13.1-расм. Жой схемасини тузиш учун шартли белгилар
лан фақат уларнинг ўлчови 2—3 марта катталаштирил-ган ҳолда тасвирланади.
Аҳоли яшайдиган жойлар қора рангда туташган фи-гуралар кўринишида аҳоли пунктларининг ташқи че-гараси конфигурациясига ўхшаш ҳолда кўрсатилади. Бундай фигураларнинг ички қисми чизиқяар билан штрихланади. Агар аҳоли яшайдиган жойлар бир неча квадратларда ташкил топган бўлса, у ҳолда ҳар бир квартал алоҳида чизилади. Шоссе ва яхшиланган туп-роқ йўллари аҳоли пунктига келадиган схемада кўрса-тилади. Кўчалар кенглиги шартли белгиси схема масш-таби ва кўчалар кенглиги бўйича 1 дан 2 мм гача бўлиши мумкин.
Шоссе ва яхшиланган тупроқ йўллари қора рангда иккита ингичка ораси 1—2 мм бўлган параллел чизиқ-лар билан, тупроқ йўллари эса узлуксиз^ қалинлиги 02—0,4 мм бўлган чизиқлар билан чизилади. Йўлни аҳоли пункти олдида ( 0,3-0,5 мм) йўл билан кўча белгиси олдида узилади. Агар йўл икки чизиқ бР1яан аҳоли пун-кти атрофидан ўтса, у ҳолда йўлнинг белгиси узлуксиз қолади. Тупроқ йўллар шартли белгиларидан аҳоли пун-кти 1—2 мм масофада чизилади.
Темир йўллар кенглиги 1-2 мм бўлган қора ранг-даги шартли белгилар билан белгиланиб, қора ва оқ полоскаларнинг кетма-кетлиги билан тасвирланади, полоскалар узунлиги 4—5 мм тенг бўлади.
Дарёлар кўк рангдаги бир ёки икки чизиқ билан чизилади. Икки чизиқда чизиладиган дарёлар ва кўллар шартли белгилар ичида қирғоқ чизиғига параллел бўлган бир неча чизиқлар билан ўтказилади. Биринчи чизиқни иложи борича қирғоқ чизиғига яқин қилиб ўтказилади, қолган чизиқлар кичик бўлса унинг қирғоғи бўйлаб узиқ чизиқлар билан чизилади.
Ўрмон контури бўйлаб жойлашган яшил рангда ясси шакл билан тасвирланади. Дастлаб, характерли бури-лишига эга бўлган контури белгиланади. Кейин узун-лиги 5 мм бўлган ярим ясси шакл чизилади. Ярим ясси шакл варақнинг пастки ( юқори) қисмигача чизилган бўлиши керак.
Бута чапдан ўнгга чўзилган яшил рангда туташ-ган ясси шакл билан тасвирланади. Олдин катта ясси шакл, унинг ўлчови тахминан 3-1,5 мм, кейин ат-рофларида уч тўрт кичик ясси шакллар чизилади. Бун-дай белгиларнинг миқдори ва жойлашиши буталар майдонига боғлиқ бўлади. Бута чегараси одатда кўрса-тилмайди.
Рельеф жигаррангда горизонтал ёки штрихлар би-лан, горизонталлар билан белгиланмайдиган, рельеф деталлари эса картографик шартли белгилар билан тас-вирланади. Тепалик жой схемасида эса алоҳида тепа-ликлар бир икки туташган горизонталлар билан тас-вирланади. Рельеф формасини горизонталлар билан тас-вирлашда шуни ҳисобга олиш керакки, тоғ қанча ба-ланд бўлса, горизонталлар шунча кўп бўлади, ёнбағри қанча тик бўлса, горизонталлар шунча зич жойлашган бўлади.
Жанговар ҳужжатларда фойдаланиладиган баланд-ликлар отметкаси қора рангда ёзилади.
Ориентир аҳамиятига эга бўлган маҳаллий пред-метлар, булар олдиндан шартли белгилар билан тасвирланмаган (тўнка, синган дарахт, алоқа сим ёғочи, электр узаткичлар, йўл белгилари ва бошқа-лар) схемада қандай кўринишда бўлса шундай тасвир-ланади.
13.2. Жой схемасини тузиш усуллари
Карта бўйича жой схемасини тузиш. Жой схемасини вазифасига боғлиқ ҳолда, карта масштаби бўйича ўзгар-тирилган (одатда катталаштирилган) ёки тахминий мас-штабда тузилади. Схемани карта масштабида тузишда, картадан зарур бўлган элементларни юпқа қоғозга (каль-ка, восковка, пластика) картадан кўчириб олинади. Агар юпқа қоғоз бўлмаса оддий қоғозга «ёруғлик би-лан», масалан, дераза ойнаси орқали элементлар кўчи-риб олинади.
Схемани ўзгартирилган масштабда тузиш қуйида-гича бўлади. Схемада тасвирлаш лозим бўлган жой уча-сткаси картада тўғри бурчак шаклида чизилади (13.2-расм). Кейин қоғозда картадагига ўхшаш тўғри бурчак тузилади (13.3-расм). Сўнг томонлари схемада мўлжал-лангани бўйича катталаштирилади. Қоғозда чизилган тўғри бурчак ичида катталаштирилган координата тўри чизилади. Бунинг учун миллиметрли чизғич ёки про-порционал циркуль ёрдамида тўғри бурчак бурчакла-ридан томонлари билан кесишган нуқтагача бўлган ма-софа аниқланиб, бу нуқталар туширилиб унинг ёнига рақамли қийматлари ёзиб қўйилади. Мос нуқталар ту-таштирилиб, координата тўри ҳосил қилинади.
Бундан кейин квадратлар бўйича картадаги зарур бўлган элементлар қоғозга туширилади. Одатда бу кўз
13.2-расм. Жой схемаси тузилган картадан қирқма
13.3-расм. Карта бўйича тузилган жой схемаси
билан бажарилади, бунда пропорционал циркуль ёки пропорционал масштабдан ҳам фойдаланиш мумкин. Дастлаб квадратлар томонларида нуқталарни чизиқли объектлари билан кесишганини белгилаб, кейин бу нуқгалар туташтирилади. Бундан кейин квадратлар тўри-дан ва туширилган объектлардан фойдаланиб, карта-даги бошқа элементлар ўтказилади.
Картадан схемага элементларни аниқ ўтказиш учун картадаги ва схемадаги квадратлар тенг бир хил бўлган майда квадратларга бўлинади, схема чизиб бўлгандан сўнг бу майда квадратлар ўчирилади.
Схема тахминий масштабда қуйидагича тузилади. Картадан қоғозга маълум масштабда икки бир-бири-дан узоқда жойлашган объектлар туширилади. Кейин кўз билан чамалаб ёки чизғич ёрдамида карта бўйича бу объектлардан қандайдир учинчи объектгача засечка усули билан масофаси аниқланади ва бу масофа бўйича учинчи объект қоғозга туширилади. Шундай қилиб, картадан қоғозга схема скелетини ташкил этувчи бир қанча объектлар ўтказилади ва уларга нисбатан схеманинг қолган объектлари чизилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |