АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ТАБИИЙ ИҚЛИМ ШАРОИТИ
Андижон вилояти – Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. Фарғона водийсининг шарқий қисмида. 1941-йил 6-мартда ташкил этилган. Майд. 4,2 минг км2. Ахолией 2196,0 минг киши (2000). Андижон вилоятида 14 қишлоқ туман, 11 шаҳар ва 95 қишлоқ фуқаролари йигʻини бор (2000). Маркази — Андижон шаҳри. Андижон вилояти туманлари ҳақида алоҳида мақолаларга қ.; масалан, Асака тумани, Шаҳрихон тумани ва б. Оʻзбекистон мустақилликка эришгандан соʻнг Андижон вилоятида, бошқа вилоятларда боʻлгани каби, бошқарувнинг тарихий ва миллий шакли — ҳокимлик оʻрнатилди. Натижада ҳокимликларда коʻпроқ мустақиллик, оʻз ҳудудида оʻз ҳукми ва соʻзининг таʼсирини ошириш, хоʻжалик ва иқтисодий бошқарувда қатʼият билан ишлаш имкониятлари пайдо боʻлди. Ҳокимликлар ҳаётга ҳамда и.ч.га яқинлашдилар. А. в. ҳокими Оʻзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда вилоят халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқданади.
Табиати
Андижон вилояти ер юзаси асосан текислик. Ҳозирги релефи ва ер юзасидаги жинслар тоʻртламчи геологик даврнинг катта-кичик дарёлари ва ирмоқларининг фаолиятидан ҳосил боʻлган. Вилоятнинг гʻарбий қисми қирли текислик (бал. 400—500 м), шарқи (Андижон шаҳридан шарда) Фаргʻона ва Олай тизмаларининг жпфларидан иборат. Андижон вилояти геологик актив эонада жойлашган, кучли зилзилалар булиб туради (қ. Андижон зилзиласи). Ихдими кескин континентал, қуруқ. Тогʻ ткзмалари Фаргʻона водийсини совуқ хавонинг кириб келишидан тоʻсиб турганлиги учун қишда Андижон вилоятида об-ҳаво бирмунча барқарор. Ёзи иссиқ, июлнинг оʻртача температураси 27,3°, киши нисбатан совуқ, январнинг оʻртача температураси —3°. Вегетатсия даври 217 кун. Йилига 200 — 250 мм ёгʻин тушади. Ав. Оʻзбекистоннинг бошқа вилоятларига нисбатан сув ресурсларига бой. Дарёлари ёгʻиндан, тогʻларлаги коʻп йиллик қор ва музликлардан сув олади. Асосий дарёси — Қорадарё (Сирдарё ирмокларидан бири). Унинг ирмоқлари — Мойлисув, Оқбоʻра, Аравонсой ва б. Ав. дарёларининг суви сугʻориш учун ишлатилади. Тупроклари боʻз, қоʻнгʻир, оʻтлоқи, оʻтлоқи-ботқоқ тупроқлар, қумтош, мергел, лесс ва чақиртошлардан иборат. Баҳорда адирлар эфемер оʻсимликлар билан қопланалн. Ав.нинг экин экилмайдиган текислик қисмида шувоқ-шоʻра оʻсимликлари, тогʻ ён багʻирларида писта, бодом оʻсади. Ёввойи ҳайвонлар (бури, тулки, қобон ва б.) кам учрайди; судралувчилар, кемирувчилар, қушлар, сув ҳавзаларида балиқлар бор.
Аҳолисининг коʻпчилигини оʻзбеклар ташкил этади. Қиргʻизлар, Тожиклар, Уйгʻурлар, Руслар, Корейслар ва бошқалар ҳам бор. Россия Қоʻқон хонлигини босиб олгач, бу ерга рус, украин, татар, арман, яҳудий ва б. кучиб келган. 1 км2 га оʻртача 517 киши тоʻгʻри келади. Миллий таркиби: оʻзбеклар — 88,8 %, қиргʻизлар 3,8 %, татарлар 3,1 %, руслар 2 %. Шаҳарликлар 657,7 минг киши, қишлоқ аҳолиси 1539,2 минг киши (2000).
Андижон вилояти республика и.ч.да ва маданий тараққиётида етакчи оʻрин тутган вилоятлардан бири. Республиканинг 2,6 % нефтини, 8,3 % пахтасини, 8,7 % пахта толасини, 8,7 % оʻсимлик мойини беради (2000; режага нисбатан). Табиий ресурслар, қ.х. хом ашёси негизида ишлайдиган саноат тармоклари, шунингдек аҳолига истеʼмол буюмлари ишлаб чиқарадиган корхоналар барпо этилди. Вилоятда тадбиркорлик ривожланиб бораяпти. Уни қоʻллаб-қувватлаш мақсадларига 2 млрд. соʻмдан зиёд кредит берилиб, 3,4 млн. АҚШ доллари миқдорида чет эл сармояси жалб қилинди (2000). 1995-2000 йиллар мобайнида вилоят иктисодиётида 23,5 млрд. соʻм чет эл сармояси киритилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |