Кўз билан чамалаш усули билан схема тузиш. Кўз билан чамалаб съёмка — топографик съёмка қилиш усули бўлиб, оддий асбоблар, (компас, планшет, визир чизғичи) ёрдамида бажарилади. Планшет ўр-нига картон ёки фанерадан, визир чизғичи ўрнига эса қалам билан ёки оддий чизғичдан фойдаланиш мум-кин.
Съёмкани бир ёки бир неча нуқтада бажариш мум-кин. Бу нуқтада съёмка қилиш (13.4-расм) турган нуқ-та атрофидаги объектларни ёки берилган сектордаги объектларни туширишдан иборат. Бу ҳолда съёмка ай-ланма визирлаш усули билан бажарилади ва унинг мо-ҳияти қуйидагича.
Қоғоз мустаҳкамланган планшет шундай ориентир-ланадики, схеманинг юқори томони душман ҳаракати томон ёки бўлинмалар ҳаракати йўналишига қаратил-ган бўлсин. Планшет ориентировкасини ўзгартирмас-дан, у хандақ брустверига, автомобиль кабинасига, жан-
13.4-расм. Бир нуқтада туриб жойни съёмка қилиш
говар машина бортига мустаҳкамланади. Агар планшетни бирон жойга мустаҳкамлашнинг иложиси бўлмаса, планшетни қўлда ушлаган ҳолда компас билан ориен-тирлаб съёмка бажарилади.
Қоғозга турган нуқта шундай ҳисобда қўйиладики, унга тушириладиган ҳудуд тўлиқ жойлашиши лозим! Планшет ориентировкасини бузмасдан турган нуқта-дан объект йўналишига чизғич ( қалам) қўйиб йўна-лиш чизилади. Чизилган чизиқ охирига объектнинг номи ёки шартли белги билан белгиланади. Шу тариқа қолган характерли объектларгача йўналиш чизилади. Бундан кейин дальномер, дурбин ёрдамида ёки кўз билан чамалаб объектларгача бўлган масофа аниқ-ланади ва уларни чизма масштаби бўйича мос ҳолда йўналишларга қўйиб чиқилади. Аниқланган нуқталар-га топографик шартли белгилар чизилади. Туширил-ган объектлардан фойдаланиб, жойдаги зарур бўлган ҳамма объектларни кўз билан чамалаб, схемага туши-рилади.
Схема масштабини қоида бўйича турган нуқтадан схемада тасвирланган энг узоқ объектгача бўлган ма-софаси билан аниқланади.
Жойдаги объектларнинг йўналишини аниқлаш учун компасдан фойдаланиш мумкин, унинг ёрдамида тур-ган нуқтадан объектларгача магнит азимутлари аниқ-ланади. Аниқланган азимутлар бўйича танланган бош-ланғич йўналишга нисбатан аниқланадиган нуқталарнинг йўналиши ҳисобланади ва транспортир ёрдамида улар қоғозга туширилади.
Бир неча нуқталарда туриб съёмка қилиш асосан жойнинг катта участкасини схемага тушириш учун ба-жарилади. Бунда бошланғич нуқта эркин танланиб унга нисбатан ҳамма объектлар симметрик жойлашган бўли-ши зарур. Бу нуқтада туриб айланма визирлаш усули билан жойдаги объектлар туширилади. Кейин иккинчи нуқтага йўналиш чизилади, ундан туриб съёмка қилиш давом эттирилади ҳамда объектлар томон йўналишлар чизиб ёзиб қўйилади, кейинчалик засечка усули билан аниқланади. Бундан кейин иккинчи нуқтага ўтилади. Биринчи нуқтадан иккинчи нуқтага ўтишда улар ора-сидаги масофа жуфт қадамлар ёки спидометр ёрдами-да ўлчанади. Ўлчанган масофани олдин масштаб бўйи-ча олдин чизилган йўналишга қўйиб схемада нуқта ўрни белгиланади. Бу нуқтадан туриб планшет чизилган йўналиш бўйича биринчи нуқтага ориентирланади ва айланма визирлаш ва засечка билан жойдаги зарур бўлган объектлар туширилади. Баъзи объектлар кўз билан чамалаб олдинги объектларга нисбатан тушири-лади.
13.5-расм. Гумбаз бурчак ўлчагичи ёрдамида жой съёмкасини қилиш
Рельеф элементлари маҳаллий предметлар съёмка-си билан бир вақтда туширилади. Бунда рельеф чизиқ-лари ва характерли нуқталари олдиндан қоғозга бел-гиланади. Кейин рельеф формалари горизонталлар ва шартли белгилар билан чизилади. Қирқим баландлиги эркин топилади.
Гумбазли бурчак ўлчагич ёрдамида жой схемасини тузиш. Баъзи бир ҳолларда ноқулай метеорологик ша-роитларда кўз билан чамалаб съёмка қилиш қийинла-шади, съёмка ёки жой схемасини аниқлашда жанговар машинага ўрнатилган бурчак ўлчагич ва дальномерлар ёрдамида бажарилади. Бундай съёмка схемада объект-лар жойлашувини жойда ўлчанган йўналишлар ва масофалар билан аниқланади. Жойдаги объектлар йўна-лиши башня бурчак ўлчагичи ёрдамида, масофаси эса дальномерларда ўлчанади. Схема артиллерия доираси (транспортир) ва мўлжалли масштаб чизғичи ёрдами-да бажарилади.
Жой съёмкаси бир ёки бир неча нуқгаларда амалга оширилади. Бу нуқтадан съёмка қилишда жанговар ма-шина, съёмка бажариладиган нуқгага ўрнатилади (13.5-расм). Кейин марказий марка бўйича схемада тасвир-ланадиган объектлар кетма-кет визирланади, бурчак ўлчагич шкаласидан йўналиш қиймати олиниб даф-тарчага ёзиб қўйилади. Йўналиш ўлчаш билан бир вақг-да объектларгача бўлган масофа аниқланиб, улар ҳам ёзиб қўйилади. Зарур бўлганда объектларнинг характерли хусусиятлари ёзилиб ёки чизилиб қўйи-лади.
Do'stlaringiz bilan baham: |