Жойда картасиз ориентирлаш ва нишонни кўрсатиш жойда ориентирлашнинг моҳияти ва усуллари



Download 1,11 Mb.
bet7/16
Sana19.04.2020
Hajmi1,11 Mb.
#45836
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
ЖОЙДА КАРТАСИЗ ОРИЕНТИРЛАШ ВА НИШОННИ КЎРСАТИШ


Болотов усули. Ўлчанган бурчаклар (10.9-расм) бўйи-ча засечка қуйидаги кетма-кетликда бажарилади:

Гумбаз бурчак ўлчагичи, компас ёки бошқа усул-лар бўйича уч ориентирлар орасидаги горизонтал бур-чаклар ўлчанади, булар картада яққол кўринадиган ва турган ўрни атрофида жойлашган бўлиши шарт.

Эркин танланган нуқтани турган ўрни деб қабул қилиб, ўлчанган бурчакларни юпқа қоғоз (калка) га туширилади. Жойда танланган ориентирларни чизғич ёрдамида бевосита визирлаб, бурчаклар тузиш мум-кин.

Картага қоғозни шундай қўйиш керакки, картадаги ҳар бир ориентир шартли белгиси орқали чизиқлар ўтсин.



Ҳамма йўналишларни ориентирлар шартли белги-лари билан мослаштириб, қоғоздаги нуқтани картага игна билан тешиб ўтказилади, бу нуқта турган ўрни бўлади.




155



10.9-расм. Ўлчанган бурчак бўйича засечка усули ёрдамида турган ўрнини аниклаш

Тескари дирекцион бурчаклар бўйича (10.10-расм). Бу засечка кўпинча карта билан очиқ ишлашга имко-ният бўлмаган ҳолатда бажарилади. Бу ҳолда картада белгиланган ва жойда кўринадиган икки-уч ориентир-лар бўйича турган ўрнида магнит азимути ўлчанади ва

уларни тескари азимутга еки тескари азимути улчана-ди. Магнит азимутларни дирекцион бурчакка айланти-рилади. Картадаги ориентирлар бўйича мос ҳолда бур-чаклар тузилади ва улар йўналиши бўйича бир-бири билан туташгунга қадар чизиқлар чизилади, йўналиш-лар кесишган нуқга турган ўрни бўлади.



Картани жой билан солиштириш асосан картадаги маҳаллий предметлар тасвирини ва жойдаги маҳаллий предметларни картада кўрсатилмаганлигини аниқлаш мақсадида бажарилади. Солиштиришни кузатувчи кўриш майдонидаги йирик маҳаллий предметдан бошлаши за-рур, кейин майдаларига ўтилади. Бу атроф муҳитдаги предметларни тез ўрганишга ва карта тузган вақтдан бошлаб кейинги ўзгаришларни аниқлашга имкон бе-ради. Солиштириш пайтида ўзи турган ўрнини аниқ-лаш керак.

ЮЛО-расм. Тескари дирекцион бурчак усулида турган ўрнини аниклаш

Ориентирланган картада тасвирланган маҳаллий предметни аниқлаш учун уни кўз билан чамалаб, ма-софасини баҳолаш керак ва хаёлан ёки чизғич билан карта масштаби бўйича турган ўрнидан предметгача масофасини қўйиш керак. Кейин қўйилган масофа бўйи-ча картада тасвирланган (шартли белги) предметни топиш керак.

Вазифани тескари бажаришда, яъни картада тас-вирланган маҳаллий предметни жойда аниқлаш ва кар-тада турган ўрнида қидирилаётган предметларгача ма-софасини ва йўналишини топиш зарур. Бу маълумот-лар билан предмет жойида аниқланади.



10.3. Бўлинмаларни жойда ориентирлаш

Бўлинма командирлари жойда ўз бўлинмаларини тез ва ўз вақтида ориентирлаши, уларни белгиланган йўналиш ёки ҳаракат маршрути билан таъминлаши за-рурдир.

Топографик ориентирлаш — бўлинмаларни жойда ориентирлашни қамраб олади. У бўлинмаларни ориен-тирлар жойини, марраларни, нишонни ва ўз жанговар вазифасини тез тушуниб олишга имконият яратади. То-пографик ориентирлаш тактик ориентирлашнинг олди бўлиб, командирларнинг бўлинмаларга жанговар топ-шириқ беришдаги муҳим босқичи бўлиб ҳисобланади. Топографик ориентирлашда аввал вақт, кейин бирон горизонт томонга йўналиш кўрсатилади. Горизонт то-монини ҳаракат йўналишига ёки шимолга қараб, вақт одатда маҳаллий кўрсатилади.

Кейин яқинда жойлашган характерли ориентирга нисбатан ўзи турган ўрни, атрофдаги маҳаллий пред-метлар жойлашуви, рельеф формалари ва уларга бўлган масофа кўрсатилади. Маҳаллий предметга бўлган йўна-лиш ўзи турган ўрнига нисбатан кўрсатилади (ўнгда, чапда, тўғрида) ёки горизонт томонлари бўйича пред-метлар номи, уларгача бўлган масофа карта бўйича кўрсатилади, масалан, (10.11-расм) «Вақт 5.20, ши-мол — темир йўл кўприги, 156,7 отметкадаги баланд-ликда турибмиз; ўнг томонда - Дўстлик — 3 км; тўғри-да — Кўксув дарёси — 3 км, узоқда — Тошлоқ — 6 км; чапда — якка дарахт — 2 км».

Бундан кейин ориентирлар, уларнинг шартли ном-ланиши кўрсатилади ва бўлинмаларга тактик ориен-тирлаш келтирилади.

Жойда карта бўлмаганда ёки ориентирлар йўқотил-ганда топографик ориентирлаш алоқа воситалари ор-қали амалга оширилади. Масалан, «Қўрғонда туриб-ман, 2 км шимолда — темир йўл кўприги; 500 м жа-нуби-ғарбда — дарахтзор; 5 км жанубда — қишлоқ типидаги аҳоли яшайдиган жойлар; 1 км шарқда — кичик дарё». Кўрсатилган маҳаллий предметлар ёрда-мида командир картада бўлинмалар турган ўрнини аниқтайди, шунинг учун топографик ориентирлашда характерли бўлган чизиқли ва майдонли ориентирлар танланади, буларни картада тез топиш мумкин.



10.11-расм. Жойда топографик ориентирлаш

Кечаси ёки чўл саҳро ва тоғли жойларда ҳаракатла-нишга тайёргарлик кўришда бўлинмалар шахсий тар-кибига ҳаракат йўналиш азимути берилади, командир-лар томонидан ориентирлашни енгиллаштириш мақ-садида кўриладиган чоралар кўрилаётгани эълон қи-линади. Жанг олиб бориш вақтида жойда ориентир-лаштиришдан асосий мақсад бўлинмаларни белгилан-ган марраларга ёки ҳужум объектига олиб чиқишдан иборатдир.


Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish