6-Маъруза
Тўьрилагичлар
Режа
1.Ўзгарувчан токни тўғрилагичларнинг вазифаси ва қўлланилиши.
2.Бир ярим даврли тугрилагичларнинг схемаси ва ишлаш принципи
3.Икки ярим даврли тугрилагичларнинг схемаси ва ишлаш принципи
4.Текистловчи фильтрлар
Таянч суз ва иборалар
1. Кутбли кучланиш, бир ярим давр, икки ярнм даврли, пульсация, фильтр.
Ярим утказгичли тугрилагичлар қуйидаги параметрлар билан характерланади:
тескари кучланишнинг энг катта киймати;
тугриланган токнинг энг катта киймати;
тугриланган катта токка тугри келадиган тугри йуналишдаги кучланиш тушуви;
энг катта тескари кучланишга тугри келган тескари ток;
диоднинг тескари кучланиш берилган пайтидаги сигими;
чегара частотаси;
температура диапазони;
фойдали иш коэффициенти.
1-расм
Хар хил электр утказувчанликка эга булган иккита ярим ут-казгич чегарасидаги соха электрон-тешикли утиш ёки р-п утиш дейилади.
Бундай утиш бир томонлама утказувчанлик хоссасига эгадир р-п утишнинг бу хоссаси ярим утказгичли диодларда узгарувчан токни туррилаш учун ишлатилади.
Кучланиш кутби узгарганда р-п утишда ярим утказгичлар ,оркали токнинг утишини куриб чикайлик.
Кучланиш тугри йуналишда булганда р-сохага манбанинг мусбат кутби, н-сохага эса манфий кутби уланади (1-расм, а).
р-п утишдаги каршилик микдорини камайтирадиган нутбли кучланиш берилганда хосил булган ток тугри ёки утказиш токи дейилади, утадиган ток эса тугри ток дейилади.
Тескари йуналишдаги кучланиш (1 расм, б) берилганда тешиклар ва электронлар карама-карши ишорали электродларга тортилиб, р-п утишдан узоклашади. Утиш зонасида электр зарядларнинг асосий ташувчилари йуколади, шунинг учун р-п угишли транзисторлар амалда электр токини утказмайди. Утиш оркали асосий булмаган заряд ташувчилар хосил килган жуда кам микдордаги ток утади ва у тескари ток дейилади.
2-расм
2-расм, в да узгарувчан токни битта ярим даврли тугрилаш схемаси тасвирланган.
Трансформаторнинг иккиламчи чулгамндаги ЭЮК синусоидал конун буйича узгаради, деб фараз килайлик.
Фараз килайлик, а нукта Т/2 даврда мусбат булсин. Бу холда в нукта манфий потенциалга эга булади. Бунда вентиль В, нагрузка каршилиги RH дан ток утади. Даврнинг иккннчи ярмида а нуктанинг потенциали эса манфий булади. Бунда тескари В вентилга UT тескари кучланиш берилади. Вентилнинг тескари каршилиги жуда катта. Шунинг учун тескари ток нолга тенг булади.
2, г да узгарувчан ва тугриланган токнинг графиклари курсатилган. Графиклардан шуни айтиш мумкинки, биринчи ярим даврда ток тугриланади.
Демак, бир ярим даврли тугрилагичларда ток даврининг факат биринчи ярим даврида тугриланади. Узгарувчан токнинг иккинчи ярим даврида эса узгарувчан токни тугрилаб булмайди. В. Ф. Миткеевич тавсия килган икки ярим даврли тугрилагичнинг схемаси 3-расмда тасвирланган.
Бунда даврнинг биринчи ярмида i1 ток вентиль В, ва нагрузка Rн оркали трансформаторнинг ноль нуктаси (0) га келади. Бу холда иккинчи вентиль В2 тескари кучланиш остида булади. Даврнинг иккинчи ярмида В2 вентиль нагрузка RH„ оркали О нук-тага келади.
Иккинчи ярим даврда В1 вентиль тескари кучланишда булади. Узгарувчан токнинг хар икки ярим даврда хам ток I1, ва I2 нинг йуналиши бир хил булади.
4-расмда иккита ярим даврли куприк схема асосида ишлай-диган тугрилагич тасвирланган.
Тугриланган кучланиш ва токни орттириш учун схеманинг хар бир тармогига бир нечтадан вентиль улаш мумкин, улар узаро кетма-кет, параллел ёки группалаб уланади.
Бу тугрилагичларнинг ишлаш принципи куйидагича: токнинг биринчи ярим даврида В1 ва В3 вентиллардан ток утади. B2 ва В4 вентиллар эса берк булади. Ток трансформатор чулгамининг юкори учидан (a нуктадан) вентиль В1, нагрузка каршилиги RH ва вентиль В3 оркали трансформатор чулгамининг пастки учига (в нуктага) боради.
Токнинг иккинчи ярим даврида эса В1 ва В3 вентиллар берк булиб, B2 ва В4 вентиллар оркали ток утади. Ток эса занжирнинг в учидан В2 вентиль, нагрузка каршилиги Rн ва вентиль оркали чулгамнинг А нуктасига боради. Демак, иккала ярим даврда хам нагрузка каршилигидан бир томонга караб ток утади.
Назорат саволлар
1. Узгарувчан токни тугрилаш процесси нимадан иборат?
2. Синусоидал узгарувчан кучланишнинг уртача еки тугриланган киймати нимага тенг.
3. Тугриланган токдан кайси сохаларда фойдаланилади?
4. Узгарувчан токни тугрилаш учун кандай асбоблардан фойдаланилади.
5. Текисловчи филътрларнинг вазифаси нимадан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |