Жойда картасиз ориентирлаш ва нишонни кўрсатиш жойда ориентирлашнинг моҳияти ва усуллари


Гирополукомпас бўйича ҳаракатни сақлаб бориш



Download 1,11 Mb.
bet9/16
Sana19.04.2020
Hajmi1,11 Mb.
#45836
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
ЖОЙДА КАРТАСИЗ ОРИЕНТИРЛАШ ВА НИШОННИ КЎРСАТИШ


11.2. Гирополукомпас бўйича ҳаракатни сақлаб бориш

Гирополукомпас тузилиши. Гирополукомпас (гирос-копик курс кўрсаткич) гиромотор, кардан осилғичи ва металл корпус жойлашган арретирдан ташкил топ-ган. Корпус машинага қаттиқ мустаҳкамланади. Унинг олд томонида дарчаси мавжуд бўлиб ундан курс шка-ласи кўринади, унга кардан осилғичини ташқи рамка-си мустаҳкамланган. Шкала бурчак ўлчагич бўлагига бўлинган, бир бўлаги 0—20 тенг. Шкаладаги рақамлар бурчак ўлчагични юзли бўлагини, ҳарфлар эса гори-зонт томони йўналишини билдиради. Кўриш дарчаси ойна билан қопланган. Ойнада вертикал чизиқ чизил-ган бўлиб, у саноқ ўрнатиш учун ишлатилади.

Гирополукомпаснинг ишлаш моҳияти қуйидагича. Маршрутнинг тўғри йўналишидаги участкасида гиро-компаснинг асосий ўқи ва унга боғлиқ бўлган курс шкаласи ўзгармасдан қолади. Саноқ кўрсаткичи ва унинг жойи ҳам ўзгармас бўлади. Бурилишда машина билан гирополукомпас ва саноқ кўрсаткичи биргаликда бу-рилади. Гироскопнинг асосий ўқи ва курс шкаласи ўзининг олдинги ҳолатини сақлаб қолади, натижада курс шкаласидаги саноқ машина бурчагига тенг бў-лади.

Гирополукомпасда иккита корректирланувчи мос-ламаси мавжуд. Азимутал корректирланувчи мослама азимут бўйича асосий ўқини четланишини бартараф этиши, горизонтлаштирувчи мосламаси эса горизонт текисликда асосий ўқини сақлаб қолиш учун мўлжал-ланган. Азимутал коррекциясининг миқдори машина жойлашган географик кенгликка боғлиқ бўлади. У пас-тига ўрнатишга отвертка ёрдамида киритилади.

Арретир гироскопни ички ва ташқи рамкаларини ишламайдиган ҳолатга келтириш учун мўлжалланган. У курс шкаласида зарур бўлган саноқни тутқич ёрдамида ўрнатиш учун хизмат қилади.

Гирополукомпас таркибига электр токни ўзгарти-рувчи ҳам киради.

Гирополукомпасни ёқиш ва ўчириш тартиби. Гиро-полукомпасни ёқиш ва ўчириш фақат қўзғалмас ма-шинада бажариш мумкин. Гирополукомпасни ёқишдан олдин бортдаги қувват 24 в дан кам бўлмаганлигига ишонч ҳосил қилиш, арретир тутқичи қимирламайди-ган ҳолатда (стопорда), яъни қурилма стопорда бўли-ши керак. Кейин манбаасини ўчирилгандан ёқилган ҳолатга ўтказиб, 5 дақиқадан сўнг арретир тутқичини силлиқ ҳолда айлантириб, зарур бўлган сонга қўйила-ди ва тутқични ўзига қараб охиригача тортиб қўйиш керак, яъни қурилма стопордан ечилади. Агар имкони-ят бўлса машина ҳаракатини 10—20 дақиқадан сўнг бошлаш керак. Бу ҳолда ротор айланиши стабиллаша-ди ва гирополукомпас ҳаракат йўналишини аниқ таъ-минлайди.

Ҳаракат пайтида арретир тутқичини қурилма сто-поридан ечилган пайтда айлантириш тавсия этилмай-ди, чунки қурилма шкаласидаги саноқларни бузиб қўйиш мумкин.

Гирополукомпасни ўчиришда арретир тутқичини ўзидан охиргача босиб (стопорга) қўйиш керак ва бунда манба ўчирилади.

Ҳаракат йўналишини гирополукомпас ёрдамида тўғри азимут бўйича ҳаракат йўналишини тўғри сақ-лашга ўхшашдир: машина тўғри чизиқ бўйича ориен-тирдан ориентиргача ҳаракатланади, бунда машинани шундай юрғизишга интилиш керакки, бутун маршрут участкалари бўйича курс шкаласидаги саноқ ўзгармас-дан қолсин. Нуқталар орасидаги масофа спидометр бўйича аниқланади. Йўлсиз жойларда ҳаракатланишда, кўпинча чуқурликларни ўлчови катта бўлмаган тўсиқ-ларни айланиб ўтишга тўғри келади. Белгиланган мар-шрутдан четланиб қолмаслик учун бундай тўсиқларни чапдан ва ўнгдан айланиб ўтиш зарур. Шундай қилиб, ҳаракат йўли навбатдаги нуқга бурилишигача тўлқин-симон чизиқцан иборат бўлади.

Белгиланган масофани ўтиб ориентир (бурилиши нуқтаси) аниқланади, бунда машина шундай бурилиш керакки, унда кейинги йўналишнинг магнит азимути ёки дирекцион бурчаги мос келиши керак.

Катта тўсиқларни айланиб ўтишдан олдин курс шка-ласида 0-саноқ ўрнатилади. Машинани 90° айлантириб курс шкаласида саноқлар 15—00 (45—00) тенглашти-рилиб, спидометр кўрсаткичи ёзиб олинади ва ҳаракат бошланади. Кейинги нуқталар бурилишида ҳам худди шундай амал бажарилади. Машинани бошланғич ҳара-кат йўналиши чизиғига чиққанида уни курс шкаласи-да 0-саноқ пайдо бўлгунига қадар айлантирилади. Ке-йинги ҳаракат масофаси спидометрдан айланиб ўтга-нини ҳисобга олиб, саноқ олинади.



Бўлинмаларни бошқаришда гирополукомпасдан фой-даланиш. Маршда, кечаси кўриниш чекланган вақт-да, бошланғич маррага ҳаракатланишда ва ҳужумкор-ликда жанговар машиналар гирокомпаси шкаласида курс қиймати бир хил қилиб ўрнатилади. Одатда у нолга тенг бўлади. Ҳамма жанговар машиналарни зарур бўлган пайтда бир вақгда маълум йўналишга буришда курсни кўрсатувчи команда берилади, масалан: «Ҳаммага курс 12—00». Механик-ҳайдовчилари машиналарини белги-ланган курсга буриб, ҳаракатини давом эттирадилар.

11.3. Координаторли навигацион аппаратуралар тузилиши

Координаторли навигацион аппаратуралар курс ти-зими, йўл датчиги, координатор ва курсоуказателдан таркиб топган. Баъзи модификацимарда индикация планшети мавжуд. Навигацион аппратуралар комп-лектига ёрдамчи приборлар ва инструментлар ҳам ки-ради.

Курс тизими гироскопик курсоуказатель, бошқа-риш пульти ва токни ўзгартирувчилардан иборат.

Гироскопик курсоуказатель машина бурилиш бур-чагини ўлчаш учун мўлжалланган. Унинг асосини уч даражали вакуум гироскопи, азимутал ва горизонтлаш коррекцияси мосламаси ва икки каналли селсин -датчикни ташкил этади.

Бошқариш пульти курс тизимини тўғрилаш (соз-лаш) учун мўлжалланган. У азимутал коррекциясининг икки потенциалларидан ташкил топган: кенглик ба-лансировкали кенглик потенциометри унинг шкаласи шимолий кенглик бўйича 0 дан 90° бўлинган ва элек-тробалансировкали (эл.б) тузатма потенциометри, шка-ласи икки томонли бўлиб, иккала томони ҳам 200 бўлакка бўлинган (бўлаклар қиймати 0—04). Тузатмали потенциометр гирокурсоуказатель кенглик балансиров-касини аниқлаш учун хизмат қилади.

Ток ўзгартирувчиси Пт — 200Ц -111 27В доимий токнинг қуввати 36 В 400Гц бўлган уч фазали ўзгарув-чан айлантирилиши ва координатор тизимидаги кур-соуказатель, бошқарув пульти, ҳисоб — бажарувчи эле-ментларни зарур бўлган манбаа билан таъминлашга хизмат қилади.

Йўл датчиги — электромеханик прибор бўлиб, ин-дуктив ўзгартирувчи ва икки ташкил этувчи — кучай-тирувчи каналлардан тузилган. У машинанинг юрги-зиш қисми билан эгилувчан валик орқали боғланган. Ҳаракатда валикнинг айланиш энергияси датчик ёрда-мида электрик импульсларга айлантирилади. Уларнинг юриш частотаси ҳаракат тезлигига пропорционалдир.

Аппаратураларнинг баъзи бир модификацияларида йўл электрон датчиги ўрнатилган. Бу датчиклар ҳара-кат тезлиги 3 км/с дан юқори бўлганда фойдаланила-ди, тезлик бундан кичик бўлганда бу датчиклар ўчи-рилади ва йўлни босиб ўтган ҳақидаги маълумотлар координаторга электромеханик датчиклардан келиб ту-шади.



Координатор - ҳисоб — ҳал қилувчи прибор, ма-шинанинг курси ва турган жойини тўғри бурчакли ко-ординатасини узлуксиз ишлаб берувчи ҳамда белги-ланган пунктгача йўналишни дирекцион бурчаги ва унгача қолган масофасини Лх Ау координата орттир-масини аниқлаш учун хизмат қилади. Координатор-


нинг олд томонида бошқариш ва индикация органла-ри жойлашган (11.2-расм).

11.2-расм. Координаторнинг олд панели



Координаторнинг олд панели:

  1. ҳ у, Лҳ Лу — ўрнатувчи тутқичи.

  2. ҳ у, Лҳ Лу — ўрнатувчи дастаклари.

  3. Жорий координаталар счетчиклар шкалалари.

  4. Объектнинг дирекцион бурчагини кўрсатувчи курс ГО шкалалари.

  5. Дирекцион бурчаклар саноғини кўрсатувчи курс ГО ва ТО шкалалари.

  6. Объектнинг дирекцион бурчагини кўрсатувчи курс ТО шкалалари.

  7. «Корректура пути» шкаласи.

  8. «Работа-контроль» дастаги.

  9. «Установка-корректур» тутқичи;




  1. «Масштаб» дастаги.

  2. «Запуск» тугмачаси.

  3. Тизим ўчирғичи;

  4. «Установка курса» тутқичи;




  1. Белгиланган пунктдаги дирекцион бурчакни кўрсатувчи саноқ курс ГО шкаласи.

  2. Лҳ Лу — координаталар фарқи счетчиклар шка-лалари.

Координатор икки иш режимига эга - ҳаракатда навигацион вазифаларни бажариш ва машина турган жойда назоратни амалга ошириш. Иш режими мос ҳолда «РАБОТА - КОНТРОЛ» переключатели ёрдамида ўрна-



тилади. «ЗАПУСК» тугма-часи «контроль» режими-ни ёқишни таъминлайди. Масштаб переключатели х ва у счетчикларини 1 ёки 10 м ўтказиш учун фой-даланилади.

Курсоуказатель — бу машина ўқи дирекцион бурчаги йирик саноғи шкаласини қайтарувчи

Кўрсаткичдир. Бунда бел- 11.3-расм. Курсоуказатель

гиланган курс бўйича ма-

шина юргизишда механик - ҳайдовчилар фойдалана-

дилар.


Курсоуказателнинг шкаласи 120 бўлакдан (11.3.4 расм) иборат бўлиб, бўлак қиймати 0—50 тенг.

Берилган курсни тўғри сақлашда бурилиш индекси халқасини мос бўлак картасига ўрнатилади. Курс бўйича ҳаракатланишда стрелка қаршисида бўлиши керак.

Индикатор планшети - топографик картада визир ипларнинг кесишган ўрни билан турган ўрнини кўрса-тишни индикация қилиш учун мўлжалланган. У 1:50000 ва 1:100000 масштабли топографик карталар билан ишлаш учун мўлжалланган. Бунда планшет ўлчови мос-лаштирилган 2-3 варақли картани жойлаштириш мум-кин.

Координаторни ёқиш ва ўчириш тартиби.

Ёқиш тартиби:

— Борт токи қувватини текшириш керак (27 В ё


10%);

— «СИСТЕМА» дастгоҳини «вкл» томон ўтказиш,


13 дақиқадан сўнг тизим ишга тайёр бўлади;

Ўчириш тартиби: —- «СИСТЕМА» дастгоҳини «вкл» томон тушириш ва 15-20 дақиқадан сўнг ҳаракатланиши мумкин.



Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish