ядрода, ДНкмолекуласидаги нуклеотидлар тартиби шаклида ёзилган ахборотни и-РНкга кўчириб олгандек ўтишига – транскрипсиядеб аталади. ДНкзанжири матритсаси асосида РНксинтезланиши жараёнда ДНкдаги нуклеотидлар қатори РНкдаги нуклеотидлар қаторида такрорланади, фақат ДНкдаги Т(тимин) ўрнига у(уратсил), дезоксирибоза ўрнига рибоза жойлашади. Шуни таъкидлаб айтиш керакки, ДНкмолекулалари жуда катта, уларда ёзилган ахборот жуда кўп, РНклар ДНкмолекуласининг кичик бир қисмига тўғри келади. Битта ДНкмолекуласида юзлаб, минглаб и-РНк, т-РНк, р-РНклар синтезланиши мумкин. ҳар бир и-РНкдаги ахбор
от камида битта оқсил молекуласи синтези учун етарлидир.
3-саволга жавоб:
Ҳужайра ширасида сувда эрийдиган бирикмалар кўп бўлади. Агар биз ҳужайрани тузли эритмага ботирсак, ҳужайра таркибидаги сув, ҳужайра ташқарисига чиқа бошлайди. Бунда ҳужайра таранглиги йўқолиб ҳужайра пардаси аста-секин буриша бошлайди. Бу ҳодиса плазмолиздеб аталади. Агар шу ҳужайра яна тоза сувга ботирилса, у ўзининг аввалги ҳолатига қайтади, яъни деплазмолизҳодисаси рўй беради.
Керакли жиҳозлар.Буюм ва қопловчи ойна, қизил пиёз, элодея 1 м НаКл эритмаси, микроскоп, пинцет.
Ишнинг бориши. 1. элодея эпидермисидан ўткир пичоқ билан 3х4 мм қалинликда бўлакчалар тайёрланади. Пинцет ёрдамида уни ажратиб олиб, предмет ойнасидаги бир томчи сувга ботирилади. Қопловчи ойна билан ёпиб, микроскоп остида кузатилади. ҳужайра ҳолатининг расмини чизинг.
2. Буюм ойнасининг бир томонига ош тузи эритмасидан бир томчи томизилади. Иккинчи томондан эса филтр қоғоз ёрдамида қопловчи ойна тагидан сув тортиб олинади. 5–7 дақиқадан сўнг ҳужайра пардаси торайиб, буриша бошлайди. Бунда плазмолиз рўй беради.
3. Буюм ойнасидаги ош тузи эритмаси яна юқорида кўрсатилган йўл билан тоза сувга алмаштирилади. 5–7 дақиқадан кейин ҳужайра дастлабки ҳолатига қайтади. Бу деплазмолиз ҳодисаси билан боғлиқ.

20-БИЛЕТ
1. Пластидаларнинг тузилиши ва уларнинг хилларини тушунтириб беринг.


2. Фотосинтезнинг табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамиятини айтинг, қоронғилик ва ёруғлик босқичларини таққослаб тушунтиринг.
3. Дарё қисқичбақасининг соматик ҳужайрасида хромосомалар сони 116 га тенг. Митознинг профаза, метафаза, анафаза ва телофаза босқичларида хромосома ва ДНК молекуласининг сонини аниқланг.
1-саволга жавоб:
Пластидалар –ўсимлик ҳужайраларининг органоидлари. улар анорганик моддалардан бирламчи углеводларни ҳосил қилишда иштирок этади. Пластидаларнинг уч хил тури мавжуд:
1. Лейкопластлар –рангсиз бўлади. улар ўсимликлар нинг рангсиз қисмларида, масалан, пояси, илдизи, тугунакларида бўлади. Лейкопластлар моносахарид ва дисахаридлардан крахмал ҳосил қилишда иштирок этади (айрим лейкопластларда оқсил ва мойлар ҳам тўпланади).
2. Хлоропластлар –бу органоидлар ўсимликлар барги, бир йиллик новдалари ва пишиб етилмаган меваларида кўп бўлади. Хлоропластларда фотосинтез жараёни амалга ошади. Хлоропластларда АТФ ҳам синтезланади.
3. Хромопластлар –ҳар хил рангга эга пластидалар. улар гуллар ва меваларга ранг берувчи каротиноидлардан иборат. Гултожи барглар ва меваларнинг ҳар хил рангларда сариқ, қизил, зарғалдоқ каби бўлиши хромопластларга боғлиқ. Пластида мембраналари орасидаги бўшлиқда ДНк, РНква рибосомалар бўлади. Пластидалар ўз онтогенезида бири-иккинчисига айланиб туради. Хлоропластлар хромопластларга, лейкопластлар хлоропластларга айланади
2-саволга жавоб:
Фотосинтезнинг аҳамияти. Фотосинтез органик бирикмалар ва кислородни етказиб берадиган бирдан-бир манбадир. Фотосинтезнинг умумий маҳсулдорлиги ниҳоятда юқори бўлиб, Ер юзидаги ўсимликлар ҳар йили жуда кўп углеродни ўзлаштиради. Натижада ҳар йили бир неча миллиард тонна органик моддалар синтезланади. ўсимликларнинг яшил барглари уларга тушадиган қуёш энергиясининг 1 фоизини фотосинтез учун сарфлайди. Фотосинтезнинг маҳсулдорлиги барг ларнинг 1 м2майдонига соатига тахминан 1 г органик моддани ташкил этади. 1 м2барг ёзда бир кеча-кундузда тахминан15–16 г органик моддани ҳосил қилади. ўсимликларни иссиқхоналарда сунъий ёритиш, сув билан таъминланиши ва бошқа шароитларни яхшилаш орқали фотосинтез маҳсулдорлигини ошириш мумкин. Ўсимлик ҳужайралари ҳам кеча-кундуз нафас олиб, ташқи муҳитга карбонат ангидрид газини ажратиб туради. Лекин фотосинтез натижасида ўсимлик ҳужайрасидан ажралиб чиқадиган кислород миқдори бир вақтда давом этадиган нафас олиш жараёнида олинадиган
кислороддан 20–30 баравар кўп бўлади. Бу эса атмосфера ҳавоси таркибидаги кислороднинг доимо мувозанатда бўлишини таъминлайди.Фотосинтезнинг ёруғлик босқичи. Фотосинтез кўп босқичли мураккаб жараёндир. Фотосинтез хлоропластнинг кўринадиган ёруғлик нури билан ёритилишидан бошланади. Фотон хлорофилл молекуласига тушиб, уни қўзғалган ҳолатга келтиради, унинг электронлари юқори орбиталарга сакраб ўтади. Шунга кўра, электронларнинг молекулалардан узилиши осонлашади. Қўзғалган электронларни бириташувчи молекулага ўтади ва бу молекула уни олиб, мембрананинг иккинчи томонига олиб ўтади. Хлорофилл молекуласи сув молекуласидан электрон олиб, ўзининг йўқотган электрони ўрнини тўлдиради. электронларни йўқотиши натижасида сув молекулалари протонлар ва кислород атомларига парчаланади. Ёруғлик таъсирида сув диссотсиаланиши фотолиз деб аталади. Фотолиз натижасида ҳосил бўлган водород атоми органик бирикмалар билан кучсиз боғ ҳосил қилиб бирикади. Гидроксил ионлар, яъни ОҲ
эса ўзининг электронини бошқа моле кулаларга беради ва эркин радикалга айланади. ОҲ радикаллар ўзаро бир-бири билан реаксияга киришиб сув ва молекула ҳолатдаги О2 ни ҳосил қилади. Фотосинтезнинг қоронғулик босқичи. Фотосинтезнинг кейинги реаксиялари углеводлар ҳосил бўлиши билан боғлиқ:
6КО2+ 24Ҳ →К6Ҳ12О6+ 6 Ҳ2О.
Бу жараён ёруғда ҳам, қоронғуда ҳам амалга ошганлиги учун уни қоронғулик босқичидейилади. Фотосинтезнинг қоронғулик босқичи кетма-кет келадиган бир қанча реаксиялар йиғиндисидан иборат. Бу реаксиялар натижасида КО2 ва атомар водороддан углеводлар ҳосил бўлади. Фотосинтезнинг қоронғулик реаксиялари учун хлоропластга дастлабки моддалар ва энергия тўхтовсиз келиб туради.
3-саволга жавоб:
Митоз босқичларида хромасома ва ДНК наборидан фойдаланиб масалани ишлаймиз
2н = хромасоманинг диплоид тўплами; 2к=ДНК хроматидаларининг диплоид сони
Профаза 2н4к 116; 232 қисқичбақада 2н = 116 та
Метафаза 2н4к 116: 232
Анафаза 4н4к 232:232
Телофаза 1н1к 116:116

21-БИЛЕТ
1. Оқсиллар тузилишига кўра хиллари ва уларнинг элементар таркиби ҳақида маълумот беринг.


2. Қуйидаги жадвалда энергия алмашинуви босқичларига хос бўлган муқобил жавобларни жуфтланг.
3. Одамда гемофилияни келтириб чиқарувчи ҳ гени Х-хромосомадажойлашган. Отаси гемофилия билан касалланган қиз соғлом йигитга турмушгачиққан. Улар 8 та фарзанд кўришган: а)фарзандларнинг нечтаси соғлом? б)қизларнинг нечтаси соғлом? д)гемофилия билан касалланган ўғил болалар нечта?
3-саволга жавоб:
Генетик белгилаш
Гемофилия - ҳ
Гемофилия бўйича соғ - Ҳ
Эркак – ХЙ
Аёл - ХХ Ечиш:
Қизнинг отаси гемофилия билан касал, онаси соғ унда ўзи гемофилия бўйича ташувчи - ХҲХҳ.
Йигит соғлом - ХҲЙ
П:♂ ХҲЙ х ♀ ХҲХҳ
Г: :♂ ХҲЙ → ХҲ;Й ♀ ХҲХҳ→ ХҲ;Хҳ
ХҲ Й
ХҲ ХҲ ХҲ соғлом қиз ХҲ Й соғ ўғил
Хҳ ХҲ Хҳташувчи қиз Хҳ Й касал ўғил
Ташувчи ҳам соғ бўлади, унинг оиласида касал болалар туғилиши мумин. Пеннетда 4 та фарзанддан 3 таси соғлом, 1 касал;
8 тадан 6 таси соғ, 2 таси касал
Қизларнинг барчаси соғлом, ўғил болаларнинг 2 таси касал
1-саволга жавоб:
Ҳужайрадаги органик моддалар ичида оқсиллар миқдор ва аҳамияти жиҳатидан биринчи ўринни эгаллайди. оқсиллар юқори молекулали коллоид бирикма бўлиб, аминокислоталардан ташкил топган. Улар гид ролиз қилинса, аминокислоталарга парчаланади. оқсилларнинг элементар таркиби углерод 50–54 %, водород 6,5–7,3 %, кислород
21–23 %, азот 16 % ҳамда олтингугурт 0,5 % дан иборат. Уларнинг таркибида баъзан фосфор ҳам учрайди. оқсиллар ҳужайрадаги бошқа органик бирикмалардан ўзларининг юқори молекулар массага эга бўлишлари ва таркибида азот атомлари тутиши билан фарқ қилади.оқсил молекуласи таркибига бир-биридан фарқ қиладиган 20 хил аминокислота киради.Аминокислоталар пептид боғ орқали ўзаро бирикади ва полипептид занжирларни ҳосил қилади. Тирик организмлар таркибида учрайдиган оқсиллар жуда кўп ва хилма хил бўлиб, ҳар бир оқсил ўзига хос аминокислоталар кетма-кетлигидан иборат. оқсил молекулалари ипсимон ёки юмалоқ шаклларга эга бўлади. Аминокислоталар — қуйи молекулали органик бирикмалар бўлиб, органик карбон кислоталарнинг ҳосилаларидир. Аминокислота органик кислота молекуласида бир ёки бир нечта водород атомининг аминогуруҳ НҲ2билан алмашинишидан ҳосил бўлади. кўпинча НҲ2гуруҳ карбоксил гуруҳига (КООҲ) қўшни углерод атомининг водороди ўрнига киради.
Аминокислоталар ўртасида пептид боғ вужудга келади. ҳосил бўлган аминокислоталар бирикмаси пептид деб аталади. Иккита аминокислотадан ҳосил бўлган пептид дипептид, учта аминокислотадан ҳосил бўлгани трипептид, кўп аминокислоталардан ҳосил бўлгани полипептиддеб аталади. Полипептид таркибида аминокислоталар 50 тадан кам бўлса, полипептиддеб аталади. Агар полипептид таркибида аминокислоталар сони 50 дан ортиқ бўлса шартли равишда оқсиллардеб аталади.
2-саволга жавоб:
1-Э; 2-К; 3-А; 4-Б; 5-Ф; 6-Д
22-БИЛЕТ
1. Ҳужайранинг кимёвий таркиби. Биоген элементларнинг тирик ва жонсиз табиатнинг умумийлигини таъкидловчи далил эканлигини изоҳланг.
2. Ҳужайра ядроси ва унинг тузилишини изоҳланг. Хромосома, гомологик хромосома, кариотип, гаплоид, диплоид тушунчаларига таъриф беринг.
3. Олма ва акация, тол ва терак барглари (ҳар бири 10 донадан кам бўлмасин)дан модификацион ўзгарувчанликнинг вариацион қаторини ҳосил қилинг.
а) узунлигига қраб кетма-кет териб чиқинг
б) баргларнинг узунлигини ўлчанг
к) олинган маълумотларни жавоблар вароғига ёзинг
д)ўзгарувчанликни график жиҳатдан акс эттирувчи вариацион эгри чизиқни чизинг.
э) Организмда ўртача белгиларнинг кўп учраши сабабини тушунтиринг.

1-САВОЛГА ЖАВОБ:


Ҳужайра таркибига жонсиз табиатда учрайдиган кимёвий элементлардан 70 тага яқини киради. Улар кўпинча биоген элементлардеб аталади. Бу тирик ва жонсиз табиатнинг умумийлигини таъкидловчи далиллардан биридир. Бироқ тирик ва жонсиз табиатдаги кимёвий элементларнинг ўзаро нисбати турлича бўлади. Тирик организм таркибига кирувчи кимёвий элементлар миқдорига қараб бир неча гуруҳга бўлинади. Булар: макроелементлар (К, о,Ҳ, Н, П, С, К, На, Ка, Мг, Кл, Фе) ва микроелементлар (Зн, Ку, Ж, Ф, Ко, Мо, Кр, Мн, Б)дир. Ҳужайра массасининг 98% ни тўртта элемент: водород, кислород, углерод ва азот ташкил қилади. Улар макроелементлардеб аталади. Бу барча органик бирикмаларнинг асосий таркибий қисмлари ҳисобланади. Булардан ташқари биологик полимерлар (юнончада: “поли” — кўп, “мерос” — қисм) ҳисобланган оқсил ва нуклеин кислоталар таркибида яна фосфор ва олтингугурт ҳам учрайди. Ҳужайра таркибида бирмунча кам миқдорда олтита элемент: калий, натрий, калций, магний, темир ва хлор ҳам мавжуд. Уларнин
г ҳар бири ҳужайрада муҳим вазифаларни бажаради. Масалан, На, К ва Кл ҳужайра мембраналари орқали турли хил моддаларни ўтказишни таъминлайди. Нерв ҳужайраларида ҳосил бўладиган қўзғалишларини ўтиши ҳам шу элементлар ёрдамида амалга оши рилади. Ка ва П суяк тўқималарини ҳосил қилишда уларнинг мустаҳкамлигини таъминлашда иштирок этади. Бундан ташқари Ка қоннинг нормал ивишини таъминловчи омилдир. Фе элементи эритроситлар оқсили — гемоглобин таркибига киради ва кислородни ўпка дан тўқималарга олиб боришда иштирок этади. Мг ўсимлик ҳужай раларида фотосинтезда иштирок этувчи пигмент — хлорофилл таркибига кира ди, ҳайвонларда эса, биологик катализаторлар таркибида биокимёвий реаксияларни тезлаштиришни таъминлайди.
2-саволга жавоб:
Ядро — замбуруғ, ўсимлик ва ҳайвонлар ҳужайрасининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ҳужайра ядросида ДНК яъни, генлар бўлиб, улар икки асосий вазифани бажаради: 1. Генетик ахборотни сақлайди ва кўпайтиради. 2. Ҳужайрада содир бўладиган моддалар алмашинуви жараёнини идора қилади. Ҳужайра ядросиз узоқ яшай олмайди ва ядро ҳам ҳужайрасиз мустақил яшаш қобилиятига эга эмас. Шунинг учун цитоплазма билан ядро ўзаро боғлиқ бўлган тизимни ташкил қилади. одатда ҳужайралар битта ядрога эга бўлади. Баъзан 2—3 ядрога эга бўлган ҳужайралар ҳам учраб туради. Кўп ядроли ҳужайралар (айрим ҳолларда ўнлаб ядролар) борлиги ҳам маълум. Ядронинг шакли кўпинча ҳужайра шаклига ўхшаб кетади. Айрим ҳолларда нотўғри шаклга эга бўлган ядролар ҳам учрайди.Хроматин(юнонча “хрома” — ранг) ядронинг шаклан ядрочадан фарқ қилувчи, баъзи бир бўёқлар ёрдамида бўяладиган донадор ва тўрсимон тузилишидир. Хроматин ДНК ва оқсилдан иборат бўлиб
, хромосоманингспираллашмаган ва зичлашмаган қисмлари ҳисобланади.Хромосоманинг спираллашган қисмлари генетик нуқтайи назардан фаолсиз. Хромосомаларнинг спираллари ёйилган қисмидаги генлар фаол ҳолатда бўлади. Уларни ёруғлик микроскопи ёрдамида кўриб бўлмайди.Соматик ҳужайранинг хромосомалар тўпламининг миқдорий (сони ва ўлчами) ва сифатий (шакли) белгилари йиғиндиси кариотипдеб аталади. Тирик организмларнинг кўпчилик турларида кариотипдаги хромосомалар сони жуфт бўлади. Бу ҳар бир соматик ҳужайрада шакли ва ўлчами бир хил бўлган иккита хромосома мавжудлиги билан тушунтирилади. Булардан биттаси эркак ва иккинчиси урғочи организмнинг хромосомаларидир.
3-саволга жавоб:
23-БИЛЕТ
1. Ҳужайра таркибига кирувчи сув ва анорганик моддалар. Сувнинг биологик аҳамияти унинг қандай хоссалари билан боғлиқлигини тушунтиринг.
2. Маданий ўсимликларнинг келиб чиқиши ва хилма-хиллик марказлариҳақида маълумот беринг. Ўзбекистон маданий ўсимликлар келиб чиқиш марказларининг қайси бирига киради? Жавобингизни изоҳланг.
3. Амилазанинг крахмалга таъсирини ўрганинг. Олма, нон, гуруч, шакер ва картошка бўлакларига ёд эритмасидан томизиб, маҳсулотлар таркибидакрахмал мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқланг. Жавобингизни изоҳланг.
1-саволга жавоб:
Сув — тирик организмлар таркибида учрайдиган ва табиатда кенг тарқалган анорганик модда. Унинг миқдори кенг доирада ўзгариб туради. Тиш эмали ҳужайраларида 10% га яқин, ўсимлик ҳужайраларида эса 90% дан кўпроқ сув бўлади. Кўп ҳужайрали организмда сувнинг ўртача миқдори 80% ни ташкил этади.
Ҳужайрада сувнинг аҳамияти жуда катта. Тирик организмлар учун сув нафақат улар ҳужайрасинининг зарурий таркибий қисми, балки яшаш муҳити ҳамдир. Сувнинг вазифалари кўп жиҳатдан унинг кимёвий ва физикавий
хусу сиятлари билан аниқланади. Бу хусусиятлар асосан сув молекуласининг кичиклиги ва улар нинг қутбланиши ҳамда бир-бири билан водород боғланиши орқали амалга оширилади.Сув катта иссиқлик сиғимига ва иссиқликни яхши ўтказиш хусусиятига ҳам эга. Шунинг учун ҳужайра ичидаги ҳарорат деярли ўзгармайди ёки ҳужайра атрофидаги муҳитга нисбатан жуда кам даражада фарқланиши мумкин.Сув тоза кимёвий модда сифатида ҳам ўта муҳим аҳамиятга эга. Бир қатор катализаторлар таъсирида сув гидролиз реаксияларини амалга оширади. Бу реаксияларда сувнинг ОҲ–ва Ҳ+гуруҳлари турли хил молекулаларнинг эркин валентлигига бирикади. Натижада янги хусусиятга эга бўлган янги модда ҳосил бўлади.
2-саволга жавоб;
Н.И.Вавилов экспедиция натижалари асосида селексия назарияси учун муҳим ҳисобланган, умумий хулосаларни ишлаб чиқди. Маданий ўсимликларнинг келиб чиқишини 7 марказга бўлади. Бу марказлар бутун дунё бўйлаб тарқалган. Буларга Жанубий Осиё тропик маркази (50% маданий ўсимликлар, шу жумладан шоли, шакарқамиш ва сабзавот экинлари ватани), Шарқий Осиё маркази (бу ерлардан 20% дан ортиқ маданий ўсимликлар тарқалган, жумладан соя ва тариқ ватани ҳисобланади), Жанубий­Ғарбий Осий маркази (14% маданий ўсимликлар, шу жумладан буғдой, сули, дуккаклилар, зиғир, сабзи ва бошқалар ватани), Ўрта Ер денгизи маркази (11% ма да ний ўсимликларнинг, карам, қанд лавлаги, беда ватани),Абиссиния (Эфио п и й а ) маркази (арпа, банан, кофе дарахти ва бошқалар ватани), Марказий Америка (ошқовоқ, ловия, маккажўхори, қалампир, ғўза, какао дарахти ватани), Жанубий Америка маркази (картошка, ананас, тамаки ватани) киради. Ҳозирг
и вақтда марказлар сони 12 тагача кўпайтирилган.
3-саволга жавоб:
Керакли жиҳозлар. Пробирка, сув, ёд, дон майсаси.Амилаза ферменти крахмални шакаргача парчалайди. Амилаза ферменти унаётган донларнинг таркибида ва одам сўлагида кўп бўлади. Шунинг учун фермент ширасини унаётган дон майсаларидан (сумалакни эсланг) ёки сўлакдан тайёрлаш мумкин. Бунинг учун оғизни бир-икки ҳўплам сув билан яхшилаб чайқаймиз, сўнг бир ҳўплам сувни 2–3 дақиқа давомида оғизда ушлаб турилади ва бўш стаканга солинади. Шу йўл билан тайёрланган сўлак эритмаси амилаза ферменти шираси ҳисобланади. Тажриба учун яна ёднинг 1 % ли ва крахмалнинг 0,5 % ли эритмаси тайёрланади.
Ишнинг бориши. 1. Иккита қуруқ пробирка оламиз. 2. Биринчи пробир кага 1–2 мл сув ва 1–2 мл крахмал эритмаси қуйи лади ва яхшилаб аралаштирилади. унинг устига 1 томчи ёд томизилади. кўк ранг ҳосил бўлади. 3. Иккинчи пробиркага 1–2 мл амилаза ферменти ширасидан ва 1–2 мл крахмал эритмасидан қуямиз ва 5 дақиқа ўтгандан кейин 1 томчи ёд томизилади. Бунда пробиркада кўк ранг эмас, балки қизғиш ёки сариқ ранг пайдо бўлади. Бу крахмални фермент таъсирида парчаланганидан дарак беради.
24-БИЛЕТ
1. Генотипик ва фенотипик ўзгарувчанлик нима? Мисоллар орқалитушунтиринг.
2. Эмбрионал ривожланишнинг гаструлация босқичи қуйидаги расмда қайси организмларга тегишли эканлигини изоҳлаб тушунтиринг. А-? Б-? Д-?
3. Лансетник эмбрионидаги бластомерлар 4096 тага етиши учун ҳужайралар неча марта меридиан ва экватор текислигида бўлиниши керак?
3-саволга жавоб:
мередианал меридианал экваториал м э м э м э м э м
2 4 8 16 32 64 128 256 512 1024 2048 4096
Демак, бластомерлар сони 4096 га етиши учун 7 марта меридианал, 5 марта экваториал бўлиниши керак.
1-саволга жавоб:
Организм генотипининг ўзгариши билан борадиган ва бир нечта авлодларда сақланадиган ўзгарувчанлик ирсий ўзгарувчанлик дейилади. Баъзан булар аниқ кўзга ташланадиган ўзгаришлар бўлиб, уларга: калта оёқли
қўй ларнинг пайдо бўлиши, товуқларда патнинг бўлмаслигимушук бармоқларининг айри бўлиши, пигментларнинг бўлмаслиги (албинизм), одамларда бармоқларнинг калта бўлиши ва кўп бармоқлилик (полидактилия) кабиларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.Ҳар бир организм ташқи муҳитнинг маълум шароитларига мос равишда яшайди ва ривожланади. Уларга ташқи муҳит омиллари — ҳарорат, намлик, озуқа миқдори ва сифати ўз таъсирини кўрсатади. Шу билан бирга у ўз туридаги бошқа организм ва турларга мансуб бўлган организмлар билан ўзаро муносабатда бўлади. Бу омиллар организмнинг физиологик, морфологик хусусиятларини ҳамда фенотипини ўзгартириши мумкин.Ташқи муҳит таъсирида вужудга келган яна бир ўзгарувчанликка тўхталиб ўтамиз. Нилуфар гул ва сув ёнғоғида сув ости ва устидаги барглари ҳар хил шаклга эга: нилуфарнинг сув остидаги баргиингичка лансетсимон, сув устидаги барглари воронкасимон, сув ёнғоғида эса
сув ости барглари патсимон қирқилган, сув усти барглари эса яхлит бўлади.
Барча одамларда (агар улар албинос бўлмаса) ултрабинафша нурлар таъсирида меланин пигменти тўпланиши туфайли териси қорамтир тусга ўтади.Шундай қилиб, ташқи муҳитнинг маълум таъсирида организмларнинг ҳар бир тури ўзига хос ўзгаришларга дуч келади ва бундай ўзгаришлар шу тур вакилларининг барчаси учун бир хилда бўлади.
2-саволга жавоб: Расмга изоҳ:

25-БИЛЕТ
1. АТФ нинг тузилиши, кимёвий таркиби, ҳужайрадаги аҳамиятини тушунтиринг.


2. Қуйидаги берилган биоген элементлар ва улар иштирок этадиган жараёнлар билан жуфтланг.
3. Помидор мевасининг қизил ранги (А) сариқ ранги (а) устидан доминантлик қилади. Тажрибада уруғчили ва чангчили организмлар қизил рангга эга эди, лекин улар чатиштирилганда ¾ қизил, ¼ сариқ помидор ҳосил бо ълади. Ота-онанинг ва Ф1 дурагайларнинг генотипини аниқланг.
3-саволга жавоб:
Ечими:
2-саволга жавоб:
1-И, 2-Ҳ, 3-Г, 4-Ф, 5-Э, 6-Д, 7-Б, 8-А

1-САВОЛГА ЖАВОБ:


АТФ. организмдаги ҳар бир ҳужайра таркибида аденозинтрифосфат (АТФ) бўлади. АТФ ҳам кимёвий тузилиши жиҳатидан нуклеотидлар қаторига киради. ҳар бир нуклеотидда бўлганидек, АТФ да ҳам азот асоси (аденин), углевод (рибоза) ва фосфат кислота қолдиғи бўлади. АТФ да одатдаги нуклеотидлардан фарқли ҳолатда битта фосфат кислота қолдиғи ўрнига учта фосфат кислота қолдиғи бўлади. Агар бу мураккаб бирикма таркибидан битта фосфат кислота қолдиғи ажралиб чиқса аде нозиндифосфат (АДФ), иккита фосфат кислота қодиғи ажралиб чиқса, аденозинмонофосфат (АМФ) ҳосил бўлади. учта фосфат кислота тутув чи (АТФ) молекуласи кўп энергияга эгадир. Шунинг учун
уни макроергик бирикма деб аталади. АТФ таркибидаги битта фосфат кислотанинг ажралиши 40 кЖ энергия чиқишига имкон беради.АТФ молекуласида энергияга бой боғларнинг мавжудлиги ҳужайранинг кичик бир қисмида катта миқдордаги энергияни тўплашга ва уни эҳтиёжга қараб ишлатишга имкон яратади. АТФ ҳужайранинг махсус органоидлари митохондрияларда синтезланади. АТФ ҳужайрадаги энергия алмашинувида асосий рол ўйнайди. уҳар қандай ҳужайра функсиясини энергия билан таъминлаб берувчи бевосита манбадир. организмнинг ҳаракатланиши ва унда кечадиган барча жараёнлар АТФ нинг парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган энергия ҳисобига амалга ошади.
26-БИЛЕТ
1. Моддалар алмашинуви нима? Унинг жараёнлари ва ҳужайрадаги аҳамияти тўғрисида маълумот беринг.
2. Аминокислоталарнинг элементар таркиби, тузилиши ва хоссаларини тушунтиринг.
3. Улотрикснинг зооспоралари ва изогаметаларини умумий сони 1200 тани ташкил қилади. Ундаги хивчинларни умумий сони эса, 3600 тани ташкил қилади. Улотрикс жинсий кўпайганда, изогаметаларнинг 80 % уруғланишда иштирок этса, ҳосил бўлган зиготаларнинг 80 % идан нечта янги улотрикс ипи ҳосил бўлади.
3-савол жавоби:
Зооспора – х - 4 хивчинли
Изогамета – й – 2 хивчинли
.х + й = 1200
4х + 2й = 3600
Тенгламалар системаси ишланса, х=600, й=600 натижа чиқади
Изогаметаларнинг 80% и ниҳисоблаймиз:
600_________100%
480=х_______80%
2 гамета________1 зигота_________4 та янги ип
4800___________________________х=960 та ип
1-саволга жавоб:
Тирик организмлар таркибидаги турли-туман кимёвий моддалар хилма-хил реаксиялар натижасида доимий равишда ўзгариб туради. Бу жараён моддалар алмашинуви ёки метаболисм деб аталади. Моддалар алмашинуви тирик организмнинг яшаши, ўсиши, ҳаёт фаолияти, кўпайиши ва ташқи муҳит билан доимо алоқада бўлишини таъминлайди. Бу эса тирик организмларнинг ўзини ўзи янгилашга, ўзига ўхшаш насл қолдиришга олиб келади, уларнинг яшаши учун зарур шарт ҳисобланади.Моддалар алмашинуви жараёнида тирик организм ташқи муҳитдан турли-туман моддаларни қабул қилади. ҳаётий ҳодисалар асосан моддалар алмашинуви туфайли намоён бўлади. Моддалар алмаши нуви бир-бирига қарама-қарши, лекин ўзаро боғланган икки жараённи ўз ичига олади. Булар ассимиляция (анаболизм,пластик алмашинув) ва диссимиляция(катаболизм, энергетик алмашинув) реаксияларидан иборат. Моддалар алмашинуви организмда иккита: қурилиш ва энергетик функсияларни бажаради.Пластик алмашинув (анаболизм).Анаболизм жараёнида
тирик организмларда моддаларнинг ҳосил бўлиши, яъни синтезла ниш жараёни кузатилади. Бунда организм ташқи муҳитдан ҳар хил моддаларни қабул қилади ва уларни ўзлаштиради. одам истеъмол қилинадиган бир кунлик озуқанинг энергияси – 3000 ккалга тенг келади.Бу ўзлаштирилган маҳсулотлар ҳужайрада кечадиган синтезланиш реаксиялари учун маҳсулот сифатида сарф бўлади. ҳужайрада оқсиллар, углеводлар, липидлар, нуклеин кислоталар синтезланади. Айниқса, ўсаётган ҳужайраларда ассимиляция реаксиялари жадал боради. Лекин тўлиқ шаклланиб бўлган ҳужайраларда ҳам доимо сарф бўлган органик моддалар ўрнига янгилари синтезла ниб туради. ҳужайрада борадиган моддаларнинг синтезланиш жараёни биологик синтез ёки қисқача айтганда биосинтездеб аталади. Барча биосинтез реаксиялари энергия ютилиши билан амалга ошади. ҳужайрада борадиган оқсил, углевод, липид ва нуклеин кислота кабилар нинг синтезланиши пластик алмашинувга мисолдир. Биосинтез реаксияларининг йиғиндиси пластик алмашинув ёки асси
миляция деб аталади.
2-саволга жавоб:
Аминокислоталар — қуйи молекулали органик бирикмалар бўлиб, органик карбон кислоталарнинг ҳосилаларидир. Аминокислота органик кислота молекуласида бир ёки бир нечта водород атомининг аминогуруҳ НҲ2билан алмашинишидан ҳосил бўлади. кўпинча НҲ2гуруҳ карбоксил гуруҳига (КООҲ) қўшни углерод атомининг водороди ўрнига киради. Аминокислоталар асосан бир хил схемада тузилган.1) молекуланинг бир учида карбоксил гуруҳлар (КООҲ) жойлашган; 2) карбоксил гуруҳ ёнида аминогруппа (НҲ2) жойлашган. Барча аминокислоталарда амино-карбоксил гуруҳ бир хил бўлади, улар бир-биридан фақат радикалларининг тузилиши билангина фарқланади. Шундай қилиб аминокислотанинг умумий формуласини қуйидагича ёзиш мумкин:
Р
|
Ҳ-К-НҲ2
|
КООҲ
3) учинчи таркибий қисм радикалдейилади ва Р ҳарфи билан белгиланади.
оқсил молекуласи ҳосил бўлишида аминокислоталар ўзаро пептид боғ орқали бирикади. Битта аминокислотанинг карбоксил гуруҳи ва қўшни аминокислотани аминогуруҳидан сув молекуласи ажралиб чиқади ва бўш қолган валентликлар ҳисобига аминокислота қолдиқлари бир-бири билан бирикади. Аминокислоталар ўртасида пептид боғ вужудга келади. ҳосил бўлган аминокислоталар бирикмаси пептид деб аталади. Иккита аминокислотадан ҳосил бўлган пептид дипептид, учта аминокислотадан ҳосил бўлгани трипептид, кўп аминокислоталардан ҳосил бўлгани полипептиддеб аталади. Полипептид таркибида аминокислоталар 50 тадан кам бўлса, полипептиддеб аталади.
Агар полипептид таркибида аминокислоталар сони 50 дан ортиқ бўлса шартли равишда оқсиллардеб аталади.
Аминокислоталарнинг умумий хоссалари — аминокислоталар таркибидаги амино ва карбон гуруҳларига ҳамда уларнинг қандай жойлашганлигига боғлиқ. ўсимлик ва кўпчилик микроорганизмлар аминокислоталарни ўзлари оддий бирикмалардан (КО2, сув, аммиак) синтезлай олади. Юқорида баён этилганидек оқсил таркибидаги аминокислоталар 20 хил бўлиб шундан 10 таси алмаштириб бўлмайдиган.
27-БИЛЕТ
1. Липидлар, уларнинг функсияси, оддий ва мураккаб липидлар ҳақида маълумот беринг.
2. Қуйида берилган аминокислоталарни циклик ва асиклик аминокислоталар қаторига тўғри жойлаштиринг: аспарагин кислота, оксипролин, лизин, лейсин, гистидин, триптофан, аланин, фенилаланин, серин, пролин, тирозин, треонин.
3. Бир занжирда ГТКАТГГАТАГТККТААТ нуклеотидлар кетма-кетлигибўлган ДНК молекуласидаги водород боғлар сонини аниқланг.
3-саволга жавоб:
Бир занжирда ГТКАТГГАТАГТККТААТ
2-занжирида К А Г Т А К К Т А Т К А Г Г А Т Т А
1-САВОЛГА ЖАВОБ:

1-саволга жавоб:


Сувда эримайдиган органик бирикмалар липидларёки ёғлардеб аталади. Бу гуруҳга мансуб бирикмалар турли-туманлиги билан ажралиб туради. Булардан кенг тарқалгани оддий липидлар – нейт рал ёғлардир. ҳайвонларнинг нейтрал ёғлари —ёғлар,ўсимлик ёғлари эса —мойлардеб аталади. Мойлар одатдаги ҳароратда суюқ бўлади.
Ёғларнинг ҳужайрадаги асосий вазифаси энергия манбаи сифатида намоён бўлишидир. Ёғларнинг калорияси карбонсувларга нисбатан 1,5–2,0 баробар юқори бўлади. 1 грамм ёғнинг тўлиқ парчаланиши натижасида 38,9 кЖ энергия ажралиб чиқади. ҳужайрадаги ёғнинг миқдори 5–15 % атрофида бўлади. Ёғ тўқималарининг ҳужайраларида ёғнинг миқдори 90 % гача боради. Қишки уйқуга мойил бўлган ҳайвонлар организмида ёғлар ортиқча миқдорда тўпланади. умуртқали ҳайвонларнинг тери остида ҳам ёғлар тўпланиб, у иссиқни сақлаш вазифасини бажаради. Ёғларнинг парчаланишидан ҳосил бўладиган моддалардан бири сувдир. 1 кг ёғ оксидланганда 1,1 литр сув ҳосил бўлади. Бу метаболик сув чўл ҳайвонлари учун ўта аҳамиятли ҳисобланади. Туя ўркачида тўпланган ёғ энергия манбаи эмас (кўпинча шундай нотўғри тушунча мавжуд) балки сув манбайи ҳисобланади. ўсимликларнинг уруғларида ҳам мойлар захира модда сифатида кўп миқдорда тўпланади. Буларга мойли ўсимликлардан кунгабоқар, зиғир,
ғўза, соя, махсар ва бошқаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.Оддий липидлар кимёвий жиҳатдан глицерин ва ёғ кислотасидан иборат. оддий липидларнинг яна бир вакили мумлардир. ўсимлик ва ҳайвонлар бу моддадан сувни юқтирмаслик мақсадида фойдаланади. Мумдан, асаларилар уя қуради.Тирик организмларнинг ҳужайраларида мураккаблипидлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мураккаб липидлар таркибида глицерин ва ёғ кислотасидан ташқари қўшимча бирикмалар бўлади. Булардан
бири фосфолипидлар бўлиб, ҳужайра мембраналари таркибига киради. улар мембраналарни ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Липидлар оқсиллар билан бирикиб липопротеинларниҳосил қилади. Липопротеинлар транспорт (ташиш) ва қурилиш (мембраналарни) вазифасини бажаради.Мураккаб липидларга гликолипидларҳам тааллуқлидир. Булар ҳужайра мембраналари таркибида учрайди.
28-БИЛЕТ
1. Замбуруғларнинг ўзига хос хусусиятлари. Ачитқи ва қўзиқорин замбуруғининг тузилиши ва аҳамиятини тушунтириб беринг.
2.Текшириш обектига кўра биология фани бир қанча соҳаларга бўлинади. Қуйидаги жадвалда мана шу соҳаларнинг фан сифатида нималарни ўрганишини жуфтлаб ёзинг.
3. Пичан таёқча бактериясини микроскопда кузатинг ва ҳаракатчан бактерия ҳужайраларини унинг овалсимон споралари билан таққосланг.Хулосангизни изоҳланг.
1-саволга жавоб:
Ачитқи замбуруғи — ҳақиқий митселлийси бўлмай, танаси алоҳида-алоҳида ҳужайралардан иборат. Ҳужайраси бир ядроли, овал шаклда бўлади. Бу замбуруғ куртакланиш йўли билан кўпаяди. Куртакланиш натижасида ҳосил бўлган ёш ҳужайралар узилиб кетмай занжир ҳосил қилади. Улар шакарли муҳитда яшайди. Ачитқи замбуруғларинингфаолияти натижасида шакар спирт ва карбонат ангидрид газига парчаланади. Ушбу жараён пиво, вино ва новвойчиликда катта амалий аҳамиятга эга. Спиртли ачиш жараёнида ажралиб чиққан энергия ачитқиларнинг ҳаёти учун зарур. Новвойчиликда хамир га ачитқи қўшиб қорилганда ажралиб чиқадиган карбонат ангидрид гази хамирни кўпчишини яъни, енгил ва ғовак бўлишини таъминлайди.қўзиқорин замбуруғи табиатда кенг тарқалган қалпоқчали замбуруғлар ҳисобланади. Унинг ичи бўш, мева танаси 10—12 см бўлиб, оёқ ча ва қалпоқчадан иборат. Қўзиқорин чириндига бой тупроқларда сапрофит ҳол
да ҳаёт кечиради. Тупроқ остидаги кўп йиллик митселлийси ёз фаслида захира сифатида озиқ моддалар тўплаб, куздан бошлаб мева таначалар шакллана бошлайди.Улар келгуси йили баҳорда етилиб тупроқ юзасига чиқади ва спораларини сочади. Споралар қалпоқчанинг буришган ташқи юзасида яъни, бурмалардаги катакчаларда ҳосил бўлади. Қўзиқорин шартли истеъмол қилинадиган замбуруғлар гуруҳига киради. Бундай гуруҳдаги истеъмол қилинадиган замбу-руғларгаоқ замбуруғ, оқ қайин билан бирга ўсадиган замбуруғ ва бошқа замбуруғлар киради. Улар оқсилга бой, шунингдек, таркибида мойлар, минерал моддалар, микроелементлардан эса темир, калций, рух ва бошқалар мавжуд.
2-саволга жавоб:
1-Ж,2-А,3-Б,4-Ҳ,5-Г,6-К,7-К,8-Э,9-Ф,10-Д
3-САВОЛГА ЖАВОБ:
Асбоб ва материаллар.Микроскоп ва у билан ишлаш учун зарур жиҳозлар, пичан ивитмаси, метилин кўк бўёғи, аквариум девори ёки кўлмак сувдан олинган сув ўтлар.
1.Колбага сув билан бирга бир неча пичан бўлакларидан солинг ва колбанинг оғзини пахта билан беркитинг.
2.Колбадаги аралашмани 15 дақиқа давомида қайнатинг.
3.Қайнатилган аралашмани филтрлаб 20—25°К ҳароратда бир неча кун сақланг.
4.Ҳосил бўлган аралашмани сиртидаги юпқа пардадан шиша найча ёрдамида бир бўлагини олиб уни буюм ойнасига жойлаштиринг.
5. Буюм ойнасини қоплағич ойна билан беркитиб уни микроскоп остида кузатинг.
6.Қоплагич ойна остига суюлтирилган сиёҳ ёки метилен синкаси (кўк бўёқ) томизинг.
7. Ҳаво ранг остида ҳаракатчан бактериялар билан бирга ялтироқ овалсимон таначалар яъни, споралар ҳам кўринади.


Download 103,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish