Жойда картасиз ориентирлаш ва нишонни кўрсатиш жойда ориентирлашнинг моҳияти ва усуллари



Download 1,11 Mb.
bet11/16
Sana19.04.2020
Hajmi1,11 Mb.
#45836
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
ЖОЙДА КАРТАСИЗ ОРИЕНТИРЛАШ ВА НИШОННИ КЎРСАТИШ

Такрорлаш учун саволлар

  1. Навигацион аппаратуралар турларини айтинг ва бу аппаратуралар ёрдамида ечиладиган вазифаларни тушунтириб беринг.

  2. Гироскоп моҳияти ва унинг хусусиятини гапириб бе-ринг.

  3. Координаторли навигацион аппаратуралар комплек-тига кирувчи аппаратураларни, уларнинг характеристикалари-ни сўзлаб беринг.

  4. Машинани дастлабки ориентирлаш тўғрисида тушун-ча беринг.

11.5. Дирекцион бурчак ўлчаш тўғрисида гапириб беринг.
XII БОБ

БЎЛИНМА КОМАНДИРЛАРИНИНГ КАРТАДАН ФОЙДАЛАНИШИ

Командирлар ва ҳамма даражадаги штаблар жойда қўшинлар ҳаракатига боғлиқ бўлган ҳар хил вази-фаларни бажаришда топографик карталардан кенг миқёсда фойдаланадилар. Карта бўйича жойни ўрга-ниш, аниқлаш, ҳар хил муҳандис-техник ҳисоблашлар бажарилади.

Ишчи карта — бу топографик карта бўлиб, бунда командир (бошлиқ, штаб офицери) шартли белгилар

178


ва ёзувлар ёрдамида тактик ёки махсус шароитни ва унинг жанг пайтида ўзгаришини тасвирлайди. Ишчи карта бўйича командир шароитни ўрганади ва баҳо-лайди, қарор қабул қилади, бўлинмаларига вазифа қўяди, биргаликдаги ҳаракатни ташкил этади, нишон бўйича кўрсатма беради, жанговар ҳаракатнинг бори-шини маълум қилади.

Бўлинма командирлари одатда 1 : 50 000 ёки 1 : 100 000 масштабли топографик карталар билан иш олиб борадилар. Баъзи ҳолларда, масалан, аҳоли пунк-тида жанг олиб боришда шаҳар плани 1 : 10 000 ёки 1 : 25 000 масштабли картадан фойдаланадилар.



12.1. Ишчи картани тайёрлаш

Картани ишга тайёрлаш карта билан танишиш, унинг варақларини елимлаш ва елимланган варақлар12.3. Карта бўйича нишонни кўрсатиш

Карта бўйича нишонни кўрсатиш аниқланган ва алоқа техник воситалари ва бошқа усуллар билан ни-шоннинг жойда жойлашган ўрни ҳақидаги маълумот-ларни узатишдир. Бу одатда узатувчи ва қабул қилувчи бир-биридан анча узоқ жойлашганда қўлланилади. Ни-шон кўрсатиш қисқа, тушунарли ва аниқ бўлиши ке-рак.

Шароит ва ечиладиган вазифалар характерига боғ-лиқ ҳолда картага туширилган нишонлар (объектлар) ҳар хил усуллар билан: координата (километрли) тўрининг квадрати бўйича тўтрибурчакли координаталар, географик координаталар, ориентирлар, шартли бел-гилар билан кўрсатилади.

Координата тўрининг квадратлари бўйича нишон ёки объектнинг жойлашган ўрни тахминан кўрсатила-ди, чунки нишон ёки объект координата тўрининг қайси квадратида жойлашганини билиш етарлидир.

Нишон (объект) жойлашган квадратнинг километр-ли чизиғининг ёзуви (рақами), дастлаб пастки гори-зонтал чизиғи (X абсцисса), кейин чапдаги вертикал чизиғи (У ордината) кўрсатилади. Ҳужжат ёзувларида квадрат объект номидан сўнг қавс ичида ёзилади, ма-салан, 245,2 отметка баландлиги (4814) (12.7-расм). Оғзаки маълум қилишда олдин квадрат кўрсатилади, кейин объектнинг номи: 4814 квадрат, 245,2 отметка баландлиги.

Объект жойлашган ўрнини янада ҳам аниқ топиш учун координата тўрининг квадрати тўққиз қисмга бўли-нади ва рақамлар билан белгиланади. Квадрат ичида жойлашган объектнинг аниқловчи рақамини нишон кўрсатувчи квадрат қийматига қўшиб қўйилади, масалан, КНП (4914—9). Бундай нишон кўрсатишни «улит-ка бўйича» нишон кўрсатиш дейилади. Унинг аниқли-ги 1:50 000 масштабли картада 300 м яқин, 1:100 000 масштабли картада эса 500 м ни ташкил этади.

Алоҳида ҳолларда объект жойлашган ўрнини аниқ-лашда картадаги квадрат тўрт қисмга бўлинади ва ҳарф-лар билан белгиланади, масалан, миномет (5013-А).

Ёпиштирилган карталарда шимолдан жанубга ёки ғарбдан шарққа 100 км дан катта бўлган районларда координата чизиғининг икки рақамли қиймати қайта-рилиши мумкин. Объект жойлашган ўрни ноаниқтиги-ни йўқотиш учун нишон кўрсатувчи квадрат олтита рақам билан белгиланади, яъни абсцисса X ва У га юзли километр қўшилади, масалан, 245,2 баландлиги (448714).

Юқорида келтирилган нишонни кўрсатиш усулини радио бўйича очиқ текст билан узатишда душман осон расшифровка қилиши ва нишонни бошқа жойга кўчи-риши мумкин. Яширин нишонни кўрсатишни олиб бо-риш учун километрли чизиқларга эркин ҳолда рақам-лар билан белгилаш мумкин, фақат буни нишонни узатувчи ва қабул қилувчи билиш шарт.

Географик координаталар бўйича нишонни кўрса-тиш, километрли тўри бўлмаган майда масштабли то-пографик карталарда бажарилади. Нишон жойлашган ўрни унинг кенглиги ва узоқлиги билан кўрсатилади, масалан, 245,2 баландлиги (40°08'40" ш.к., 65°31'00". ш.у.).

Ориентир бўйича. Картада жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган жойларда бир неча ориентирлар танлана-ди, уларга шартли номлар берилади ва картага ёзиб қўйилади. Ҳар бир ориентирдан километрли сеткага параллел бўлган, бир-бирига перпендикуляр бўлган чи-зиқлар ўтказилади. Нишонни кўрсатишда унга яқин бўлган ориентир айтилади, кейин перпендикуляр бўйи-ча унинг масофаси кўрсатилади. Масалан, (12.8.расм): «Лочин, жануб -200, ғарб -500, САУ». Бундай ни-шон кўрсатишнинг ёзилиши : САУ (Лочин, ж 200, ғ 500).

Ориентир бўйича нишон кўрсатишни нишонгача бўлган масофани ва унинг йўналиши билан ҳам кўрса-



12.7-расм. «Улитка» бўйича нишонни кўрсатиш

тиш мумкин. Масалан, «Танк колоннасининг боши -7 км Чинознинг шимоли-ғарбида».

Агар ориентирларга шартли ном берилмаган бўлса, у ҳолда ориентир жойлашган квадрат кўрсатилади, масалан, КП-Чиноздан 2 км шимолда (4567). Бундай ҳолларда ориентир сифатида йирик аҳоли яшайдиган пунктлар, кўллар ва бошқалар олинади.

Шартли чизиқцан нишон кўрсатиш одатда ҳаракат давомида, айниқса танк бўлинмаларида қўлланилади. Картада олдиндан бўлинмаларнинг ҳаракати йўнали-шига қараб чизиқ ўтказилади ва унга метрли бўлаклар туширилади. Чизиқнинг бошланғич ва охирги нуқтала-ри ҳарфлар билан белгиланади. Бундай чизиқтар бир нечта бўлиши мумкин. Буларнинг ҳаммасини нишонни кўрсатувчи ва қабул қилувчи ишчи картасига тушириб олади.

Картадаги нишонлар ўрни бундай тартибда кўрса-тилади. Дастлаб чизиқнинг шартли номи айтилади, ке-йин нишонгача бўлган чизиқ бўлаги сантиметрда ва перпендикуляр бўйича чизиқдан нишонгача бўлган узунлиги сантиметрда айтилади. Масалан, (12.7-расмга) «АБ тўғри чизиғи, тўрт ва тўққиз, ўнгга икки ва ноль, ПТУР». Бундай нишон кўрсатиш маълумоти зарур бўлганда қуйидаги тартибда ёзилиши мумкин: «ПТУР (АБ-7,3 чапга 1,5).»



Такрорлаш учун саволлар

12.1. Карта бошқариш сифатида топографик картанинг роли


нимадан иборат ?

12.2. Ишчи карта, деб нимага айтилади? Ишчи картага


бўлган асосий талабларни баён этинг.

  1. Картани ишга тайёрлаш тартибини гапириб беринг.

  1. Картада нЦшонни кўрсатиш усулларини санаб беринг ва уларнинг характеристкаларини тушунтиринг.

XIII БОБ

ЖОЙНИНГ КАРТА СХЕМАСИ ВА ЖАНГОВАР ЖАДВАЛ ҲУЖЖАТЛАРИ

13.1. Жой схемасининг вазифаси ва уларни тузишнинг асосий қоидалари

Жангни ташкил этишда, ўқ отиш ва бўлинмаларни бошқаришда, разведкада ва ахборотларни узатишда, топографик карталарда ёки жойнинг схемасида жанго-вар ҳужжатлар ишлаб чиқишда кенг қўлланилади. Бун-дай ҳужжатлар графикли ҳужжатлар деб юргизилади. Булар қўшимча қилиб, тушунтиради ва баъзи ҳолларда ёзма ҳужжатларни алмаштиради, шароитни кўргазма-ли қилиб тасвирлайди. Шунинг учун бўлинма коман-дирлари бундай графикларни тузишлари зарурдир.

Топографик карталарда ҳамма вақт зарур бўлган маъ-лумотларни тасвирлаш имконияти бўлмайди, масалан, ўз қўшинларининг жойлашган жанговар ҳолати ва душ-маннинг ўқ отиш тизими ҳақидаги маълумотлар ва бошқалар. Бундан ташқари, картада уларнинг маъно-сини умумлаштирилганлиги ва карталарни эскириши натижасида жойнинг баъзи белгилари бўлмаслиги мум-кин. Шунинг учун жанговар график ҳужжатлар асосида бўлинмаларда ишлаб чиқиладиган жойнинг схемаси — йирик масштабда жой участкасининг соддалаштирил-ган топографик чизмаси кенг миқёсда фойдаланиладиУларни бўлинма командирлари топографик карталар бўйича аэрофотосуратлар ёки жойда, бўлинмаларда мав-жуд бўлган навигацион аппаратуралар ва бурчак ўлча-гич ёрдамида ёки тўғридан-тўғри жойда, бир ёки икки нуқтадан туриб кўз билан чамалаб тузадилар.

Жой схемасини тузишда маълум қоидаларга риоя қилиш зарур. Дастлаб аниқлаш зарур схема нима мақсадда вақай даража аниқлигида тузилиши лозим. Бундан келиб чиққан ҳолда схема масштаби, унинг ўлчови маъноси ҳамда схема тузиш усуллари танла-нади.

Схемада, одатда, жойнинг алоҳида объектлари жой-ни шароитлар билан аниқ боғлаш учун кўрсатилади, бунда ориентирлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ёки улар қўйилган вазифани бажаришга катта таъсир кўрсати-ши мумкин. Муҳим объектлар схема тузишда ажратиб кўрсатилади. Зарур бўлган пайтда жойдаги объектлар перспектив шакли бажарилади, бўш бўлган жойда ёки чизманинг ҳимоясида жойлаштирилиб, стрелка би-лан жойдаги ўрни кўрсатилади. Схемада объектнинг ўрнини аниқ кўрсатиш учун магнит азимути ва осон топиладиган маҳалий предметгача масофа ёзиб қўйи-лади.

График шаклида тасвирланган жойнинг хусусияти чизманинг ҳошиясида ёки орқа томонида келтири-лади.

Қоғоз варағида чизма шундай жойлаштирилсинки, душман унинг юқори чеккасида жойлашсин.

Чизманинг бўш жойида стрелка билан йўналиш ши-моли — жануб кўрсатилади.

Схема масштаби (саноқ ёки чизиқли) рамканинг пастки қисмида кўрсатилади. Агар схема тахминий мас-штабда тузилган бўлса, у ҳолда изоҳ берилади, масалан, масштаб, «1:6000 га яқин». Шундай ҳоллар бўла-дики, масштаб ҳамма жойда бир хил бўлмайди, унда схемага фақат объектлар орасидаги масофалар ёзи-лади, масалан, олд чизиқцан ориентиргача бўлган ма-софа.

Жой схемаси учун қўлланиладиган шартли белги-лар. Жой схемасида маҳаллий предметлар ва рельеф формалари шартли белгилар (13.1-расм) билан белги-ланади. Расмда тасвирланмаган жой объектларнинг шартли белгилари, картографик шартли белгилар би-





Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish