Тўсиқни четлаб ўтиш. Азимут бўйича ҳаракатланиш вақтида маршрутда табиий ёки сунъий (миналашти-рилган майдон, кўллар, сув омборлари, ботқоқяиклар участкаси, жарликлар ва ҳ.к) тўсиқдарни учратиш мум-кин. Бу тўсиқтардан тўғридан-тўғри ўтиш имконияти бўлмаслиги мумкин, шунинг учун уларни четлаб ўтишга тўғри келади. Тўсиқтарни четлаб ўтиш тартиби уларнинг кенглиги ва характерига боғлиқ бўлади. Агар тўсиқнинг қарама-қарши томони кўзга кўринадиган бўлса (9.9-расм) у ҳолда А нуқтагача бўлган масофа жуфт қадамлар миқдори билан ёзиб қўйилади. Кейин тўсиқнинг қарама-қарши йўналиш томонида бирон бир ори-ентирни В нуқта билан белгилаб олинади ва унгача бўлган масофа аниқданади, сўнг бу масофа олдинги А нуқтагача бўлган масофага қўшилади. Бундан кейин тўсиқ чегараси айланиб ўтилади. В нуқтада компас ёр-дамида олдинги йўналиш бурчаги аниқланиб кейинги бурилишгача ҳаракат давом эттирилади.
Баъзи ҳолларда тўсиқнинг қарама-қарши томонида белгиланган ориентир ўрнини топиш мушкул бўлади.
9.9-расм. Тўсиқларни айланиб ўтиш
а — тўсиқни қарама-қарши томони кўринади б — тўсиқнинг қарама-қарши томони кўринмайди.
Шунинг учун ориентиргача тўғри чиққанлигини аниқ-лаш учун А нуқтада бирон бир белги ( қозиқ қоқиб қўйиш, дарахтга белги қўйиш) қолдириш лозим бўла-ди. В нуқтага чиққандан сўнг А нуқтага қараб тескари йўналиш азимутини аниқлаш зарурдир. Аниқланган йўналиш бурчаги тўғри ҳаракат йўналишидан 180° фарқ қилиши керак. Натижа ҳаракат йўналиши азимутга мос келганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг ҳаракат да-вом этгарилади.
Агар тўсиқнинг қарама-қарши томони кўзга кўрин-мас бўлса (9.9-расм б), у ҳолда А нуқтага чиқиш то-мони аниқланиб, тўсиқни ўтиш жойи ўрганилади. Бун-дан кейин тўсиқ чегараси бўйлаб тўғри чизиқли йўна-лиш бурчаги компас билан магнит бурчаги (320°) аниқ-ланиб жуфт қадамлар сони билан ҳаракатланиш бош-ланади. Тўсиқ чегарасидаги В нуқтада тўхтаб, йўналиш ҳаракати магнит азимути аниқланади, бу йўналиш асо-сий маршрут йўналишига (50°) мос келиши лозим. Бу йўналиш бўйича тўсиқдан чиққунча (С нуқта) ҳаракат давом эттирилади. С нуқгада АВ йўналишига пареллел бўлган ҳаракат йўналиши аниқланади, яъни АВ йўна-лишига тескари бўлган йўналиш азимути (140°) аниқ-ланади. СД йўналиш бўйича ҳаракатланиб АВ йўнали-шидаги жуфт қадамлар сонига тенг бўлган, яъни 142 жуфт қадам босиб ўтиш лозим бўлади.
Д нуқтада тўсиқцан олдин бўлган йўналишга (50°) мос келадиган йўналиш ҳаракати магнит азимути аниқ-ланади. А нуқтада ўлчанган жуфт қадамлар сони ВС (238 жуфт қадам) миқдорига қўшиб олдин белгилан-ган маршрут бурилишигача ҳаракат давом эттирилади. Маршрут бўйича машинада ҳаракатланишда тўсиқ-ларни четлаб ўтиш учун машина экипажидан 1-2 киши тўсиқни пиёда тартибда разведка қилиб йўналиш ҳара-катини аниқдайди ва ҳаракатни йўналиш бўйича да-вом эттиради.
Такрорлаш учун саволлар
Жойда ориентирлаш моҳияти ҳақида тушинтириш бе-ринг.
Ориентирлаш усулларини гапириб беринг ва мисоллар келтиринг.
Топографик картада ориентирлашни тушунтириб бе-ринг.
Нишон кўрсатиш бўйича мисоллар келтиринг.
Картасиз азимут бўйича ҳаракатланиш тўғрисида марш-рут схемаси ва маълумотларини тайёрлаш тўғрисида гапириб беринг.
X БОБ ЖОЙДА КАРТА БЎЙИЧА ОРИЕНТИРЛАШ
10.1. Топографик карта — жойда ориентирлашнинг асосий воситасидир
Жойда ориентирлар билан таъминлаш - топогра-фик картанинг асосий вазифасидир. Топографик карта ёрдамида ўз ўрнини тўғри аниқлаш, ҳаракат маршини сақташ ҳамда жойда бўлинмаларни ориентирлар билан тезда таништириш мумкин.
Ҳозирги вақтда бўлинмалар кенг миқёсда кечасию кундузи мустақил бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳаракатланиши натижасида картанинг аҳамияти ори-ентирлаш воситаси сифатида роли ортиб бормоқца.
Жанговар машиналар, бошқариш пунктлари, на-вигацион аппаратуралар билан жиҳозланган бўлиб, улар жойда ориентирлаш жараёнини тезлаштириш мумкин. Ҳар қандай жойда ишончли ориентирлаш учун картани яхши билиш ва у билан унумли ишлаш керак бўлади.
Бўлинма командирлари жойда ориентирлаш учун асосан 1:50000 ва 1:100000 масштабли топографик кар-талардан фойдаланадилар. Ориентирлаш учун танлана-диган карталар жойнинг характерига, маршрут даво-мийлигига, ҳаракат тезлиги ва усулига боғлиқ бўлади. Кам ўзлаштирилган ҳудудларда, рельефнинг йирик фор-маси мавжуд жойларда, узоқ масофали маршни таш-кил этишда ҳамда вертолётдан кичик баландликда, ви-зуал ориентирлашда 1:200000 масштабли картадан фой-даланилади.
Бажариладиган вазифалар характерига боғлиқ ҳолда жойда карта*билан ориентирлаш, масалан, кузатув пунктида, ҳаракат вақгида (маршда, ҳужумкорлик жан-гида) ва учиш пайтидаги ориентирлаш бўлиши мумкин.
10.2. Карта бўйича жойда ориентирлаш
Жойда ориентирлаш — картани ориентирлаш, ори-ентирларни таниш, ўз ўрнини аниқлаш^ ва картани жой билан таққослашни ўз ичига олади. Ўз ўрни жойнинг осон аниқтанадиган (чорраҳа, кўприк ва бошқа-лар) жойида жойлашган бўлса, биринчи навбатда пред-метнинг ўрни аниқтаниб, сўнг карта ориентирланади.
Картани ориентирлаш — уни горизонтал ҳолда жой-лаштириб, унинг шимолий (юқори) рамкасини ши-мол томонга қаратиш демакдир. Картани бундай жой-лаштиришда жойдаги маҳаллий предметлар ва рельеф формаларининиг жойлашуви картадаги шартли белги-ларга мос келади, жойдаги чизиқти ориентирлар эса картадаги белгиларга параллел бўлади.
Агар турган ўрни маълум бўлса картани чизиқяи ориентир билан ёки ориентирга йўналтириш усули би-лан ориентирланади, картада турган ўрни номаълум бўлса карта горизонт томонлари йўналиши билан ори-ентирланади.
Чизиқли ориентирлар бўйича картани тахминан ёки аниқ ориентирлаш мумкин.
Тахминан ориентирлаш учун картани ўзи турган ўрнидан чизиқли ориентир белгиси йўналишига қараб йўналтириш мумкин, масалан, картада тасвирланган йўл жойдаги билан мос тушганлигини кўриш мумкин. Кейин картадаги ҳамма предметларнинг белгиси жой-даги ориентирлар билан мос тушганлигини текшириш зарурдир. Агар бу шарт бажарилса у ҳолда карта ориен-тирланган бўлади.
Картани аниқ ориентирлаш учун визир чизғичи ёки қаламдан фойдаланиш мумкин. Картадаги чизиқли ори-ентир белгиси устига чизғич қўйилиб (10.1-расм) унинг йўналишини жойдаги ориентир йўналишига мос ту-ширилади, сўнг жойдаги маҳаллий предметлар ва рельеф формалари текширилади. Картадаги шартли бел-гилар йўналишга мос келиши керак.
Ориентир йўналиш бўйича (10.2-расм) ҳам карта чизиқли ориентир сингари ориентирланади, чизиқли ориентирлашдан фарқи шундаки, ўз турган жойидан узоқда жойлашган аниқ предметгача (якка турган да-рахт, кўприк, геодезик таянч пункти, яъни нуқтали ориентирлар) йўналтирилади.
Горизонт томонлари йўналиши бўйича карта ком-пас ёрдамида ориентирланади. Бундай ориентирлаш ўз турган ўрни, аниқланмаган ёки турган жойидан ори-ентирлар кўринмайдиган вақгда қўлланилади.
Картани тахминан ориентирлашда аввал компас би-лан шимол томон йўналиши аниқланади, сўнг картанинг юқори (шимол) томони ва унинг рамкаси ши-мол томонга қаратилади. Шимол томон йўналиши бош-қа усуллар билан, масалан, Қутб юлдузи, маҳаллий предметларнинг белгилари, Ой ёки Қуёш ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин.
10.2-расм. Ориентир йўналиши бўйича картани ориентирлаш
Компас ёрдамида картани тўғри ориентирлашда компаснинг саноқ кўрсаткичини йўналиш тузатмаси билан шкала бўлагига тенг қилиб ўрнатилади, сўнг компас координата тўрининг вертикал чизиғига ёки карта рамкасининг шарқий ёки ғарбий томонига (10.3-расм) қўйилади.
Компас тузатмаси (магнит оғиш бурчаги) мусбат бўлганда саноқ кўрсаткичи шкала бўлагининг нолдан ўнгда, манфий бўлганда чап томонда бўлади.
10.3-расм. Компас бўйича картани ориентирлаш
а) компас координата тўрининг вертикал чизиғига ўрнатилган
б) компас картанинг ён ғарбий рамкасига ўрнатилган
Кейин компас картанинг вертикал чизиғига шун-дай ўрнатиладики, унинг шкаладаги нол диаметри кар-тадаги вертикал чизиқ билан мос тушиши ва шкаланинг нол саноғи шимолни кўрсатиши зарур бўлади.
Агар йўналиш тузатмаси 3° дан кичик бўлса, у ҳолда картани ориентирлашда бу тузатма ҳисобга олин-майди.
Do'stlaringiz bilan baham: |